Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Аччиқгаплар

Абдуқодир Тошқулов: ''Болам сен ҳозир ўқимасанг онангни эҳтиромидан қолиб кетасан, эртага аёлингга ҳам кучинг етмайди, фарзандингни тарбия қилишда қийналасан!''

Эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
20👍14💯10
ДАНГАСАЛАРГА КАСБ ЭГАЛАРИ ИБРАТ БЎЛСИН!

Ҳалол касб қилишга нафақат инсонлар, ҳатто пайғамбарлар ҳам буюрилган.
Одам алайҳиссалом новвойлик қилган бўлса,
Нуҳ алайҳиссалом савдогарлик бўлган.
Иброҳим алайҳиссалом баззоз (газмол сотувчи) эди.
Довуд алайҳиссалом совут ясар,
Сулаймон алайҳиссалом занбил тўқирди.
Идрис алайҳиссалом кийим тикар,
Закариё алайҳиссалом эса дурадгор бўлган.

Бундан ташқари, барча пайғамбарлар қўй боққани, чўпон бўлганлиги ҳақида саҳиҳ ривоятлар бор.

Саҳобалар ҳам бирор касбнинг бошини тутишган. Мисол учун, Абу Бакр Сиддиқ (р.а.) баззоз (газмол сотувчи),
Умар (р.а.) терини ошлар, яъни кўнжи эди.
Усмон (р.а.) савдогар,
Али (р.а.) анҳу котиблик ва мардикорлик қилар эди.
Баҳоуддин Нақшбанд бобомиз бежиз: “Дилинг – Оллоҳда, қўлинг – меҳнатда бўлсин”, демаган. Ҳалол меҳнат, касб-кор киши умрини узун, ризқини бутун қилади.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍299🔥5👏3💯1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Финча таълим тизими...

10 йилдан бери финларни таълим тизимини юртимизга жорий қилиш билан шуғулланиб келаётган "ишчи гуруҳ", "мутахассис", "мутасадилар" буни билишмасмиди?
Албатта, билишар эди, фақат дунёқараши ўзгармаган буларнинг!

Фин тажрибасини бизга айтилмаган тарафларини эшитинг ва тафаккур қилин!

@Tafakkur3
👍264🤣4🔥1🤓1
Каналимиздан расмий муносабтғўй

“Жамоат жойларида яҳудий рамзларни намоён қилманг” — Ўзбекистондаги исроилликлар огоҳлантирилди

Исроилнинг Тошкентдаги элчихонаси Ўзбекистон ҳудудида бўлган исроилликларга зарур огоҳлантириш билан чиқди.

Унга кўра, Ўзбекистондаги барча исроилликларга жамоат жойларида яҳудий ёки Исроил рамзларини намоён қилишдан сақланиш, ижтимоий тармоқларда жойлашув ёки ҳаракат режаси ҳақидаги маълумотларни эълон қилмаслик, Исроил ёки яҳудийлик билан боғлиқ оммавий тадбирлардан четда бўлиш, фақат ишончли такси иловаларидан фойдаланиш, бегона машиналарга ўтирмаслик тавсия қилинган.

Хуллас, 🤌 бой булур, деган халқ мақолига амал қилишнинг айни вақти азизлар. Жухудларни хам тафаккур қилдирган халқдурмиз!

Тафаккур қилиб юришсин!

@Tafakkur3
👍189😎6😁4🤔1
САБР НИМА?

Муаллим синфхонага кирди. Шовқин кўтараётган болажонлар бирдан жим бўлишди. Устоз ўрнига жойлашиб, ўқувчилардан:
– Қани айтинг-чи, сабр нима? деб сўради.
Билағон ўқувчилар сабр ҳақида ўз фикрларини айтишга киришишди. Кимдир сабрни сариқ олтин деди, бошқаси уни жасоратга тенглаштирди.
Уларнинг жавобини тинглаган муаллим: “Яшанглар, тўғри фикрларни айтдингиз. Энди эса менга диққат қилинглар!” деди-да, ўзи билан олиб келган тувакдаги гулни кўрсатиб, унинг қуриган баргларини юлиб ташлади. Ўсимлик бир зумда кўримсиз ҳолга келди. Кейин муаллим ўсимликка сув қуйди ва деди:
– Мана шу ўсимликнинг янги барглари ўсиб чиққунича бўлган давр – сабрдир! Агар қуриган барглар олиб ташланмаганида, янгиси ўсиб чиқмасди. Сабр ҳам шундай, аввал мусибатдек кўринади-ю, кейин эса аста секинлик билан яхшиликка айланади!

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
🔥28👍137🥰2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#birdamjamiyat

🇺🇿 Ўзбекистонда зиёлилар орасида фикр етакчилари рейтинги жорий этилади!

Республика Маънавият ва маърифат марказида зиёлиларнинг жамоатчилик фикрини шакллантиришдаги ўрнини кучайтириш, уларнинг таъсир доирасини аниқлаш ва баҳолаш бўйича янги рейтинг тизими ишлаб чиқиш лойиҳасига старт берилди.

📊 Бу тизим орқали ижтимоий фикрга энг кўп таъсир ўтказаётган шахслар (opinion leaders) белгилаб борилади.

Энди улар нафақат таъсирчан гаплари, балки халқ орасидаги обрў-эътибори билан ҳам баҳоланади.

🤔 Қизиқ, бу рейтингда кимлар етакчилик қилади деб ўйлайсиз?

Айтганча, мазкур лойиҳада ўз сўзи, ўз фикри ва албатта таъсирчан нутққа эга юртдошларимиз фаол иштирок этишлари мумкин.

@Tafakkur3
🔥87👏5
Ёпиқ банка синдроми.

Шиша банкага бургаларни қамашди. Бу митти мавжудотлар одатда бир метргача сакрашга қодир бўлишади.
Банка оғзи беркитилди. Бургалар идишдан чиқиш учун қайта-қайта сакраб, қопқоққа урилиб, қулайверишди. Ва охир оқибат мавжуд муҳитга мослашишади. Бир неча кундан кейин қопқоқ очилиб, уларга озодлик берилади. Аммо энди бургалар бонка оғзигача сакраб, юқорига сакрашга уриниб ҳам кўришмас эди. Гўёки улар учун озодлик абадий эришиб бўлмайдигандек, уларнинг имконияти бутунлай унутилгандек.

Муаммо шундаки:
гарчанд тўсиқлар йўқолган бўлсада, бошимиздан ўтказган муаммоларимиз "дастурлаб" қўйган миямиз илгаригидек ишлаб: "бекорга кучанма, бари бефойда" деган гапни такрорлайверади.
Биз ҳаётимизни қачонлардир бизга "ўргатишган"и каби ўтказамиз. Қачонлардир бир ақилли "эплай олмайсан", "бу сен қила оладиган иш эмас", "энди кеч" деган ва биз ўзимиз қодир бўлган даражада сакраш имкониятидан воз кечганмиз.

Ҳаммасидан ҳам ёмони шуки…
бу ҳиссиёт авлоддан авлодга ўтаверади, янги бургалар ҳам банкадан юқорига сакрашмайди. Бунга кучлари етмагани учун эмас, шунчаки бунинг иложи борлигини билмаганликлари, англамаганликлари сабабли.
Бир нарсани унутманг!

1. Сиз ўзингиз ўйлагандан кўра кучлироқсиз. Баландроқ сакрашдан асло чўчиманг.Дунё сиз ичида турган банкадан анча кенг
2. Энг ёмон қамоқхона бу — деворлари йўқ қамоқхонадир. Бўлиши мумкин эмас деган онг остидаги хотиралардир. Ўйлаб кўринг сизнинг имконият чегараларингиз қаерда ва уни ким ўрнатган?
3. Баъзан озодлик ёнгинамизда бўлади. Фақатгина биз унгача сакрашни унутиб қўйганмиз.
4. Эҳтимол мавжуд вазиятда яшашингиз учун тўсқинлик қилаётган нарса эски зарбалар, хотиралардир?
5. Энг муҳими сиз бурга эмассиз ва сиз қандай яшашни ўзингиз белгилай оласиз, хотираларга таяниб ёки имкониятларингиздан фойдаланиб.

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍20🔥94🥰1
Биринчи суратда Помпей шаҳри харобаларида қазув ишлари. 1961 -йил Италия.
Иккинчи суратда эса, Покистондаги Мохенжо Доро(ўликлар тепалиги) шаҳри харобаларидаги одам қолдиқлари кўрсатилган.

Бу харобалар учун бир умумийлик бор, гўёки шаҳарлар аҳолиси кунлик ташвиши билан кўчага чиққану, кутилмаганда келган офат уларни бир сонияда ҳалок қилгандек. Гўёки бир қичқириқ билан турган ерларида тутдек тўкилиб қолдилар...

Атрофимиз ибрат олиш учун мисолларга тўла. Лекин камдан кам одамлар тафаккур қиладилар, гўёки бунинг уларга алоқаси йўқ дек, гўёки гуноҳлари учун шиддатли жазо йўқ дек бехавотир юраверадилар. Афсус...
tanatoz1920

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
🔥17😢108👍6💯1
ОДАТЛАНАДИГАН ва ҲАЗАР ҚИЛИНАДИГАН АМАЛЛАР

        Барро ибн Озиб ривоят қиладирлар:
         «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам бизга етти
нарсага одат қилиб, етти нарсадан ҳазар қилмоқни буюрдилар. «Қуйидагиларни одат
қилингиз!» — дедилар: 
   1. Жанозага қатнашмоқни 
   2. Касални бориб кўрмоқни
   3. Чақирилган жойга бормоқни
   4. Мазлумга ёрдам бермоқни
   5. Қасам ичса, қасамида турмоқни
   6. Саломга алик олмоқни
   7. Акса урган киши «Алҳамду лиллоҳ» деса, унга «Йарҳамукаллоҳ» демоқни. 

        «Қуйидагилардан ҳазар қилингиз!» — дедилар: 
   1. Кумуш идиш тутмоқдан
   2. Тилла узук тақмоқдан
   3. Ипакли кийим киймоқдан (эркаклар назарда тутилган) 
   4. Дебож (гулдор ипакли кийим) киймоқдан
   5. Қасий (дағал матодан тикилган кийим) киймоқдан
   6. Истабрак (атласга ўхшаган мато) киймоқдан 
   7. (бу ривоятда еттинчиси тушириб қолдирилган)».

«Ал-Жомиъ ас-саҳиҳ. 4-жилд» китобидан.

Тафаккур қилувчилар учун!

@Tafakkur3
16👍6🔥4
Forwarded from Botu Alimov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#yakdilmintaqa

Qirg‘iz yozuvchisi Chingiz Aytmatov o‘zbek xalqi haqidagi fikrlari!
👍2343❤‍🔥2🔥2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Siyosatshunos Habibulloxon Azimov forslar va yahudiylar o‘rtasidagi tarixiy aloqalarni tahlil etar ekan, miloddan avvalgi VI asrda Buyuk Kirus tomonidan yahudiylarning Bobil surgunidan qaytishiga va Bayt al-Maqdisning qayta qurilishiga ruxsat berilgani yahudiy tarixida muhim voqea sifatida esga olinadi, Kirus esa yahudiy diniy manbalarda qutqaruvchi (masih)sifatida tilga olinadi.

1948-yilda AQSh prezidenti Garri Trumen Isroilni birinchi bo‘lib tan olib, yahudiy xalqining siyosiy qayta tiklanishida muhim rol o‘ynagan. Bu harakat ko‘pincha Kirusning yordami bilan qiyoslanadi.


Batafsil: https://www.youtube.com/watch?v=4tS_wGWbodw&t=2648s

@Tafakkur3
9👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#birdamjamiyat

Европанинг қоқ марказида учрашиб қолган икки ўзбек — икки ватандош, икки қалб. Улар ўзаро бегуноҳ табассум, самимий гап-сўз ва фақат бизга хос бўлган қадриятлар билан бир-бирига меҳр улашмоқда. Ўзбекона бирдамлик, ёрдамга тайёрлик ва қувончни бўлишиш туйғулари уларнинг муомаласида акс этмоқда.

Шуни унутмайлик: миллатнинг ёмони бўлмайди — ёмон феълли инсонлар ҳар қайси миллатда учрайди. Аммо эзгу фазилатларни улуғлайдиган, қувончни ўртоқлашадиган, бир-бирига елкадош бўладиган инсонлар миллатнинг юраги ва келажагидир.

Миллатимиздан мана шундай инсонлар кўпаяверсин! Уларни кўриб, фахрланайлик. Уларнинг юзида ўзлигимизни кўрайлик.

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
👍288🔥8👏2💯1
Ибратли интиҳо

Мўътабар деган исм кам учрайди. Хар ҳолда олдинлари жуда кам эди. Онам ўз исмлари ҳақида гап кетганида "Менинг исмимни бобом ҳаж зиёратига борганда топиб келган" дейдилар. Мавриди келганида ўша бобомиз хақида айтиб бергандилар.

Исмлари Боййигит бўлган экан. Фарғонанинг Олтиариқ туманидан бундан юз йиллар олдин Ҳаж зиёратига кетган эканлар. Шу кетиш бўйича бир неча йиллардан сўнг қайтибди. Кейинчалик билишларича етти йил ўша ерда мешкоблик қилиб, зам-зам сувини юқори қаватдаги ҳожиларга тошиш билан шуғулланган экан. Етти йил деганда "Менинг оилам бор эди, фарзандларимни исми нима эди" деб ўйлаб, энди қайтиш фурсати етибди деб ватанган қайтган эканлар.
Онам айтади:
- Бобомнинг мазаси қочиб қолган вақт. Оғир ётганида домла дўстлари келиб "Ёсин"ни ўқиб дам солишди. 
Ўша вақтда ҳаммани хайрон қолдирган воқеа юз берибди. Анча вақт беҳуш ётган киши бирдан ўтирибти-да, хаёлан қўлига сув қуйиб таҳорат олгандай бўлибди. Икки қўлини ювиб, бетига "сув" тортиб, бошларига масҳ ургандай қўлларини юбориб, сўнг елкага хуржунни осгандай ҳаракат қилибдида ёнбошлаб жон таслим қилибди. Бу воқеани кўриб турганлар "ҳожи ота ҳажга қайтиб кетдилар" деган экан.

Онам айтади: 
- Жанозадан кейин онам зиёрат учун тупроқ бошига бормоқчи бўлибди. Қабристон эшигидан кираман деса дарвоза олдида катта ит турибди экан, ўтказмабди. Сўнг бошқа эшикдан кираман деб айланиб келса у ерда ҳам катта ит турибди экан. Йиғлаб-йиғлаб қабристон дарвозасининг олдида дуо қилиб уйга қайтган экан. Ўша куни онамнинг тушига бобом кирибди. Кулиб туриб: "Эҳ қизима, мени кўргани оввора бўлиб келдингизми, ахир мен бу ерларда эмасманку, оввора бўлиб ўтирманг, қизим. Хоҳлаган жойингизда дуо қилсангиз ҳам менга етиб келади", деган эканлар.

Тафаккур қилайлик!

@Tafakkur3
31😢18👍3🔥2👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Нимага бизда қизларнинг сочини 18 ёшгача майда қилиб ўриб, 18 ёшдан кейин ўришмаган?

Жавобни эшитинг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
14👍12🔥2👏1😇1
Мустажаб дуо.

Бир куни мўминлар амири Умар ибн Хаттоб розийаллоҳу анҳу Мадина кўчаларининг бирида чопқиллаб юрган ёш болани кўриб қолдилар. Шу онда унга ўгирилиб:
– Эй бола! Ҳаққимизга бир дуо қилгин, Аллоҳ таоло бизга раҳм қилсин, – дедилар. Шунда саҳобалар:
– Эй мўминлар амири гўдакдан дуо сўраяпсизми? Ахир сиз жаннат башорат қилинган ўн кишидан бирисиз-ку! – дея ажабланишди. Шунда ҳазрати Умар:
– Ҳа, мен ундан дуо қилишини сўраяпман, чунки у балоғат ёшига етмаган. Ҳали унинг амаллар китобига қалам юргизилмаган. Шунинг учун унинг дуоси қабул бўлади. Аммо биз мукаллаф ёшдамиз, бизнинг устимиздан қалам юргизилган, – деб жавоб қилдилар.

Болажонларга дуо қилишни ўргатинг, уларнинг дуоси мустажабдир!

Тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
👍2011😇9🔥4🥰1👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#birdamjamiyat

Буюк Амир Темур ҳақидаги иккита йирик асар муаллифи, афсонавий Ялла гуруҳи куйлаган "Шахрисабз", "Голубые купала" қўшиқларининг шеъри муаллифи, Ёзувчи, рассом ва саёҳатчи Евгений Березиковнинг ажойиб интервьюсини албатта кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
🔥145👍5🥰1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дунёда иккинчи яҳудийлар давлати борлиги ҳақида эшитганмисиз?

Агар билмасангиз видеони кўринг ва тафаккур қилинг!

@Tafakkur3
😱19🤯5😡41👍1🤝1
Қизил билан текширсанг, ажрашаман!

Ҳеч хаёлингизга келганми, мактабда дафтарни қизил ручкада текшириш, ажралишлар сонига таъсир қиладиган омиллардан бири экан, бизнинг шароитимизда бу муҳим омиллардан бири ҳам дейишимиз мумкин.

Қанақасига бундай бўлиши мумкинлиги тўғрисида олдин ҳам ёзган эдим, лекин янада тушунарлироқ бўлиши учун бугун шу мавзу ҳақида мисолларда икки оғиз гапириб бераман!

Инсон зоти биологик мавжудот, биз доимо ўрганамиз, янгиликлар яратамиз, интиламиз ва ривожланамиз. Ана шу хусусиятимиз билан биз ҳайвонот оламидан ажралиб турамиз, лекин ҳайвонот оламида ҳам биз ҳавас қилгулик одат бор, ҳайвонлар бир-бирининг хатосини қизил ручка билан ниқтаб кўрсата олмайди.

Энди бир эслаб кўринг, мактаб давримизда, ўқитувчимиз дафтар қизил ручкада текширар эди тўғрими? Ҳатто шундай бўлганки, бир пайт хато қилган пайтимда, ўқитувчимнинг қизил ручкаси қолиб кетган эди ва “бугун қизил ручкам қолиб кетибди, синф дафтарларингизни уйга олиб кетиб текшириб келаман”, деб айтган эди.

Бўлса, бордир, шу қизил ручка қанақа қилиб ажралишга сабаб бўлиши мумкин деб сўрашингиз мумкин, айнан шу ҳолат бола онгида фақат хатоларга эътибор бериш кераклигини, тўғри ёзилган нарсаларга унча эътибор бермаса ҳам бўлади деган ғояни шакллантирар экан, эътибор берганмисиз, бизнинг амалдорларга бирор мансаб топширилса, дарҳол эски амалдорнинг хатосини топиб ўзини кўрсатиш устида ишлайди, бу ҳам ўша “қизил ручка” принципининг асорати, ёшлигимиздан фақат хатолар устида ишлаймиз, яхши қилинган ишлардан эса кўз юмиб ўтиб кетаверамиз, эски кундалик дафтаримни очиб қарасангиз, унда хатолар устида ишлаш деган мавзуларга ҳам кўзингиз тушади.

Ана энди “қизил ручка” принципи рўзғорда қандай ўрин эгаллайди, биринчи навбатда янги турмуш қурган ёшлар ва албатта катталар хато топиш ишлари билан банд бўлишади, масалан, янги тушган келиннинг тонг саҳар 5 да кўчани супурмабди, маҳалладаги оқсоқолга салом бермай ўтиб кетибди, келинсалом қилганда куёвнинг катта аммасига салом бериш эсидан чиқиб қолибди деган бемаъни гап-cўзлар қулоғимизга чалиниб қолади.

Лекин маҳаллага янги тушган келин палон чет тилини яхши билар экан, фалон спорт бўйича чемпион экан ёки яқинда фалон мамлакатдаги математика олимпиадасида ўқувчилари олтин олишибди деган гаплар жуда ҳам бизга ёқавермайди. Чунки биз ёшлигимиздан хатолар устида ишлаганмиз, хатоларга алоҳида урғу бериб келганмиз. Натижада бизнинг миямизда хато топиш учун алоҳида ҳужайра пайдо бўлиб биз уни йиллар давомида каттартириб ривожлантириб борамиз.

Лондонда яҳудийларнинг бир мактабида бўлган эдим, уларда барча дафтарлар ўқувчи қандай ручкада ёзган бўлса, ўша ручкада текширилар экан ва биринчи навбатда тўғри ёзилган сўз ёки мисолга эътибор берилар экан, масалан ўқувчи 210 та сўздан иборат диктант ёзди, ўқитувчи уни текшириб, 18 та хато топди, ўқитувчи хатоларга эмас, тўғри ёзилган сўзларга эътибор берар экан ва 18 та хато эмас, балки 192 та тўғри сўз деб ёзар экан.

Бу билан улар болага кейинчалик хатолардан тўғри хулоса чиқаришга имкон берар экан. Бу эса аста-секин болада яхши нарсаларга кўпроқ эътибор бериш керак деган одатни шакллантирар экан.

Шунинг учун ўқувчилар дафтарини қизил ручкада текшириб уларда хато топиш одатини шакллантиришимиз келажакда унинг ҳаётига салбий таъсир қилиши мумкин.

Тафаккур қилиш қийин-а?

@Tafakkur3
🔥3115👍12👏7👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#кайфият

Айни дамда юртимиз Олий таълим муассасаларида давлат аттестацияси имтиҳонлари авжида.

имтиҳон топшириш жараёни эса тахминан видеодагидек ҳолатда.

Видеони тарқатманг, тағин талабалар тафаккур қилиб юришмасин! 😉😁

@Tafakkur3
🤣29😁2👍1
2025/07/09 20:34:06
Back to Top
HTML Embed Code: