Forwarded from Amu-Qashqadaryo ITHB
#ёрдамчи_хўжалик_қўшимча_
даромад

НАСОС СТАНЦИЯЛАРДА ЭРИШИЛАЁТГАН НАТИЖАЛАР!


Аму-Қашқадарё ИТҲБ ҳузуридаги Насос станциялари ва энергетика бошқармаси томонидан ёрдамчи хўжаликни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиляпти.

Хусусан, бошқарма  бошлиғи Э. Хуррамов ташаббуси билан "Дўстлик" каскадида каналнинг минтақа зонасидан 3 гектар оборотдан чиққан ер майдони қайта тикланиш тадбирлари бажарилди.

Китоб туманидаги "Зарафшон" насос станциясида 0,5 сотих майдонда полиз экинлари ва  пиёз, картошка етиштириляпти.

Китоб туманидаги "Анҳор" насос станциясида 30 сотих майдонда балиқхона барпо этилиб, айни пайтда 100 кг "сазан" ва "толстолоб" балиқ чавоқлари ташланиб, парваришланмоқда.

“Дўстлик”  каналининг муҳофаза қисмига 300 туп бодом кўчатлари ўтқазилиб, боғ барпо этилди. Айни пайтда боғ қатор орасида ғалла парваришланяпти.

Албатта,  ёрдамчи хўжаликлардан тушган маблағлар Насос станциялари ва энергетика бошқармаси ходимларини қушимча рағбатлантиришга қаратилади.

https://www.tg-me.com/AmuQashqadaryoITHB
Forwarded from Sirdaryo-So'x ITHB matbuot xizmati (Mohichehra🌙)
💧СУВ-ЗАР,СУВЧИ-ЗАРГАР

💧Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 5-январдаги “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари4 тўғрисида”ги ПҚ-5-сонли қарори ижроси доирасида Олтиариқ туманида семинар ташкиллаштирилди.

💧Мутахассислар туманда жойлашган "СаҳобаСадоба" фермер хўжалигида бўлдилар. Дала майдонларида сув тежовчи технологиялардан қай тарзда фойдаланилаётганлигини кўздан кечирилди.

💧Ушбу фермер хўжаликда жами 70 гектар ер майдони мавжуд бўлиб, 31 гектар пахта майдонида томчилатиб суғориш технологияси жорий этилган.

💧Шунингдек, Сирдарё-Сўх ИТҲБ мутахассислари ва туман сектор раҳбарлари бошчилигида ҳудуддаги қолган фермер хўжаликларига ҳам сув тежовчи технологияларни жорий қилиш топшириғи берилди.
Forwarded from Mohichehra🌙
💧Ақлли заргаргина зардан оқилона фойдаланиб,турли зеб-у зийнатлар яратади. Бугун сувга ошиб бораётган талабга қараб, сувни зарга,сувчиси эса заргарга қиёс этябмиз.Ҳозирги кунда фермерлар, сувчилар сув тежовчи технологиялардан фойдаланиб иш самарадорлиги, ер унумдорлиги қолаверса мўмайгина даромадга ҳам эга бўлмоқдалар.

📝Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати
Forwarded from Шухрат Суяров
Ўзбекистон Респубилкасининг 2023 йил 30-августдаги "Гидротехника иншоотларнинг хавфсизлиги тўғрисида"ги 865- сон конунининг мазмуни ва ижросини  таъминлаш максадида Сирдарё вилояти Хавос туманидаги Жанубий Мирзачўл каналига карашли ПК-624да "Сувхўжаликназорат" инспекцияси тамонидан ўқув семинари бўлиб ўтди.Унда "Сувхўжаликназорат" инспекциясининг бош мутахасиси Давронбек Рахмонбердиев сўзга чикиб Гидротехника объектлари хафсизлиги тўғрисда тушунтириш ишлари олиб борди.Семинар давомида соҳа мутахассислари томонидан сувчиларнинг барча қизиқтирган саволларига жавоб қайтарилди.

Қуйи Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати
Бугун Кўксарой қароргоҳида Президент Шавкат Мирзиёев раислигида Хорижий инвесторлар кенгашининг навбатдаги ялпи мажлиси бўлиб ўтади. Тадбирда етакчи компания ва банклар, нуфузли халқаро ташкилотлар ва молиявий институтлар вакиллари иштирок этади.

Мажлис доирасида давлатимиз раҳбари қатор компаниялар раҳбарларини қабул қилади.

Сегодня в резиденции Куксарой под председательством Президента Шавката Мирзиёева состоится очередная пленарная сессия Совета иностранных инвесторов с участием представителей ведущих компаний и банков, авторитетных международных организаций и финансовых институтов.

В рамках мероприятия глава государства примет руководителей ряда компаний.

Facebook|Instagram|X
Кўксаройда Президент ҳузуридаги Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи ялпи мажлиси бошланди.

Президент Шавкат Мирзиёев йиғилишда жаҳоннинг етакчи компаниялари ва молия институтлари раҳбарлари бўлган яқин ҳамкорларимиз ва янги шерикларимиз иштирок этаётганидан мамнунлигини билдирди.

Кенгаш ўтган даврда ўзининг самарали фаолиятини яққол намоён этгани таъкидланди. Кенгаш аъзоларининг кўмаги ва алоҳида эътибори натижасида ислоҳотларимизга катта ёрдам берадиган ишлар амалга оширилаётгани қайд этилди.

Улар илгари сураётган ғоя ва ташаббуслар ҳаётимизнинг барча жабҳаларида фаол татбиқ этаётганини таъкидлаб, Президентимиз инвесторларга Янги Ўзбекистон тараққиётига қўшаётган муносиб ҳиссаси учун чуқур миннатдорлик изҳор этди.

Facebook|Instagram|X
Президентимиз бугунги кунда жаҳон иқтисодиётида беқарорлик тобора кучайиб, энергетика, озиқ-овқат соҳалари ва экологик тизимда инқирозлар ўткир тус олаётганига эътибор қаратди. Бундай мураккаб шароитда бамаслаҳат, ўзаро кенгашиб, аниқ амалий қадамлар ташланса, кўзланган юксак марраларга албатта эришилиши таъкидланди.

Давлатимиз раҳбари Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо хонимнинг кенгаш фаолиятидаги алоҳида ўрнини қайд этди.

Экспертлар томонидан ишлаб чиқилган Инвестициялар ва Махсус эркин зоналар тўғрисидаги қонун лойиҳалари мамлакатимизда қулай инвестиция ва бизнес муҳитини такомиллаштиришда улкан қадам бўлади.

Бундан ташқари, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти жамоаси томонидан бошланаётган инвестиция сиёсати таҳлили мамлакатимиздаги инвестиция муҳитини янада яхшилаш борасида асосий йўналишларни белгилаб олишга ва самарали механизмларни яратишга хизмат қилади.

Facebook|Instagram|X
Иккинчидан, масъулиятли бизнес юритиш. Бу борада иқтисодиёт барқарорлиги, шаффофлиги ва очиқлигини таъминлашга қаратилган Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг тегишли тамойилларини кенг жорий этиш долзарб вазифадир.

Учинчидан, муқобил инвестицияларни рағбатлантириш. Бунда стартап, инновацион лойиҳалар, биргаликдаги сармояларни кўпайтириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида “Венчур инвестициялар тўғрисида”ги янги қонунни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш катта аҳамиятга эга.

Тўртинчидан, инвесторлар билан ишлаш тизимини рақамлаштириш. Хорижий инвесторлар билан давлат органлари ўртасидаги барча хизматларни амалга ошириш учун мукаммал электрон платформани ишлаб чиқиш ва амалиётга кенг жорий этиш вақти келгани таъкидланди. Бу инвесторларни қийнаётган комплекс муаммоларни ўз вақтида ва тизимли ҳал этишга имкон беради.

Facebook|Instagram|X
2024/05/03 08:21:43
Back to Top
HTML Embed Code: