Telegram Web Link
ҲУДУДИЙ ТАШКИЛОТЛАР МАТБУОТ КОТИБЛАРИ УЧУН МЕДИА-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ



Бугун Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати томонидан “Очиқлик бўйича давлат сиёсати” мавзусида медиа-тренинг ўтказилди.

Видеомулоқот шаклида ўтган тадбирда ҳудудий сув хўжалиги ташкилотларининг матбуот котиблари қатнашди.

Унда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунида белгиланган талаблар ва уларнинг ижросини таъминлаш ҳақида тушунтириш берилди.

Ушбу Қонуннинг мақсади давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Унда жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланишини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқининг кафолатларини таъминлаш билан боғлиқ вазифалар белгиланган.

Қонун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга нисбатан татбиқ этилади.

Иштирокчиларга қонун нормаларидан келиб чиқиб, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот, ахборот олишга доир сўров, сўровни кўриб чиқиш муддатлари ва тартиби ҳақида тушунтириш берилди.

Куни кеча вазирликнинг танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилган ҳайъат йиғилишида кўрилган масалалар, берилган топшириқлар ҳудудий матбуот котибларига етказилди.

Тизим ташкилотларида иш ўринлари яратиш, ривожлантириш жамғармасига маблағ тушириш, сув тежовчи технологиялар қамровини ошириш, рақамлаштириш, суғориш тармоқларини бетонлаш мавзуларини ёритиш, бу борада сусткашликларга йўл қўйган ташкилотлар ишига танқидий баҳо бериш, шу билан бирга видеороликлар сифатини ошириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

Ахборот хизмати
Навоий вилояти

ПАХТА МАЙДОНЛАРИ ЭГИЛУВЧАН ҚУВУРЛАР ОРҚАЛИ СУҒОРИЛМОҚДА

Навбаҳор туманидаги “Очил Полбон” фермер хўжалигининг пахта майдонида қишлоқ хўжалигида сув тежовчи технологияларни жорий қилишнинг авфзалликлари тўғрисида семинар бўлиб ўтди.

Унда соҳа мутахассислари, қурувчи пудратчи ташкилотлар, кластер ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.

Семинарда сув тежовчи технологияларнинг турлари ҳамда пахта майдонларини эгилувчан қувурлар орқали суғоришнинг афзалликлари тўғрисида тушунтириш берилди.

Шундан сўнг, семинар иштирокчилари “Очил Полбон” фермер хўжалиги томонидан 22 гектар пахта майдонларини эгилувчан қувурлар орқали суғориш жараёни билан танишди.

Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
👍2
Хоразм вилояти

Гурлан тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасасининг 14 нафар муҳандис-гидротехник ходимлари ҳамда сув хўжалиги назоратчиларига скутер, планшет ва махсус кийим-бошлар топширилди.

Туманда 162,8 км хўжаликлараро каналлар ва 465 км ички ариқлар мавжуд бўлиб, улар 14 та ҳудудга бўлинган.

Ходимларнинг транспорт билан таъминланиши ҳудудлардаги фермерлар ер майдонлари ва аҳоли томорқаларига сувнинг ўз вақтида етиб бориши, тенг тақсимланиши ҳамда сувнинг ҳисоб-китобини юритишда муҳим роль ўйнайди.

Ўз навбатида ишчи-ходимлар давлатимиз томонидан яратилаётган бундай шароитлардан мамнун эканликларини билдиришди.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати
👍1
Навоий вилояти

“СУВХЎЖАЛИКНАЗОРАТ” ИНСПЕКЦИЯСИ МУТАХАССИСЛАРИ ЎЗ БИЛИМЛАРИНИ МУСТАҲКАМЛАДИ

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси” ҳамкорлигида “Гидрометрия асослари ва сув ресурсларини ҳисобга олиш” мавзусида жойларда бир кунлик амалий машғулотларни ўтказмоқда.

Инспекция мутахассис ходимлари учун машғулотларнинг навбатдагиси белгиланган график асосида Навоий вилоятида ўтказилди.
Машғулотни “Кармана-Конимех” ирригация тизими бошқармасининг тажрибали гидрометр мутахассислари “Ўнг қирғоқ” каналининг “Учтут” сув ўлчаш гидропостида олиб боришди.

Тадбир давомида иштирокчиларга замонавий сув ўлчаш воситаларидан тўғри фойдаланган ҳолда каналларда сув миқдорини аниқ ўлчаш усуллари кўрсатилиб берилди ва бу орқали ходимларнинг сув ресурслари ҳисоботини аниқ юритиш ҳамда ундан оқилона фойдаланиш бўйича назарий ва амалий билимлари мустаҳкамланди.

Шунингдек, машғулот сўнгида сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясининг мутахассис ходимларига сертификатлар топширилди.

Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
👍2
2025/07/12 21:41:46
Back to Top
HTML Embed Code: