ПОЛЬШАЛИК ОЛИМЛАР БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ
Сув ресурсларини бошқариш бўйича халқаро эксперт, профессор Марек Громец бошчилигида польшалик бир гуруҳ олимлар мамлакатимизга келди.
Бугун Сув хўжалиги вазирлигида вазир ўринбосари - Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори З.Ишпулатов улар билан учрашув ўтказди.
Мулоқот чоғида Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан Янги Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бу жараёнда сув хўжалиги соҳасига эътибор, амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳақида маълумот берилди.
- Сув хўжалиги соҳаси олдида турган вазифаларни илмий ёндашувларсиз ҳал этиб бўлмайди. Шу сабабли, вазирлик ҳузуридаги Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтига катта масъулият юкланган, - деди учрашувда вазир ўринбосари.
Жорий йил июнь ойида Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг 100 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўрилмоқда. Дунёнинг турли давлатларидан нуфузли ташкилотлар вакиллари, олимлар, экспертлар таклиф қилинган.
Шу кунларда Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг инновацион фаолиятини модернизациялаш концепциясининг (2025-2030 йилларга мўлжалланган) таркибий қисми халқаро экспертлар иштирокида муҳокама қилинмоқда.
Вазир ўринбосари польшалик олимларни муҳокамаларда фаол қатнашишга чақирди.
- Иқлим ўзгариши шароитида дунё мамлакатларида кузатилаётган сув хўжалиги соҳасидаги муаммоларнинг ечими технологияларга боғлиқ. Европа мисолида оладиган бўлсак, анъанавий усулларни технологияга таянган ҳолда модернизация қилишга катта аҳамият қаратилмоқда. Биз бу борада ҳамкорликка тайёрмиз, - деди учрашувда профессор Марек Громец.
Учрашувда илмий-тадқиқот йўналишдаги алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Ахборот хизмати

👍2👏2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сув ресурсларини бошқариш бўйича халқаро эксперт, профессор Марек Громец бошчилигида польшалик бир гуруҳ олимлар билан учрашувдан лавҳа
👍3
Қашқадарё вилояти
Кеча Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Т. Бутунбаев вилоятда ДХШ шартлари асосида хусусий сектор бошқарувига берилган сув хўжалиги объектларида олиб борилаётган ишларни ўрганди.
Жумладан, Косон туманидаги “Пистали” насос станциясига борди. Бу насос станцияси “Косон Бахт Текстил” МЧЖ бошқарувига берилган.
Мулоқот чоғида мазкур насос станциясида йўл қўйилган камчиликлар кўрсатиб ўтилди. Келгусида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар ҳақида тавсиялар берилди.
Аму-Қашқадарё ИТҲБ матбуот хизмати

👏3👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Тошкент вилояти
“Тошкент” магистрал канали бошқармаси томонидан 100 дан зиёд ёшларнинг бандлиги таъминланди.

👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ВАЗИРНИНГ БИРИНЧИ ЎРИНБОСАРИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗДИ
Бугун Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Т. Бутунбаев Сирдарё вилояти Сирдарё туманида сайёр қабул ўтказди.
Унда туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Султонов, вилоят сув хўжалиги ташкилотлари масъуллари, фермерлар, сув истеъмолчилари қатнашди.
Сайёр қабул давомида, асосан, экинларни суғориш, фермер хўжаликларининг ички насосларида электр энергияси харажатлари, ажратилган лимитлар, ёмғирлатиб суғориш тизими жорий қилинган майдонларга субсидия ажратилишида юзага келаётган муаммолар ҳамда ғалладан бўшаган майдонларга экиладиган такрорий экинлар учун қўшимча сув лимитларини ажратиш каби масалалар бўйича 10 дан ортиқ мурожаатлар келиб тушди.
Мурожаатларнинг асосий қисми сув тақсимоти билан боғлиқ бўлиб, мутахассислар ушбу масалаларнинг ечими бўйича ўз муносабатларини билдиришди ҳамда 4 та мурожаат жойида ҳал қилинди.
Қўшимча ўрганиш талаб этиладиган 7 та мурожаат бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Қуйи Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати

Андижон вилояти
Қўрғонтепа туманидаги “Андижонсой” каналининг 8 км қисми бетонланмоқда.
Ҳозирги кунда 1,5 км қисми тўлиқ бетонланди.

МУБОРАК ТУМАНИ СУВ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ БИЛАН ВИДЕОМУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
2025 йил 30 май куни Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Т.Бутунбаев Қашқадарё вилояти Муборак туманидаги сув истеъмолчилари билан видеомулоқот ўтказди.
Видеомулоқот чоғида туман сув истеъмолчилари томонидан сув хўжалиги соҳасига оид қатор масалалар юзасидан мурожаатлар йўлланди. Жумладан, “Тўра бобо” фермер хўжалиги раҳбари Ж.Туйев ва “Асадбек Самадов” фермер хўжалиги раҳбари А.Самадов пахта майдонларини суғориш учун сув етказиб берилишини сўради. Туманга сув келтирувчи “Миришкор” каналига икки кундан кейин сув очилиши, шу боис ушбу фермерларнинг мурожаати 1 июнь куни ижобий ҳал этилиши маълум қилинди.
Шунингдек, “Оқжангал оқолтини” фермер хўжалиги раҳбари А.Пирназаров ва “Фаровон келажак қувончи” фермер хўжалиги раҳбари Ж.Шаймардонов
МК-5 каналининг 500 метр қисмини лойқадан тозалашда кўмак сўради. Масъулларга экскаватор ва бошқа зарур техникаларни ажратиб, ушбу масалани қисқа муддатда ҳал этиш топшириғи берилди.

👏2👍1
ИРРИГАЦИЯ ВА СУВ МУАММОЛАРИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ ФАОЛИЯТИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ
2025 йил 30 май куни Сув хўжалиги вазирлигининг Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтида халқаро илмий-амалий семинар бўлиб ўтди. Унда “Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг 2025-2030 йилларга мўлжалланган инновацион фаолиятини модернизациялаш концепцияси” муҳокама қилинди.
Концепция Жаҳон банки “MUNIS” лойиҳасининг “Public Research Institutes Modernization” (PRIM) грант дастури кўмагида ишлаб чиқилмоқда.
Тадбирда сув ресурсларини бошқариш бўйича дунёда тан олинган ҳалқаро эксперт, профессор Марек Громец бошчилигида польшалик бир гуруҳ олимлар, Сув хўжалиги вазирлиги вакиллари, институт илмий ходимлари, ёш тадқиқотчилар ва оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Семинарда институт инновацион фаолиятини модернизациялаш концепциясининг таркибий қисмлари муҳокама қилинди. Шунингдек, минтақадаги сув ресурсларининг бугунги ҳолати, барқарор ривожланишга эришиш йўлидаги вазифалар ва сув ресурсларини самарали бошқариш бўйича таклифлар кўриб чиқилди ва экспертлар ўзаро фикр алмашди.
Маълумот учун: Инновацион ривожланиш агентлиги ҳамда Жаҳон банкининг MUNIS лойиҳаси маблағлари ҳисобидан “Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтини модернизация қилиш” мавзусида, қиймати 198,4 минг АҚШ долларига тенг халқаро лойиҳа амалга оширилмоқда.
Лойиҳа доирасида институт лабораторияларини замонавий илмий асбоб-ускуналар билан жиҳозлаш, институт олимлари ва тадқиқотчилари учун дунёнинг етакчи илмий-тадқиқот муассасалари, хорижий университетлар ва компанияларда қисқа муддатли билим алмашиш ва стажировка дастурларини ташкил этиш кабилар кўзда тутилган.

👏2
Forwarded from "Joyida" informatsion dasturi | RASMIY
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
SUV RESURSLARI SOHASIDA MINTAQAVIY HAMKORLIK RIVOJLANMOQDA
🗓 29.05.2025
⏰ 19:00
📍 Toshkent shahri
✅ joyida_informatsion
🌐 joyida_informatsion_rasmiy
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM