ИНСПЕКЦИЯ ХОДИМЛАРИ АМАЛИЙ МАШҒУЛОТЛАРДА ҚАТНАШДИ
Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси” билан ҳамкорликда ZOOM платформаси орқали «Сувхўжаликназорат» инспекцияси мутахассисларини 4 кун мобайнида «Гидрометрия асослари ва сув ресурсларини ҳисобга олиш» мавзусида ўқув-тренинг курсларида ўқитганди.
«Сувхўжаликназорат» инспекцияси Сурхондарё вилояти бошқармаси мутахассисларининг ўқув-тренинг курслари машғулотларида эгаллаган назарий билимларини амалиёт билан уйғунлаштириш ҳамда замонавий сув ўлчаш воситаларидан фойдаланган ҳолда суғориш тармоқларида оқиб турган обиҳаёт миқдорини аниқ ўлчаш усулларини амалиётда кўрсатиш учун амалий машғулотлар ташкил қилинди.
Амалий машғулотлар бошланишидан аввал Аму-Сурхон ИТҲБ мажлислар залида ўтказилган тадбирда сув хўжалиги вазири ўринбосари Р.Қаршиев, «Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси» лойиҳаси раҳбари О.Исломова, Аму-Сурхон ИТҲБ бошлиғи Б.Алимов қатнашиб, иштирокчилар – «Сувхўжаликназорат» инспекцияси Сурхондарё вилояти бошқармаси мутахассисларига лойиҳанинг мақсади ва вазифалари ҳақида тушунча бердилар.
Шундан сўнг иштирокчилар Термиз тумани «Сув етказиб бериш хизмати» ДМ балансидаги «Термиз» каналининг ПК114+90 қисмига олиб борилиб, Аму-Сурхон ИТҲБнинг гидрометрия бўйича етук мутахассислари ва лойиҳа тренинглари томонидан ГР-21, ГРВЦ, ИСП, MGG/КL-SV ва DOPLER русумли замонавий сув ўлчаш воситалари ёрдамида каналдаги сувнинг ҳажми, миқдори, тезлигини ўлчаш усулларини батафсил тушунтирдилар.
Амалий машғулотлар якунида «Сув хўжаликназорат» инспекцияси Сурхондарё вилояти бошқармаси ходимларига сертификатлар топширилди.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати

👍3
Фарғона вилояти
Олтиариқ туманидаги “Янги Араб” насос станциясида навбатдаги семинар ташкил этилди.
Унда Насос станциялари ва энергетика бошқарма раҳбарияти, насос станциялари ва тик қудуқлар бўйича мутахассислар иштирок этди. Асосий эътибор 2025 йилда ажратилган электр энергияси лимитидан унумли фойдаланиш, энергия тежамкор қурилмаларни ўрнатиш ва электр сарфини камайтириш масалаларига қаратилди.
Маълум қилинишича, вилоятда тўрт ойлик даврда 23,3 млн кВт/соат электр энергияси тежалган. Шу билан бирга, 6 та насос агрегати, 8 та электро двигател, частота ва конденсатор қурилмалари, 175 та онлайн сув ўлчаш қурилмаси ўрнатилган.
2025 йил охирига қадар 241 та насос агрегати ва 375 та тик қудуқни таъмирлаш режалаштирилган бўлиб, ҳозирга қадар ишлар тегишлича 76% ва 81% бажарилган.
Семинарда давлат-хусусий шериклик асосида насос станцияларини хусусий секторга ўтказиш, қуёш панелларини жорий этиш ҳамда масофадан бошқариш тизимларини кенгайтириш бўйича амалий таклифлар муҳокама қилинди.
“Янги Араб” насос станциясида ташкил этилган ёрдамчи хўжалик фаолияти ишчи-ходимларни моддий рағбатлантиришда муҳим омилга айланмоқда. Станция ҳудудида иссиқхона, парранда ва чорвачилик йўлга қўйилган. Хусусан, 2 сотих ерда иссиқхона, 20 та товуқ ва 4 та қўй боқилмоқда. Ушбу тажриба бошқа насос станцияларига ҳам тавсия этилди.
Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати

👍2
Навоий вилояти
КАНАЛ ВА АРИҚЛАРНИ БЕТОНЛАШ ДАВОМ ЭТТИРИЛМОҚДА
Аввал хабар берганимиздек, Қизилтепа туманидаги ички ариқ ва каналларни бетонлаш мақсадида туман “Сув етказиб бериш хизмати“ Давлат муассасаси 200 тонна цемент харид қилган эди.
Айни кунларда туман бўйлаб бир қатор ариқларни, шу жумладан, фермер хўжаликларига борувчи сув йўлларини бетонлаш ишлари жадал суръатларда амалга оширилмоқда.
Бундан ташқари қолган туманларда ҳам бетонланадиган ариқлар бўйларига қум-шағал ташиб, захира қилиб қўйилмоқда.
Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати