Telegram Web Link
“ЮКСАЛИШ” ҲАРАКАТИ БИЛАН МЕМОРАНДУМ ИМЗОЛАНДИ


Бугун Сув хўжалигида ислоҳотлар марказида Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Т.Бутунбаев “Юксалиш” ҳаракати ҳамда Олий Мажлис Қонунчилик Палатасининг Тадбиркорлик, рақобатни ривожлантириш ва саноат масалалари қўмитаси раиси Б. Бекмуродов билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида «сув текин эмас» деган ғояни аҳолига чуқур сингдириш, жамоатчилик ўртасида сувдан оқилона фойдаланиш маданиятини шакллантириш ҳамда Вазирлик томонидан сув хўжалигини янада ривожлантириш борасида халқаро майдонда амалга оширилаётган ишларни кенг жамоатчиликка етказишда “Юксалиш” ҳаракати билан ўзаро ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Сув хўжалиги вазирлиги ва “Юксалиш” ҳаракати ўртасида Ўзбекистон Республикасида сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш ва сув хўжалиги соҳасидаги ислоҳотларни кенг жамоатчиликка етказиш ҳамда белгиланган мақсадларга эришиш устидан самарали жамоатчилик назоратини ўрнатиш бўйича ҳамкорлик тўғрисида Англашув меморандуми имзоланди.

Ахборот хизмати
Қашқадарё вилояти

120 КОМПЛЕКТ ЭГИЛУВЧАН ҚУВУР УЧУН ШАРТНОМА ИМЗОЛАНДИ

Бу йил вилоятда 160 минг гектар майдонда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш режалаштирилган.

Жумладан, 8710 гектар майдонни кўчма эгилувчан қувурлар орқали суғориш кўзда тутилган.

Вилоятдаги фермер хўжаликлари томонидан 120 комплект кўчма эгилувчан қувур учун шартнома имзоланди.

Бугун Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари З.Ишпулатов ҳамда Аму-Қашқадарё ИТҲБ бошлиғи Ф.Сиддиқов эгилувчан қувурлар етказиб берувчи “Asia Plastic Products” МЧЖ фаолияти билан яқиндан танишди.

Шу кунга қадар Қамаши туманига 10 комплект, Чироқчи туманига 10 комплект, Касби туманига 4 комплект, Муборак туманига 2 комплект, Ғузор туманига 2 комплект, Шаҳрисабз туманига 2 комплект, Яккабоғ туманига 2 комплект ҳамда Миришкор туманига 1 комплект кўчма эгилувчан қувур етказиб берилди.

Аму-Қашқадарё ИТҲБ матбуот хизмати
Сурхондарё вилояти

НАСОС СТАНЦИЯЛАРИ ХОДИМЛАРИ ҚУРБОН ҲАЙИТИ МУНОСАБАТИ БИЛАН РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ

Сурхондарё вилояти экин майдонларининг 85 фоизи дарё ва каналлардан насос агрегатлари ёрдамида тортиб чиқариладиган сув ҳисобига суғорилади.

Аму-Сурхон ИТҲБ ҳузуридаги насос станциялари ва энергетика бошқармаси балансида 115 та насос станцияси бўлиб, бу корхоналарда 1060 нафар муҳандис-техник ходим меҳнат қилаяпти. Насос станциялари ва энергетика бошқармаси маъмурияти ходимларни ижтимоий ҳимоялаш, илғорларни рағбатлантиришга доимий эътибор қаратмоқда.

Қурбон ҳайити муносабати билан бошқарма раҳбарияти ташкилотнинг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобига ҳар бир ходимга ойлик иш ҳақининг ярми миқдорида мукофот пули ажратди. Бундан ташқари, ҳамма ходимларга картошка, гуруч, пиёз, сабзи, қовун-тарвуз, помидор, булғор қалампири, тухум, ўсимлик мойи тарқатилди.

Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати
Самарқанд вилояти

НАСОС СТАНЦИЯСИДА СЕМИНАР ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Нарпай туманида жойлашган “Мароқандсифат” насос станциясида ўтказилган семинарда ДХШ лойиҳалари ижроси муҳокама қилинди.

Унда соҳа мутахассислари, кластер корхоналари ва фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этди.

Семинар иштирокчиларига масъуллар томонидан давлат-хусусий шериклик лойиҳалари шартлари билан берилаётган насос станцияларда олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди.

Иштирокчилар станциясига ўрнатилган янги насос агрегатларининг ишлаш жараёнлари билан танишди.

Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
МЎЙНОҚДА ҚУРИЛГАН НАСОС АГРЕГАТЛАРИ СУВ ЧИҚАРИШНИ БОШЛАДИ

Президентимизнинг 2024 йил 23 сентябрдаги 330-сон қарори билан тасдиқланган “Камбағалликдан фаровонлик сари” давлат дастури доирасида маҳалла ҳамда олис овуллардаги томорқа майдонларининг сув таъминотини яхшилаш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш назарда тутилган.
Қорақалпоғистон Республикасида мазкур йўналишда 89 та лойиҳаларни амалга ошириш рўйхати белгиланган бўлиб, уларни амалга оширишга “Қорақалпоғистонсувқурилишинвест” давлат муассасаси буюртмачи этиб белгиланган.
Ушбу дастур асосида Мўйноқ туманидаги “Қизилжар” ОФЙ ҳудудида лойиҳа қиймати 1 млрд 805 млн сўм бўлган 8.8 км узунликдаги суғориш тармоқларни тозалаш, 0.13 км узунликдаги суғориш тармоқларини бетонлаш ишлари амалга оширилди. Шунингдек, лойиҳада белгиланган 2 та насос агрегатлари қурилиб, сув чиқаришни бошлади.

Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати
Қурбон ҳайити муносабати билан Сув хўжалиги вазири Шавкат Рахимович Хамраев соҳа ходимларига табрик йўллади.
ЭЪТИБОР ВА РАҒБАТ – САМАРАЛИ МЕҲНАТ ГАРОВИ

Қурбон ҳайити муносабати билан Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида ходимларга эътибор ва эҳтиром кўрсатилди.

Ташкилотнинг ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан ҳар бир ходимга асосий озиқ-овқат маҳсулотлари – гуруч, тухум, гўшт ва ўсимлик ёғи етказилди. Шунингдек, 2 миллион сўмдан пул мукофоти берилиб, ходимлар моддий ва маънавий рағбатлантирилди.

Тадбир доирасида бошқарма бошлиғи Фахриддин Турсунов барчани Қурбон ҳайити билан самимий муборакбод этди.

— Қурбон ҳайити бу – эзгулик, бирдамлик ва муштарак қадриятлар байрамидир. Бизнинг жамоамизда ана шу қадриятларни асраб-авайлаб, ўзаро ҳурмат, елкадошлик муҳитида ишлашимиз муҳим, — деди Ф. Турсунов.

Жамиятда ғамхўрлик муҳитини мустаҳкамловчи ҳар қандай эзгу ташаббус, амалга оширилган хайрли ишлар жамоанинг руҳий-маънавий бирлигини янада мустаҳкамлайди.

Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Улуғ ва файзли айём – Қурбон ҳайити муносабати билан Норин-Сирдарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан ишчи-ходимларга озиқ-овқат махсулотлари тарқатилди.

Бундан ташқари нафақадаги ва собиқ ишчи-ходимлар оиласидан хабар олинди.
2025/07/04 12:28:17
Back to Top
HTML Embed Code: