Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
БУГУНГИ БИТИРУВЧИ – ЭРТАГА ҲАМКАСБИМИЗ
“Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти” миллий тадқиқот университетида “Ёшлар бандлиги ойлиги” доирасида иш берувчилар ва битирувчи ёшлар билан учрашув бўлиб ўтди.
Учрашувда Сув хўжалиги вазирлиги Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Дилафрўз Алиқулова ва бошқарма бош мутахассиси Сардор Хикматовлар битирувчиларга вазирлик тизимидаги бўш иш ўринлари, ёш ва салоҳиятли мутахассиларга бўлган талаб ва эҳтиёжлар, ишга кириш билан боғлиқ ҳужжатларни тайёрлаш борасида маълумотлар берди. Хусусан, вазирликда бу йил 1 000 нафар ёш мутахассисни ишга олиш имконияти мавжудли алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, тадбирда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматига кириш шартлари ҳамда жараёнлари, vacancy.argos.uz платформасидан фойдаланиш, “O‘zmilliybank” АЖнинг “Келажакка қадам” маркази томонидан бизнес ғояни тайёр лойиҳагача олиб бориш ва банк томонидан молиялаштириш ҳақида тушунчалар берилди.
Учрашувнинг иккинчи қисмида Сув хўжалиги вазирлиги мутахассилари битирувчи ёшлар билан яккама-якка суҳбатлар ўтказиб, уларга ишга кириш, номзодларга қўйиладиган талаблар ва яратиладаган шарт-шароитлар ҳақида атрофлича маълумот берди.
Ахборот хизмати

ХИТОЙ КОМПАНИЯСИ БИЛАН АНГЛАШУВ МЕМОРАНДУМИ ИМЗОЛАНДИ
Жорий йилнинг 18 июнь куни Сув хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари Т.Бутунбаев Хитойнинг “EllipSpaceTechnology Co., Ltd.” компанияси президенти Ди Фэнг Пинг хоним билан учрашув ўтказди.
Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги кўп томонлама ҳамкорлик алоқалари стратегик даражага кўтарилгани алоҳида таъкидланди. Жумладан, сув хўжалиги тизимида ҳам хитойлик ҳамкорлар билан ўзаро манфаатли муносабатлар тобора ривожланиб бормоқда.
Хитойнинг “EllipSpaceTechnology Co., Ltd.” компанияси сув хўжалиги объектларини автоматлаштириш борасида бой тажрибага эга. Шу жиҳатдан учрашувда бу борада ҳамкорлик қилиш йўналишлари муҳокама қилинди. Жумладан, Қашқадарё вилоятидаги “Пачкамар” сув омборининг сув сатҳи, сиғими маълумотларини автоматлаштирилган тарзда йиғиш, мониторинг қилиш учун “EllipSpace” тизимини жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.
Учрашув сўнггида “Пачкамар” сув омборида “EllipSpace” мониторинг тизимини жорий этиш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш юзасидан англашув меморандуми имзоланди.

“ECO EXPO CENTRAL ASIA 2025” ЭКОЛОГИК ТЕХНОЛОГИЯЛАР КЎРГАЗМАСИДА СУВ ХЎЖАЛИГИ СОҲАСИГА ОИД ТЕХНОЛОГИЯЛАР НАМОЙИШ ЭТИЛМОҚДА
Пойтахтимиздаги “CAEx Uzbekistan” кўргазмалар мажмуасида “Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмаси ўз ишини бошлади. Жорий йилнинг 21 июнь кунига қадар давом этадиган мазкур тадбирда Сув хўжалиги вазирлиги ташаббуси билан сув хўжалигига оид технологиялар ҳамда зарур эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш билан шуғулланувчи корхоналар ҳам ўз маҳсулотларини намойиш этмоқда.
Жумладан, “O‘zmaxsussuvta’mirta’minot” АЖ ҳар хил турдаги электродвигатель, насос, генератор ва бошқа электротехник ускуналарни, “Nammotors” МЧЖ турли қувватдаги насослар ва уларнинг эҳтиёт қисмларини, “Turbo Plast” МЧЖ сув тежовчи технологияларнинг бутловчи қисмларини, “Sayqal” хусусий корхонаси суғориш тармоқлари учун канал, ариқ ва зовурлар учун зарур материал ва бошқа жиҳозларни кўргазмага олиб келган.
Шунингдек, алоҳида стендда Оролни қутқариш халқаро жамғармаси GEF агентлиги томонидан Орол ва Оролбўйи минтақаси экологиясини яхшилаш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳам тадбир иштирокчилари эътиборига ҳавола этилмоқда.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Eco Expo Central Asia 2025” халқаро экологик технологиялар кўргазмасидан лавҳа
"Қишлоқ ҳаёти" газетасида Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраевнинг "Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти 100 ёшда" сарлавҳали мақоласи эълон қилинди.