Telegram Web Link
Хоразм вилояти

Хабарингиз бор, “Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси” доирасида Хоразм вилояти ва Қорақалпоғистон Республикасида “Инновациялар, инклюзия ва сув тежаш: сув тежовчи технологияларга аёллар нигоҳи” мавзусида уч кунлик тадбир ўтказилмоқда.

Унда Тожикистон Республикасидан ҳамда юртимиздаги сув хўжалиги тизимида фаолият юритаётган аёл мутахассислар, фермер аёллар иштирок этмоқда.

Мазкур тадбир сувдан самарали фойдаланиш, билим ва тажриба алмашиш ҳамда қишлоқ хўжалигида аёлларнинг ролини мустаҳкамлашга қаратилган.

Бугун иштирокчилар Хоразм вилоятининг Қўшкўпир туманидаги Баҳром Атабаев раҳбарлигидаги “Уммон балиқ” фермер хўжалигига ташриф буюришди. Бу - балиқчиликка ихтисослашган хўжаликда осётр балиқлари етиштирилиб, қора икра маҳсулоти савдоси ҳам йўлга қўйилган.

Чапқирғоқ Амударё ИТҲБ матбуот хизмати
“Agro ilm” журналининг махсус сони нашрдан чиқди.

У Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институтининг 100 йиллигига бағишланган.
To'plam ISMITI.pdf
9.2 MB
Журналнинг тўлиқ электрон версияси билан шу ерда танишасиз.
Сурхондарё вилояти

СУВ ХЎЖАЛИГИ ОБЪЕКТЛАРИДАГИ ҚУРИШ ВА РЕКОНСТРУКЦИЯ ИШЛАРИНИ ЖАДАЛЛАШТИРИШ МАСАЛАСИ МУҲОКАМА ҚИЛИНДИ


«Сурхондарёсувқурилишинвест» давлат муассасаси томонидан навбатдаги семинар Бандихон туманидаги «Шеробод» магистрал каналидан бир кўтармали 2 дона насос (2,3 километр узунликда диаметри 1200 миллиметрли босимли қувур) ёрдамида янгидан сув ўтказиш қуввати секундига 1,5 метр куб бўлган 6,8 километр узунликда канал ҳамда сув ўтказиш қуввати секундига 0,3 метр кубли умумий узунлиги 5 километрдан иборат ички суғориш тармоғини қуриш объектида ташкил қилинди.
Семинарда давлат муассасаси назоратчилари, лойиҳа ташкилоти вакиллари ҳамда пудрат ташкилотлари раҳбару бош мутахассислари иштирок этди.
Семинар жараёнида вилоятдаги ирригация ва мелиорация объектларида амалга оширилаётган қуриш, реконструкция қилиш, коллектор-дренаж тармоқларини таъмирлаш-тиклаш ишлари таҳлил қилиниб, пудратчи корхоналар раҳбару бош мутахассисларининг бажарган ишлари юзасидан ҳисоботи эшитилди. Юзага келаётган муаммоларга ечим изланиб, ҳар бир объектдаги қурилиш сифатига эътибор қаратиш ва ҳар бир лойиҳадаги ишларни ўз муддатида якунлаш топшириғи берилди.
Семинарда «Фахриддин» МЧЖ қурувчилари томонидан «Лимонзор» маҳалласи ҳудудида умумий узунлиги 11,8 километр бўлган янги канал ва ички суғориш тармоғини барпо этиш бўйича бажарган ишлари назоратдан ўтказилиб, аниқланган камчиликларни бартараф қилиш, бетон қоплама ётқизишни сифатли амалга ошириш учун барча чораларни кўриш топшириғи берилди. Йилдан йилга ўтувчи ушбу объектда қурувчилар захира маблағларини ҳам жалб этиши ҳисобига 11,1 километр узунликда янгидан канал ва ички суғориш тармоғи барпо қилинган ва бир йўла бетонлаштирилмоқда. Янгидан қурилаётган суғориш тармоқларининг қолган 0,7 километр қисмини қазиш ва бир йўла бетон қоплама ётқизиш ишларини якунига етказиш ва 2 дона насос агрегатларини ўрнатиш ҳамда диаметри 1200 миллиметрли босимли қувурни 2,3 километр узунликда ётқизишни жадаллаштириш юзасидан тавсия ва таклиф билдирилди.
Ушбу объектда лойиҳада белгиланган ишлар якунига етказилгач, Бандихон туманидаги 1100 гектардан зиёд экин майдонларининг сув таъминоти яхшиланади ва 500 гектардан ортиқ ерни ўзлаштириш имконияти пайдо бўлади.

Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати
СУВ ИНШООТЛАРИДА ХАВФСИЗЛИК ЧОРАЛАРИНИ КУЧАЙТИРИШ БЎЙИЧА ОГОҲЛАНТИРИШ

Ҳудудда хавфсизликни таъминлаш ва бахтсиз ҳодисаларнинг олдини олиш мақсадида барча сув иншоотларида махсус огоҳлантирувчи белгилар ўрнатилмоқда.

Суратда ''Жиззах сув омбори чиқиш канали''да ўрнатилган ''ЧЎМИЛИШ ТАЪҚИҚЛАНАДИ'' деган ёзув акс этган. Бу каби белгилар фуқароларни огоҳликка чақириб, фавқулодда ҳолатларнинг олдини олишга хизмат қилади.

Шу каби огоҳлантирувчи белгилар Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ тасарруфидаги барча сув хўжалиги объектларига ўрнатиб чиқилмоқда.

Сирдарё-Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИДАГИ 6500 ГЕКТАРДАН ЗИЁД МАЙДОННИНГ СУВ ТАЪМИНОТИ ЯХШИЛАНАДИ

Аму-Қашқадарё ИТҲБ, буюртмачи ташкилот – “Қашқадарёсувқурилишинвест” ДМ, пудратчи ташкилот – “62-МКК” МЧЖ ҳамда фойдаланувчи ташкилот – Касби тумани “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ муктахассис-ходимлари иштирокида Касби туманининг “Темур Малик” ҳудидида “Қашқадарё вилояти Ғузор, Қарши, Косон, Қамаши, Муборак, Касби, Чироқчи туманларида ирригация тармоқларини тизимли реконструкция қилиш” (8-навбат) объекти доирасида семинар ташкил қилинди.

Семинарда таъкидландики, жорий йилда объект доирасида жами 16,9 млрд. сўм маблағ ҳисобига 21 км узунликдаги ирригация тармоқларини тизимли реконструкция қилиш ишлари бажарилиши режалаштирилган.

Ушбу объект фойдаланишга топширилиши натижасида вилоятдаги 6500 гектардан зиёд экин майдонларининг сув таъминоти яхшиланишига эришилади.

Аму-Қашқадарё ИТҲБ матбуот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
ҚИЛИНГАН ИШЛАР - НАТИЖАЛАРДА НАМОЁН БЎЛМОҚДА

Ўзбекистонда сув ресурсларини бошқариш миллий лойиҳаси мутахассиси Собитжон Маматов Қорақалпоғистонда сувдан самарали фойдаланиш, сув йўқотишларни камайтириш борасида катта ишлар амалга оширилгани ҳақида гапириб ўтди.

Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати
2025/06/29 07:02:15
Back to Top
HTML Embed Code: