Telegram Web Link
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА СУВЧИЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Бугун, 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев жойларда амалга оширилаётган ишлар, хусусан, суғориш тадбирларининг бориши билан яқиндан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди.

Вазир Қорақалпоғистондаги соҳа масъуллари билан бирга Кегейли туманидаги “Кегейли-Чимбой агро кластер” масъулияти чекланган жамиятининг даласида пахта майдонларини суғоришда эгилувчан қувур ва бошқа тежамкор технологиялардан фойдаланиш бўйича ўтказилган кўргазмали семинарда иштирок этди.

Семинарда 10 июлгача пахта майдонларини дастлабки суғориш тадбирларини якунлаш зарурлиги таъкидланди. Бу борада белгиланган вазифалар бўйича ҳудудий сув хўжалиги ташкилотлари ҳамда кластер ва фермер хўжалиги масъулларига топшириқлар берилди.

Жумладан, мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида ўқ ариқлар ўрнига кўчма эгилувчан қувур ҳамда ариқларга плёнка тўшаб суғориш, тунги суғориш ишларига алоҳида эътибор қаратиш каби муҳим вазифалар белгиланди. Шунингдек, туман “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ сувчилари билан бирга ҳар бир кластер ва фермер хўжаликлари ўзларининг далаларига етарли миқдорда сувчиларни чиқариш ва сувни назоратсиз қолдирмасдан ҳар бир куб метр сувдан унумли фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Тадбир давомида Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев ҳудуддаги фермер ҳамда бошқа сув истеъмолчилари билан очиқ мулоқот ўтказди ҳамда уларнинг фиркларини тинглади. Ҳудудлардаги пахта ва томорқа майдонларига сувни тасдиқланган лимит ва график асосида етказиш бўйича сув хўжалиги масъулларига топшириқлар берилди.

Шунингдек, пахта суғориш тадбирларига жалб этилган сувчиларни моддий рағбатлантириш масаласи ҳам эътиборга олингани таъкидлаб ўтилди. Шу ерда сувчиларга 5 миллион сўмдан иш ҳаққи тарқатилди.

Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қорақалпоғистон Республикаси

КЕГЕЙЛИЛИК СУВЧИЛАРГА ЭЛЕКТР СКУТЕРЛАРИ ТОПШИРИЛДИ

Кегейли тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси сувчиларига 15 дона замонавий скутерлар, планшет ва хизмат кийимлари, фонарлар топширилди.
Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев иштирок этиб, Президентимиз ташаббуси билан соҳада олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида ҳудудларда сувдан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ва хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш мақсадида сувчиларга яратилаётган шароитлар яхшиланиб бораётганини таъкидлади.

Ўз навбатида сувчилар ҳам кўрсатилаётган эътибор ва рағбат учун миннатдорлик билдиришиб, мазкур техникалар сувнинг кунлик ҳисобини юритиш билан бирга юмушларини тезкор битказишга ва иш унумдорлигини оширишга хизмат қилишини айтиб ўтдилар.

Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати
ҚАЛАМ СОҲИБЛАРИГА!

Эл корига камарбаста у,
Юрагида катта матонат.
Минг кунига рози бўлади,
Заррадайин бўлса адолат.

У замоннинг Жулқунбойидир,
У тақдирнинг нишон дарчаси.
Ҳеч тортишмас қайда бўлса ҳам,
Ё олдин, ё сўнг даражаси.

Қаршисида тумонат мақсад,
Сарлайди битта-битталаб.
Ноҳақликка қарши курашиб,
"Савалайди", бир-бир нимталаб.

Ишончи бор, ғурур посбони,
Қаламида яшар, яшарар.
Жуда гўзал ер ва осмони,
Топганини элга улашар.

О, ҳокисор қалам соҳиби,
Йўлчи юлдуз, ҳаёт нафаси.
Сен борсанки ҳамиша ғолиб,
Нишонланар эл тантанаси.

Нигора Ўролова,
Чирчиқ-Оҳангарон ИТҲБ матбуот котиби
Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига

Батафсил: https://uza.uz/posts/734679

Тelegram | Facebook | Instagram | YouTubе
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТАНЛОВ ҒОЛИБИ АНИҚЛАНДИ

Хабарингиз бор, Сув хўжалиги вазирлиги томонидан “Аҳоли томорқаларида томчилатиб суғориш, ёмғир сувларини йиғиш, сақлаш ва экинларни суғоришда сарфлаш” мавзусида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш бўйича давлат ижтимоий буюртмасини бериш юзасидан танлов эълон қилинган эди.

Танловга 20 та талабгордан ҳужжатлар келиб тушди.

Кеча танлов ғолибини аниқлаш бўйича ишчи гуруҳининг йиғилиши ўтказилди. Уни Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, ишчи гуруҳи раҳбари Т.Бутунбаев олиб борди.

Ишчи гуруҳи томонидан олиб борилган ўрганиш натижалари ҳақида ахборот берилди. Таъкидландики, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат харидлари тўғрисида” ЎРҚ-684-сонли Қонуни 4-моддаси 14-хатбошисига асосан 4 та талабгор топширган ҳужжатлар афилланган деб топилди ва кўрилмасдан қолдирилди.

Танловга ҳужжатлар 2025 йил 1 майдан 30 майгача қабул қилиниши белгиланган. 10 та талабгорнинг ҳужжатлари белгиланган санадан кеч етиб келганлиги сабабли кўрилмасдан қолдирилди.

Ишчи гуруҳи белгиланган мезонлар асосида 6 та талабгорнинг ҳужжатларини баҳолади.

Улар орасида Сурхондарё вилояти “Аёл ва шодлик” аёллар ва ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш маркази энг юқори – 11 баллни қўлга киритиб, ғолиб деб топилди.

Ахборот хизмати
2025/06/27 10:47:13
Back to Top
HTML Embed Code: