"КЎНГИЛ ИФОРИ" романимни овозлаштириб иккинчи ҳаёт бағишлаган https://www.tg-me.com/hayot_madrassasi канали ижодкорлари ва Абдус Сомад укамизга чуқур эҳтиром. Ижодий баркамоллик ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин
Хазонрезги
Хазонрезги
❤32👍20🥰4👏3
Forwarded from Hayot madrasasi 🍃
Assalomu aleykum ustoz Gulbahor Rahmatullaeva habaringizni oʻqib benihoya xursand boʻldik. Va biz ham oʻz jamoamiz bilan sizga minnatdorchiligimizni bildirmoqchimiz.
Avvalo "Koʻngil ifori " dek nodir asaringizni bizga ishonib topshirganingizdan mamnunmiz, va doim siz bilan birga. bir biridan foydali asarlar ommaga taqdim etishga tayyormiz 😊

🔥28❤15😍5🥰2🎉2
Hayot madrasasi 🍃
Assalomu aleykum ustoz Gulbahor Rahmatullaeva habaringizni oʻqib benihoya xursand boʻldik. Va biz ham oʻz jamoamiz bilan sizga minnatdorchiligimizni bildirmoqchimiz. Avvalo "Koʻngil ifori " dek nodir asaringizni bizga ishonib topshirganingizdan mamnunmiz…
Борингизга шукр, яхшилар...
❤40👏1
😨Эркакнинг хотини ва жазмани бир даврада ўтириб қолишибди ва жазмани хотиннинг жаҳлини чиқариш учун унга хотиннинг эри олиб берган совғаларни кўрсатиб мақтанишни бошлабди.
Хотин эса пинагини ҳам бузмабди. Жазманнинг жаҳли чиқиб эрингни севасанми ўзи деса -
Хотини шундай жавоб берибди : 👇😳

❤8👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Хайрли тонг, Азизлар!
Барчангизга муродбаҳш чоршанба тонги муборак бўлсин!
Кўнгил поклиги, қалб ва руҳ хотиржамлиги, ақл соғломлиги, тану-жон омонлиги доимий ҳамроҳимиз бўлсин!
Қалбимиз ва дуоларимиздаги азиз инсонларимизни Аллоҳим паноҳида асрасин!!
Аллоҳ ҳар биримизнинг хонадонимизга файзу-барокат, кетмас давлат, шукронаи неъмат ва тинчлик-тотувлик ато этсин!
@Xazon_Rezgi

❤20👍10
30 КУНДА 30 КИЛОГА ОЗДИМ!
https://www.maxeffect.uz/linyforte2
-Семириб кетганимдан врачлар менга фақат жарроҳлик амалиётини тавсия қилишар эди.
-Лекин бир врач уй шароитида дамлама тайёрлашни оръгатди.
✔️Ҳар куни 1 қошиқ ушбу дамламадан ичиб кунига 1 килодан оздим. Ҳатто қорнимдаги осилган ёғлардан қутилдим!
НИМA ВОСИТAЛИГИНИ МAНA БУ ЕРГA КИРИБ КЎРИБ ОЛИНГ
👇👇👇👇👇
https://www.maxeffect.uz/linyforte2
https://www.maxeffect.uz/linyforte2
https://www.maxeffect.uz/linyforte2
ШОШИЛИНГ❗️Админлар 12 соатда удалить қилиб юборишяпти.

❤5👏2😢1
ҚИЗ
• Отадан сўрашибди:
- Қиз яхшими, ўғил?!
- Қиз! -, дебди ота, шоша-пиша.
- Нимага?-, дейишибди.
- Ёшлигимда онам энг ширин таомларни пишириб, охирги луқмасини ҳам менинг оғзимга қўярди.
• Есам кўзлари қувнарди. Кейин уйландим, аёлим ширин таомлар пишириб, менга беради, есам ўзи егандек хурсанд бўлади.
• Қиз кўрдик, дастурхонда ўтирсак қизим ўзи яхши кўрган егуликни олиб, менга едирмоқчи бўлади, есам хурсанд бўлади…
• Кейин ўғил кўрдик, дастурхонда нимани егим келиб, кўзим ўшанга тушса ўғлим ўшани мендан олдин шартта олиб оғзига тиқади…
• Мендан олдин улгурганига хурсанд бўлади, ярамас…)
• Хуллас қиз бошқача-, дермиш…
• Сизларда ҳам шундайми?
©интернет
@xazon_rezgi

👍119❤66🥰25😢9💯1
👀 Сизни севишадими ёки сиз севасизми?
Ушбу саволга жавоб бериш учун юқоридаги расмда биринчи бўлиб нимани кўрганингизни айтинг
1. Ягуар
2. Аёл расми
3. Куш
Жавобларни билиш👇

❤5
🌿 Кекса аёл кафега кирди. Официант қиз унга таомнома келтирди ва нима буюртма қилишини сўради.
Онахон сўради:
- Бир бўлак торт қанча туради?
- Уч евро,- дея жавоб берди официант.
Кекса аёл чўнтагидан бир ҳовуч майда-чуйда пул чиқарди ва оҳиста санай бошлади. Сўнг яна сўради:
- Бир бўлак оддий кекс қанча?
Официант қиз аёлга ғазаб билан тикилди. Кўп столга қараши керак эди,шунинг учун бироз шошаётганди. Бесабрлик билан жавоб берди:
- Икки евро!
- Яхши.Унда бир бўлак оддий кекс оламан!- деди онахон.
Официант қиз жаҳл билан кексни олиб келди ва ҳисоб варақасини стол устига ташлади. Кетаётиб «Қурумсоқлар» дея ўзича ғудраниб қўйди.
Кекса аёл ширинликни еб бўлиб оҳиста қўзғалди. Пулни стол устига қўйиб,кафедан чиқди. Официант қиз столни тозалаш учун келиб, кекса аёлнинг бир евро чойчақа ташлаб кетганини кўрди. Кўзлари ёшланди. Аёл қизга чойчақа бериш учун оддий кекс еганди.Лекин у онахондан узр сўрашга кечикканди...
©интернет
https://www.tg-me.com/xazon_rezgi

Telegram
XazonRezgi (Official Channel)
Ассалому алайкум. Хазонрезгининг телеграмм каналига хуш келибсиз!
Каналдан пост улашганда муаллиф номини ўчирманг!
Perfluence https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g
Реклама таклифи: https://www.tg-me.com/Reklamarezgi

😢61🔥34❤25👍4👏4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😍Соғинган инсонингизни телефон рақамини охирги 2 та рақамини танлангчи сизни хам соғинганми йўқми билиб олинг. 😊
Билиш учун пастдаги охрги 2 та рақамини танланг🤗
🩷1⃣ ❤️ 2⃣🧡 3⃣💛
💚4⃣🩵 5⃣💙 6⃣💜
🖤7⃣🩶 8⃣🤍 9⃣🤎
❤️🩹0⃣💖
✿•┈┈┈┈┈••ৡ🌸🌸🌸ৡ•┈┈┈┈┈•✿
100% сизни соғинганми юуқмми кириб билиб олинг🩷

❤4
#ҳикматли_дунё
Асрлар оша бизгача етиб келган ибратли ҳикоя
Ҳабиб бобо тўртинчи Мурод даврида фақирона, дарвешона яшаган, аммо кўнгли юксак даражалардаги Аллоҳнинг бир валий дўстларидан эди. Бир куни у ҳажга бориш нияти билан Эрзурумдан йўлга чиқиб, узун ва машаққатли йўлчиликдан сўнг Истанбулга етиб келади. Ўша куни карвонга кеч қолиб, кетолмайди. Йўл юриб чарчаган ва чанг тўзонда кирланган Ҳабиб бобо ҳаммомга кириб тозаланмоқчи бўлди.
Ҳаммомга бориб ичкарига кирмоқчи эди. Лекин ҳаммомчи Ҳабиб бобони Ичкарига қўймайди.
- Узр, бобо. Сизни ичкарига қўёлмайман.
- Нега қўймайсан? Ҳақини бермайди, деб қўрқасанми?
— Йўқ, бобо. Вазирлар ичкаридалар. Улар ҳеч кимни киритмаслигимни буюрдилар.
– Болам! Узоқ йўл юриб келдим. Бир қадам юришга ҳам мажолим қолмади. Яхшигина кир бўлдим. Бу кир ҳолимда Роббимга ибодат қилишга уяламан. Илтимос, овоз чиқармай тезда ювиниб чиқаман.
Ҳаммомчи кўнгли бўш, инсофли одам эди.
— Кўндирдингиз. Ҳўв ичкарида кичик хона бор. Ўша ерга кириб тез ювиниб чиқа қолинг. Пулингиз ҳам керакмас. Вазирлар билмасалар бўлди.
Ҳабиб бобо севиниб, кўрсатилган хонага кириб ювина бошлади. Шу вақтда яна бир муштарий ҳаммомга чўмилиш учун келди. Бу гавдали, келишган йигит фақир ҳолга кириб олган IV-Муроднинг ўзи эди. У ўзининг вазирлари усиз ҳаммомда нима қилаётганларини билиш учун кўринишини ўзгартириб келган эди.
У билан ҳаммомчи ўртасида яна айни диалог:
– Киритолмайман...
— Киритасан...
Охири илтимосларга йўқ деёлмайдиган инсофли ҳаммомчи унга ҳам Ҳабиб бобо ювинаётган хонани кўрсатди.
- Шу кичик хонада бир қария ювиняпти. Сен ҳам у ерга кириб жимгина ювиниб чиқа қол.
Султон Мурод ҳам хонага кириб ювина бошлади. Ёнидаги қарияга қараб:
— Бу ерлик эмасга ўхшайсиз. Қаерлардан келдингиз?
Ҳабиб бобо ёнидаги одамнинг Султонлигидан хабарсиз ҳолда:
- Эрзурумдан келдим. Ҳажга кетмоқчи эдим. Кетолмадим.
Бобо йигитни ўзидек бир фақир деб ўйлайди. Унинг устига қараб: – Орқанг анча кир шекилли. Кел орқангни кесалаб қўяй, деди.
Султон Муродга бу сўз бошқача таъсир қилди. Қилади-да! Чунки, ҳаётида биринчи маротаба унга, подшоҳлиги учун эмас, инсон бўлгани учун, ҳеч бир фойда кўзламасдан бир ёрдам таклиф қилинаётган эди. Рози бўлди. Елкасини ўгирди. Бобо Султонни яхшилаб орқаларини кесалаб қўяди. Инсон яхшиликнинг қули. Бундай хизматга жавобан у ҳам қариянинг орқасини ишқалаб қўяй дейди. Бобо ҳам, майли дейди.
Бу вақтда вазирлар чўмилаётган катта бўлимдан қўшиқлар овози, яйраб дам олаётган шовқинли овозлар келар эди. Султон Мурод бобонинг орқасини ишқалар экан, бободан гап олмоқчи:
– Бобо, дунёнинг ишларига қаранг. Султонга вазир бўлиш қандай яхши-а? Биз эса сиз билан бу ерда ўғрилардек...
Ҳабиб бобо Султоннинг гапини тугатишга ҳам фурсат бермади. Ва асрлар оша бизгача етиб келган гапини айтди:
– Ўғлим, қўй шу Султонга вазир бўлишни. Ким бўлибди у? Сен яхшиси, оламларнинг Султонига вазир бўл. Керак бўлса, Султон Мурод сенинг орқангни ишқалайди.
Каналга уланиш 👇 :
https://www.tg-me.com/joinchat-AAAAAFB59SM9yhwXJGeW_g

❤155👍65👏20🔥13😢7😍3
“Соқов” аёл ҳақида ҳикоя.
Қайсидир замон, қайсидир юртда яшаган бу аёл гапга чечан, доим оила аъзолари, қариндошлари, қўни-қўшниларию ҳамкасблари – ҳамманинг кўнглини олишга ҳаракат қиларкан-у, негадир ҳеч ким билан тил топиша олмас экан. Назарида, ўзи ақлли, мулоҳазакору, атрофдагилар уни тушунмас, бировга ёмонлиги йўғу, яқинлари яхшилигини ҳам кўролмас экан. Кимгадир юриши, кимгадир туриши, яна аллакимга қарашлари ёқмас, ҳақлигини исботлайман, деб мудом куйиб-пишар экан. Ҳеч ким уни тушунмаётганини, айтганлари ҳавога учаётганини, умри сафсата билан ўтаётганини англаган аёл қақраган гулдек тобора сўлий бошлабди. Бир куни уй юмушларидан толиққан жувоннинг кўзи илинибди. Тушига мўйсафид чол кирибди ва бундай дебди: “Нега бу қадар маҳзунсан, кўнглинг чўккан? Ахир бир аёл орзу қилиши мумкин бўлган ҳамма нарсага эгасан-ку! Оиланг бут, ота-онанг соғ-омон, шириндан шакар фарзандларинг, ёқтирган касбу коринг бор. Ўзингни бахтли ҳис қилишинг учун сенга нима етишмайди?” Аёл саволга тайинли жавоб беролмабди. Фақат улкан бу оламда ўзини ниҳоятда ёлғиз, ношуду нотавон ҳис қилаётганини айтиб, юм-юм йиғлабди. Мўйсафид мийиғида кулимсираб, “Ҳаммаси яхши бўлади”, дебдию ғойиб бўлибди. Аёл эшикнинг зарб билан тақиллашидан уйғониб кетибди. Ишдан чарчаб келган эри дастурхон тузалмаганини кўриб, дарғазаб бўлибди, хотинини тергабди. Аёл кун бўйи уй юмушларидан ортмаганини, озгина кўзи илинганини тушунтирмоқчи бўлиб оғиз жуфтлаган экан, не ажабки... тили гапга айланмабди. Ўзини оқлашга ҳарчанд уринмасин, миқ эта олмасмиш. Нуқул кўзлари жавдираб турармиш. Хотинининг одатдагидек дийдиё қилишига шай турган эр бу ҳолатдан ҳайрон бўлибди. Кўнгли юмшаб, сабр билан кечки овқатни кута бошлабди. Ҳар сафар аёл атрофдагиларга ниманидир уқтирмоқчи бўлганида айнан шу вазият такрорланаверибди. Уйда эрию қайнонаси, ишхонада бошлиғи, боғчада тарбиячи, кўчада бегоналарга гапираман деб оғиз очиши билан тилдан қолармиш. Олдинига жуда қийналибди. Гапи ичида, заҳри тилида қолаверибди. Аста-секин тақдирга тан берибди. Жимгина ишини қиладиган, гап-сўзларга парвосиз йўлида кетадиган бўлибди. Кунларнинг бирида кўчадан ўтиб кетаётса, ортидан қўшнилари гапирганини эшитиб қолибди: – Анави жувон бирам оқила-я. – Гап-сўзлари ҳам жойида! Аёл ҳайратдан қотиб қолибди: “Мени гапиришяптими? Наҳотки?! Ахир оғзимдан ҳеч бир сўз чиқмаса...” Вақт ўтиб, бундай гапларни тез-тез эшитадиган бўлибди. Эри уни итоатли рафиқа, қайнонаси сабрли келин, қўни-қўшнилари доно суҳбатдош, бошлиғи яхши ҳодим сифатида кўра бошлабди. Аёл «соқов» бўлиш тили бийронликдан кўра кўпроқ фойда беришини тушунибди.

❤98🔥37👍22👏9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
НИМА ОРЗУЙИНГИЗ БОР — БИР СЎЗ БИЛАН ҲАММАСИ АМАЛГА ОШАДИ...🍃
Пайғамбаримиз айттилар "Аллоҳнинг шундай бир исми бор, кимки бу исмни дуосида ишлатса, нима нийяти бўлса ҳам амалга ошмай қолмайди" дедилар. 😳
Оддийгина бу исм... 👇

❤11👍1
Ёнғоқ қурти ўзи сиғадиган тешик очиб, ёнғоқни ичига кириб нима бўлса ейди. Еган сари семиради ва тўяди. Ёнғоқ ичида хеч нарса қолмагандан сўнг, ташқарига чиқишга интилади. Тешик кичик бўлгани учун ташқарига чиқолмайди. Ундан ҳам ёмони ёнғоқнинг ичи қурий бошлайди, энди тешикни кенгайтиришни имкони қолмайди. Биргина чора озимоқ бўлади. Ёнғоқ ичида мажбур очликдан озиб, эски заиф холига қайтиб ташқарига чиқади. Қарасаки унинг учун мавсум тугаб ортда қуриган ёнғоқдан бошқа хеч нарса қолмаган бўлади.
Баъзи инсонларнинг яшаш тарзи худди ёнғоқ қурти кабидир. Мол-дунё дардида умрини бехуда нарсалар билан бекор қилиб ўтказиб юборади. Энди бўлди муносиб шаклда буюрилгандай яшай деганда умрининг сўнгги дамларини яшаётган бўлади.

❤26👍9🔥9
МАНА ЎША ДАҲШАТЛИ ВОҚЕА
У ҳали йигирмага ҳам кирмаганди. Таниқли актриса уни ўзи билан чет эл саёҳатига олиб кетди. Мазза қилиб айланиб юришганида актриса "Бир йўла фарзанд кўриш учун текширувдан ўтмоқчиман, бирга бориб келайлик", деди. Иккиси клиникага боришди. Актриса чиндан шифокор билан гаплашди. Кейинги сафар эса актриса унга "Бир ўзингни хонада ташлаб кетолмайман", деди. Энди уларга актрисанинг эри ҳам эргашди. Ҳаммаси ўша шифокор ҳузурига киришди. Сўнг шифокор негадир "сен бу ерда турма", деб уни етаклаб бошқа хонага олиб кирди. У хонага кириб, қиз даҳшатдан қотиб қолди. Чунки хонадаги аёллар кийимларини ечишар ва бир-бирига...
Давоми даҳшатли...

❤1🔥1
#табассум_бекати 🤗
#онлайн
Онлайн танишув:
- Раҳмат юборган расмингиз учун, менга қанақа қизлар ёқишини энди билиб олдим.
- Хўш қанақа?
- Қолган барча қизлар...
#сеҳрли_сўз
- Хотин, дўконга нонга чиқиб кел!
- Сеҳрли сўзни унутдингиз!
- Қайтими сенга, хоҳлаган нарсангни ол!
- Кетяпман..
#камина😌
Йилнинг энг гўзал жуфтлиги кўрик танлови ғолиблари: мен ва телефоним.. 👏
#энди_кеч 😔
Оиладаги жанжалдан сўнг:
- Азизам, мени кечир қизишиб кетдим!
- Энди кеч!
- Нега?
- Ойимга айтиб бўлдим!..
#диалог
- Раҳмат, дўстим, сенинг шарофатинг билан кўп ишлар қилдим!
- Тушунмадим!! Шарофат, бу ёққа кел! Нима деяпти бу, тушунтириб берчи?!
#ИҚ
Бўйи паст қизлар ақлли бўлишади. Чунки миясига қон тезроқ етиб бориб, қон айланиш тезроқ бўлади
#ҳаётий
Банкда:
- Биз сизга кредит беришимиз учун бизни қандай ишонтира оласиз?
- Болалигимда дўкондан қайтган қайтимларни барини ота-онамга қайтариб берардим!
- Кредит берилсин!!!
#сабаб
- Азизим, биз ажрашишимиз керак!
- Нимага?!
- Сиз ўта зиқнасиз, мана, олинг узугингизни!
- Каробкаси қани?!..
#парадокс
Гўзаллик - аёллар бойлиги!
Бойлик - эркаклар гўзаллиги!
#аччиқ_ҳақиқат
- Бугунги кунда айрим йигитлар:
- Яхши қиз, Телеграм ёки Инстаграмингиз борми?
- Йўқ, нимага?
- Бўлганида, танишмоқчи эдимда...
©биттада
Каналга уланиш 👇:

🔥22❤19👏4🥰1😢1
#ЗУЛМАТ_АСИРАСИ
ЁҲУД "ТУНГИ КАПАЛАК" 🦋
Муаллиф: Гулбаҳор Рахматуллаева (Хазонрезги)
-Ваалайкумассалом, раҳмат, синглим, - қўлини кўксига қўйганча жилмайди,- айни вақтида келдинг. Кел ҳурсандчиликни бирга бўлишамиз. Қани йигитлар, танҳо маликамизга жой берамиз.
Бир стол бўлиб ўтирган йигитлар ғала-ғовур қилиб Хонзодани шодон қарши олдилар.
- Қалай, яхши бориб келдингми? -сўради Асрор ака Хонзодага аталган ликобчага турли егуликлардан солар экан, - поччанг яхши эканларми?
- Ҳа барчалари яхши экан,- деди Хонзода бўлиб ўтган воқеаларни ичига ютиб,- поччам ҳам соғайиб кетибдилар.
- Унда яхши,- деди Асрор ака Хонзоданинг жавобидан кўнгли тўлиб,- илойим саломат бўлишсин. Хонзода, бизда янгилик бор, - деди у овозини пастлаб,- индинга Толиб билан уни гумашталарини босамиз.
- Ўўў, мана бу зўр иш бўлибди,- чеҳраси ёришди Хонзоданинг,- ишлар зўр-ку? Хўш мендан нима ёрдам?
-Сен энг зўр ёрдамни бериб бўлдинг. Ҳа айтганча анави Толиб деганлари Саидумарни сен деб ўйлаб тинмай севги изҳор қилиб ётибди.
- Вооой, - юзлари қизарди Хонзоданинг, - ҳали мени номимни сотиб ётибмиз денг?
- Яхшилик йўлида, синглим, яхшилик йўлида,- Хонзодани хазиломуз юпатган бўлди Асрор ака,- илтимос бир қошиқ қонимиздан кечгин.
- Хўп, -дарровда кўнақолди Хонзода, - майли, шу иш битсин қутилиб енгил нафас олайлик.
Шу пайт уларнинг ёнига Нозим исмли официант йигит яқинлашди:
- Хонзода опа,- деди у салом бергач,- сизни иккинчи қаватдаги раҳбар хонасида Ҳорун Рашидов кутяптилар.
- Узр, - Хонзода Асрор акадан узр сўраб ўрнидан қўзғалди, - борайчи нима гап экан?
@xazon_rezgi
-277-

🔥77❤47🥰17👍8😍1