Telegram Web Link
KOICA ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ ЎТКАЗИЛДИ

2025 йил 9 июнь куни Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев Корея халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA)нинг Тошкентдаги бош офиси директори Шин Менг Соп билан учрашди.

2020-2021 йилларда KOICAнинг грант маблағлари ҳисобидан “Ўзбекистонда ахборот-коммуникация технологиялари асосида сув ресурсларини интеграллашган ҳолда бошқариш мастер-режаси ҳамда пилот лойиҳаси” амалга оширилган.

Лойиҳа доирасида 61 та сув хўжалиги объектларида ўрнатилган “Ақлли сув” қурилмалари, сервер ускуналари ҳамда диспетчерлик хизматида жорий этилган мониторинг тизимларида сўнгги вақтларда техник камчиликлар аниқлангани сабабли уларни бартараф этиш мақсадида асосий лойиҳадан кейинги кичик лойиҳа (пост-проект) ишлаб чиқилди.

Пост-проект доирасида корейс мутахассислари ва Сув хўжалигини рақамлаштириш маркази томонидан мавжуд техник камчиликлар тўлиқ хатловдан ўтказилди ва техник хизмат кўрсатиш ишларига зарур бўлган бутловчи қисмлар Корея давлатидан келтирилиб, “Ақлли сув” қурилмалари, сервер ускуналари ҳамда мониторинг тизимларида мавжуд техник камчиликлар тўлиқ бартараф этилди.

Шунингдек, қурилмалар маълумотларини визуал назорат қилиш имконини берувчи ахборот тизими такомиллаштирилиб, қурилмаларнинг мобиль иловаси тайёрланди.

Натижада ушбу ахборот тизими ва мобиль илова орқали лойиҳа доирасида ўрнатилган қурилмалар ёрдамида сув хўжалиги объектларидаги мавжуд сув ресурслари кўрсаткичларини реал вақт режимида кузатиш имкониятлари қайта тикланди.

Учрашув якунида ўзаро ҳамкорлик ишларини янада кенгайтириш мақсадида келгусида яна қўшимча лойиҳаларни амалга оширишга келишиб олинди.

Ахборот хизмати
👍2
КАТТАҚЎРҒОНДА ЭКИНЛАРНИ СУҒОРИШДА ТЕЖАМКОР УСУЛЛАРДАН КЕНГ ФОЙДАЛАНИЛМОҚДА

Бугунги кунда Каттақўрғон туманида 4480 гектар майдонда томчилатиб, 709 гектарда ёмғирлатиб, 400 гектарда дискрет, 2400 гектар майдонда эгилувчан қувур ва плёнка тўшаб суғориш тизимлари жорий этилган. Шунингдек, 5000 гектардан зиёд майдонлар лазер ускунаси ёрдамида текисланган.

– 38 гектар майдонда ғўза парваришлаяпмиз, – дейди “Аҳмад Камолов” фермер хўжалиги раҳбари Ф.Аҳмадов. – Сув танқислиги кузатилаётган ҳозирги даврда ундан самарали фойдаланиш учун 6 гектар майдонидаги ғўзамизни эгилувчан қувурлар ёрдамида суғоришни ташкил этдик. Бу усулда ўқариқлар олинмайди, сув сарфи 20 фоизгача камаяди.

Жорий йилда туман бўйича бундай эгилувчан қувурлардан 50 тўплам келтириб, тумандаги барча фермер хўжаликлари далаларида фойдаланиш режалаштирилган.

Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“АҚЛЛИ СУВ" ҚУРИЛМАЛАРИ ДОИМИЙ НАЗОРАТДА

“Ақлли сув” қурилмаларидан фойдаланиш бўйича ўқув курслари Арнасой тумани “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ масъуллари иштирокида давом эттирилмоқда.

Мазкур ўқув курслари сув хўжалиги соҳасида рақамли технологияларни кенг жорий этиш, сув ресурсларини самарали бошқариш, реал вақт режимида назорат қилиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.

Ўқув машғулотларида давлат муассасаларининг масъул мутахассислари иштирок этмоқда. Замонавий мониторинг қурилмалари, уларнинг техник имкониятлари, маълумотларни реал вақт режимида кузатиш ва таҳлил қилиш бўйича назарий ва амалий билимларга эга бўлмоқдалар.

Курс доирасида иштирокчиларга “Smart Water” тизими орқали ускуналарининг узлуксиз ишлашини таъминлаш, носозликларни аниқлаш ва ўз вақтида бартараф этиш бўйича аниқ тавсиялар ва амалий кўникмалар берилмоқда.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
ВАЗИРЛИКДА ГЕНДЕР ТЕНГЛИКНИ ТАЪМИНЛАШ БОРАСИДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН ИШЛАР ЎРГАНИЛДИ

Жорий йилнинг 10 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси ҳузуридаги ишчи гуруҳи Сув хўжалиги вазирлигининг хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятларни таъминлаш масалалари бўйича маслаҳат кенгашининг иш самарадорлигини ўрганди.

Тадбирда Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари, вазирлик маслаҳат кенгаши раиси Т.Бутунбаев, Олий Мажлис Сенатининг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси аъзоси М.Кадирханова, “Оила ва гендер” илмий-тадқиқот институти бўлим бошлиғи Ф.Абдурахимова ва бошқалар сўзга чиқиб, мамлакатимиз раҳбари томонидан хотин-қизларнинг жамиятдаги ролини ошириш, гендер тенгликни таъминлаш ва аёлларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилаётганлигини таъкидлади.

Бу борада сув хўжалиги тизимида ҳам кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, мамлакатимиздаги вазирликлар орасида биринчи бўлиб Ўзбекистон сув хўжалигининг 2025–2030 йилларга мўлжалланган гендер консепцияси тасдиқланиб, 2027 йилгача амалга ошириладиган Ҳаракатлар режаси белгилаб олинди.

Бугунги кунда вазирлик тизимида меҳнат қилаётган мутахассис-ходимлардан 2200 нафарини хотин-қизлар ташкил этади.
Қорақалпоғистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги “Қуанишжарма” ирригация тизими бошқармаси муҳандис-гидротехниги Л.Аймуратова Президентимизнинг Фармонига асосан “Дўстлик” ордени билан тақдирланган, 1 нафар аёл ходимга “Мўътабар аёл”, 2 нафар аёлга “Меҳнат фахрийси” ва 4 нафар аёлга “Сув хўжалиги аълочиси” кўкрак нишони берилган.

Тизим ташкилотларида фаолият кўрсатаётган хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида 8-март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан “Гидрометр/диспетчер аёллар – Сув хўжалиги профессионаллари” мавзусида танлов ўтказилди. Танловда гидрометр ва диспетчер лавозимларида фаолият юритаётган 32 нафар аёл ходималар иштирок этди. Ғолиблар муносиб рағбатлантирилди.

Ўрганиш давомида вазирликда гендер тенгликни таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан сўров ўтказилиб, ходимлар, жумладан, хотин-қизлар учун муносиб шарт-шароитлар яратилганлиги эътироф этилди.

Ишчи гуруҳ вазирликда гендер тенгликни таъминлаш борасидаги ишлар кўламини янада кенгайтириш юзасидан амалий тавсиялар берди.

Ахборот хизмати
❗️ Сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги видеоматериалларни юборган шахслар рағбатлантирилади

Ҳукумат қарори (352-сон, 07.06.2025 й.) билан “Жисмоний шахслар томонидан қайд этилган сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳақида”ги низом тасдиқланди.

🔰 Низом Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 74-моддасининг 2-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликларга нисбатан татбиқ этилади.

✔️ Шахслар ҳуқуқбузарликни видеотехника воситалари орқали қайд этиб, 48 соатда Сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Сув хўжалиги объектлари хавфсизлигини ва сувдан фойдаланишни назорат қилиш инспекциясига (Инспекция) "v-nadzor.gov .uz" веб-сайти орқали юборади.

📝 Фото ва видеоматериалларда қуйидагилар акс эттирилиши лозим:

🔹 содир этилган ҳуқуқбузарлик;

🔹 ҳуқуқбузарлик содир этган шахс тўғрисидаги маълумотлар (агар мавжуд бўлса);

🔹 ҳуқуқбузарлик содир этилган манзил, аниқланган сана ва вақт.

⏱️ Қоида тариқасида, фото ва видеоматериалларнинг давомийлиги 120 сониядан ошмаслиги лозим.

✔️ Фото ва видеоматериаллар 10 кун муддатда Инспекциянинг масъул ходими томонидан кўриб чиқилади.

📃 Ҳуқуқбузарлик 1-маротаба содир этилган бўлса, ҳуқуқбузарга сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли тартиби (қоидалари) такроран бузилишининг олдини олишга қаратилган тавсиялар юборилади.

⛔️ Маъмурий жазо чораси қўлланганидан кейин 1 йил давомида ҳуқуқбузарлик такроран содир этилган тақдирда, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддаларида назарда тутилган миқдорларда жарима солишга сабаб бўлади.

💸 Фото ва видеоматериалларни юборган шахслар ҳуқуқбузардан ундирилган жарима ҳисобидан БҲМнинг 25 фоизи миқдорида пул мукофоти билан рағбатлантирилади.

☑️ Рағбатлантириш жарима ундирилган кундан бошлаб 15 кун муддатда амалга оширилади.

“Сувхўжаликназорат” инспекцияси ахборот хизмати
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Норин-Қорадарё ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси биноси
👍9
ТАНЛОВГА КЕЛИБ ТУШГАН ҲУЖЖАТЛАР ЎРГАНИЛМОҚДА

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги томонидан “Аҳоли томорқаларида томчилатиб суғориш, ёмғир сувларини йиғиш, сақлаш ва экинларни суғоришда сарфлаш” мавзусида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш бўйича давлат ижтимоий буюртмасини бериш юзасидан танлов эълон қилинган эди.

Танлов шартларида кўрсатилган муддат ичида 19 та нодавлат нотижорат ташкилотлари, жамоат бирлашмалари, фондлардан аризалар келиб тушган.
Ҳужжатлар келиб тушиш санаси бўйича тартиб билан рўйхатга олинди.

1.“Эколог” жамоат бирлашмаси
Лойиҳанинг номи: “Сувни тежаш усуллари: аҳолининг хабардорлигини ошириш ва томорқаларида оқилона суғориш ечимлари”.

2. Сурхондарё вилояти “Аёл ва шодлик” аёллар ва ёшларни ижтимоий ҳимоя қилиш маркази
Лойиҳанинг номи: “Сув текин эмас – сув ресурсларини тежаш”.

3. “Экосан” экология ва саломатлик халқаро жамоат фонди
Лойиҳанинг номи: “Сув бебаҳо неъмат, уни олтиндек қадрлаш ва эъзозлаш зарур”.

4. “Экосан” экология ва саломатлик халқаро жамоат фондининг Сурхондарё вилояти ҳудудий ташкилоти
Лойиҳанинг номи: “Ҳар томчи – бир умид, ҳар томорқа – бир неъмат”.

5. Ўзбекистон сув ресурсларидан мукаммал фойдаланиш “Сувчи” жамоат бирлашмаси
Лойиҳанинг номи: “Аҳоли томорқаларини томчилатиб суғоришнинг оддий усуллари, мосламалари ва қурилмалари”.

6. Ўзбекистон ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш маркази
Лойиҳанинг номи: “Сувни биргаликда асраймиз!”.

7. “Агроинновация” жамғармаси Фарғона вилояти ҳудудий бўлими
Лойиҳа номи: “Табиатга эътибор – келажакка эътибор”.

8. Ўзбекистон агро ахборот инновация маркази Сурхондарё вилояти ҳудудий бўлими
Лойиҳанинг номи: “Аҳоли томорқаларидан самарали фойдаланиб томчилатиб суғориш ва ёмғир сувларидан фойдаланиш маданиятини тарғиб қилиш”.

9. Қишлоқ хўжалигида инновацияларни қўллаб-қувватлаш ва инновацион технологияларни ривожлантириш жамғармаси жамоат бирлашмаси
Лойиҳанинг номи: “Аҳоли томорқаларида ёмғир сувларидан фойдаланишни тарғибот-ташвиқот қилиш бўйича давлат органлари билан ижтимоий шерикликни йўлга қўйиш”.

10. “Тадбиркор аёл” Халқаро ишбилармон аёллар ассоциацияси Конимех тумани ҳудудий бўлинмаси
Лойиҳа номи: “Сув бизга берилган неъматдир, унинг қадрига етайлик”.

11. Ўзбекистон “Аграр соҳа аёллари” уюшмаси Фарғона вилоят ҳудудий бўлинмаси
Лойиҳанинг номи: “Ҳар томчи сув – ҳаёт учун”

12. “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази Наманган вилояти бўлими
Лойиҳанинг номи: “Сувни онгли ва масъулиятли истеъмол қилиш келажакда хавфсиз ҳаёт кафолати”.

13. Бухоро вилояти Жондор тумани “Қозикенти” МФЙ
Лойиҳанинг номи: “Ҳар бир хонадон учун “Яшил томчилар”.

14. “Табиат ва инсон капиталини ривожлантириш” илмий-амалий татқиқот маркази
Лойиҳанинг номи: “Ёмғир суви – барқарор келажак сари: халқаро тажриба ва маҳаллий ечимлар”.

15. “World Vision” жамоат бирлашмаси
Лойиҳанинг номи: “Узоқ ва чекка ҳудудларда яшовчи аҳоли, айниқса, ёшларга ёмғир сувларини йиғиш ва экинларни томчилатиб суғоришнинг янги усулларини ҳаётга татбиқ этиш орқали тадбиркорлик ривожланишига кўмаклашиш”.

16. “Ҳаёт бошқаруви” Хоразм вилояти маркази
Лойиҳанинг номи: “Сув- тириклик манбаи”.

17. “ЭСКУЛАП” ННТ
Лойиҳанинг номи: “Томчи, томчи боғ бўлур”.

18. “HAMROH” ННТ
Лойиҳанинг номи: “Ёмғир изидан ҳаёт”.

19. Республика “Истиқболли авлод” ижтимоий-ахборот маркази Андижон вилояти бўлими
Лойиҳанинг номи: “Ёмғир суви ҳаёт манбаидир – ҳар бир томчисини асранг, сувни тежашга ҳамма масъул!”

Ҳужжатлар танловни ўтказувчи ишчи гуруҳ томонидан ўрганилмоқда. Натижаси вазирлик расмий сайтида эълон қилинади.

Ахборот хизмати
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бухоро вилояти

Бухоро туманида 6 та фермер экинларини суғоришда насосларни ишлатиш учун қуёш энергиясидан фойдаланишга ўтди.
2025/07/13 22:23:49
Back to Top
HTML Embed Code: