КАМЧИЛИКЛАР БОР, ЖАМОА АҲИЛЛИК БИЛАН УЛАРНИ БАРТАРАФ ЭТИШГА ИНТИЛМОҚДА
Сув хўжалиги соҳасидаги ёш, ғайратли, ташаббускор раҳбарлардан бири Пастдарғом тумани “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ директори Ахрор Тўраев, десак муболаға эмас. У 84 кишилик жамоага бошчилик қилиб, суғориш мавсуми машаққатларини енгиб ўтиш учун астойдил тиришмоқда.
Пастдарғом туманида 54 минг гектар суғориладиган ер майдони бор. Каналларнинг узунлиги 294 км, ички суғориш тармоқлари 558 км.
Ташкилотга 1 дона экскаватор берилган, илгаридан 1 дона Т-28 трактори, тиркамаси, 1 дона автомобил бор.
Ахрорнинг айтишича, 264 та гидропост бўлиб, яқинда барчаси аттестациядан ўтказилди.
Ички суғориш тармоқлари хатловдан ўтказилмоқда. Ҳали жараён якунига етмаган.
Йил бошидан буён ташкилот балансидаги каналларнинг 58 км қисми бетон қилинди. Ички суғориш тармоқларининг 297 км қисми бетонланган.
20 тонна цемент, 35 куб метр қум-шағал захираси яратилган.
Туманга 2025 йил суғориш мавсуми учун 273,3 млн куб метр сув лимити белгиланган. Бугунги кунда 64 млн куб метр сув олинган.
2025 йил бошидан буён ривожлантириш жамғармасига 1 млн 161 минг маблағ тушган. Бу ҳам бўлса 4-5 та ижара шартномаси ҳисобидан.
100 нафар ёшларга сув фонди ерлари ажратиб берилган.
Сув тежовчи технологияларни 4860 гектар майдонда жорий этиш режаси белгиланган. Амалда 400 гектар майдонда ёмғирлатиб суғориш, 895 гектарда томчилатиб суғориш, 500 гектар майдонда дискрет суғориш жорий қилинди. 500 гектарда эгилувчан қувурлар орқали, 60 гектарда плёнка тўшаб суғориш усули қўлланилмоқда.
272 та “Ақлли сув” қурилмаси ўрнатилган. Шундан 236 таси ишлаяпти
Ташкилотга 2025 йил смета бўйича 4 млрд 100 млн сўм маблағ ажратилган. Шундан 4-гуруҳга 1 млрд 300 миллион сўм белгиланган.
Бугунги кунда 1 млрд 643 млн сўм иш ҳақи учун сарфланди, 4-гуруҳ бўйича 258 млн сўм ишлатилган.
Ташкилотда 89 та штат бирлиги бўлиб, 5 та иш ўрни вакант. 8 нафар ходим малака талабига жавоб бермайди.
Ташкилотда ошхона ишга туширилган. Иш кунлари ходимлар шу ердан тушлик қилади.
Албатта, Пастдарғом тумани “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ фаолиятида камчиликлар бор, айрим кўрсаткичлари орқада. ДМ бошлиғи Ахрор самимий, очиқ кўнгилли йигит. Муаммоларни яшириб ўтиргани йўқ.
Энг муҳими, жамоа аҳил бўлиб, унга эргашиб, масалаларни ҳал этишга ҳаракат қилмоқда.
24 май куни 84 нафар ходимларга 2 кг товуқ гўшти, 3 кг пиёз, 10 кг картошка, 1 литр ёғдан иборат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тарқатилди. ДМ раҳбари яна бир ҳафтадан сўнг, ҳайит байрами арафасида гўшт маҳсулотлари тарқатиш режалаштирилганлигини айтди.
Ахборот хизмати

👍6
ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИНИ ТЕЖАШ ЧОРАЛАРИ КЎРИЛАЯПТИ
Навбаҳор туманидаги “Конимех-1” насос станциясида 8 та агрегат бор. Насослар маркаси СХК-900-1050. Ҳар бирининг қуввати 1250 кВт. Ҳозирги кунда фармойиш билан икки дона агрегат қўшилган. Навбаҳор ва Конимех туманларидаги экин майдонларини суғоришга Зарафшон дарёсидан сув чиқариб бераяпти. Ҳар бир агрегат 3 м3/сек сув чиқариш қувватига эга.
Ушбу насос станциясида 15 киши ишлайди.
Насос станцияси бошлиғи Ҳалимжон Бозорбоевнинг айтишича, 2025 йил учун 18,701 млн кВт соат электр энергияси лимити ажратилган. Шу кунга қадар 8 млн кВт соат электр энергияси сарфланди. Лимитга нисбатан 1 млн кВт соат электр энергияси иқтисод қилинди.
Насослар бошқармадан келган фармойиш асосида ишлатилади. Диспетчер кунлик мониторинг юритади.
Насос станцияси 2019 йилда реконструкция қилиниб, топширилган. Бошқарув тўлиқ автоматлаштирилган. Смена бошлиғи компьютер орқали насосларнинг ишлаши, кучланишнинг ўзгариши, агрегатларнинг сув чиқариш қобилиятини кузатиб боради. Носозлик юзага келса, компьютерда кўринади.
Насосларда сув ўлчовчи онлайн қурилмалар ўрнатилган. Бино томига 100 кВт лик қуёш панели ўрнатилган.
Насос станцияси жамоаси электр энергиясидан самарали фойдаланиш ва тежаш чораларини кўрмоқда.

👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
НАВОИЙ ВИЛОЯТИДА ЯНГИЛИК
“Конимех-1” насос станциясининг томига шамол генератори ўрнатилди.

👍2
Тошкент вилояти
“Сувхўжаликназорат” инспекциясининг вилоят бошқармаси томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда каналларнинг ноқонуний сув олиш нуқталарини бартараф этиш мақсадида назорат-рейд тадбирлари давом эттирилмоқда.
Жумладан, Оққўрғон тумани С.Сегизбаев ҳудудидан оқиб ўтувчи “Хон” каналига деҳқон хўжаликлари томонидан ноқонуний равишда насос агрегатлари ўрнатиб олингани, Ўртачирчиқ ҳамда Пискент туманларидаги РК-5-2 ва РЮ-3 каналларидан фермер хўжаликлари томонидан ноқонуний қулоқ очилгани, Паркент туманидаги “Машканал”га сув чиқарувчи “Истиқбол” насос станциясининг 5 км узунликдаги қувурларига ноқонуний уланиш ҳолатлари аниқланган.
Ноқонуний сув олиш ҳолатлари бартараф этилиб, қонунбузарларга нисбатан белгиланган тартибда молиявий жарима санкциялари қўлланилди ҳамда тушунтириш ишлари олиб борилди.
“Сувхўжаликназорат” инспекцияси

ШВЕЙЦАРИЯ БИЛАН СУВ СОҲАСИДА МИНТАҚАВИЙ ҲАМКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ БЎЙИЧА АНГЛАШУВ МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
2025 йил 27 май куни Сув хўжалиги вазирлигида мамлакатимизга ташриф буюрган Швейцария Тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги директорининг ўринбосари, мавзулар департаменти раҳбари Кристиан Фруттигер билан учрашув ўтказилди.
Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Ўткир Шералиев меҳмонни юртимизга ташрифи билан қутлади. Сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш бўйича Ўзбекистон ва Швейцария Конфедерацияси ўртасида йўлга қўйилган кўп йиллик ҳамкорлик амалий натижалар бераётганини эътироф этди.
Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ва Швейцария Конфедерациясининг “Марказий Осиёда мовий тинчлик” ташаббуси доирасида сув соҳасида минтақавий ҳамкорликни ривожлантириш бўйича Англашув Меморандуми имзоланди.
Тадбирда Швейцария Конфедерациясининг Ўзбекистондаги элчиси Константин Оболенский иштирок этди.
Меҳмонлар “Сувчилар мактаби” фаолияти билан ҳам танишдилар.
Батафсил

👍4👏1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Швейцария Тараққиёт ва ҳамкорлик агентлиги директорининг ўринбосари, мавзулар департаменти раҳбари Кристиан Фруттигер билан учрашувдан лавҳа.
👏1
Андижон вилояти
Балиқчи туманида жойлашган “Сиза” насос станцияси хусусий шерик бошқарувига берилган.
Ушбу насос станциясида ўтказилган семинар иштирокчиларига вилоятда ўтган йиллар мобайнида бир қанча насос станциялари давлат-хусусий шериклик шартлари асосида хусусий сектор бошқарувига берилганлиги, хусусий шериклар томонидан дастлабки йилларда киритилган инвестиция маблағлари ҳисобидан ўрнатилган ускуналарнинг самарадорлиги, эришилган натижалар ҳақида маълумот берилди.
Насос станциялари бошлиқлари ҳамда хусусий шерикларнинг мажбуриятлари, жавобгарлиги, шахсий масъулияти ҳақида фикр-мулоҳазалар билдирилди.
Хусусий шерик ташкилотлари билан ҳамкорликда келгусида шу каби амалий семинарлар тез-тез ўтказиб туришга келишиб олинди.
Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати