Telegram Web Link
Одам тафтини одам олади. Яқинда бир ҳамшаҳарим ўз хатолари бошқаларга ибрат бўлишини истаб, дардини менга очди:

“Раҳматли отам биз – икки ака-укага алоҳида-алоҳида ҳовли қилиб берганлар. Мен тижорат билан шуғулланиб, тез орада уй-жойимни замонавий услубда таъмирладим, қимматбаҳо автоулов ҳам олдим.  Қурилишда оддий ғишт терувчи бўлиб ишлайдиган акамнинг топганлари асосан рўзғор тебратишга кетарди. Бир маҳаллада яшасак-да, акамни тўй-маъракада учратардим, холос. Атайлаб уйларига бориб дийдорлашмасдим, сабаби, мендан қарз сўрашларидан чўчирдим. Акам катта қизларини узатганда, меҳмонлар қатори бордим, тўёна бермадим. Иккита ўғил жиянларим мактабда аъло баҳоларга ўқишган бўлса-да, олий ўқув юртига ҳужжат топширишмади. Чунки контракт асосида ўқишга тўғри келса, бунга имконлари йўқ эди. Улар ўқиш ва уйланиш харажатларини ишлаб топиш учун давлат ташкилотининг ҳужжати билан чет элга ишга кетишди.

Бу орада менинг ишларим яна ҳам ривожланиб, хусусий фирмамни очдим. Бегоналарни иш билан таъминлаб, ўз жигарларим бошини силамадим. Умрлари оғир меҳнат билан ўтган акам бирор марта ҳам мендан моддий ёрдам сўрамадилар. Бу ҳолат менга айни муддао эди.

Кейин акам тез-тез касал бўладиган бўлиб қолди. Бу тўғрида хотиним қўшнилардан хабар топарди. Мен эса ўзимни билмасликка олардим. Дардлари тобора оғирлашди. Ўша пайтда маҳаллий шифокорлар акамни чет элда – Ҳиндистонда жарроҳлик муолажаси билан даволатиш мумкинлигини айтишибди. Жиянларимнинг топганлари чет юртга бориш-келиш йўлкирасию яна муолажаларга тўлашга етмаслиги аниқ эди. Мендан пул сўрашларидан ҳадиксираб, оилам билан чет элдаги оромгоҳга жўнаб кетдим. Биз у ерда сайру саёҳатда юрганимизда, акам оламдан ўтди. Жиянларим тезда уйга қайтишиб, оталарини ҳурмат билан охирги йўлга кузатиб, маъракаларини ҳам ўтказишибди.

Дам олишдан қайтганимиздан кейин акамнинг уйига бирров кириб чиқдим. Бир куни кечки пайт уйимда ўзимга ўхшаган меҳмонларни зиёфат қилаётгандим. Хотиним мени чақириб, ташқарида жияним сўраб келганини айтди. Мен эса нозик меҳмонлар билан бандлигимни баҳона қилиб, ёнига чиқмадим. Сабаби, мендан пул сўраб қолишлари мумкинлигидан ҳамон ҳадикда эдим.

Кейин хотиним қўлимга бир конверт тутқазди, жияним қолдириб кетган экан. Очиб қарасам, акам мени елкаларига кўтариб тушган болалик суратимиз (мен роппа-роса ўн ёш кичик эдим) ҳамда икки энлик мактуб: «Укажон, раҳматли ота-онам “Ягона жигарингга ўзинг ота-оналик қил, яхши-ёмон кунларида доим ҳолидан хабар ол”, деб сени менга омонат қолдириб кетган эдилар. Мен қўлим калталиги сабабли сенга ёрдам бера олмадим. Энди сени ёлғиз Аллоҳга омонат қолдириб кетяпман. Ота-онамизнинг руҳлари рози бўлсин. Сени ҳар куни беш маҳал намозларимда дуо қилдим».

Ўша лаҳзаларда бошимдан гўё қайноқ сув тўкилгандек бўлди. Бойиб кетишим, тўкину фаровон яшашимга акамнинг дуолари ҳам сабабчи бўлган экан-да! Ўша кундан буён руҳан эзиламан, ичимда туганмас бир азоб… Энди уйимдаги барча ҳашамлар, тўкинликлар кўзимга ўтдек кўринади. Яқинда бир амри маъруфда домланинг қариндош-уруғчилик ҳақлари ҳақидаги маърузасини эшитганимдан буён (аслида, олдин ҳам кўп эшитганман-у, бепарво эдим) дардим дунёга сиғмай қолди: “Қиёмат куни аҳволим нима бўлади?”

Мен суҳбатдошимнинг айтганларини орттирганим ҳам, камайтирганим ҳам йўқ. Аллоҳ ҳаммамизни гуноҳлардан асрасин, тавба қилганларга раҳм этсин. Аввало бу дунё давлатига маҳлиёлик сабаб икки дунёмизни бой беришдан асрасин.

@xazon_rezgi
105😢51👍18
ИСРОФ (Ибратли ҳикоя)

    Олмонияга  ўқишга борган бир араб йигит ҳикоя қилади:
    "Олмония саноатлашган, ўта ривожланган давлат. У ерда турли соҳаларга оид маҳсулотларнинг энг саралари ишлаб чиқарилади. Кўпчилик, бу мамлакат аҳолиси ниҳоятда тўкин-сочин, ўта дабдабада яшайди, деб ўйлайди. Сафаримдан олдин мен ҳам шу фикрда эдим. Ҳамбург шаҳрига келиб тушганимда, у ердаги танишларим бир ресторанда зиёфат уюштиришди. Ресторанга бордик. Қарасак, ресторанда одам кам. Бир нечта ёши катта аёллар бор. Бир четдаги столда ёш эр-хотин ўтирибди. Олдиларида иккита тарелкада овқат ва иккита ичимликдан бошқа нарса йўқ. Биз ҳам бир столга ўтирдик. Қорин ҳам очқаб кетганди. Шундан шеригим кўпроқ овқатга буюртма берди. Ресторан тинч экан, овқат ҳам тезда келди.
Овқатланиб бўлиб, туриб кетаётганимизда овқатнинг деярли учдан бири тарелкада ортиб қолган эди. Ресторан эшигига етиб бормаган ҳам эдикки, кимдир бизни чақирди. Қарасак ёши улуғ хонимлар ресторан бошлиғига нималарнидир гапиришяпти. Билсак, улар кўп овқат қолдириб кетаётганимиздан норози эканлар. Шеригим: “Ўзимиз буюртма берган овқат, пулини тўладик, сизларга дахли бўлмаган нарсага нега аралашасизлар?!”, деди. Хонимлардан бири бизга қаттиқ ғазаб билан қараб турди-да, телефон олдига бориб кимгадир сим қоқди.
   Кўп ўтмасдан, расмий кийимда бир киши кериб келди. У ўзини "ижтимоий таъминот муассаса"сининг зобити деб таништирди. Бизга 50 марка жарима солди. Биз жавоб қайтаролмадик. Шеригим узр сўраб 50 марка тўлади. Зобит самимий оҳангда: "Ортиб қолмаслигига кўзларинг етган таомни буюртма беринглар, пул ўзларингники, лекин ресурслар барчаники. Дунёда кўплаб одамлар ресурс, озиқ-овқат тақчиллигига дуч келмоқда, сизлар эса исроф қилаяпсизлар", деди.
   Биз роса хижолатда қолдик. Унинг гаплари ҳақ эди. Шеригим ўша жиноят қоғозини суратга олиб, ҳар биримизга эсдалик сифатида биттадан нусха берди. Биз уни ҳеч қачон исроф қилмаслигимизни эслатиб турсин учун, хонамиз деворига осиб қўйдик!
    "Пул ўзингники, лекин ресурслар барчаники!".
   
Aллоҳ таоло марҳамат қилган:
“Еб-ичинг, (лекин) исроф қилманг! Чунки У зот исроф қилувчиларни севмас!” (Аъроф, 31).

@xazon_rezgi
103👍36🔥16💯10🤔3
УЧ ВАСИЯТ...

Луқмони ҳаким ўлимидан олдин ўғлига уч васият қилди: биринчиси – зинҳор хотинингга сирингни айтма, иккинчиси – бойликка янги етишган нокасдан қарз олма, учинчиси – миршаб билан дўст тутинма.
Отаси вафот этгач, ўғил бу уч васиятни синаб кўрмоқчи бўлди. Бозордан бир қўй олди-да, сўйиб қопга солди. Оғзини маҳкам боғлаб, уйга келтирди. Хотини сўради:
–Бу қопда нима бор?
– Бировни бехос ўлдириб қўйдим. Изни йўқотиш учун уни қопга солиб олиб келдим. Эрингдан айрилиб қолишни истамасанг, зинҳор битта-яримтага гуллаб қўйма, – деди.
Кейин янги бойиган кишидан қарз олди.
Миршаб билан дўст тутинди.
Бир куни хотини билан гапи қочиб, уни тутиб урган эди, етти маҳаллани бошига кўтарди:
– Вой-дод, мусулмонлар! Эрим одам ўлдириб ўрганган, энди мени ҳам ўлдирмоқчи!
Бу гапни дарҳол ҳокимга етказдилар.
–Қочиб қолмасидан уни қўлга олинглар, – деб буюрди ҳоким.
–Уни ким тутиб келади? – дейишганида миршаб:
–Мен унинг уйини биламан, – деди. – Ўзим тутиб келаман.
– Эй дўстим, мени қўйиб юбор – қочиб кетай, – деб илтимос қилди у. Лекин миршаб кўнмади.
Воқеадан хабар топган янги бой ўпкасини қўлтиқлаб келди:
– Қарзингни тўлаб қўй, ўлиб кетсанг, мен пулимга куйиб қоламан.
Бировдан олиб, унинг пулини тўлади.
Миршаб уни ҳоким ҳузурига олиб борди. Ҳоким уни таниб:
–Луқмондай одамнинг ўғлига шу иш муносибми? – деди.
–Рухсат бер, ўша қопни олиб келишсин, – илтимос қилди у.
Қопни олиб келиб, ҳокимнинг қошида очдилар – сўйилган қўй чиқди.
– Нима гап ўзи? – деди ҳоким. – Тушунтириб берсанг-чи?
У бўлиб ўтган барча воқеаларни ҳикоя қилиб берди:
– Отам менга уч васият қилган эди. Синаб кўрай деб шу ишларни қилдим. Отамнинг ҳамма гаплари рост чиқди...

@xazon_rezgi
👍5837👏3
Муаллиф: Хазонрезги

#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋


https://www.tg-me.com/Xazon_Rezgi
🔥80👍3018👏10💯5
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Нима? - кўзлари катта-катта очилди Ҳорун Рашидовнинг,- рости бу гапларингдан миям ғовлаб кетди. Бундоқ тушунтириброқ айтгин, илтимос.

- Сен буни кўр!?

Камол телефонидан турли кўринишда олинган маълумотлар суратларини Ҳорунга кўрсатди.
"Ўзини "Тунги капалак" деб таништирган номаълум аёл киши тахминан тунги соат йигирма икки билан йигирма учлар атрофида давлат рақами **- бўлган автомобилга ўтириб Яккатолга олиб бориб қўйишини сўрайди. Тегишли манзилга боргач эса машина эгаси бўлмиш В.С.га совуқ қурол билан таҳдид қилиб... "

- Энди бунисини ўқи!

- тумани **- мавзедаги О. О.нинг кўрсатмасига кўра -куни тунги соат 21:30 да эшигини тақиллатиб тунаш учун бир кунга жой сўраган ёшгина аёл жабрдийданинг ишончига кириб унга тан жароҳати етказади. Сўнг воқеа жойидан О.О. га тегишли бўлган қимматбаҳо буюмларни ўмариб ғойиб бўлади. О.О. нинг берган кўрсатмасига кўра у аёл ўзини "Тунги капалакман" дея таништирган.
Ҳорун кўзи тиниб кейинги хабарни ўқишга тутинди.
... "Бу сафар"Тунги капалак" номини олган аёл куппа кундуз куни - тумани, - массивидаги 17-уй, 28- хонадонга бориб у ерда ижарада турган Х. К. исмли ногирон аёлга етим боласи орқали уч минг АҚШ доллари киритиб юборади. Болакай "Тунги капалак"нинг оқ-сариқдан келган, баланд бўйли, жуда гўзал аёл эканлигини таъкидлаган..."

- Эҳ, Ҳорун, - дўстининг елкасига енгил шапатилади Камол,- бунақа маълумотлар ҳали анча мен сенга айтсам.

- Сен буларни қаердан олдинг? - беҳол шивирлади Ҳорун...

@xazon_rezgi

-262-
307🔥137👍90💯12😍7😢1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Қаердан бўларди? Дилҳаёдан-да?!

- Дилҳаёдан?

- Ҳа, мен унга бугунги иши учун миннатдорчилик билдирсам ўзи бирдан кўнглини ёриб қолди:
" Ака, менинг бир орзуим бор. Кейинги ойларда тилга тушиб қолган, ўзига "Тунги капалак" деб ном қўйиб олган аёлни топишни истайман. Уни ҳозир жуда кўп инсонларнинг мурожаатлари сабаб излашмоқда. Кимдир уни товламачи деса, бошқа биров жуда бағри кенг, саҳоватли инсон демоқда. Менимча ана шу гапларнинг иккинчисида жон бордек. Ҳозир ички ишлар қайдномаларида "Тунги капалак" номи кетма-кет бир неча бор зикр қилингани боис бизнинг соҳа вакиллари орасида унга бўлган қизиқиш ҳам жуда ортган. Шунингдек мен ҳам уни учратсам энг биринчи бўлиб бундай ишларни қилишига ким ёки нима сабаб бўлганини сўрардим" деди.

- Сен Дилҳаёга нима дединг? - Ҳоруннинг овози бу сафар анча паст эшитилди

- Нима дердим, дўстим? "Вой шунақами?" деб туравердим.
Хорун, менимча биз Хонзодани эҳтиёт қилишимиз керак. У ўзича ўзбошимчалик билан ёмонларни жазолайман деб ўз бошига бир нималарни орттирмаса деб қўрқаман. Сенга айтим-ку, у кўринишидан осойишта кўрингани билан туби асов дарёнинг ўзи.

@xazon_rezgi

-263-
🔥318158👍82👏38🥰12💯6👌2😍2🤔1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋

Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)

- Камол нима қилса бўлади-я бу қизни? Рости бир нималарни бошламаса деб юрагим ўйнаб турибди.

- Ана яшша! Ўша юрак-чи, бекорга ўйнамаган. Ўша ерда бир гап бор бўлгани учун ўйнаган.

- Яна бошлаяпсанми? - норозиланди Ҳорун

- Йўғей, нимани бошлайман?- ўзини эсарликка солди Камол,- шунчаки йўқ демасанг, менда битта таклиф бор.

- Қанақа таклиф экан?

- Ҳорун дўстим, шу десанг келгуси ой Америка сафарига кетасан-а? У ерда бир ойга яқин қолишинг режалаштирилаяпти, шундайми?

- Ҳа шундай!?- ҳайрон бўлди Ҳорун

- Шу десанг Хонзодани ҳам ўзинг билан бирга олиб кетгин, илтимос. Уни бу ерда қолдирсанг дарров менга тайинлайсан. "Камол, дўстим, битта сенга ишонанаман. Илтимос Хонзодага кўз-қулоқ бўлгин" дейсан. Менинг эса унинг ортидан югуриб юришга тоқатим йўқ.
Ҳорун Рашидов синиқ жилмайди:

- Оббо сен-ей? Шунақа қилиб бир ўқ билан икки қуённи урмоқчиман дегин? Ҳам Хонзодага кўз-қулоқ бўлишдан қутиласан, ҳам бу ерда мушугингни пишт дейдиганлар қолмайди, мазза қилиб дам оласан? Шундайми?

- Ҳа нима? Дўстингман-ку, давлатинг соясида бир дам олсам олибман-да?

- Майли, майли, чарчаган бўлсанг дамингни ол, - қитмирлик билан сўз қотди Ҳорун,- шунчалик чарчаган бўлсанг қўлимдан нимаям келарди? Мен сени ҳолатингни ўйламай Америкага бирга олиб кетсам, ёнимда далда бўлиб юрарсан дебман. Бироқ наилож, чарчадим десанг қўлимдан нима ҳам келарди...

- "Дўстинг учун захар ют" дейишган машойихлар. Майли шу сафар ҳам сенинг фойданг учун ўзимдан кечсам кечибман-да? - илжайди Камол,- бир ой минг кун бўлмас.

- Буни қаранг-а? - самимий оҳангда кесатди Ҳорун,- қандоқ кўнгли бўш дўстим бор-а? Борингга шукр борингга. Аммо Хонзода борасида бир маслаҳатли иш бор.

@xazon_rezgi

-264-
439🔥163👍110👏39😱7💯6😢4🤔1😍1
📌📌📌📌📌📌📌📌

Энди
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК"  🦋
асарини тўлиқ вариантда ўн минг (10.000) сўмга ўқишингиз мумкин. Маълумот ушбу ҳаволада

👇👇👇👇👇👇👇

https://www.tg-me.com/xazonrezgionlayn/26

👆👆👆👆👆👆👆
👍4525💯4
Ассалому алайкум, яхшилар. #ЗУЛМАТ_АСИРАСИ ЁҲУД "Тунги капалак" асарининг сотуви эртадан бошлаб асосий каналимизда расман тўхтатилади.
Асарни ўзига коллекция сифатида олмоқчилар эса
@xazonrezgionlayn каналидан харид қилишлари мумкин.
Эҳтиром билан Хазонрезги
52🔥15👍8
Audio
#Subhidam 13-qism

Muallif: Xazonrezgi

@xazon_rezgi
13
#ЭРАМ асарини бир нафасда ўқишни истовчилар
👇👇👇👇👇👇👇👇

https://www.tg-me.com/xazonrezgionlayn/28

👆👆👆👆👆👆👆👆👆
ҳаволаси устига босиб маълумот олишингиз мумкин
21👍6🤔2
#иқрор

Деразанг ортида йиғлайди БАҲОР
Ҳолин сўраш шунча қийинми?
Кирган ўзинг унинг кўнглига,
Маҳзун кўнгли сенга ўйинми?

Кутаяпти олар деб хабар,
КУЗЛАР уни совурди ўтдай.
Ҳеч бўлмаса бир белги юбор
Жолаларга тўкилди тутдай...

БАҲОР эди сени билмасдан,
Ишон, кўнглинг айтган сезгига,
Битта сенга ишонган экан,
Айланибди ХАЗОНРЕЗГИга...

Айтар эмиш алдамаган юрагим ҳеч ..

Муаллиф : Хазонрезги

Каналга уланиш 👇 :
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
42🔥17👍10👏3
Xazonregi
Ra'no Tajiboyevna
Айтар эмиш алдамаган юрагим ҳеч ...😔

Муаллиф: Хазонрезги
Ижрода : Раъно Тажибаевна

@baalkim

Каналга уланиш 👇:
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
17🔥7👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#жума_муборак

Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ ...

Ўз раҳматларини ёғдириб, мусаффо тонг ҳавосини туйиш бахтига мушарраф этган Роббимизга ҳамдлар бўлсин !

Аллоҳ барчамизни мустаҳкам саломатлик, кенг ризқ, манфаатли илм ила сийласин . Ва барча ҳожатларимизни раво айлаб, қалбларимизга сакинат солсин.

Сиз- у бизга икки дунё саодати насиб этсин ,  ҳамиша азизу мукаррам  айласин !

Жума айёмингиз муборак бўлсин ...

Каналга уланиш
👇 :
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
👍1916🔥5
#муножаат

​​АЛЛОҲ, МЕНИ ҲАЖГА ЧАҚИР

Мен бир ожиз бандаман,
Битта мискин, битта фақир.
Ва ле орзум- осмондаман ,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир...

Меҳнатдадир кунда бошим,
Гоҳи малол ютар ошим,
Ёлвораман, кўзда ёшим,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир ...

Орзуимни гулга ўрай,
Байтуллоҳинг бир бор кўрай,
Сендан бошқа кимдан сўрай,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир...

Бажармоқ-чун фарзларимни ,
Узмоқ учун қарзларимни ,
Айтмоқ учун арзларимни,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир ...

Ҳаж-ибодат ! Қани қилсам,
Ўзимни чин муслим билсам,
Минг розиман анда ўлсам,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир...

Аллоҳ! Мени мукофотла!
Ҳожилар исмида ёдла ,
Қанча кутай қаноат-ла ,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир...

Бахтнинг таъмини тотгани,
Зам-замни кафтда тутгани,
Ва шайтонга тош отгани,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир...

Айтай десам сўзим бисъёр,
Орзуим ҳам якка такрор,
Ҳолим бўлмасидан абгор,
Аллоҳ, мени Хажга чақир ...

Мен бир ожиз бандаман,
Битта мискин, битта фақир.
Ва ле орзум - осмондаман,
Аллоҳ, мени Ҳажга чақир ...

Хазонрезги

Каналга обуна бўлинг 👇 :
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
👍6547🥰20😢9💯3🔥2
​​Ташвишингиз, инсонларнинг муҳаббатини қозониш бўлиб қолишига йўл қўйманг. Инсонларнинг қалблари ўзгарувчандир, бугун жонидан ортиқ кўриб, эртага нафратланиб ҳам қолаверади. Ташвишингиз, қандай қилиб бўлса ҳам, инсонлар Роббиси муҳаббатига сазовор бўлиш бўлсин. Агар У сизни яхши кўрса, инсонлар қалбларини сизга талпинадиган қилиб қўяди.

© Шайх Шаъровий

@xazon_rezgi
🔥3623👍14🥰4
​​ҚАЛАМДАН  БЕШ ЎРНАК

– Ву-уй, қаламингиз бунча чиройли, бувижон. Менга бери-инг.
Онахон ёзишдан тўхтади. Набирасининг чақнаб турган кўзларига меҳр билан термилди.
– Бераман, болажоним, албатта, бераман. Шуни ёзиб олай.
Болакай қораланган қоғозга бир муддат тикилиб туриб, хонасига кириб кетди. Анчадан кейин онахон ёзишни тугатиб, тўрт букланган қоғоз орасига қаламни солди. Ухлаб ётган набирасининг бош томонига қўйди.

Унда бундай сўзлар битилган эди:
“Менинг азиз болажоним. Катта бўлганингда, худди қаламга ўхшашингни истардим. Унинг бешта хусусияти бор. Инсон бўламан десанг, қаламдан ҳам ўрнак ол!

Биринчидан: ўзингни ҳар қанча доно билсанг ҳам, сени юргизиб, йўналтириб турган Қўл борлигини зинҳор унутма. Шу Қўлга суянишни, унинг измида бўлишни ўрган.

Иккинчидан: енгил, равон ёзиши учун қаламни вақти-вақти билан чархлаб туриш керак. Бу – оғриқли жараён. Аммо бирор натижага эришмоқчи бўлсанг, машаққатларни сабр билан енгишга тўғри келади. Зеро, инсонни синовлар тоблайди.

Учинчидан: қаламда ёза туриб, хатога йўл қўйсанг, ўчирғичда тўғриласа бўлади. Мард инсонгина хатосини тан олади, ўзини ислоҳ қилишдан эринмайди, ор ҳам қилмайди.

Тўртинчидан: қаламнинг шаклу шамойили эмас, ичидаги ўзаги муҳим. Шундай экан, қалбингда яхшиликларни сақла. Ҳар қандай вазиятда қатъиятингни йўқотма.

Бешинчидан: қалам ўзидан из қолдиради. Шу каби сенинг ҳам бирорта амалинг изсиз кетмайди. Демак, қадамингни ўйлаб бос. Ортингдан фақат эзгуликлар қолсин

@xazon_rezgi
69👍43🔥9👏9😱3
2025/10/25 08:57:48
Back to Top
HTML Embed Code: