Forwarded from UzA | Расмий канал
Ислоҳотларнинг Жиззах вилоятидаги ижроси кўриб чиқилди
Президент Шавкат Мирзиёев 7 июль куни Жиззах вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги, ҳудудлардаги ишларнинг бориши ва аҳолини қийнаётган масалалар ҳал этилиши юзасидан ҳисобот билан танишди.
Батафсил: https://uza.uz/posts/737723
Бизни телеграм каналларимиз
Facebook | Instagram | YouTubе

👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Эгилувчан қувурларнинг фойдаси
Андижон вилояти Хўжаобод туманидан фермер Умиджон Эгамбердиев фикрлари
Андижон вилояти Хўжаобод туманидан фермер Умиджон Эгамбердиев фикрлари
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Томчилатиб суғоришнинг фойдаси
Андижон вилояти Жалақудуқ туманидан фермер Ҳалимжон Расулов фикрлари

👍3👏1
СУҒОРИШ МАВСУМИНИНГ ЭНГ МУҲИМ ПАЛЛАСИ – БЕФАРҚ БЎЛИШ МУМКИН ЭМАС
“Сув бор жойда, ҳаёт бор”, дейди халқимиз. Табиат, инсон, жамики мавжудот сув билан тирик.
Ёзнинг иссиғи “ёндираётган” шу кунларда республикамизнинг ҳамма ҳудудларида сувга талаб юқори.
Сув ресурслари чекланган, бунинг устига йил сайин камайиб бораётган бир шароитда мавжуд ресурсларни тўғри тақсимлаб, аниқ ҳисоб-китоб билан истеъмолчига етказиб бериш ҳар қачонгидан ҳам муҳим масалага айланган.
Бугун Вазирлик томонидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида соҳа олдида долзарб бўлиб турган 4 та муҳим масала муҳокама қилинди. Йиғилишни Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев олиб борди.
Батафсил - https://gov.uz/uz/suvchi/news/view/66954

👍4👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти
Мингбулоқ туманида сув тежовчи технологияларни жорий этиш
💧 Томчилатиб суғориш – 1,4 минг га (✅ 189%)
💧 Ёмғирлатиб суғориш – 513 га (✅ 171%)
💧 Дискрет суғориш – 11 га
🟩 Лазерли ер текислаш – 9,1 минг га (✅ 100%)
🟩 Плёнка тўшаб суғориш – 1,1 минг га
🟩 Эгилувчан қувурлар орқали суғориш – 525 га (✅ 46%)
🔋 9 та фермер хўжалигига 570 кВт қуёш панеллари ўрнатилди.
💰 1,3 млрд сўм банк кредити ажратилди.

Сув тежовчи суғориш технологияларини жорий этиш қамрови кенгаймоқда.
Хоразм вилояти Гурлан тумани
Хоразм вилояти Гурлан тумани
👍4
СЕМИНАР БАҲОНА КАМЧИЛИКЛАР ОЙДИНЛАШДИ
Узун тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ ирригаторлари иштирокида Аму-Сурхон ИТҲБнинг ахборот технологиялари ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўйича бош мутахассислари семинар ўтказди. Семинарда ДМ ходимларига Сув хўжалигини ривожлантиришнинг 2020-2030 йилларга мўлжалланган концепцияси ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда сув хўжалигини рақамлаштириш, шунингдек, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли ҳисобини юритишда «Ақлли сув» қурилмаларини кенг жорий этиш бўйича белгиланган вазифалар батафсил тушунтирилиб, амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди.
Ирригаторлар иштирокида ДМ балансидаги суғориш тармоқларига ўрнатилган қурилмаларнинг ишчи ҳолати назорат тартибида ўрганилганда қатор камчиликлар мавжудлиги ойдинлашди. Ўтган вақт орасида ДМ балансидаги суғориш тармоқларига 35 та «Ақлли сув» қурилмалари қўйилган ва 33 таси Сув хўжалиги вазирлиги серверига интеграция қилинган. Бир қарашда ишлар рисоладагидек. Аслида эса қурилмаларнинг фақат 5 тасигина ишлаётгани маълум бўлди. 24 тасидан маълумотлар узатилишида бот-бот узилишлар рўй бермоқда, 4 тасидан умуман маълумотлар узатилмаган ва 2 тасини эса ўрнатилганидан буён бирор ирригатор ёки ДМ раҳбари интеграция қилишни ўйлаб ҳам кўрмаган. Акс ҳолда ўрганиш давомида камчиликлар аниқланмасди.
Ирригаторларнинг барчасига яхши маълумки, қурилмаларни ўрнатиш учун маблағ топиш осон кечмади, маҳаллий бюджетдан вақтида маблағ берилмади, ирригация ташкилотининг пули йўқлиги учун Сув хўжалиги вазирлиги томонидан маблағ ажратилишига амалий ёрдамлашилди. Бу саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад сувчиларнинг ишини осонлаштириш ва олисини яқин қилиш ва энг асосийси, суғориш тармоқларида оқиб турган обиҳаётнинг ҳажми ҳамда миқдорини кунлик онлайн тарзда аниқлаб боришдан иборат. Афсуски, Узун тумани ирригаторлари ўзларининг иши, вазифасини ҳар томонлама енгиллаштиришга хизмат қиладиган «Ақлли сув» қурилмаларидан самарали фойдаланишда бепарволарча муносабатда бўлишаётгани семинар жараёнида ойдинлашди.
Семинар якунида туман «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ директори А.Йўлдошев ва рақамли технологияларни жорий этишга масъул мутахассис ҳамда бош ҳисобчи зиммаларига аниқланган камчиликларни беш иш кунида бартараф этиш, қурилмаларни вазирлик серверига интеграция қилиш, сим карта тўловларини ташкил қилиб, қурилмаларни тўлиқ ишчи ҳолатига келтириш вазифаси юклатилди. Семинар баҳонасида «Ақлли сув» қурилмалари ишчи ҳолатидаги камчиликлар аниқланди ва мутасаддиларга топшириқ берилди. Ваҳоланки юқори ташкилотдан биров келиб камчиликларни аниқлаш ва тузатиш бўйича ирригаторларга туртки бериш шарт эмас. Шу соҳада ишлаётган, маош олиб рўзғорини тебратаётган сувчилар ўз бурчларини бажаришда масъулият ҳис этмас эканлар, соҳа бир жойда депсиниб ётаверади.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати