Telegram Web Link
Қорақалпоғистон Республикаси

“БЕКЯБ” НАСОС СТАНЦИЯСИДА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари иштирокида Қонликўл туманидаги “Бекяб” насос станциясида электр энергиясидан самарали фойдаланиш, иқтисод қилиш ва насос станциялар агрегатларини сифатли таъмирлаш юзасидан кўргазмали семинар ўтказилди.

Қонликўл-Шўманай бўлимида жойлашган насос станциялари бошлиқлари ва ишчи-ходимлари иштирок этган тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 14 июндаги “Энергия ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорининг 5-иловаси 4-банди бўйича олиб борилиши лозим бўлган ишлар тўғрисида тушунтириш бериб ўтилди.

-Эски ва йирик қувватда ишлайдиган насос агрегатларини замонавий насосларга алмаштириш ва қуёш панелларини ўрнатиш бўйича бир қатор ишлар олиб борилмоқда, дейди – Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармасининг Ишлаб чиқариш техника бўлими бошлиғи Сагидулла Утемуратов. Бу борада Бошқармамиз томонидан 20- дона SNPE-500/10 насос станцияларнинг ўрнига 40 дона замонавий энерготежамкор “SHIMGE” насослари ўрнатилиши режалаштирилган.


Ҳозирги кунгача маҳаллий бюджет ҳисобидан 4 дона ҳар бири 40 кВт бўлган жами 160 кВт лик қуёш панеллари ўрнатилди. Шунингдек, бошқарма ҳисобидан 1 дона 22,5 кВт лик қўёш панеллари ва 16 дона замонавий энерготежамкор “SHIMGE” насослари ўрнатилиб фойдаланиб келинмоқда. 2025 йилда ёқилги-энергия ресурсларини тежашнинг ташкилий-техник амалий чора-тадбирлар дастури бўйича 6 дона насос агрегати, 7 дона электродвигателлар, 2 дона кондесатор, 2 дона плавний пуск, 1 дона қуёш панели ва 2 дона қуёш сув иситиш қурилмалари биржа савдоси орқали харид қилиниб, тегишли манзилларга ўрнатилди. Эътиборлиси, мазкур чора-тадбирларни амалга ошириш орқали 2025 йил давомида 3 028 797 кВт соат электр энергиясини тежашга эришилиши кутилмоқда.


Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати
👍1
Хоразм вилояти

ВАЗИР ЎРИНБОСАРИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ

Бугун Сув хўжалиги вазири ўринбосари З.Ишпулатов Урганч тумани ҳокимлик биносида жисмоний ва юридик шахслар ҳамда уларнинг қонуний вакиллари, сув истеъмолчилари учун сайёр қабул ўтказди.
Унда вилоят ва тумандаги сув хўжалиги ташкилотлари раҳбар ва мутахассислари қатнашди.

Мулоқот чоғида ерларни суғоришдаги қийинчиликлар, каналларни бетонлаш, ички ариқларни лойқадан тозалаш ва сув тежовчи суғориш технологияларни жорий этишда давлат томонидан тақдим этиладиган субсидияларни ажратиш каби масалалар юзасидан мурожаатлар келиб тушди.

Барча мурожаатлар диққат билан тингланиб, вазир ўринбосари томонидан атрофлича тушунтиришлар берилди. Мурожаатларнинг айримларини жойига чиқиб ўрганиб, ижобий ҳал этиш юзасидан ташкилот раҳбарларига вазифа юклатилди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманган вилояти

Сувни тежайдиган технологиялар Уйчи тумани мисолида.
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти

Балиқчи туманидаги "Бурхон" фермер хўжалигида томчилатиб суғориш технологиясини ишлатиш учун қуёш панеллари ўрнатилди.

Фермер Бурхон Жабборов фикрлари билан қизиқдик.
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сув тежовчи технологиялар самараси

Наманган вилояти Поп тумани мисолида.
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Сув хўжалиги вазири ўринбосари Урганч туманида ўтказган сайёр қабул маҳаллий телеканалда ёритилди.
Хоразм вилояти

Сув хўжалиги вазири ўринбосари З.Ишпулатов Урганч тумани фермерлари томонидан сув насосларига қуёш панеллари ўрнатиш бўйича Хоразм тажрибаси ҳамда ушбу насослар чиқараётган сувдан пахтани томчилатиб суғоришда фойдаланиш жараёнларини ўрганди.

Фермерлар қуёш панелларининг аҳамияти, олинаётган иқтисодий фойда, хусусан қуёш панеллари ўрнатиш орқали насослар барқарор ишлаётганлиги ҳамда насослар ишламай турган вақтларда эса ишлаб чиқарилган электр энергиясини тармоққа сотиш орқали қўшимча даромад олаётганликлари тўғрисида гапириб беришди.

Сувни тежаш ва электр энериясидан самарали ҳамда оқилона фойдаланиш бўйича Хоразм тажрибасини бутун республикадаги фермерлар ўртасида тарғиб қилиш, қуёш панеллари учун кредитлар расмийлаштириш, уларни ўрнатиш ва тармоққа улаш ҳамда улардан самарали фойдаланиш тўғрисида тушунчалар бериш мақсадида 2025 йилнинг 18 июль куни республика ўқув семинарини ташкил қилишга келишиб олинди.

Чарқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати
👍2👎2
Наманган вилояти

Сув зар, сувчи заргар

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов бошчилигида семинар иштирокчилари Мингбулоқ туманидаги “Истиқбол” ММТП ҳудудидаги «Сайдали Ҳожи», «Пирматов Нурмамат», «Чинор 2000», “Гигант” ММТП ҳудудидаги «Мингбулоқ Элитa», шунингдек, “Гулистон” ММТП ҳудудидаги «Гулистон Дача» фермер хўжаликларида бўлиб, ғўза агротехникаси, культивация ишлари, маҳаллий ўғит захираси, суғориш ва томчилатиб суғориш ишларини кўздан кечирди.

«Мингбулоқ Элитa» фермер хўжалигида бир гуруҳ фаол сувчиларга скутерлар топширилди.

Шу билан бирга, суғориш, айниқса тунги суғоришни ташкил этиш, сувдан тежамкорлик билан фойдаланиш, культивация, озиқлантириш, маҳаллий ўғитларни захира қилиш ҳамда чеканка ишларини ташкил этиш юзасидан масъулларга аниқ кўрсатмалар ва топшириқлар берилди.

Норин-Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати
👏2👍1
Тошкент вилояти

Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармасида кибер жиноятларнинг олдини олиш мавзусида тадбир ўтказилди.

Унда Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани Кибер хавфсизликка қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан тушунтириш ишлари ўтказилди.

Иштирокчиларга уяли алоқа воситалари ва телеграм каналлари орқали кибер ҳужум бўлганида қандай хавфсизлик чораларини кўриш бўйича кенг қамровли маълумотлар берилди.

Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сув тежовчи технологиялар самараси

Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани
Forwarded from Шуҳрат Суюнов
ИЖТИМОИЙ СЎРОВ

Ўз фаолиятингиз давомида сунъий интеллект кўмагидан қанчалик фойдаланасиз?
Anonymous Poll
22%
1. Деярли ҳар куни фойдаланаман
34%
2. Баъзан фойдаланаман
44%
3. Умуман фойдаланмайман
Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi pinned «ИЖТИМОИЙ СЎРОВ

Ўз фаолиятингиз давомида сунъий интеллект кўмагидан қанчалик фойдаланасиз?
»
2025/07/14 05:21:47
Back to Top
HTML Embed Code: