Telegram Web Link
СУВ РЕСУРСЛАРИНИ БОШҚАРИШГА ДОИР ЎҚУВ-АМАЛИЙ СЕМИНАР

“Сувхўжаликназорат” инспекцияси Қашқадарё вилояти бошқармаси ходимлари учун “Гидрометрия асослари ва сув ресурсларини ҳисобга олиш” мавзусида ташкил этилган ўқув-тренинг курсларининг амалий қисми бўлиб ўтди.

Ўқув машғулотлари Сув хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси ҳамда “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси”нинг 3-босқичи ҳамкорлигида ўтказилди.

Тадбир давомида иштирокчиларга “Қарши магистрал канали” бошқармасига қарашли Чап қирғоқ каналининг ПК-2 пикетида (Қарши туманида) замонавий сув ўлчаш воситаларидан фойдаланган ҳолда сув миқдорини аниқ ўлчаш усуллари кўрсатилиб берилди. Машғулотларда ходимларнинг сув ресурслари ҳисоботини аниқ юритиш ҳамда ундан оқилона фойдаланиш бўйича назарий ва амалий билимлари янада мустаҳкамланди.

"Сувхўжаликназорат" инспекцияси Қашқадарё вилояти бошқармаси
👍3
КАМЧИЛИКЛАРНИ БИР ҲАФТА МУДДАТДА БАРТАРАФ ЭТИШ ТОПШИРИҒИ БЕРИЛДИ

Аму-Сурхон ИТҲБнинг ахборот технологиялари ва рақамли технологияларни ривожлантириш бўлими бош мутахассислари Бандихон тумани «Сув етказиб бериш хизмати» давлат муассасаси ходимлари иштирокида семинар ўтказди. Унда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш, сув ҳисобини юритишда «Ақлли сув» қурилмалари ва бошқа рақамли технологияларни жорий этиш бўйича топшириқлар ижроси таҳлил қилинди.

Ҳавза бошқармаси бош мутахассислари ДМ ирригаторлари ва сув назоратчилари, шунингдек, канал бошлиқлари билан биргаликда суғориш тармоқларига бориб, ўрнатилган «Ақлли сув» қурилмаларининг ишчи ҳолатини ўрганганда айрим камчиликлар борлиги ойдинлашди.

Бандихонлик ирригаторлар томонидан 2021-2024 йиллар орасида суғориш тармоқларига 29 дона «Ақлли сув» қурилмалари қўйилиб, ҳаммаси вазирлик серверига интеграция қилинган. Бироқ, ҳозирда қурилмаларнинг 5 донаси ишлаб турибди, биттасидан умуман маълумотлар узатилмаётгани ва 23 донасидан маълумот узатилишида узилишлар бўлиб тургани аниқланди.

Семинарда ДМ мутахассисларига қурилмалар сув назоратчилари ва канал бошлиқларининг ишини ҳар томонлама енгиллаштириш ва анча олисдаги айрим каналларга овораю сарсон бўлиб бориб юрмай, каналдаги сув ҳажми, тезлиги ва миқдорини идорада ўтириб билиш учун қўйилгани айтилиб, негадир, ирригаторлар анча маблағ эвазига ўрнатилган «Ақлли сув» қурилмалари доимий ишлаб туришига етарлича эътибор бермаётгани, 23 дона қурилмалардан маълумотлар узатилишида узилиш бўлаётганига бепарволик сабаб эканлиги таъкидланди.

Бандихон тумани “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ директори У.Алланазаров ва рақамли технологияларни ривожлантиришга масъул мутахассис зиммасига бир ҳафта мобайнида қурилмалар сим карта тўловларини ташкил қилиш, қурилмаларни тўлиқ ишлашини таъминлаш вазифалари юклатилди.

Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати
Андижон вилояти

Хўжаобод туманидаги 2-сонли мелиоратив қудуқ Насос станциялари ва энергетика бошқармаси тасарруфида. Бу ерга 35 кВтлик қуёш панели қўйилган. У билан 22 кВтлик насос юргизилади.

Насосга фильтр ўрнатилган бўлиб, ерости сувини тозалаб, ичимлик сувига айлантириб беради.
54 гектар экин майдони, 15 сотихдан бўлиб берилган жами 7 гектарлик майдон, 240 та аҳоли томорқалари шу қудуқ сувидан суғорилади.

Вилоят Насос станциялари ва энергетика бошқармаси бошлиғи Усмонжон Тўхтаровнинг айтишича, қудуқдан сув олинмаган пайтда қуёш панелидан келаётган электр энергияси тармоққа узатилади. Ўтган йили 36 000 кВт электр энергияси тармоққа узатилган. Таққослайдиган бўлсак, бу 22 кВтлик худди шундай насоснинг 3 ойлик энергия харажатларини қоплашга етади.

У.Тўхтаров вилоят бўйича 6 дона тик қудуғида қуёш панели ўрнатилганини, яна 5 тасида ўрнатиш режалаштирилаётганлигини маълум қилди.

Ахборот хизмати
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МИНИ ГЭС СИНОВДА

Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти олимлари миниГЭСларни тайёрлаб, синовдан ўтказмоқда.
👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Андижонсой” ИТБ бошлиғининг ўринбосари Беҳзодбек Аҳмедов фикрлари
«ЛЎПОН» НАСОС СТАНЦИЯСИ ДХШГА БЕРИЛАДИ

Денов туманидаги «Лўпон» насос станцияси 1979 йил қурилиб фойдаланишга топширилган ва то ҳозиргача тумандаги фермер ва деҳқон хўжаликларига қарашли 100 гектар дала ҳамда аҳоли томорқаларини обиҳаёт билан таъминлашга хизмат қилиб келаяпти.

«Чилмироб» каналидан сув тортиб чиқарувчи ушбу сув хўжалиги объекти амалдаги йил режасига кўра, давлат-хусусий шериклик шартлари асосида инвесторларга берилади.

Аму-Сурхон ИТҲБнинг давлат-хусусий шериклик лойиҳаларини шаклллантириш ва жорий этиш бўлими бош мутахассислари насос станцияси ва энергетика бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда ушбу насос станциясида семинар ўтказди.

Жамоа аъзолари ва ҳудуддаги фермер хўжаликлари вакиллари қатнашган семинарда давлат-хусусий шериклик шартлари, насос станциясини давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қабул қиладиган талабгорларга қўйиладиган мажбуриятлар, хусусий шерик томонидан насос станциясини самарали ишлатиш учун киритиладиган инвестиция маблағлари, давлат-хусусий шериклик лойиҳасини расмийлаштириш учун тайёрланадиган ҳужжатлар ҳақида ахборот ҳамда тушунча берилди.

Семинар жараёнида мутахассислар томонидан билдирилган таклифларга қараганда, шу пайтгача насос станциялари ва энергетика бошқармаси балансида иш юритиб келаётган, маошларини ўз вақтида олаётган, боз устига насос станцияси агрегатлари ва электр двигателларнинг бирор жиҳози яроқсиз ҳолга келганда таъмир учун эҳтиёт қисмлари бошқарма томонидан ажратилишига кўникиб қолган жамоа насос станцияси хусусий шерик тасарруфига берилганда вазият қандай бўлишидан анча хавотирда эканлиги сезилди.

Мутахассислар уларга насос станцияси давлат-хусусий шериклик шартлари асосида кластер ташкилоти ёки фермер хўжалиги балансига ўтганда ҳам ходимлар маошини ўз вақтида олиши, хусусий шерик инвестиция киритиб, насос станциясидаги шароитларни яхшилаши ҳақида тушунча бердилар.

Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати
ТАЪЗИЯ

Сув хўжалиги вазирлиги марказий аппарати жамоаси
Сув хўжалиги объектларини эксплуатaция қилиш агентлиги бош мутахассиси Болтаев Мусирмон Мухаммадовичга

отаси Болтаев Мухаммад Остонақуловичнинг вафоти муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради.

Марҳум М.Болтаев узоқ йиллар Сурхондарё вилоятидаги сув хўжалиги ташкилотларида меҳнат қилган.
👏11
2025/07/14 21:43:44
Back to Top
HTML Embed Code: