СУБСИДИЯ МАБЛАҒЛАРИНИ АЖРАТИШ БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
“Субсидия маблағларини ажратишда сув тежовчи технологияларнинг сифат кўрсаткичларини баҳолаш” мавзусида видеоконференцалоқа шаклида ўқув семинари ўтказилди. Унда ҳудудий бўлинмаларнинг сув тежовчи ва рақамли технологияларни ривожлантиришга масъул ходимлари иштирок этди.
Семинарда сув тежовчи технология жорий қилган талабгорларнинг “Agro-subsidiya” ЯАТ орқали юборган аризаларини жойига чиққан ҳолда ўрганиб, жорий қилинган технология тури ва унинг сифат кўрсаткичлари бўйича тегишли хулоса беришга “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ раҳбари шахсан масъул эканлиги таъкидланди. Бироқ, бугунги кунда ушбу тизим орқали асосан ёмғирлатиб суғориш технологиясини жорий қилган талабгорлар томонидан аризалар келиб тушаётган бўлиб, ўтган 6 ой давомида 68 та ҳолатда субсидия маблағларини ҳисоблашда хатоликларга йўл қўйилган.
Семинарда субсидия маблағларини ажратишда сув тежовчи технологияларнинг сифат кўрсаткичларини баҳолаш юзасидан тақдимот ўтказилди.
Ахборот хизмати

ЭНЕРГИЯ ТЕЖАМКОР НАСОС АГРЕГАТЛАРИ ЎЗИМИЗДА ИШЛАБ ЧИҚАРИЛМОҚДА
Сув хўжалиги вазирлиги тасарруфида 1 698 та насос станциялари ва ва 8 256 та тик қудуқлар бўлиб, улар ёрдамида республикадаги суғориладиган ер майдонларининг 55 фоиздан ортиқ қисми сув билан таъминланади.
Сўнгги йилларда насос станциялардаги эскирган 1 413 та насослар ва 2 648 та энергия тежамкор электродвигателлар янгисига алмаштирилди. 1 009 та конденсатор, 878 та частота ўзгартирувчи қурилмалари, 852 та қуёш фотоэлектр панеллари ўрнатилди.
Натижада 2024 йилда йиллик электр энергияси истеъмолини 6,5 млрд кВт/соатгача ( 2017 йилга нисбатан 22 фоиз) камайтирилишига эришилди.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йил 23 июнь куни йирик саноат корхоналарини “яшил” энергия билан таъминлаш чора-тадбирларига оид тақдимот билан танишди.
Тақдимотда энергияни нафақат ишлаб чиқариш, балки тежаш ҳам жуда муҳимлиги таъкидланди.
Энергияни тежаш бўйича топшириқлар ижросини ташкил этиш мақсадида кеча Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев «SUVMASH» акциядорлик жамияти фаолияти билан танишди.
Корхонада 4 турдаги 60 хилдан ортиқ насослар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари ишлаб чиқарилади.
Кейинги беш йил ичида илгари импорт қилинган Д200-90SM, Д630-90SM, Д1250-65SM, Д315-71SM, Д1250-125SM, Д1600-90SM, Д2000-21SM, Д3200-33SM и Д4000-95SM туридаги насос ва уларнинг эҳтиёт қисмларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.
Насос агрегатларининг конструкцияларига киритилган ўзгартиришлар натижасида гидроабразив ейилишларга чидамлилиги кучайтирилди, фойдали иш коэффициенти 5-8 % га оширилди, насосларнинг соатига 25 - 30 кВт гача энергияни тежашига эришилди.
«SUVMASH» акциядорлик жамияти фермер хўжаликлари билан шартнома тузиб, кичик қувватдаги насос агрегатларини ва уларни ишлатиш учун қуёш панеллари ўрнатишни, бир йил давомида сервис хизмати кўрсатишни йўлга қўйган.
Вазир Президент маслаҳатчиси ўтказган видеоселектор йиғилишида ушбу корхонадан қатнашди. Йиғилишда аграр соҳа вакилларига маҳаллий корхоналарнинг энергия тежамкор насос агрегатларини харид қилиш бўйича тавсиялар берилди.

ҒАЛЛАКОРЛАР ЮТУҒИДА СУВЧИЛАРНИНГ ҲИССАСИ КАТТА
Айни ёзнинг жазирама қуёшли кунларида сурхондарёлик ғаллакорлар давлат эҳтиёжи учун товар дон сотиш режасини бажарди. Кўпчилик ғаллакорлар эътироф этаётганидек, далаларда ҳосил мўл бўлишида ирригаторларнинг муносиб ҳиссаси бор. Сувчилар далага уруғ сочилганидан то бошоқлар донга тўлгунича ғалла майдонларини узлуксиз сув билан таъминлади.
- Мен раҳбарлик қилаётган «Заҳартепа Қизилсув» фермер хўжалиги деҳқонлари ҳар гектар майдондан 70 центнердан сара дон йиғиштириб олди, -дейди Денов туманидаги Охунбобоев номли ҳудудда анча йилдан буён фермерлик қилаётган Эргаш Норбоев. – Ғаллазоримизда ёмғирлатиб суғориш технологияси ўрнатилганди. Бу технологиянинг ҳар жиҳатдан афзаллиги сезилди, кам сув билан ҳам ғаллазоримизни ўн мартадан кўп суғордик. Ҳозирда пахтазоримизнинг 10 гектарини томчилатиб суғораяпмиз. Насиб бўлса пахта ҳосил ҳам мўл бўлади. Ҳар қандай экин сув билан яшнайди, юқори ҳосил беради. Шунинг учун ғаллакорларимиз, умуман деҳқонларимизнинг барча ютуқларида сувчиларнинг хизмати беқиёс эканлигини мудом эътироф этамиз.
Аму-Сурхон ИТҲБ матбуот хизмати

Самарқанд вилояти
СУВ ТЕЖОВЧИ ТЕХНОЛОГИЯЛАР БЎЙИЧА СЕМИНАР ЎТКАЗИЛДИ
Пахтачи туманидаги “Олти ўғил” фермер хўжалигида сув тежовчи технологияларга бағишланган кўргазмали ўқув-семинар ўтказилди.
Тадбирда сув хўжалиги мутахассислари, фермерлар ва ОАВ вакиллари қатнашди.
Унда Сув хўжалиги вазири ўринбосари Рустам Қаршиев тежамкор технологияларга ўтишнинг зарурати ҳақида иштирокчиларга тушунтириш берди.
Семинарда 7 гектар майдонда эгилувчан қувурлар, 8 гектар ерда томчилатиб суғориш технологияси жорий этилгани намойиш қилинди.
- Жорий йилда Пахтачи туманида 2945 гектар майдонларда сув тежовчи технологияларни жорий қилиш режалаштирилган эди, – дейди Зарафшон ИТҲБ бошлиғи Ф.Ражабов. – Шундан томчилатиб суғориш 1210 гектар, ёмғирлатиб суғориш 150 гектар, дискрет суғориш 325 гектар, лазерли текислаш 760 гектар, эгилувчан қувур орқали суғориш 460 гектар ҳамда эгатга плёнка тўшаб суғориш 40 гектарни ташкил қилади.
Пахтачи тумани бўйича сув тежовчи технологияларни жорий этиш режаси якунига етказилмоқда.
Семинарда сув тежовчи технологияларни кенг жорий этиш юзасидан амалий таклифлар берилиб, пахтачилик сувчиларга пул мукофотлари топширилди.
Зарафшон ИТҲБ матбуот хизмати

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДА СУВЧИЛАР РАҒБАТЛАНТИРИЛДИ
Бугун, 26 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев жойларда амалга оширилаётган ишлар, хусусан, суғориш тадбирларининг бориши билан яқиндан танишиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди.
Вазир Қорақалпоғистондаги соҳа масъуллари билан бирга Кегейли туманидаги “Кегейли-Чимбой агро кластер” масъулияти чекланган жамиятининг даласида пахта майдонларини суғоришда эгилувчан қувур ва бошқа тежамкор технологиялардан фойдаланиш бўйича ўтказилган кўргазмали семинарда иштирок этди.
Семинарда 10 июлгача пахта майдонларини дастлабки суғориш тадбирларини якунлаш зарурлиги таъкидланди. Бу борада белгиланган вазифалар бўйича ҳудудий сув хўжалиги ташкилотлари ҳамда кластер ва фермер хўжалиги масъулларига топшириқлар берилди.
Жумладан, мавжуд сув ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида ўқ ариқлар ўрнига кўчма эгилувчан қувур ҳамда ариқларга плёнка тўшаб суғориш, тунги суғориш ишларига алоҳида эътибор қаратиш каби муҳим вазифалар белгиланди. Шунингдек, туман “Сув етказиб бериш хизмати” ДМ сувчилари билан бирга ҳар бир кластер ва фермер хўжаликлари ўзларининг далаларига етарли миқдорда сувчиларни чиқариш ва сувни назоратсиз қолдирмасдан ҳар бир куб метр сувдан унумли фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.
Тадбир давомида Сув хўжалиги вазири Ш.Хамраев ҳудуддаги фермер ҳамда бошқа сув истеъмолчилари билан очиқ мулоқот ўтказди ҳамда уларнинг фиркларини тинглади. Ҳудудлардаги пахта ва томорқа майдонларига сувни тасдиқланган лимит ва график асосида етказиш бўйича сув хўжалиги масъулларига топшириқлар берилди.
Шунингдек, пахта суғориш тадбирларига жалб этилган сувчиларни моддий рағбатлантириш масаласи ҳам эътиборга олингани таъкидлаб ўтилди. Шу ерда сувчиларга 5 миллион сўмдан иш ҳақида тарқатилди.
Қорақалпоғистон Республикаси
Сув хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати