Фарғона вилояти
Данғара туманида жойлашган 1-сон политехникумида ёшлар учун амалий кўргазмали семинар бўлиб ўтди.
Унда Данғара тумани "Сув етказиб бериш хизмати" ДМ мутахассислари иштирок этиб, ёшларни сув хўжалиги соҳасидаги имкониятлар, сувчиларнинг вазифа ва бурчи билан таништирди.
Тадбир якунида битирувчи ёшлар сув хўжалиги соҳасига ишга кириш учун таклиф қилинди.
Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати

Навоий вилояти
“НАВКАР ТЎЙИНТИРУВЧИ” КАНАЛИНИНГ 5,6 КМ ҚИСМИ БЕТОНЛАШТИРИЛМОҚДА
Навбаҳор туманидаги “Навкар тўйинтирувчи” канали 1996 йилда фойдаланишга топширилган бўлиб, жами узунлиги 12,3 км, каналнинг сув ўтказиш қуввати 1,5 м3/с. ни ташкил қилади.
Каналда 7 дона гидротехника иншооти ва 4 дона гидропост мавжуд. Ушбу канал туманнинг 780 гектар экин майдонларини сув билан таъминлайди.
Ҳозирги кунда “Навкар тўйинтирувчи” каналида сув таъминотидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда сув ўтказиш қувватини яхшилаш мақсадида каналнинг 5,6 км қисмини бетонлаш ишлари олиб борилмоқда.
Қуйи Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

Самарқанд вилояти
Сув ресурсларидан оқилона ва самарали фойдаланиш, уларнинг ҳисобини аниқ юритиш ҳамда хавфсизликни таъминлаш — бугунги кунда Ўзбекистон сув хўжалиги соҳасидаги энг долзарб масалалардан бири ҳисобланади.
Айнан шу мақсадда, “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси — 3-босқич” доирасида “Сувхўжаликназорат” инспекцияси мутахассислари учун амалий ўқув машғулоти ташкил этилди.
Бир кунлик мазкур тадбир Самарқанд вилоятининг “Мианкал-Тос” ирригация тизими бошқармасига қарашли “Мианкал-Хатирчи” каналидаги сув олиш нуқтасида (ПК340+00 пикет) ўтказилди. Унда вилоятда фаолият юритувчи сув хўжалиги объектлари хавфсизлиги ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси мутахассислари қатнашди.
Машғулот жараёнида иштирокчилар сув оқимининг тезлигини ўлчаш, сув сарфини аниқлаш, гидрометрик ускуналардан тўғри фойдаланиш каби кўникмаларни амалда татбиқ қилишди. Ушбу машқлар мутахассисларнинг мавжуд билимларини янада мустаҳкамлаш, замонавий метод ва ёндашувларни ўзлаштиришда муҳим қадам бўлди.
Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

ҚИЗИЛТЕПАЛИК СУВЧИЛАРГА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ
Қизилтепа тумани “Сув етказиб бериш хизмати“ давлат муассасасида ҳайит байрами арафасида тадбир ташкил этилди.
Унда ўз меҳнат фаолияти билан туман сув хўжалиги ривожига ҳисса қўшаётган бир гуруҳ фаол ишчи-ходимларга ташаккурномалар топширилди.
ШунингдеК, барча ходимларга 8 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари тарқатилди.

ЁШЛАР ЕТАКЧИСИ ЭКОТАШАББУС БИЛАН ЧИҚДИ
Сув – бу ҳаёт. Унинг ўрнини ҳеч нарса боса олмайди.
Вазирлик ва унинг тизим ташкилотлари томонидан сув истеъмолчиларининг сувдан фойдаланиш маданиятини юксалтириш, суғориш учун ажратилган сув ресурсларидан оқилона ва тежаб фойдаланилишини таъминлаш бўйича барча чора-тадбирлар кўрилаяпти.
Шу билан биргаликда, кейинги пайтларда канал ва ариқларга, суғориш тармоқларига чиқиндиларни улоқтириш ҳолатлари учраб турибди. Чиқиндилар эса, сув тўсиш иншоотлари олдида тўпланиб, хунук маназара касб этади. Шу билан бирга, сувни ифлослантириб, экологик хавфсизликка таъсир кўрсатади.
Сув хўжалиги вазирлигининг ёшлар етакчиси Асилбек Турсуналиев ҳафтанинг шанба кунини “сув манбаларини тозалаш куни” деб эълон қилиш ташаббуси билан чиқди. У тизимда меҳнат қилаётган барча ёшларни шанба кунлари ўз ҳудудидаги суғориш тармоқларини чиқиндилардан тозалаш, тенгдошлари билан ҳашар уюштириб, атрофни ободонлаштиришга даъват этди.
Умид қиламизки, Асилбекнинг бу ташаббуси тизим ташкилотларида ишлаётган ёшлар томонидан қўллаб-қувватланади ва ўзининг амалий натижаларини беради.
Ахборот хизмати

ЖИЗЗАХ СУВЧИ ЁШЛАРИ ҲАШАР УЮШТИРАДИ
Вазирлик ёшлар етакчиси Асилбек Турсуналиевнинг шанба кунини “сув манбаларини тозалаш куни” деб эълон қилиш ташаббуси жиззахлик сувчи ёшлар томонидан қизғин қўллаб-қувватланди.
Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ёшлар етакчиси Шоҳруҳ Муртозоев ёнига 10 нафар тенгдошини олиб, “Туятортар-Қли” гидроузели атрофларини тозалаш учун ҳашар уюштиришни режалаштирмоқда.
- Худди шундай экологик тадбирларни барча туманларда уюштирмоқчимиз, - дейди Шоҳруҳ. – Бу орқали сувдан фойдаланиш маданияти ва экологик маданиятни тарғиб қилишга ҳиссамизни қўшамиз.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

МЕЛИОРАТИВ ЭКСПЕДИЦИЯ ХОДИМЛАРИГА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ МАҲСУЛОТЛАРИ ТАРҚАТИЛДИ
Қуйи Зарафшон ИТҲБ ҳузуридаги Мелиоратив экспедиция томонидан Қурбон ҳайити муносабати билан тадбир ташкил этилди.
Самарали меҳнат фаолияти билан ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашда қўшган ҳиссаси учун бир гуруҳ ишчи-ходимларга ташаккурномалар топширилди.
Тадбир якунида ишчи-ходимларга қишлоқ хўжалик маҳсулотлари тарқатилди.