Telegram Web Link
Жиззах вилояти

“Камбағалликдан фаровонлик сари” дастури доирасида Сирдарё-Зарафшон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан эҳтиёжманд оилаларга ун, ёғ, гуруч, гўшт, полиз маҳсулотлари ҳамда турли хил ноз-неъматлардан иборат байрам совғалари етказиб берилди.
Жумладан, Пахтакор тумани Олтинкўл МФЙда яшовчи Эрманов Учқун, Аминова Сара, Исроилов Дилшод, Қурбонова Меҳринисо, Ҳотамова Гулноза каби фуқароларнинг хонадонларига борилди ва уларнинг ҳолидан хабар олинди.

Сирдарё - Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
Фарғона вилояти

ТОМЧИЛАБ СУҒОРИШ ВА ҚУЁШ ЭНЕРГИЯСИ: ҲУДУДИЙ ТАЖРИБА АЛМАШИНУВИ

Фурқат туманида сув ресурсларини тежаш ва энергия самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган амалий семинар ўтказилди

Тадбир “АТУ Сардорбек” фермер хўжалиги ҳудудида ташкил этилиб, унда эгилувчан қувурлар орқали пахта майдонларини суғориш ҳамда қуёш панеллари орқали энергия тежамкорлигига эришиш амалда кўрсатилди.

Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати
Фарғона вилояти

Катта Фарғона магистрал каналининг Қўштепа тумани ҳудудидан ўтган 10 км масофадаги қирғоқ бўйи муҳофаза ҳудудларида узумзорлар яратиш ишлари олиб борилмоқда.

Узум кўчатлари экилган тайёр участкалар аҳолига ижара шгартномаси асосида берилади.

Шу кунларда бетон устунларни ўрнатиш, кўчат экиш ва кўкартириш ишлари, уларни ижарачиларга топшириш ишлари давом эттирилмоқда.

Шунингдек, канал бўйлаб ўтган автомобил йўлининг нариги тарафидаги “КФК бўйлама” коллектори ҳудудида ҳам ўрдакхоналар қурилаяпти.

Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати
👍3
ХИТОЙНИНГ ХУАНХЭ ДАРЁСИ ИЛМИЙ-ТАДҚИҚОТ ИНСТИТУТИ БИЛАН ҲАМКОРЛИК ТЎҒРИСИДА ҚЎШИМЧА КЕЛИШУВ ИМЗОЛАНДИ

Хитой Халқ Республикаси Сув ресурслари вазирлигининг Хуанхэ дарёси илмий-тадқиқот институти Бош директори Си Зунданг бошчилигидаги делегация мамлакатимизга ташриф буюрди.

2025 йил 9 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев ушбу делегация билан учрашув ўтказди.

Мулоқот чоғида икки давлат ўртасида сув хўжалиги соҳасида, жумладан, сув ресурсларини бошқариш, сел-тошқинларда тезкор ҳаракатланишни режалаштириш, сув тежовчи технологиялар, гидротехник лойиҳалар йўналишларидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлигининг ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти ва Хитой Халқ Республикаси Сув ресурслари вазирлигининг Хуанхэ дарёси илмий-тадқиқот институти ўртасида Ҳамкорлик тўғрисида қўшимча келишув имзоланди.

Меҳмонлар "Сувчилар мактаби" фаолияти билан ҳам танишди.

Ахборот хизмати
👍9👎2👏2
2025/07/14 11:15:17
Back to Top
HTML Embed Code: