СУВ ХЎЖАЛИГИ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ЎЗБЕК-ҚИРҒИЗ ҚЎШМА КОМИССИЯСИНИНГ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ
Жорий йилнинг 12 июнь куни Андижон шаҳрида Сув хўжалиги масалалари бўйича ўзбек-қирғиз Қўшма комиссиясининг
6-йиғилиши бўлиб ўтди.
Ишчи комиссиянинг қирғиз томонига Қирғиз Республикаси Сув ресурслари, қишлоқ хўжалиги ва қайта ишлаш саноати вазири ўринбосари Нурлан Жумаев, Ўзбекистон томонига Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев раислик қилди.
Йиғилишда Қирғиз Республикасининг Ўш, Боткент, Жалолобод вилоятлари сув хўжалиги бошқармалари раҳбарлари, Сув ресурслари хизмати масъуллари, Ўзбекистон Республикасидан Норин-Қорадарё, Норин-Сирдарё, Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси, Фарғона водийси магистрал каналларидан фойдаланиш бошқармаси бошлиқлари ҳамда вазирлик мутахассислари қатнашди.
Мулоқотларда икки томонлама ҳамда минтақавий аҳамиятга эга бўлган сув хўжалиги масалалари кўриб чиқилди.
Хусусан, Фарғона водийсидаги кичик дарёлар бўйича жорий йил учун сув олиш ҳамда Қорадарё дарёсига сув ташлаш бўйича режа-жадваллари муҳокама қилинди ҳамда имзоланди.
Томонлар “Косонсой” сув омборидан биргаликда фойдаланиш масаласини муҳокама қилди. Икки давлат ҳудудидан ўтувчи каналларда сувдан фойдаланиш самарадорлигини ўрганиш бўйича янги ишчи гуруҳ тузишга келишиб олинди.
Шунингдек, “Андижон” сув омборидан биргаликда фойдаланиш масаласи ҳам кўрилди.
Ахборот хизмати

Matbuot kotibi - Suv xo‘jaligi vazirligi pinned «СУВ ХЎЖАЛИГИ МАСАЛАЛАРИ БЎЙИЧА ЎЗБЕК-ҚИРҒИЗ ҚЎШМА КОМИССИЯСИНИНГ ЙИҒИЛИШИ ЎТКАЗИЛДИ Жорий йилнинг 12 июнь куни Андижон шаҳрида Сув хўжалиги масалалари бўйича ўзбек-қирғиз Қўшма комиссиясининг 6-йиғилиши бўлиб ўтди. Ишчи комиссиянинг қирғиз томонига Қирғиз…»
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Андижон шаҳрида бўлиб ўтган Сув хўжалиги масалалари бўйича ўзбек-қирғиз Қўшма комиссиясининг
6-йиғилишидан лавҳа.
6-йиғилишидан лавҳа.
Жиззах вилояти
“ЎНГ ТАРМОҚ” КАНАЛИДА ТОЗАЛАШ ИШЛАРИ АМАЛГА ОШИРИЛМОҚДА
Зомин тумани ''Сув етказиб бериш хизмати'' ДМ тасарруфидаги ''Ўнг тармоқ'' каналида тозалаш-таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Каналнинг узунлиги 5 км бўлиб, 140 гектар майдонни суғориш учун хизмат қилади.
Махсус техникалар ёрдамида канал тубида тўпланиб қолган тошлар, қум, лойқалар олиб ташланмоқда.
Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

НУКУС ТУМАНИ СУВ ИСТЕЪМОЛЧИЛАРИ БИЛАН ВИДЕОМУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
2025 йил 12 июнь куни куни Сув хўжалиги вазири ўринбосари – Сув хўжалиги объектларини эксплуатация қилиш агентлиги директори З.Ишпулатов Нукус тумани сув истеъмолчилари билан видеомулоқот ўтказди.
Мулоқот чоғида туман сув истеъмолчилари ўндан ортиқ масалаларни ижобий ҳал этишда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Жумладан, “Turan fields” фермер хўжалиги раҳбари Б.Отарбаев ҳамда “Қутанколли қипчоқ” фермер хўжалиги раҳбари A.Пaлуaнoв экин майдонининг сув олиш қулоғига гидропост қуришда амалий ёрдам беришни сўради. Нукус тумани “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ директори зиммасига 3 кун муддатда гидропостлар қурилишига малакали мутахассисларни жалб этиш вазифаси юклатилди.
“SRN agrosanoat” МЧЖ бошлиғи Р.Сейтназаров ички ариғининг 500 метр қисмини лойқадан тозалаш масаласини кўтарди. Масъулларга 10 кун муддатда зарур техника воситаларини жалб этган ҳолда масалани ижобий ҳал этиш топширилди.
Видеомулоқот давомида йўлланган барча масалаларни қисқа муддатларда ҳал этиш юзасидан масъулларга аниқ кўрсатмалар берилди.

Forwarded from Sirdaryo-So'x ITHB matbuot xizmati (Нилюфар)
СУВ ХЎЖАЛИГИДА МАСЪУЛИЯТ ВА ИЖРО ИНТИЗОМИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ
Бугун Сув хўжалиги вазири Шавкат Хамраев Сирдарё-Сўх ирригация тизимлари ҳавза бошқармасида йиғилиш ўтказди. Унда вилоят сув хўжалиги ташкилотлари, туман “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ раҳбарлари иштирок этди.
Йиғилишда соҳада йўл қўйилаётган сусткашликлар ва назоратнинг етарли эмаслиги кескин танқид қилинди. Айрим раҳбарлар фаолиятида жиддий камчиликлар аниқлангани боис, қатъий огоҳлантиришлар берилди. 1 июлгача белгиланган вазифаларни бажармаган раҳбар ходимлар лавозимидан озод этилиши қатъий таъкидланди.
Сирдарё-Сўх ИТҲБ матбуот хизмати

Forwarded from QR Suw xojalig'i ministrligi
Бўзатов тумани:
“Шилимкўл” насос станциясида семинар ўтказилди
Қорақалпоғистон насос станциялари ва энергетика бошқармаси масъуллари иштирокида Бўзатов туманидаги “Шилимкўл” насос станциясида “Электр энергиясидан самарали фойдаланиш, иқтисод қилиш ва насос станциялар агрегатларини сифатли таъмирлаш” масалалари юзасидан семинар ўтказилди.
Семинарда Бошқарма бошлиғининг ўринбосари Н.Аралбаев кун тартибидаги масалалар – насос станцияларида электр энергиясидан самарали фойдаланиш, насос станциялар агрегатларини таъмирлаш ва суғориш мавсумида сифатли ишлашини таъминлаш борасида белгиланган вазифаларга тўхталиб ўтди ҳамда амалга ошириладиган ишлар кенг муҳокама этилди.
Маълумот берилганидек, сув хўжалигида “Насос станцияларининг самарадорлигини ошириш” йили деб белгиланган жорий йилда насос агрегатларига энергия тежамкор ускуналарни ўз муддатида ўрнатиш ишлари алоҳида назоратга олинган.
Батафсил: 👇
https://krminwater.uz/13/06/2025/3815/