ҲАЙЪАТ ЙИҒИЛИШИ ТАНҚИДИЙ РУҲДА ЎТДИ
Ёзги суғориш мавсуми бошланар экан, барча ҳудудларда сув ресурсларига талаб ошмоқда. Вазирлик олдида захира қилинган ва республикага кириб келаётган сув миқдорларини аниқ ҳисоб-китоб қилиш, лимитлар асосида ҳудудларга тўғри тақсимлаш, истеъмолчиларга режа билан етказиб бериш, суғориш мавсумида юзага келадиган қийинчиликлар ва рискларни олдиндан белгиланган стратегиялар асосида бартараф этиш каби ўта муҳим вазифалар турибди.
Йил бошидан буён мамлакатимизда давлат дастури асосида 376 км каналлар бетонланди, 20 км каналлар реконструкция қилинди.
Туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасалари тасарруфидаги 4 минг км каналлар, 17 км лоток, 28 км ёпиқ суғориш тармоқлари қурилди ва реконструкция қилинди. Кластер ва фермер хўжаликлари ҳисобидаги 18 минг км ички суғориш тармоқлари бетон қопламага ўтказилган.
Бу ишларнинг амалий натижаси суғориш мавсумида сув исроф бўлишининг олдини олишда қанчалик сезилаётганини сув хўжалиги ходимлари ҳам, сув истеъмолчиларининг ўзи ҳам кўриб, гувоҳи бўлиб турибди.
Ҳозирги кунда соҳада энг долзарб масалалардан бири сув тежовчи технологияларни жорий этиш бўйича белгиланган режаларни бажариш, 2021-2024 йилларда қурилган технологиялардан фойдаланиш, тежамкор технологиялар қамровини ошириш ва сувни иқтисод қилишдир.
Аммо, сувни тежайдиган технологияларни жорий этиш борасидаги кўрсаткичлар орқада қолаяпти.
Кеча Сув хўжалиги вазирлигининг навбатдаги ҳайъат йиғилишида ана шу масалалар танқидий -таҳлилий муҳокама қилинди.
Йиғилишда қишлоқ хўжалигида сув ва энергия манбаларидан оқилона фойдаланиш ҳамда йўқотишларни камайтириш бўйича ўтказилган ўрганишда аниқланган хато, камчилик ва қолоқликларни бартараф этиш чора-тадбирлари белгиланди.
Zoom платформасида ўтказилган ҳайъат йиғилишини Самарқанд вилоятида хизмат сафарида бўлиб турган Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев бошқарди.
Марказий студия ва ҳудудий бошқармалар студияларидан вазир ўринбосарлари, марказий аппарат бўлим ва бошқармалари бошлиқлари, ҳудудий ташкилотлар раҳбарлари ва ҳудудларга бириктирилган масъуллар қатнашди.
Ҳайъат йиғилишида Ўзбекистон ҳисоб палатаси раиси ўринбосари М.Абдуллаев, Бош прокурор ўринбосари Ж.Ҳотамов иштирок этди ва сўзга чиқди.
Вазир йиғилишда сувнинг ҳисобини аниқ юритиш, сув ва электр энергиясини иқтисод қилиш, сув тежовчи технологиялар, каналларни бетонлаш, соҳани рақамлаштириш бўйича биринчи ярим йилликда белгиланган кўрсаткичларни сўззсиз бажариш бўйича топшириқлар берди.
Бу борада бошқарувнинг барча даражасидаги раҳбар ва мутахассислар шахсий масъулиятини янада кучайтириши зарурлиги таъкидланди. Сусткашликларга йўл қўйганларга ярим йиллик якунида қатъий чоралари кўрилиши ҳақида йиғилиш иштирокчилари огоҳлантирилди.
Шунингдек, ҳайъат йиғилишида “Ijro.gov.uz” тизимида вазирликка юклатилган топшириқлар ижросини таъминлаш масаласи ҳам танқидий муҳокама қилинди. Бажарилиши керак бўлган вазифалар белгилаб олинди.
Ахборот хизмати

👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сув хўжалиги вазирлигининг навбатдаги ҳайъат йиғилишидан лавҳа.
👏1
НАСОС СТАНЦИЯСИ ВА УЧАСТКА БОШЛИҒИ ЛАВОЗИМИДАН ОЗОД ҚИЛИНДИ
Аму-Сурхон ИТҲБ ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси балансидаги техника паркида барча насос станциялари ҳамда туманлар насос станциялари участкалари бошлиқлари иштирокида йиғилиш ўтказилди.
Танқидий-таҳлилий руҳда бўлиб ўтган йиғилишда Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директорининг биринчи ўринбосари И.Жўраев, вазирлик масъул ходимлари И. Эргашев, Ш. Исроилов қатнашди ҳамда ўрганишлар жараёнида аниқланган камчиликларга асосланиб, «Насос станциялари самарадорлигини ошириш» йилида Сурхондарёдаги насос станцияларида бажарилаётган ишлар шу кун талаблари даражасида эмаслиги танқид қилинди.
Таъкидланганидек, айрим насос станциялари жамоалари агрегатларни суғориш мавсумига таъмирлаш жараёнида қатор хатоларга йўл қўйгани боис айни сувга талаб ортган пайтда агрегатлар тўхтаб қолаётгани учун истеъмолчилардан эътирозлар кўпаймоқда. Бир неча насос станциялари мутахассислари агрегатларни режим ва навбат бўйича ишлатмаётгани, шунингдек, насос станцияларида энергия тежамкор жиҳозлар ўрнатилмаганлиги сабабли лимит бўйича ажратилган электр энергияси ортиқча сарфланган. Натижада агрегатларни вақтинча тўхтатиш эвазига истеъмолчилар даласига сув етиб бормаяпти.
Насос станцияларидан кўпчилигининг атрофи ободонлаштирилмаган, экилган мевали-манзарали дарахтлар парвариши тўғри ташкил қилинмаган. Ходимларни ижтимоий-иқтисодий қўллаб-қувватлашга таянч бўладиган ёрдамчи хўжаликлар ҳолатини ҳамма насос станцияларида ҳам қониқарли деб бўлмайди. Айрим насос станцияларида шароит бўла туриб, ёрдамчи хўжаликлар ташкил қилинмаган, ташкил қилинган насос станцияларида ҳам икки бош эчки ёки 30 та товуқдан бошқа ҳеч нарса йўқ.
Йиғилишда ишда йўл қўйган қатор камчиликлари ва эгаллаб турган вазифасига нисбатан лоқайдларча муносабатда бўлгани учун «Каттақум-1» насос станцияси раҳбари Бобур Қурбонов ҳамда Шўрчи тумани насос станциялари участка бошлиғи Олим Абраевлар лавозимларидан бўшатилди.
Шунингдек, «Янгиобод» насос станцияси, Шеробод ва Узун туманлари насос станциялари участка бошлиқларига охирги огоҳлантириш берилди.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати

Андижон вилояти
Жорий йилда “Улуғнор” каналининг 8 км қисмини бетонлаш режалаштирилган бўлиб, шу кунгача 3 км қисми бетонланди.
Ҳозирда ишлар давом эттирилаяпти.
Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуот хизмати

👍2
Хоразм вилояти
Хива туманидан ўтувчи магистрал коллекторнинг ПК 302+00 пикетидаги сув тўсувчи иншооти ва унинг атрофидаги ерлар Мелиоратив экспедиция томонидан тадбиркор Ж. Матёқубовга давлат-хусусий шериклик шартлари асосида берилди.
Ҳозирги кунга келиб, салкам 1 гектар майдонда паррандачилик, чорвачилик, балиқчилик йўлга қўйилиб, томорқаларда мева, сабзавот ва полиз экинлари етиштирилмоқда.
Шу билан бирга, ички туризм бўйича бир қатор ишлар ҳам олиб борилмоқда.
Мазкур тадбирлар натижасида яна 10 та иш ўрни яратилади.
Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати

👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Андижон вилояти
Балиқчи туманида 50 км узунликдаги зовурларни ёпиқ тизимга ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.
Норин-Қорадарё ИТҲБ матбуо хизмати

ҲУДУДИЙ ТАШКИЛОТЛАР МАТБУОТ КОТИБЛАРИ УЧУН МЕДИА-ТРЕНИНГ ЎТКАЗИЛДИ
Бугун Сув хўжалиги вазирлиги Ахборот хизмати томонидан “Очиқлик бўйича давлат сиёсати” мавзусида медиа-тренинг ўтказилди.
Видеомулоқот шаклида ўтган тадбирда ҳудудий сув хўжалиги ташкилотларининг матбуот котиблари қатнашди.
Унда “Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг қонунида белгиланган талаблар ва уларнинг ижросини таъминлаш ҳақида тушунтириш берилди.
Ушбу Қонуннинг мақсади давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолиятининг очиқлиги соҳасидаги муносабатларни тартибга солишдан иборат. Унда жисмоний ва юридик шахсларнинг давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари фаолияти тўғрисидаги ахборотдан фойдаланишини, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисида ахборот олиш ҳуқуқининг кафолатларини таъминлаш билан боғлиқ вазифалар белгиланган.
Қонун давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, уларнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари фаолиятининг очиқлигини таъминлашга нисбатан татбиқ этилади.
Иштирокчиларга қонун нормаларидан келиб чиқиб, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органларининг фаолияти тўғрисидаги ахборот, ахборот олишга доир сўров, сўровни кўриб чиқиш муддатлари ва тартиби ҳақида тушунтириш берилди.
Куни кеча вазирликнинг танқидий-таҳлилий руҳда ўтказилган ҳайъат йиғилишида кўрилган масалалар, берилган топшириқлар ҳудудий матбуот котибларига етказилди.
Тизим ташкилотларида иш ўринлари яратиш, ривожлантириш жамғармасига маблағ тушириш, сув тежовчи технологиялар қамровини ошириш, рақамлаштириш, суғориш тармоқларини бетонлаш мавзуларини ёритиш, бу борада сусткашликларга йўл қўйган ташкилотлар ишига танқидий баҳо бериш, шу билан бирга видеороликлар сифатини ошириш бўйича вазифалар белгилаб олинди.