Telegram Web Link
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, таниқли ёзувчи, етук драматург, маҳоратли публицист Эркин Норсафарни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими ҳамда Сурхон ижодкорлари жамоаси табриклайди. Умрингиз узоқ, ижод йўлингиз ёруғ бўлсин. Ҳаётингиз ҳамиша завқли ва фаровон ўтишига тилакдошмиз

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Сурхондарё вилоят бўлими
https://www.tg-me.com/Surxonadabiyoti
#Эълон

Диққат, Диққат!

    Ассалому алайкум қалби қайноқ ижодкорлар, қадрдон китобхонлар!!! Азиз адабиёт мухлислари!
       Барчангизни Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими ташаббуси билан ташкил этилган, музокара ва мушоҳадаларга, нафис мушоираларга бой бўлган “Жайхун” адабий клубида бўладиган кўнгиллар суҳбатига ҳамда китоблар тақдимотига таклиф этамиз. Шеърлардан баҳраманд бўлинг. Юраги оташ истеъдодлар, даврамизга марҳабо.
      Анжуманда:
1. Гуландон Тоғаеванинг “Ишқ ҳандасаси” ҳамда Менгзиё Сафаровнинг "Сўқмоқдаги одамлар" китоблари тақдимоти.
2. Китоб билан маънавий бойлик сари.
3. Кўнглим шеърларини ўқиётирман.
4. Ғолибларни мукофотлар билан тақдирлаш.
     
      “Жайхун” мушоираси 11 июнь куни соат 10:30 да Термиз шаҳридаги Матбуот уйи фаоллар залида бўлиб ўтади.
Мурожаат учун телефонлар: 93 264 64 03. 90 747 81 93.
https://www.tg-me.com/Surxonadabiyoti
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ШОИР БИЛАН ИЖОДИЙ УЧРАШУВ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 15-май куни ўтказилган видеоселектор йиғилишида берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида "ДОЛЗАРБ 90-КУНЛИК амалда" доирасидаги маънавий-маърифий чора-тадбирлар режаси асосида ёзги таътил даврини мазмунли ташкил этиш ҳамда Ёшлар маънавиятини юксалтириш ва уларни бўш вақтларидан самарали фойдаланиш мақсадида Сурхондарё вилояти Термиз шаҳридаги Ёш чегарачилар ҳарбий академик лицейида талаба ёшларнинг ёзги таътилни мазмунли ўтказиши мақсадида Ёзувчилар уюшмаси аъзоси шоир Менгнор Олломурод билан учрашув бўлиб ўтди.
Ижодий учрашувни Ёш чегарачилар ҳарбий академик лицейи раҳбари, фалсафа фанлари номзоди Норқобилов Музаффар Жумаевич очиб берди.
Тадбирда сўз олган Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, шоир Менгнор Олломурод ёшларга адабиёт ҳадиқа, ижод ҳақида, китоб мутолаасининг инсонлар қалбида ватанпарварлик руҳини тарбия топтиришда ёрқин маёқ эканлиги ҳақида сўзлаб берди.
Ижодий учрашув ёш чегарачиларнинг ёниқ саволлари билан янада оловланди. Айниқса, ўқувчи ёшлардан бирининг – Ватанпарварлик руҳини тарбиялашда қандай китоблар мутолааси зарур? – дея берган саволи шоир Менгнор Олломуроднинг эътиборини тортди. Шоир тўлиб-тошиб сўзлади. Ёшларнинг берган саволларига олтин жавоблар берилди. Ўзия ижодий суҳбатмисан, суҳбат бўлди.
Тадбир сўнгида шоирга ҳарбий лицей жамоасининг қимматбаҳо совғаси ҳам топширилди.
Тадбир қизиқарли ва таассуротларга бой бўлди.
Донохол Жумаева
Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси
Сурхондарё вилояти бош мутахассиси

https://www.tg-me.com/Surxonadabiyoti
#Ҳайратни_гуллатган_шеър

Ўйлар эдим ҳаёт бизни сийлайди деб,
Биз куйлаган қўшиқларни куйлайди деб.
Бугун бўм-бўш юрагимни сийлаябман,
Ҳаёт қандай айтса шундай куйлаябман.

Ўйлар эдим сўнмас менинг ғурурларим,
Кўксимдаги ҳайратларим, сурурларим.
Бугун қолдим икки ўтнинг озорида,
Йиғлаябман ғуруримнинг мозорида.

Ўйлар эдим дўстларим бор, дил чоғ этар,
Йўлимдаги чоҳларимдан огоҳ этар.
Ё раб бугун бу ўйинда ўзиб чиқдим,
Дўстим ташлаб кетган чоҳдан ўзим чиқдим.

Ўйлар эдим: севган ёрим ташлаб кетмас!
Жондай севар, кўзларимни ёшлаб кетмас!
Ўйлар эдим: мен деб ундай адо йўқдир,
Бугун ундан садо йўқдир, садо йўқдир!

Ўйлар эдим: тоғдек баланд яшайман деб,
Қирчаларга қандоқ назар ташлайман деб.
Тоғдек чўкдим, нелар ларза солди менга?
Бугун тоғлар, қирдек бўлиб қолди менга.

Дунё экан тоғларингни қир қилгувчи!
Дунё экан осмонларинг ер қилгувчи!
Келишмадим тоши ёлғон савдо билан,
Она-бола бўлолмадим дунё билан!

Дунё экан...Дунё экан...Ай дунё-я


✍️ Гулжамол Асқарова

Рукн учун масъул: Донохол Жумаева
https://www.tg-me.com/Surxonadabiyoti
Ассалому алайкум! Азиз ижодкорлар! Адабиётга ошно кўнгиллар, эшитмадим деманглар!

  19 июнь куни, яъни эртага соат 10:30да Қумқўрғон туманидаги Марказий кутубхонасида Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Сурхондарё вилоят бўлими қошида ташкил этилган "Шеърият" адабий клубининг машғулоти бўлиб ўтади.

Бунда:
— “Беҳбудий таваллудининг 150 йиллигига бағишланади”
—  Мушоира.
— Ғолибларга мукофотлар.


Ким учун: Барча учун
Қатнашиш: Бепул
Анжуманни шоир: Менгнор Олломурод олиб боради.
Саҳифа учун масъул: Зумрат Абраева, Донохол Жумаева. Музаффар Қурбонов
Ажойиб мушоира кечаси бўлиб ўтади.  Ижодий оқшомга барча адабиёт шайдоларини чорлаб қоламиз!
https://www.tg-me.com/Sheriyatadabiyklubi
TAʼZIYA

   O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi jamoasi va ko‘p sonli aʼzolari O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Ijodiy kengashlar kotibiyati yetakchi mutaxassisi G'iyosiddin O'narovga akasi Jozil O'narovning vafoti munosabati bilan chuqur hamdardlik bildiradi.

   Janoza bugun 21-iyun soat 15:00 da Samarqand viloyati Qo‘shrabot tumani Quvkalla qishlog‘idagi marhum xonadonida oʻqiladi.

O‘zbekiston Yozuvchilar uyushmasi Axborot xizmati
2025/07/04 04:55:24
Back to Top
HTML Embed Code: