Кўнгил олиш
Суриялик олим Муҳаммад Хайр аш-Шиъолга Ҳайсам исмли бир тикувчи айтиб берган экан. Ҳикоя соҳиби шундай дейди:
“Менинг тикув корхонам бор эди. Қўшни аёллардан Умму Жамил исмли аёлнинг эри вафот қилиб қолди. Унинг учта етими бор эди. Бир куни у менинг корхонамга келиб деди:
-Менинг бир тикув машинам бор. Уни эрим ишлатар эди. Биз уни қандай ишлатишни билмаймиз. Мен эса етимларимни боқишим керак. Ўша машинамни сизга келтириб ижарага берсам. Ижара пули билан ўзимни ва етимларимни боқар эдим.
Мен қайтаришга ҳаё қилиб унга дедим:
-Майли келтирингчи.
Аёл тикув машинасини келтирди. Унинг машинаси жуда эски модел экан. Бу машина учун менинг корхонамда ҳеч бир иш йўқ эди. Аммо мен бу аёлнинг кўнглини синдиришни истамадим. Ундан ижарага қанча пул беришим лозимлигини сўрадим. У уч минг лира деди. Бу воқеа Сурия урушидан йигирма йиллар олдин бўлган эди. Мен тикув машинасини олиб қолдим ва унга уч минг лира бериб юбордим.
Машинани бир бурчакка қўйиб қўйдим. Ўн йиллар ўтди. Умму Жамил мендан ижара пулини олиб турди. Аммо тикув машинасидан умуман фойдаланмадим. Энди тикув корхонамни шаҳар четидаги бир бошқа бинога кўчирмоқчи бўлдим. Нарсаларни кўчираётиб ходимларимга: “Умму Жамилнинг машинасини ҳам олинглар!”, дедим. Цехни юритадиган аёл деди:
-Бизнинг Умму Жамилнинг машинасига эҳтиёжимиз йўқ. Кўчириб нима қиламиз?!
Мен:
-Кўчиринглар, тамом!-дедим.
Яна ўн йиллар ўтиб Сурияда уруш бошланди. Менинг корхонам жойлашган минтақа вайрон бўлди. Аммо менинг корхонам сақланиб қолди. Уруш сабабидан Умму Жамил билан алоқамиз узилиб қолди. Унинг манзилини ҳам топа олмадим. Унинг телефони ўчган эди.
Цехни юритадиган аёл мендан кетиб Европага борибди. Икки ойдан сўнг мен билан боғланиб бир туш кўрганини, уни менга айтиб беришини истаётганини айтди. Мен: “Гапир”, дедим. У шундай деди:
“Тушимга ғойибдан овоз эшитдим. У овоз шундай деди: “Умму Жамилнинг тикув машинаси баракотидан сизнинг корхонангизни сақлаб қолдик!”.
Тикувчи Ҳайсам доктор Шиъолга шундай деган экан:
“Ҳурматли доктор! Ишонсангиз, менинг корхонамдаги битта нина ҳам йўқолмади. Ваҳоланки, бу минтақадаги бирор бир жой зарарсиз қолмаган!”.
Эҳтимол сизни ҳам заифа бир бева аёлга ёрдам беришингиз сиз ва оилангизнинг ҳимоя қилинишига сабаб бўлар.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам айтадилар:
“Ёнидаги қўшнисининг очлигини билатуриб қорни тўқ ҳолда хотиржам ухлаган киши менга иймон келтирмабди!”.
Яна айтадилар:
“Эй Абу Зарр! Агар шўрва пиширсанг сувини кўпроқ сол. Қўшниларингни йўқлагин!”.
Қанча-қанча Умму Жамиллар кўчаларда саргардон. Уларнинг эҳтиёжини қилсангиз, биров билмайди. Бунинг номи махфий садақадир. Бунинг номи кўнгил олишдир...
Тафаккур қилайлик!
@Tafakkur3

👍28❤19😢12👏3😭2🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тил билган – рисқсиз қолмайди.
Туркияда қизиқ бир ҳолат кузатилаябди: одатда денгиз бўйларида яшовчи чайка қушлари энди "миёвлаш"ни ўрганиб олишган! Бу ғалати туюлади, лекин сабабини диққат билан кузатсак, бу ҳодиса ҳайратомуз ақл ва мослашувчанлик намунаси эканини англаймиз.
Чайкалар шаҳар муҳитини кузатиб, мушуклар одамлардан қандай меҳр ва овқат олишини пайқашган. Қарасалар, мушуклар шаҳарнинг турли гўшаларида паноҳ топган, ҳатто улар учун махсус уйчалар қурилган, овқатланиш нуқталари ташкил этилган. Мушуклар “миёвлаб” суйкалса, одамлар уларни эркалаб, овқат беришар экан.
Шунда бу ақлли қушлар ҳам мушукларча “миёвлаш”ни ўрганиб, инсонлар эътиборига тушишга ҳаракат қилмоқда. Натижада уларга ҳам одамлар озуқа беряпти, меҳр кўрсатяпти. Ана шундай қилиб, чайкалар янги “тил”ни ўзлаштириб, шаҳар муҳитида ўз ўрнини топа бошлади.
"Хорижий" тилни билиб, хатто қушлар енгил ризқ топаётганида, сен тил ўрганмаганинг учун оғир ва қора меҳнат қилишга маҳкумлигингни англамаяпсанми Жонқовул!
Тафаккур қил!

🤣33👍12❤7😁6🔥1🤩1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#кайфият
Энди ухлаганингда бошланадиган ашула 😂
Айниқса кўчада, ховлда ухлайдиганлар буни яхши билишади. 😂

🤣27❤4👏1😁1
Доғистонлик машҳур ёзувчи Расул Ҳамзатов "ЎЗИМ ҲАҚИМДА УЧ ОҒИЗ СЎЗ" деб номланган мақоласида шундай дейди:
Доғистондаги дорбозлари билан машҳур Цовкра овулида ўғилнинг туғилган куни у мустақил равишда дорда дадил юрган кун ҳисобланади. Заргарлари билан машҳур Кубачилар эса ўғил отасига кумушга жилдланган нақшли ўқни совға қилган кунини унинг туғилган куни этиб белгилашади. Ўша кун ота атрофдагилар мағрур қараб дейди: “Мана, менинг уйимда ўғил туғилди!”
Гоҳи-гоҳида менинг кўз олдимда шундай манзара гавдаланади. Цада овули, баҳор палласи. Мўйилови сабза урмаган ўсимир биринчи бор далани шудгор қилишга чиққан, унинг битта тенгдоши илк бор ўзи уй қуришга киришди, бошқа бир ўсмир отини эгарлаб, илк бор сафарга йўл олди... Уларга қарар экан, отам қувончидан шундай деганди: “Қара, бизнинг шу кичик овулимизда бу баҳорда қанча ўғил туғилди”.
Тоғликлар иштиёқсиз, истеъдодсиз, меҳнати билан бировга фойдаси тегмайдиган кимсалар ҳақида гапирганда: “Унинг соч-соқолига оқ тушди, лекин ўзи ҳали туғилгани йўқ” дейди.
P.S.: Демак, тоғлик бу овулларда боланинг туғилган куни у ҳаётда биринчи марта мустақил иш қилган, жавобгарликни ўз бўйнига олган, жамиятда ўз ўрнини намоён этган кун деб ҳисобланади. Бу одат тасодифий эмас — инсон ҳақиқатан ҳам фақат туғилгани ҳисобланибгина қолмай, унинг кимлиги, одамларга келтирадиган нафи, қадр-қиммати, касби-кори ва фойдали амаллари орқали белгиланади.
Ҳақиқий туғилиш — бу паспортдаги саналар эмас, балки ўз ҳаракати билан ҳаётга қадам қўйган кундир.
Жуда кўпчиликнинг сочи оқарган бўлиши мумкин, бироқ "туғилган кунини" айта олмайди. Чунки шу кунгача жамиятда из қолдира оладиган, бирон фойда келтира оладиган иш қилганига ўзи ишонмайди.
Ҳаётда жисман мавжуд бўлган миллионлаб, миллиардлаб инсонлар бор, аммо улар маънан ҳали “туғилмаган”дирлар. Бу ҳол эса ҳаётга қандай қарашимиз кераклигини кўрсатади.
Айтинг-чи, сиз қачон туғилгансиз?
Тафаккур қилинг...
Социолог, Сухроб Хидиров.

🔥22👍7❤6🥰2⚡1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Барибир олиб кета олмаймиз!
Ҳулоса ўзингиздан...
Яқинларга юбориб қўйинг, кўриб тафаккур қилишсин!
@Tafakkur3
Ҳулоса ўзингиздан...
Яқинларга юбориб қўйинг, кўриб тафаккур қилишсин!
@Tafakkur3
👍15😭9💯6❤3🔥3❤🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#yakdilmintaqa
#birdamjamiyat
Айни дамда "Бунёдкор" стадионидаги вазият.
Ўзбек, Қирғиз, Қозоғимей ойнамов,
Туркман, Қорақолпағимей ойнамов...
Спорт Марказий Осиё халқларини бирлаштирмоқда!
Унутмайлик, бир бўлсак Марказий Осиёмиз, бирлашсак Туркистон!
Тафаккур қилайлик, тафаккур қилдирайлик!

👍26🔥8❤7❤🔥2👏2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#ғалаба
#бирдамжамият
ҚОООЧ ЎЗБЕКИСТОН КЕЛЯПТИ 🇺🇿
ЖЧ-2026, ОСИЁ САРАЛАШИ
🇺🇿 Ўзбекистон 3:0 Қатар 🇶🇦
Шунчаки музқаймоқ егани бормаймиз...
@tafakkur3
#бирдамжамият
ҚОООЧ ЎЗБЕКИСТОН КЕЛЯПТИ 🇺🇿
ЖЧ-2026, ОСИЁ САРАЛАШИ
🇺🇿 Ўзбекистон 3:0 Қатар 🇶🇦
Шунчаки музқаймоқ егани бормаймиз...
@tafakkur3
😁22🥰5👏5👎3🔥3⚡2
#birdamjamiyat
Ўта маҳфий ҳужжатдан...
Ленин ва Сталин суҳбати ва чиқарилган қарор!
Ленин:
— Хўш, ўзбекларни нима қиламиз? Уларни Чор ҳукумати шу пайтгача ҳарбий қудрат билан бўйсунтириб турди! Энди биз қизил армия буларни қандай қилиб ўзимизга бўйсунтирамиз?
Сталин:
— Бартольд анчадан бери Ўрта Осиёда ишлайди! Олимдан сўрашимиз лозим!
Ленин:
— Чақиринг!
Бартольд:
— Эшитаман, ўртоқ Ленин!
Ленин Бартольдга тепадаги саволини беради!
Бартольд:
— Мен аллақачон ўйлаб қўйганман! Ўзбеклар Ўрта Осиёда энг илғор халқ, улар динига содиқ, бу йўлда шаҳид кетишни шараф деб билади!
Улардан буюклар кўп чиққан! Биз уларни доимо назоратда ушлашимиз лозим! Мен бешта тамойилни амалга оширишни маслаҳат бераман!
1) Динини сусайтириш!
2) Тилини нуфузини пасайтириш ва рус тилига ўқитишни йўлга қўйиш.
3) Буюкларини танқид қилиб, айнан босқинчи, хотинбоз, баччабоз деб ўқитишни йўлга қўйиш, тарихидан нафратлантириш.
4) Энг фаолларини рус қизларига уйлантириб, уларга барча шарт-шароитни яратиш, текинга уй-жой бериб, болаларини русча ўқитиб, уларни лавозимларга қўйиш.
5) Ўзбек қизларини "Интернационал оила" ниқобида рус йигити билан қовуштириш ва совет халқи мақомига остида рус халқини биринчи даражага чиқариш.
Ленин:
— Ўртоқ Сталин, олимнинг фикри менга маъқул, сизгачи?
Сталин:
— Менга ҳам маъқул!
Ленин:
— Унда зудлик билан амалга оширинг!
Кремль.1918 йил. 3-қават
Биз деярли бир аср олдин яратилиб, жамиятимизга сингдириган манфур ғояларнинг ҳамон таъсири остидамиз. Шукрки, миллат аста-секин жаҳолат уйқусидан уйғонмоқда, ютуқларимиз кўпайиб, тараққиёт эшикларимизни очмоқдамиз. Бу бизнинг қонимизда бор, демак хар биримиз бугун ютуқлар сари илдамлашимиз керак!

❤25👍17👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Финалда Ўзбекистон ва Германия ўйнасин
Германиянинг мамлакатимиздаги элчиси Манфред Ҳутерер миллий терма жамоамизнинг илк бор Жаҳон чемпионатига йўлланма олгани билан ўзбек тилида табриклаб, финал баҳсида Ўзбекистон-Германия ўйнашига тилак билдирди.
Тилакни хўрози бўлипти лекин. Немислар ҳам тафаккури кучли халқ!😉

👏22🔥13👍10❤2
Уяли телефон шу қадар кучли ва инқилобий воситаки, у:
1. Стационар телефонни ўлдирди.
2. Телевизорни ўлдирди.
3. Компьютерни ўлдирди.
4. Соатни ўлдирди.
5. Камерани ўлдирди.
6. Радиони ўлдирди.
7. Чироқни ўлдирди.
8. Ойнани ўлдирди.
9. Газета, журнал ва китобларни ўлдирди.
10. Видео ўйинларни ўлдирди.
11. Чўнтак ҳамёнини ўлдирди.
12. Стол тақвимини ёки кундаликни ўлдирди.
13. Пластик карталарни ўлдирди.
14. Энг ёмони эса шундаки, кўплаб (никоҳларни) ўлдирди.
15. Кўплаб оилаларни ўлдирди.
16. Ёшларимизни тарбиясини ўлдирди.
17. Аста-секин кўзларимиз нурини ҳам ўлдирмоқда.
Қанд, босим ва юрак уришини ўлчаб берса ҳам, бу бизнинг умуртқа поғонамизни ва бўйин умуртқамизни ўлдирмоқда, ақлимизни ўлдирмоқда.
У келажак авлодни йўқ қилиш босқичида турибти. Агар ўзимизни назорат қилмасак, у бизнинг рухимизни ҳам ўлдиради.
Тафаккур қилинг!

👍50❤12💯10😢9🔥6👎1
#birdamjamiyat
Спарта сабоғи: куч билан эмас, ақл билан барқарорликка эришиш мумкин!
Қадимги Спарта – ҳарбий машғулотлар, темир интизом ва юксак фидойилик билан машҳур бўлган юрт. Унинг аҳолиси, хусусан эркак фарзандлари, болалигиданоқ ҳарбий ҳаётга тайёрланган. Спартанинг тарбия тизими ҳар бир шахсни давлат хизмати ва жанг майдонига муносиб қилиб етиштиришга қаратилган эди.
Спарталикнинг чинакам бурчи яхши жангчи бўлиш эди. Улар учун шахсий эркинлик ёки моддий неъматлар эмас, балки давлат хизмати, интизом ва жангда кўрсатилган жасорат устувор аҳамиятга эга эди. Жангда ҳалок бўлиш – энг олий шараф, қочиб кетиш эса – энг катта уят ҳисобланган.
Шу сабабдан, ҳар бир спарталик бола ҳаётнинг илк йиллариданоқ оғир шароитларда тарбияланган, оғриққа, очликка, совуққа ва фақат ўз кучига суянган ҳолда яшашга ўргатилган. Бу жараён "агоге" деб аталган ва у давлат томонидан ташкил этилган ҳарбий-маънавий тарбия тизими эди.
Спартада шахсий манфаатлар эмас, жамоавий мақсад устувор бўлган. Давлат ҳар бир фуқаронинг ҳаётини тўлиқ назорат қилган ва уларни якка шахс сифатида эмас, балки жангчи ва Ватан ҳимоячиси сифатида кўрган.
Аёллар ҳам фарзанд тарбиясида ана шу ҳарбий руҳни шакллантиришда муҳим роль ўйнаганлар. Улар фарзандларига “сен тирик қайтиш учун эмас, ғалаба билан қайтиш учун кетасан” деб ваъз қилар эдилар.
Спартанинг тарихий модели ҳарбий автократия ва оммавий интизом мисоли сифатида инсон тафаккурида мустаҳкам жой олган. Бугунги кунда ҳам "спарталикча ҳаёт" ибораси қатъият, худбинликдан воз кечиш ва давлат манфаати йўлида фидоийлик маъносини англатади.
Қадимги Спарта ҳарбий жасорат, интизом ва Ватанга садоқат билан бутун дунёга машҳур бўлган. Лекин унинг тарихий таназзули шуни кўрсатдики, фақат куч, тартиб ва қаттиқ идора билан барқарор жамият қуриб бўлмас экан. Спартанинг таназзули унинг муайян соҳага бир ёқлама қараши, хусусан гуманитар ва интеллектуал тараққиётни назар-писанд қилмагани билан боғлиқ.
Спарта фалсафа, санъат, адабиёт ва илм-фанга бефарқ муносабатда бўлган. Айнан шунинг учун у ўзининг интеллектуал илдизларини чуқурлаштира олмади. Афина мисолида кўриниб турибдики, эркин фикр, мутахассислар ва олимлар бошқарув жараёнида иштирок этиши давлатни фақат бойитибгина қолмай, уни ҳар хил таҳдидларга қарши чидамли қилади.
Спарталиклар эса ҳеч қачон олимларни ёки гуманитар соҳадаги етук инсонларни бошқарувга яқинлаштирмаган. Бундай ёндашув оқибатда давлатнинг ижтимоий хавфсизлик тизимини мустаҳкамлашга тўсқинлик қилди. Жамиятда танқидий фикр йўқолган, муаммолар тан олинмасдан, куч билан босиб турилган. Ижтимоий мувозанат бузилганида эса — уни тиклашга на илм, на сиёсий механизмлар, на соғлом ислоҳотчилар қолган эди.
Милитаризм асосида қурилган Спарта жамияти — бир муддатча мустаҳкам тузум сифатида яшади. Лекин у интеллектуал ривожланиш ва ижтимоий эволюцияни инкор қилгани учун бардавом бўла олмади. Ижтимоий хавфсизлик фақат ташқи таҳдидлардан эмас, ички мувозанат ва ғоявий етукликдан ҳам келиб чиқади. Спарта эса айнан шу ички хавфсизликни таъминлай олмади.
Шунинг учун ҳам замонавий ташкилотлар ва давлат раҳбарлари Спартанинг сабоқларидан хулоса чиқаришлари даркор: жисмоний куч ва тартиб етарли эмас — илм, ахлоқ, фикр эркинлиги ва интеллектуал раҳбарлик ҳам жамият барқарорлиги учун зарур асослардан биридир.
Тафаккур қилайлик!
Социолог, Сухробхўжа Хидиров.

👍11❤8💯3🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#birdamjamiyat
Мисрнинг 6 минг йиллик давлатчилик тарихида ҳукмронлик қилган 13 нафар энг буюк дея тан олинган фиръавнлар, султонлар, ҳадивлар, пошшоларининг марказида Жалолиддин Мангубердининг жияни, Миср султони, бутун араб диёри, мусулмон цивилизациясини мўғуллар истилосидан қутқариб қолган, ўзбек бобокалонимиз Сайфиддин Қутуз жой олган.
У 1260 йилдаги Айн Жалут жанги тарихдаги мўғулларга берилган энг қақшатқич зарба ва биринчи катта ғалаба ҳисобланади, унда мўғуллар тўхтатилган ва Ислом олами уларнинг тўлиқ босқинидан қутқарилган эди. Агар Айн Жалутда мағлубият бўлганида, Шом, Ҳижоз, ҳатто Африкагача бўлган мусулмон ҳудудлари мўғуллар томонидан вайрон қилинган бўлар эди.
Аждодларга муносиб авлод бўлайлик, тафаккур қилайлик!

🔥20❤14👍4❤🔥1
Ассалому алайкум!
Ҳурматли ватандошлар, мамлакатимизда волонтёрлик фаолиятини янада ривожлантириш мақсадида илмий тадқиқотлар ўтказилмоқда.
Сизни соҳага оид фикрларингизни ўрганиш мақсадида ўтказилаётган ижтимоий сўровда фаол иштирок этишингизни сўраймиз.
Тадқиқотда қатнашганингиз учун олдиндан миннатдорчилик билдирамиз!
Сўровнома анкетаси бу ерда. 👇
https://forms.gle/JCRG3UvFLZmD8KXR9

Google Docs
АНКЕТА СЎРОВНОМА
«Аҳолининг волонтёрлик фаолиятига муносабати ва уларнинг кўнгиллилар ҳаракатида иштирок этишга ундовчи ҳолатлар» мавзусидаги социологик сўров
Ассалому алайкум ҳурматли респондент. Сиздан мазкур анкета сўровномаси саволларига жавоб беришингизни илтимос қиламиз.

❤4👍3🔥1
Здравствуйте!
Уважаемые соотечественники, в целях дальнейшего развития волонтерской деятельности в нашей стране проводятся научные исследования.
Просим Вас принять активное участие в социальном опросе, проводимом с целью изучения Вашего мнения по данной сфере.
Заранее благодарим вас за участие в исследовании!
Анкета опросника здесь. 👇

❤1👍1🔥1🏆1
Жалолиддин Румийнинг "Маънавий Маснавий" асаридаги товус ҳикоясидан хулоса
Бир ҳоким саҳрода юриб, ўз патларини юлаётган товусни кўриб ҳайратланади: “Шу қадар гўзал ва қимматли патларингни нега юлаяпсан?” деб сўрайди.
Товус жавоб беради: “Мана шу гўзалликларим туфайли доимо овчилар нишонига айланаман. Патларим мени безайди, лекин тузоқ ва балоларнинг сабабчиси ҳамдир. Шунинг учун юкаяпман — нафсимдан, манманлигимдан ва ўзимни намоён қилишдан воз кечиш учун.”
Румий бу орқали шундай хулоса беради: қобилият, зеб-зийнат, маддоҳлик, шуҳрат ва бойлик — агар уларни бошқарув, идрок ва тақво билан тийиб турмасанг сени ҳалокатга етаклайдиган омилга айланиши мумкин.
Инсонда жисмоний, ақлий ва ижтимоий жиҳатдан кўплаб “патлар” — яъни имконият ва ресурслар бўлади. Улар чиройли, диққатни тортади, лекин бир вақтнинг ўзида хатари ҳам бор. Агар инсон ўзини намоён қилиш, мақтаниш, манманлик ва манфаатпарастлик билан бу “патлар”ни суиистеъмол қилса, улар афзаллик эмас, балки заифликка айланади.

👍28❤7🔥5
#birdamjamiyat
Рингельман эффекти: Гуруҳда ишлаш самарадорлиги нега пасаяди?
1927 йилда француз муҳандиси ва психологи Макс Рингельман томонидан ўтказилган тажриба жамоавий меҳнатга оид кўплаб назарияларга жиддий шубҳа остида қарашга туртки бўлди. Бу тадқиқот, кейинчалик “Рингельман эффекти” деб номланган илмий феноменнинг кашф қилинишига олиб келди.
Тажрибанинг моҳияти шундан иборат эди. Рингельман шунчаки одамларнинг жисмоний кучидан фойдаланган ҳолда, гуруҳда ишлашда натижа қандай ўзгаришини ўрганди. Тажрибада иштирок этган шахслар аввал алоҳида ҳолда оғирликни кўтариш вазифасини бажаришди. Ҳар бирига нисбатан максимал кўтариш қуввати аниқланди. Кейин эса улар иккитадан, тўрттадан ва саккизтадан иборат гуруҳларга бўлинди ва уларнинг жамоавий куч сарфи чамаланди.
Тажрибадан кутилган амалий натижалар шундай эди. Одатда одамлар жамоаси ҳақида шундай фикр борки, унга кўра гуруҳда ишлаш натижаси якка тартибдаги меҳнатдан юқори бўлади. Масалан, агар бир одам 100 кг кўтара олса, икки киши 200 кг ёки ундан кўпроқни кўтара олиши керак деган қараш мавжуд. Аммо Рингельман тажрибаси амалда бунга тескари натижани кўрсатди:
1 киши — 100% куч сарфлади
2 киши — ҳар бири ўртача 93%
8 киши — ҳар бири фақат 49%
Яъни, гуруҳ катталашган сари, ҳар бир иштирокчининг фаоллиги сезиларли даражада пасаяди.
Хўш, нима учун бундай ҳолат содир бўлади?
Бу ҳолатнинг асосий сабаби — ижтимоий инерция ва масъулиятни бўлишиш ҳиссининг пайдо бўлишида. Оддий қилиб айтганда, инсон гуруҳда ўзини камроқ жавобгар деб ҳис қилади ва бутун кучини ишлатишга эҳтиёж сезмайди. У ўз ҳиссаси сезилмай қолиши мумкинлигини билиб, ҳаракатни тежашга интилади. Бу ҳолатни халқ ичидаги машҳур ҳикоя билан таққослаш мумкин:
Байрам учун ҳар бир хонадон ҳеч кимга кўрсатмасдан, қоронғи бино ичида ўрнатилган бочкага бир косадан мусаллас олиб келиши сўралганида, ҳар ким мусаллас ўрнига сув олиб келади, чунки “мен олиб келмаганимни ҳеч ким билмайди” деб ўйлайди. Натижада — бочкадаги ичимлик фақат сувдан иборат бўлади.
Бу эффектни олимлар ижтимоий пассивлик билан боғлайдилар. Одамлар гуруҳда ишлаганда, якка ҳолдаги ўз "кучини" эслаб қоладилар ва кейин шунга яқин, ҳатто ундан камроқ куч сарфлашга ҳаракат қиладилар. Шу боис, жамоавий ишлар, лойиҳалар ва дастурлардаги самарадорлик ҳам аста-секин пасайиб бораверади. Бу жараён дарҳол эмас, лекин инерция орқали амалга ошади.
Умумий хулоса қиладиган бўлсак. Ҳозирча Рингельман эффектига қарши самарали ижтимоий механизмлар яратилмаган. Ҳатто жамоавий иш ҳақидаги илҳомлантирувчи китоблар ҳам бу биологик ва психологик хусусиятни тўлиқ енгишга ёрдам бермайди. Шу боис, гуруҳлар билан ишлашда бу эффектни ҳисобга олиш, ҳаракатни тўғри тақсимлаш, масъулиятни аниқ белгилаш ва индивидуал меҳнат ҳиссасини рағбатлантириш муҳим ҳисобланади. Гуруҳ аъзоларининг кўпайиши ҳамиша самарадорликни ошишига олиб келмаслиги, балки аксинча, пасайтириши мумкин. Ҳар бир иштирокчи ўз ҳиссаси белгиланмаган ҳолда ишласа, “менсиз ҳам бўлаверади” деган пассив руҳият юзага келади.
Ҳурматли ташкилот ва муассаса раҳбарлари, жамоавий ишни кўпайтириш эмас, ҳар бир аъзонинг масъулияти ва ҳиссасини аниқ белгилаш орқали самарадорликка эришилади тафаккур қилинг!

👍20❤7👏2🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Баракани сири ота - онага яхшилик қилишда
Дуоларини олинг, хизматига шай туринг, мол - дунёни эса ўйламанг ўзи оқиб келади!
Тафаккур қилинг!
@Tafakkur3
Дуоларини олинг, хизматига шай туринг, мол - дунёни эса ўйламанг ўзи оқиб келади!
Тафаккур қилинг!
@Tafakkur3
❤16🔥8👍7💯7
14-июнь — Халқаро блогерлар куни!
Бу кунни байрам қилиш ғояси 2004 йилда пайдо бўлган. 40 мамлакатдан 500 нафардан ортиқ блогерлар ўзаро байрам санаси сифатида шу кунни танлашган.
Илк блог 1994 йилда Пенсильваниядаги Свортмор коллежи талабаси Жастин Холл томонидан ёзилган. "Нью Йорк Таймс" уни "блогчилар отаси" деб эътироф этган.
"Блог" атамаси эса илк марта америкалик блогер Йорн Баргер томонидан "weblog" тарзида ишлатилган. Атама 1999 йилда Питер Мерхольц томонидан "blog" шаклида қисқартирилган.
Барча блогерларни бугунги байрам билан табриклаймиз. Бошингиз омон, қаламингиз ўткир, адолат ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин!
Sabina Gayibova

👍8❤7😁2🔥1😎1
ЧЎПОНГА ИЛМ КЕРАК(МИ?)
Қадим замонда ўқиш ва ёзишни ёмон кўрадиган бир бола бўлган экан. У турли баҳоналар билан мактабга бормас, борганда ҳам берилган вазифаларни бажармай, фақат ёмон баҳо олар экан. Ота-онасининг танбеҳларига қулоқ солмай, "Мен катта бўлсам, чўпон бўламан, қўй боқиш учун ўқиш керак эмас", дер экан.
Бир куни уйлари яқинидаги ўтлоқдан қўзиқорин териб келиш учун чиқибди. Қўзиқоринларни териб юриб, уйларидан анча узоқлаб кетибди. Юриб-юриб унча чуқур бўлмаган бир дарё соҳилига келибди. Нариги соҳилдан ҳам қўзиқорин термоқчи бўлиб кўприк қидирибди. Яқин атрофдаги кўприк олдига бориб қараса, унинг четидаги тахтачага нимадир ёзиб қўйилган экан. Бола ёзувни ўқий олмабди ва тўғри нариги соҳилга қараб юрибди. Кўприкнинг ўртасига келганда у синиб, бола сувга тушиб кетибди. Овозининг борича ёрдамга чақирибди. Шу орада қўйларини ўтлатиб юрган бир чўпон калтагини узатиб, болани сувдан чиқариб олиб, сўрабди: "Нега бу кўприкдан ўтдинг?! Кўприк устидаги "Бу кўприкдан юрманг, нарироқда янги кўприк бор", деган ёзувни кўрмадингми?" деб сўрабди. Бола унга жавобан: "Кўрдим, лекин ўқий олмадим, чунки мен ўқишни билмайман", дебди. Шунда чўпон унга: "Э болам, ҳатто қўй боқиш учун ҳам ўқиш керак", дебди.
Боласига ўқиб шаҳар олиб берарсидинг деган кайфиятдаги инсонлар тафаккур қилишсин!

👍23❤9👏6🥰3💯1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Чинакам спарталикнинг асосий бурчи — яхши жангчи бўлиш эди. Улар болалигидан ҳарбий машғулотларга тортилиб, жасорат, интизом ва чидамлиликка ўргатилган. Спарта учун жангда ҳалок бўлиш олий шараф, қочиш эса энг катта уят ҳисобланган. Спарталик ҳаёти давлатга садоқат ва Ватан ҳимоясига бағишланган эди.
@Tafakkur3
@Tafakkur3
❤4