Telegram Web Link
САМАРҚАНДДА СУВ РЕСУРСЛАРИНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШГА ҚАРАТИЛГАН АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ

Самарқанд агроинновациялар ва тадқиқотлар институтида “Зарафшон дарёси ҳавзасида сув ресурсларини иқлим ўзгаришига нисбатан чидамли ва комплекс бошқариш” лойиҳаси доирасида амалий семинар бўлиб ўтди.

Тадбир доирасида авваламбор, дала шароитида амалий ўқув машғулоти ташкил этилди. Иштирокчиларга замонавий суғориш технологиялари, хусусан, сув тежовчи усулларни қўллаш ва уларнинг самарадорлигини оширишга доир тавсиялар берилди.

Семинар “Сув билан таъминланган қишлоқ хўжалигида сувдан самарали фойдаланиш: иқлимга чидамлилик ва озиқ-овқат хавфсизлиги учун картошка етиштиришни оптималлаштириш” мавзусига бағишланди. Унда сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш, картошка етиштиришда илғор агротехнологиялар ва сув тежовчи ечимларни жорий этиш масалалари муҳокама этилди.

— Энг катта хавф — сув ресурслари камайиб бормоқда, аммо эҳтиёж эса ортиб бормоқда, — деди Сув хўжалиги масалалари бўйича лойиҳа маслаҳатчиси Ш.Тураев. — Иқлим ўзгариши шароитида фермер ва мутахассислар илмий ёндашув ва замонавий технологияларга таянадиган янги бошқарув моделларини шакллантириши зарур.

Семинар қатнашчилари замонавий суғориш тизимлари, сувни ҳисобга олиш ускуналари ҳамда иқлимга мослашувчи инновацион ечимлар билан танишиш имконига эга бўлишди. Шунингдек, қишлоқ хўжалигида қўлланилаётган техникаларни амалда кўриб чиқиб, улардан самарали фойдаланиш бўйича амалий кўрсатмалар олишди.

Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
👏3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чилла суви - тилла суви

Тошкент вилояти Оққўрғон тумани "Бек" фермер хўжалиги сувчиларининг иш жараёни.

"Ёшлар кундалиги" лойиҳаси медиамаҳсулоти.
👍5👏1
Расмий муносабат

2025 йил 10 июль куни ижтимоий тармоқларда Жанубий Фарғона магистрал каналининг Андижон вилояти Булоқбоши тумани “Сарбонтепа” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтган қисмида канал дамбасидан сув тошиб чиқиш хавфи борлиги ҳақида хабарлар тарқатилган.

Ижтимоий тармоқлардаги хабарлардан сўнг Фарғона водийси магистрал каналларидан фойдаланиш бошқармаси ва “Сувхўжаликназорат” инспекцияси Фарғона ва Андижон вилоят бошқармалари мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ тузилиб, Жанубий Фарғона магистрал каналининг ПК209+00 дан 213+50 нуқтасигача бўлган қисми тўлиқ ўрганиб чиқилди.

Шу куннинг ўзида 3 дона самосвал, 2 дона бульдозер, 1 дона юклагич ёрдамида 220 м3 тупроқ иши, 430 м3 тош-шағал иши бажарилиб, магистрал каналнинг дамбаси янада мустаҳкамланди.

Андижон вилояти Булоқбоши тумани “Сарбонтепа” МФЙ аҳолисининг ташвишланишига ҳеч қандай асос йўқлигини, каналдаги сув тўлиқ назорат қилиб турилганлигини маълум қиламиз.

Фарғона водийси магистрал каналларидан фойдаланиш бошқармаси
👍2
Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi
Видеоролик Биз коррупцияга қаршимиз
Тошкент вилояти

ЯШИЛ ЭНЕРГИЯ – ЯШИЛ ИҚТИСОДИЁТ ОМИЛИ


Бугун глобал миқёсда барқарор ривожланишнинг энг устувор йўналишларидан бири – қайта тикланувчи энергия манбаларидан кенг фойдаланишдир. Хусусан, Бўка туманида ҳам ушбу йўналишда амалий ишлар қилинмоқда. Тумандаги “Одил Хосият” фермер хўжалигида ички насос агрегати фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида қуввати 118 кВт бўлган қуёш панеллари мажмуаси ўрнатилди.

Маълумки, қуёш панеллари сув помпасига зарур электр энергиясини таъминлаб, энергетик харажатларни сезиларли даражада камайтиришга хизмат қилади.

Семинарда туман “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ ходимлари, ҳудуддаги ички насоси бор фермерлар иштирок этди.

Унда мутахассислар қуёш панелларини танлаш, ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатиш бўйича тажриба ортиришди.

Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот хизмати
Фарғона вилояти

ФУРҚАТ ТУМАНИДА СУВ ВА ЭНЕРГИЯНИ ТЕЖАШГА ҚАРАТИЛГАН АМАЛИЙ СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ


Фурқат туманидаги “Bulut Tekstil” МЧЖда сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича амалий семинар ташкил этилди.

Семинарда соҳага мутасадди ташкилотлар масъуллари, соҳа мутахассислари, фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.

Семинарда сув йўқотишларини камайтириш, эгилувчан қувурлар орқали суғориш ва қуёш панеллари ёрдамида энергияни тежаш бўйича тажриба алмашилди. Тадбир давомида замонавий технологияларнинг имкониятлари кўрсатилди ҳамда мутасаддиларга аниқ топшириқлар берилди.

Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати
👍4
СУВ ИСТЕЪМОЛИ ТАРТИБИНИ БУЗГАНЛАРГА ЧОРА КЎРИЛАДИ

Ҳаммамиз сувдан фойдаланамиз, ҳар куни фойдаланамиз.
Иқлим ўзгариши таъсирида минтақамизда сув ресурслари йил сайин камайиб бораётган ҳозирги шароитда, айниқса, қишлоқ хўжалиги экинларини суғориш учун сувга бўлган талаб ортмоқда.

Қаердадир деҳқон сувга навбати келишини интиқлик билан кутаётган бир пайтда бошқа жойда кимдир ариқдаги сувни ёпиб келишга эриниб, зовурга ташлаб қўйиш ҳолати кузатилаётгани ачинарлидир. Зовурга ташланган ёки мақсадсиз сарфланган ўша сув билан қанча майдонларни суғориш мумкин.

“Сувхўжаликназорат” инспекцияси томонидан сувдан мақсадли ва тежамли фойдаланиш, сув истеъмоли тартибига қатъий риоя этилиши устидан тизимли назорат ўрнатилиб, сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибини бузганларга нисбатан кескин чоралар кўриб борилмоқда.

Хусусан, Инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан жорий йилнинг ўтган даврида олиб борилган назорат тадбирларида 242 та ҳолатда экин майдонларини кўллатиб юборилганлиги аниқланган бўлса, 132 та ҳолатда фермер хўжаликлари томонидан экинларни суғориш учун берилган сувларни фойдаланмасдан тўғридан-тўғри зовурга ташлаб, сув исрофгарчилигига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Мисол учун, сув истеъмоли тартибига қатъий риоя этилиши юзасидан берилган бир неча бор огоҳлантиришларга қарамай Қашқадарё вилояти Ғузор туманидаги “Алламурод ота набираси Абдуллоҳ” фермер хўжалиги томонидан 50 л/сек сув зовурга ташлаб қўйганлиги аниқланиб, фермер хўжалиги раҳбари Н.Алламуродовга нисбатан МЖтКнинг 74-модда иккинчи қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Ғузор туман судига юборилди.

Тошкент вилояти Пискент туманидаги “Шуҳрат” фермер хўжалиги томонидан пахта экилган майдонларни суғориш жараёнида сувдан оқилона фойдаланмасдан, ўз ҳолига ташлаб қўйилганлиги, бунинг оқибатида экин майдони кўллатиб юборилганлиги ва сув исрофгарчилигига йўл қўйганлиги аниқланиб, фермер хўжалиги раҳбари С.Худойбердиевга нисбатан МЖтКнинг 74-модда иккинчи қисми билан маъмурий баённома расмийлаштирилди ва кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Пискент туман судига юборилган.

Навоий вилояти Навбаҳор туманидаги “Садулло Омон”, Хоразм вилоятининг Гурлан туманидаги “Дастонбек Аброрбек” фермер хўжаликлари ҳам шу каби ҳуқуқбузарликларни содир этганликлари учун маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартибини бузган шахсларга нисбатан қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлиги таъминланади.

Инспекция ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.

Сув – умуммиллий бойлигимиз. Уни асраш, оқилона фойдаланиш барчамизнинг бурчимиздир.

Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси матбуот хизмати
👍3👏1
СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРИ ТАДБИРКОРЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИГА ЖАВОБ ҚАЙТАРДИ

Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда 6 та вилоят – Андижон, Фарғона, Наманган, Хоразм, Сирдарё ва Тошкентда қишлоқ хўжалиги соҳасида фаолият юритаётган тадбиркорлар иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбир август ойида Президентимизнинг тадбиркорлар билан бўладиган мулоқотига тайёргарлик доирасида ташкил этилди. Ундан кўзланган мақсад муаммоларни тўғридан-тўғри манзилли етказиш ва тизимли ҳал этиш ҳисобланади. Тадбирда Савдо-саноат палатаси, бизнес-омбудсман, қишлоқ хўжалиги ва сув хўжалиги вазирликлари, банклар раҳбарлари қатнашиб, тегишли таклиф ва саволларга муносабат билдиришди.

Хусусан, Фарғона туманидан фермер Адҳамжон Ҳамдамов тик қудуқларни ишлатишда электр энергияси сарфи бўйича мурожаат қилди. Ушбу харажат фермерлар ҳисобидан тўланиши белгиланган бўлиб, фермер тик қудуқлардан фойдаланиш бўйича алоҳида имтиёз ёки ёрдам берилишини сўради.

Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев дастлаб насос станциялари учун давлат бюджетидан сарфланаётган маблағлар ҳақида маълумот берди. Хусусан, республика бўйича насосларнинг доимий ишлаб туриши учун бир йилда давлат бюджети ҳисобидан 7 триллион сўмдан ортиқ, ундан ташқари насосларни таъмирлаш ва бошқа харажатларга 1 триллион сўмдан ортиқ маблағ сарфланиши айтилди.

Вазир бевосита мурожаат мазмунига тўхталар экан, мазкур масала бўйича Фарғона тумани республикамиздаги энг оғир ҳудудлардан бири эканини таъкидлади. Ҳозирда бу ҳудудларга ёрдам бериш юзасидан ўрганиш ишлари олиб борилаётгани, яқин кунларда бир тўхтамга келинишини айтиб ўтди.
Фарғона тумани учун алоҳида ёндашув тадбиқ қилиниб, албатта амалий ёрдам кўрсатилишини билдирди.

Учрашувда айтилган муаммоларнинг аксариятига шу ернинг ўзида ечим топиш масалалари кўрилди.

Ахборот хизмати
👍7👎1
2025/07/13 06:59:19
Back to Top
HTML Embed Code: