Telegram Web Link
Сирдарё вилояти

ОҚОЛТИН ТУМАНИ СУВ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ БИЛАН САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗИЛДИ

2025 йил 12 июнь куни Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Рустам Қаршиев навбатдаги сайёр қабулни Сирдарё вилояти Оқолтин туманидаги сув истеъмолчилари билан ўтказди.

Сайёр қабулда тумандаги фермер хўжалиги раҳбарлари, томорқа ер эгаларининг мурожаатларига вилоят сув хўжалиги ташкилотлари раҳбарлари иштирокида ечим изланди. Мурожаатчиларга тушунтиришлар берилди.

Қуйи Сирдарё ИТҲБ бошлиғи ўринбосари Ж.Мухторовга мурожаатларнинг ижросини назоратга олиш, жойига бориб ўрганиш талаб қиладиганларини ишчи гуруҳ тузган ҳолда ўрганишни ташкил этиш, натижаси бўйича аҳоли, фермер хўжаликлари раҳбарлари ҳамда уларнинг қонуний вакилларига жавоб хатлари юбориш юзасидан топшириқ юклатилди.

Қуйи Сирдарё ИТҲБ матбуот хизмати
ПАРКЕНТ ТУМАНИ СУВ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ БИЛАН ВИДЕОМУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 12 июнь куни Сув хўжалиги вазирининг ўринбосари – Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори З.Ишпулатов Паркент тумани сув истеъмолчилари билан видеомулоқот ўтказди.

Видеомулоқот чоғида паркентлик сув истеъмолчилари томонидан суғориш тармоқларини таъмирлаш, тозалаш, сув таъминотини яхшилаш, сув олди-берди ҳисоб-китоби ва назоратини тўғри юритиш каби ўндан ортиқ мурожаатлар йўлланди.

Вазир ўринбосари томонидан мурожаатлар бўйича атрофлича тушунтиришлар берилиб, уларни ижобий ҳал этиш юзасидан Чирчиқ-Оҳангарон ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси ҳамда туман “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси масъулларига аниқ кўрсатма ва топшириқлар берилди.

Ахборот хизмати
Телеграм тармоғидаги “AVTO YURIST” каналида 2025 йил 12 июнь куни эълон қилинган “Қўшнини видеога ол, 925 минг сўм ишла!” сарлавҳали материал (https://www.tg-me.com/avtoyurist_uz/35536) юзасидан расмий муносабат


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Сувдан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш устидан давлат назоратининг самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2025 йил 7 июндаги 352-сон Қарори қабул қилинди. Қарорнинг 1-иловаси билан “Жисмоний шахслар томонидан қайд этилган сув хўжалиги соҳасидаги ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги фотосуратлар ва (ёки) видеоёзувларни қабул қилиш, кўриб чиқиш ҳамда уларни тақдим этган шахсларни рағбатлантириш тартиби ҳақида”ги Низом тасдиқланган.

Ушбу низомда белгиланган тартиблар ижтимоий тармоқларда нотўғри талқин қилингани учун кўплаб фойдаланувчиларда “ичимлик, даволаниш ва коммунал-маиший хўжалик учун фойдаланиладиган сувга нисбатан татбиқ
этилди” деган тушунча юзага келмоқда.

Низомнинг 2-бандида ушбу низом тартиби Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 74-моддасининг иккинчи қисмида назарда тутилган сунъий сув объектларидан олинадиган сувдан фойдаланиш ва сув истеъмоли қоидаларини бузиш, яъни сувдан хўжасизларча фойдаланиш ва сув объектларининг ҳолатига таъсир этувчи гидротехника ишларини ўзбошимчалик билан бажаришга оид маъмурий ҳуқуқбузарликларга насбатан татбиқ этилиши белгиланган.

Бунда, Низом тартиби сунъий сув объектлари ¬– очиқ ва ёпиқ каналлар, коллектор-дренаж тармоқлари, сув омборлари, сел сувлари тўпланадиган жойлар, ҳовузлар ва бошқалардан олиниб, қишлоқ хўжалиги эҳтиёжлари учун ишлатиладиган сувдан хўжасизларча фойдаланиш, яъни суғориш учун берилган сувларни коллектор-дренаж тармоғига ва бошқа сув объектларига, жой релефига оқизиб юбориш, суғоришнинг агротехника талабларига риоя этмай ортиқча сув исрофгарчилигига йўл қўйиш, каналлар, коллекторларга ўзбошимчалик билан муваққат тўсиқлар ўрнатиш, насос агрегатлари ва сув оладиган бошқа иншоотларни қуриш каби ҳуқуқбузарликларга нисбатан татбиқ этилиши маълум қилинади.

“Сувхўжаликназорат”
иснпекцияси матбуот хизмати
Қўнғиротда каналларни бетонлаштириш ишлари давом этмоқда

Оролбўйи ҳудудида мамлакатимизнинг бошқа ҳудудларидан фарқли ўлароқ экин майдонларини суғориш даври кўпроқ, яъни шўр ювиш даври ҳам бор. Бу даврда ҳам каналларда сув бўлиши ҳисобига сув йўқотишларни камайтиришга қаратилган тадбир -каналларни бетонлаштиришга кам вақт қолади.
Қорақалпоғистонлик сувчилар мазкур омилни ҳисобга олган ҳолда суғориш мавсумида ҳам каналларни бетонлаштириш ишларини изчил давом эттирмоқда.
-Томорқа ва ғалла майдонларида суғориш ишлари якунланиши билан каналларни бетонлаш ишларини бошлаб юбордик, дейди Қўнғирот тумани “Сув етказиб бериш хизмати” давлат муассасаси директори Ш.Джадигеров. – Ҳозирда ўз ҳисобимиздаги “Айран жап” каналида бетонлаш ишлари олиб борилмоқда. Иш 2 сменада ташкил этилиб, қурилиш бошида иссиқ овқат ва бошқа зарур шароитлар яратилган.

Батафсил: 👇

https://krminwater.uz/13/06/2025/3807/
АНГОР ТУМАНИДАГИ «НОВШАҲАР» КАНАЛИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИНМОҚДА

1950 йил фойдаланишга топширилган «Новшаҳар» каналининг умумий узунлиги 16,5 километрни ташкил этиади. Ўтган вақт орасида каналда доимий сув оқиб тургани учун аввал бетонлашган қисми яроқсиз ҳолга келиб, тупроқ ўзани нураши туфайли сув ўтказиш қуввати пасайган. Шу сабабли канални реконструкция қилиш ишлари амалга оширилмоқда. «Сурхондарёсувқурилишинвест» давлат муассасаси буюртмасига асосан «Узунмахсуссувпудрат» МЧЖ қурувчилари томонидан каналнинг ўта таъмирталаб 5 километр қисми бетонлаштирилаяпти.

Реконструкция жараёнида каналдаги гидротехника иншоотларининг 12 таси таъмирланади ва янгисига алмаштирилади. Шунингдек, 4 та «Ақлли сув» қурилмаси ўрнатилади. Айни пайтда пудрат ташкилоти бунёдкорлари объектда 4 миллиард 324,4 миллион сўмлик иш бажариб, каналнинг 3,5 километр узунликдаги қисмига бетон қоплама ётқизишди. Реконструкция ишлари якунлангач, 5725 гектардан зиёд экин майдонларининг сув таъминоти яхшиланади.

Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати
2025/07/04 23:41:46
Back to Top
HTML Embed Code: