Telegram Web Link
⚡️Боғчаларда касбий сертификатлаш тизими жорий этилади.

Сўнгги етти йилда боғчалар билан қамров 700 мингдан 2,3 миллионга етказилди. Бугунги кунда мамлакатимизда 7 мингта давлат ва 31 мингдан зиёд хусусий боғчалар фаолият юритмоқда.

Қамров ошди, лекин сифат бўйича қиладиган ишларимиз кўп. Боғчалар нафақат тарбия, балки болада таълим олиш учун илк кўникмаларни шакллантирадиган масканга айланиши керак”,

- деди Президент.

Олти ёшли болалар мактабга тайёрлов гуруҳларига деярли тўлиқ қамраб олинди. Кейинги йил бу рақам 100 фоизга чиқиши кутилмоқда.

Эндиликда жорий йилдан илғор хорижий тажриба асосида мактабга тайёрлов гуруҳлари ва бошланғич таълим ўқув дастурларини ўзаро уйғунлаштириш зарурлиги таъкидланди.

Бунда Сингапурнинг нуфузли ташкилоти билан боғча болаларини математика, табиий фанлар ва технология йўналишларида танқидий ва креатив фикрлашга ўргатадиган дастурлар ишлаб чиқилади.

Давлат ва хусусий боғча тарбиячиларининг малакаси, маҳорати ва психологик тайёргарлигини ошириш учун касбий сертификатлаш тизими жорий этилади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍42👎8
⚡️Ҳар йили 1 миллион ўқувчи Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга жалб қилинади

Йиғилишда ёшларнинг бўш вақтини самарали ташкил қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Бугунги кунда туманларда “Баркамол авлод” мактаблари, 14 та ҳудудда “Ёшлик” спорт жамияти ва Республика ўқувчи ёшлар маркази бор. Лекин 219 та “Баркамол авлод” мактаби 350 минг болани қамраб олган, холос.

Эндиликда “Баркамол авлод” мактаблари, “Ёшлик” спорт жамияти ва Ўқувчи ёшлар маркази ягона тизимга бирлашиши белгиланди.

Бу марказлар тўлиқ таъмирдан чиқарилиб, замонавий, креатив йўналишлар асосида жиҳозланади. Уларда хорижий тилларни ўқитиш, сунъий интеллект, дастурлаш ва анимация каби янги тўгараклар очилади.

Ўқувчилар ўртасида туризмни ривожлантириш бўйича ҳам янги тизим бўлади.

Қорақалпоғистон, Хоразм, Самарқанд, Бухоро ва пойтахтдаги “Баркамол авлод” марказларида камида 100 ўринли “Болалар сайёҳлик базаси” ташкил қилинади.

Мутасаддиларга қизиқарли туризм тўпламларини қилиб, ҳар йили 1 миллион ўқувчини Ўзбекистон бўйлаб саёҳатга жалб қилиш топширилди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍34😁5👎3
❗️Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қошида Болалар контентини ривожлантириш маркази ташкил қилинди.

Болаларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича кўп ишлар қилинмоқда, бу борада алоҳида қонун ҳам қабул қилинган.

Тўғри, бугунги кунда ёшлар маънавияти билан ҳамма шуғулланаяпти.

Лекин, зарарли ахборотларга қарши тура оладиган миллий контент яратиш, уларни тарғиботи, ижодкорларни қўллаб-қувватлаш бўйича профессионал ташкилот йўқ
”,
- деди Президент.

Шу муносабат билан Президент қарори билан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги қошида Болалар контентини ривожлантириш маркази ташкил қилинди.

Марказ болалар тарбияси ва соғлиғига салбий таъсир қиладиган ахборот маконидаги контентни таҳлил қилади. Маҳаллий ижодкорларга миллий контент яратиш бўйича буюртма беради, соҳада кадр тайёрлашни ташкил қилади. Қори Ниёзий институти марказга илмий жиҳатдан кўмаклашади.

Шу билан бирга, бу масалалар фақатгина битта марказнинг иши бўлиб қолмаслиги, масъул барча вазирликлар марказ билан ишларни бошлаши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21👎5😁2
⚡️Пойтахтдаги Янги Ўзбекистон боғи ва паркларда ҳар куни очиқ осмон остида концертлар уюштирилади.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил қилиш учун 900 га яқин театр, маданият марказлари ва концерт заллари, ҳудудларда 1,5 мингга яқин спорт майдончалари, 200 та оромгоҳ, 2 мингдан ортиқ туризм объектлари имкониятларидан тўлиқ фойдаланиш зарурлиги таъкидланди.

Мутасаддиларга жойлардаги амфитеатр ва сайилгоҳларда ҳар куни концерт ва мусиқа кечалари ўтказиш, маданият ва истироҳат боғларида санъат кўргазмалари, шеърият кечалари ва интеллектуал ўйинлар ташкил этиш топширилди.

Бу ишларни спорт соҳасида ҳам ташкил қилиб, 6 миллион ёшларни қамраб олишга кўрсатма берилди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎28👍21
❗️Айтилган топшириқ ва тадбирлар ижросини назорат қилиш учун штаб тузилади, бу масалалар шахсан Президент назоратида бўлади.

Туман ҳокимларига ҳар ойда туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимлари раҳбарлари, мактаб директорлари ва боғча мудиралари билан учрашиб, муаммоларни жойида ҳал қилиш вазифаси юкланди.

Мутасаддилар бундан буён туман бўлими раҳбарларини таълим билан боғлиқ бўлмаган бирорта йиғилишга жалб қилиб бўлмаслиги ҳақида қатъий огоҳлантирилди.

Йиғилиш давомида мактабгача ва мактаб таълими тизими мутасаддиларининг фикр ва таклифлари, ҳудудлар раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍52😁22
Баҳоларни ўз вақтида қўймайдиган ўқитувчиларга қандай чора кўриш мумкин?

@Yurist_Xizmati 5110-савол:

Assalomu aleykum. Men ingliz tili fani o'qituvchisiman. 6 A sinfidan Bsb 3 ni oldim. Lekin baholarni 17 kun kechigib qo'ydim. Va buning uchun zavuchim tushuntirish xatini yozdirdi. Boshqa takrorlanmaydi agarda takrorlansa chora ko'rilishiga roziman deb yozdim. Menga og'zaki holda oyligingnan ushlayman dedi. Men 200 mingdan ushlanadi deb o'ylab xo'p dedim. Lekin 500 ming ushlangan. Shu to'g'rimi? Oldinnan raxmat

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Интизомий таъсир чораси ходим ҳақиқатда ўз меҳнат мажбуриятларини бажармаганда қўлланилади.

Меҳнат кодексининг 313-моддаси учинчи қисмида интизомий жазо чорасини қўллашда содир этилган қилмишнинг оғир-енгиллиги, унинг содир этилиши ҳолатлари, ходимнинг аввалги иши ва хулқ-атвори ҳисобга олиниши белгиланган.

❗️Шунга кўра сиздаги ҳолатда баҳоларнинг ўз вақтида қўйилмаслиги, бу меҳнат интизомини бузиш ҳисобланиши мумкин.

Бунда Меҳнат кодексининг 312-моддасига мувофиқ меҳнат интизомини бузганлиги учун иш берувчи ходимга қуйидаги интизомий жазо чораларини қўллашга ҳақли:
1) ҳайфсан;
2) ўртача ойлик иш ҳақининг ўттиз фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима. Ички меҳнат тартиби қоидаларида ходимга ўртача ойлик иш ҳақининг эллик фоизидан кўп бўлмаган миқдорда жарима солиниши ҳоллари назарда тутилиши мумкин.
3) меҳнат шартномасини бекор қилиш.


☝️Ушбу қоиданинг мазмунига кўра ходим меҳнат интизомини бузганда унга юқоридаги таъсир чораларидан бири қўлланилади. Бунда ходим содир этган қилмиш учун фақат битта интизомий таъсир чораси қўллаши мумкин.

💁‍♂ Айтиш керакки, бунда ходимга юқоридаги интизомий таъсир чоралари навбатма-навбат қўлланилмайди. Меҳнат интизомини бузишнинг даражасига қараб иш берувчи юқоридаги чоралардан бирини танлашга ҳақли.

Ундан ташқари ходим бундай ҳолатда биринчи марта огоҳлантирилиши талаб этилмайди. Шундай экан бу ҳолатда сизлар ҳам юқоридаги қоидалардан бирини танлашингиз мумкин. Бунда ушбу кодекс 313-моддаси қоидаларига риоя қилиш талаб этилади.

Яъни иш берувчи ходимдан интизомий жазо чораси қўлланилгунига қадар ёзма тушунтиришни талаб қилиши, шу жумладан, агар интизомий қилмиш хизмат текшируви натижаларига кўра аниқланган бўлса, талаб қилиши шарт.

Ходимнинг ёзма тушунтириш тақдим этишни рад этганлиги интизомий жазо чораси қўлланилиши учун монелик қилмайди ва ҳозир бўлган гувоҳлар кўрсатилган ҳолда далолатнома билан расмийлаштирилади.

Қоиданинг мазмунига кўра сиздан биринчи галда тушунтириш хати олиш керак. Агар сиз тушунтириш хати ёзишдан бош тортсангизгина ҳолат бўйича далолатнома расмийлаштиирлиши керак.

Шундан сўнг иш берувчининг ходимга нисбатан интизомий жазо чорасини қўллаш тўғрисидаги буйруғи қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида, ходим ишда бўлмаган вақт ҳисобга олинмасдан, унга жазонинг сабаблари кўрсатилган ҳолда имзо қўйдириб эълон қилинади.

‼️Агар бу қоидаларга риоя қилинмаган бўлса, унда интизомий таъсир чораси нотўғри қўлланилган. Бунда сиз туман адлия бўлимига шикоят қилишингиз мумкин.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍52👎2🔥1🤬1
Тадбиркорларда қандай ҳолатларда солиқ аудити ўтказилади?

@Yurist_Xizmati 5111-савол:

Салом тадбиркорлмк субъектининг молияаий хужалик фаолиятида Канака холатлврда солик аудити утказилади. Тугридан тугри солик аудити утказиш мумкинми? Солик аудити неча йилда утказилади.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Солиқ кодексининг 137-моддасида солиқ аудити солиқ текширувининг бир тури сифатида белгиланган.

Бунда ушбу кодекс 140-моддасига асосан солиқ аудити солиқ тўловчиларнинг (солиқ агентларининг) юқори даражадаги таваккалчилик тоифасига мансуб солиқ тўловчига (солиқ агентига) нисбатан ўтказилади.

Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 7-январдаги 1-сон қарори билан тасдиқланган Солиқ хавфини бошқариш, солиқ хавфи мавжуд солиқ тўловчиларни (солиқ агентларини) аниқлаш ва уларни солиқ хавфи даражаси бўйича тоифалаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 13-бандига кўра бунда солиқ хавфи даражаларини баҳолаш натижалари юқоридан камайиш тартибида, баҳолаш натижалари тенг бўлганда эса — тўланмаган солиқ суммаси эҳтимоли асосида қуйидагича тоифаланади:
•  81 фоиздан 100 фоизгача — юқори хавф;
•  30 фоиздан 80 фоизгача — ўрта хавф;
•  1 фоиздан 29 фоизгача — паст хавф.


❗️Шунга кўра сиздаги вазиятда ҳам юқори хавф аниқланган тақдирда, сизга солиқ аудити тайинланади.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍20
Онлайн дарс ўтмоқчиман, лицензия талаб этиладими?

@Yurist_Xizmati 5112-савол:

АССАЛОМУ АЛАЙКУМ. МЕН ЧЕТ ТИЛИДАН ОНЛАЙН ДАРС УТМОКЧИМАН КАНДАЙ ХУЖЖАТЛАР ТАЛАБ КИЛИНАДИ ВА ЛИТЦЕНЗИЯ ТАДАБЛАРИ КАНДАЙ БУЛАДИ


ЮРИСТ ЖАВОБИ:

🙅‍♂️ Лицензия талаб этилмайди.

Сиз ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, сўнг онлайн репититорлик қилишингиз мумкин.

Қаранг! Ўзбекистон Республикасининг 08.06.2020 – йилдаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4742 – сон қарори 1 – иловасида ўзини ўзи банд қилганлик юзасидан рўйхатдан ўтиш мумкин бўлган машғулотлар рўйхати келтирилган унга кўра:
👉 Уйда ёки давлат таълим муассасаларининг фойдаланилмаётган бино ва иншоотлари хоналарида репетиторлик қилиш — болалар ва катталар билан таълим фанлари бўйича якка тартибда ҳамда гуруҳ бўлиб машғулотлар ўтказиш.


Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 23 декабрдаги 806-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолиятни амалга ошириш тартиби тўғрисида”ги низом 16-бандига кўра ўзини ўзи банд қилган шахслар томонидан меҳнат стажи ҳисобланиши учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ижтимоий солиқ тўланади. Ўзини ўзи банд қилган шахслар ўзига пенсия ҳисобланиши ва иш стажига эга бўлиши учун Пенсия жамғармасига ихтиёрий равишда ижтимоий солиқ тўлаши мумкин.

💁‍♂ Демак, сиз ҳам иш стажи керак бўлсагина йилда бир марта БХМ 1 баравари миқдорида ижтимоий солиқ тўлайсиз холос.

⚠️ Асосийси Солиқ кодексининг 369-моддасига мувофиқ ўзини ўзи банд қилган шахслар жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод этилади.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍33
7528313.pdf
1.7 MB
📣 Ҳайдовчилар ва аҳоли учун жуда муҳим ҳужжат имзоланди

Транспорт воситаларидан фойдаланишда аҳолига қўшимча қулайликлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида Ҳукумат қарори қабул қилинди, (15.05.2025 йилдаги 318-сон)

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
⚡️Президентимиз топшириғига асосан аҳолининг таклиф ва истакларини инобатга олган ҳолда, автомобиль йўлларида ҳаракатланиш тартибини янада такомиллаштириш, ҳайдовчиларга қўшимча қулайликлар яратиш ҳамда уларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этишга қаратилган Ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, жорий йил 1 июндан бошлаб йўл чизиқларини босиб қоидабузарлик содир этиш ҳолатларини махсус автоматлаштирилган фото ва видео қайд этиш дастурий-техник воситалари орқали қайд этишга йўл қўйилмайди. Тўхташ чизиғи – "стоп-линия" (5.33 йўл белгиси) бундан мустасно.

Яъни, ҳайдовчи чизиқни босиб олса, бу қоидабузарлик фоторадар ёки видеокамера орқали қайд этилмайди, демак, автоматик равишда жарима ёзилмайди. Лекин, ЙПХ ходими томонидан аниқланганда, қоидабузарлик ўрнатилган тартибда расмийлаштирилади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍27😡4👎1
⚡️Йўлларни таъмирлаш ва йўл чизиқларини янгилаш ишлари энди кундузи эмас, фақат кечаси — йўллардаги ҳаракат камайган вақтда амалга оширилади

1 июндан бошлаб шаҳарлар автомобиль йўлларида таъмирлаш ёки йўл чизиқларини чизиш билан боғлиқ ишларни соат 07.00 дан 21.00 га қадар амалга оширишга (дам олиш кунлари, шунингдек, кечиктириб бўлмайдиган алоҳида ҳолатлар бундан мустасно) йўл қўйилмайди.

Бу ўзгариш фуқароларнинг кундалик ишга бориш-келиш, фарзандини мактабга олиб бориш ёки шифохонага етиб олишни осонлаштириш билан бир қаторда, тирбандликлар юзага келишини олдини олади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍32
⚡️Жорий йил 1 сентябрдан бошлаб ҳаракат тезлигини назорат қилишга мўлжалланган ҳар қандай турдаги стационар ва мобиль радарлар жойлашган ҳудудда ва унгача камида 250 метрдан кам ҳамда 500 метрдан кўп бўлмаган ҳудудда “Радар” йўл белгисининг ўрнатилиши мажбурий бўлади.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍36
⚡️Қарор имзоланган кундан бошлаб қатор енгилликлар жорий қилинади.

Хусусан, соат 23.00 дан 06.00 га қадар йўналишли транспорт воситалари учун алоҳида ажратилган тасмаларда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланишига рухсат берилди.

Автобуслар ҳаракати учун ажратилган, яъни "А" ҳарфли тасмаларда бошқа транспорт воситаларининг ҳаракатланиши ҳозирда тақиқланган. Соат 23:00 дан бошлаб деярли барча автобус йўналишлари ўз ишини тугатишини ҳисобга олиб ҳамда қўшимча қулайлик яратиш мақсадида бошқа транспорт воситаларининг тунги пайтда, соат 6:00 га қадар ушбу тасмаларда ҳаракатланиши мумкин бўлади ва бу қоидабузарлик ҳисобланмайди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍24👎2
❗️“Тўхташ тақиқланган” ва “Тўхтаб туриш тақиқланган” йўл белгиларининг мақсадга мувофиқ ўрнатилганлиги нуқтаи назаридан тўлиқ қайта кўриб чиқилиши белгиланди.

Зарурат бўлмаган жойларда ўрнатилган йўл белгилари демонтаж қилинади, уларнинг амал қилиш вақтини кўрсатувчи қўшимча ахборот белгилари ўрнатилади.

Қарор билан шу белгиларда кўрсатилган амал қилиш вақтидан ташқари пайтда транспорт воситаларининг тегишлича тўхташи ҳамда тўхтаб туришига рухсат берилди. Масалан, "Тўхтаб туриш тақиқланган" белгисининг тагида амал қилиш вақти соат "7.00 - 21.00" деб кўрсатилган бўлса, транспорт воситалари ушбу белги ҳудудида соат 21.00 дан 7.00 га қадар бемалол тўхтаб туришлари мумкин бўлади

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍28👎3
Айрим темир йўл кесишмаларида “Стоп” белгилари бошқарилувчи сфетофорларга алмаштирилади

Бугунги кунда йўллардан кесиб ўтувчи айрим темир йўлларда ҳафта ёки кун давомида вагонлар ҳаракатланмасада, ҳайдовчилар белги олдида тўхташга мажбур ва натижада узун тирбандликлар юзага келмоқда.

Масалан, Тошкент шаҳрининг Фарғона йўли кўчаси (кўприк олдида), Чўпонота ва Шота Руставели кўчалари кесишмаси, Кичик халқа йўли (Қушбеги) сингари йирик йўлларда зарурат бўлмасада, ҳайдовчилар тўхташга мажбур.

Шу муносабат билан қарор билан автомобиль йўлларидан ўтган айрим темир йўл кесишмаларида “Стоп” белгилари бошқарилувчи сфетофорларга алмаштирилиши белгиланди.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍22
⚡️Президентимиз топшириғига мувофиқ муҳим қонун лойиҳаси

Яъни, маъмурий жазолар тизимига янги – “маъмурий огоҳлантириш” таъсир чорасини киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.

Лойиҳага кўра, йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ айрим енгил турдаги ҳуқуқбузарликларни биринчи марта содир этган шахсларга ДПХ инспектори томонидан огоҳлантириш берилади. Огоҳлантириш бир йил ичида фақат бир маротаба берилиши мумкин.

✉️ Юристга савол юбориш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍40
🇺🇿Rasmiy Munosabat

Talabalarga yagona “talaba formasi” joriy etilmaydi!

Ijtimoiy tarmoqlarda go‘yoki barcha universitet va institut talabalari uchun yagona "talaba formasi" joriy etilishi mumkinligi haqida xabarlar tarqaldi. Ushbu ma’lumotlar haqiqatga to‘g‘ri kelmaydi va noto‘g‘ri talqin etilayotganini ma’lum qilamiz.

Aslida, tarqalgan xabar asos qilib keltirilayotgan hujjat – Vazirlar Mahkamasining muhokamadagi qaror loyihasiga ilova qilingan "Oliy ta’lim tashkiloti brendini yaratish to‘g‘risidagi nizom"  bo‘lib,  mazkur nizom  har bir oliy ta’lim tashkilotining o‘ziga xos xususiyatlarini  aks ettiruvchi brend va imij konsepsiyasini shakllantirishga xizmat qilishi nazarda tutilgan. Nizom loyihasida talabalar uchun yagona forma joriy etilishi yoki majburiy tartibda talab etilishiga doir hech qanday norma mavjud emas.

Aksincha, oliy ta’lim muassasalari o‘zining tarixi, vazifasi, madaniy qadriyatlari va hududiy xususiyatlaridan kelib chiqqan holda, o‘ziga xos korporativ uslub va ramzlarini ishlab chiqish huquqiga ega. Bunga ta’lim tashkilotlarining individual imijini shakllantirishga qaratilgan tashabbus sifatida qaralishi lozim. Shu bilan birga, estetik, gigiyenik yoki tashqi ko‘rinishga oid tavsiyalar faqat ixtiyoriy xarakterga ega bo‘lib, ularni joriy etish yoki qo‘llashning amaliy jihatlari har bir ta’lim muassasasining ichki qarorlariga bog‘liq. Ya’ni, mazkur Nizom loyihasi doirasida maxsus forma joriy etish yoki uni majburiy tartibda talab qilish umuman nazarda tutilmagan.

Shu bilan birga, korporativ uslub va brend elementlari (logotip, rang sxemasi va h.lar) shakllantirish tashabbusi universitetlarni nafaqat mahalliy, balki xalqaro maydonda ham samarali targ‘ib etish, ularning raqobatbardoshligini oshirish hamda nufuzini mustahkamlashga xizmat qiladi. Bunday yondashuv dunyo tajribasida ham ta’lim muassasalarining marketing strategiyasining muhim qismi sifatida qaraladi.

Oliy ta’lim tashkilotlarida har bir talabaning shaxs sifatidagi erkinligi va huquqlari Konstitutsiya va amaldagi qonunchilikka muvofiq himoya qilinadi. Vazirlik barcha axborot manbalarini mas’uliyat bilan yoritishga chaqiradi va rasmiy ma’lumotlarga tayanib harakat qilishni tavsiya etadi.


Oliy ta’lim, fan va innovatsiyalar vazirligi Axborot xizmati

✉️ Yuristga savol yuborish

📞Yurist bilan qo‘ng‘iroq orqali bo‘lg‘anish

Rasmiy kanalimiz
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍47👎2😁1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁29👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун барчани хурсанд қилган хушхабар

👉 @Yurist_Xizmati
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍50😁7
Мактаб ўқувчиларини экскурсияга олиб бориш мумкинми?

@Yurist_Xizmati 5113-савол:

Assalomu alaykum ,savolim bor edi. Men sinf rahbariman. Oʻquvchilarimni yil davomida yaxshi oʻqisa,davomat 100 boʻlsa,barcha tadbirlarda faol qatnashsa, fanlardan aʼlo baho olsangiz ekskursiyaga olib boraman deb vaʼda qilgandim.endi oʻquv yili yakunigacha olib borishim kerak,ular ota-onalaridan ustozi bilan borishi uchun rozilik tilxati ham olib kelishgan.Ularni olib borsam menga jazo yoʻqmi,oʻquvchilarimgachi? dam olish kunida borishni rejalashtirganmiz.Milliy gvardiya ,maʼnaviyatchi ,direktordan qanday javob olsak boʻladi.

ЮРИСТ ЖАВОБИ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2003-йил 4-ноябрдаги 482-сон қарорига 2-иловада тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир Талаблари 40-бандига кўра:

➡️ таълим муассасаси маъмурияти (ташкилотчи) ташувчи билан шартнома тузилганидан кейин жўнаб кетиш санасигача уч иш кунидан кечикмай ҳаракатланиш санаси ва қатнов йўлини, шунингдек, барча йўловчилар рўйхатини, автобуслар тўғрисидаги (мансублилиги, маркаси, давлат рўйхатдан ўтказиш рақами белгиси) тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда ҳамроҳликни ташкил этиш учун буюртманомани Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизматига киритади.

☝️Мана шу қоидага кўра мактаб раҳбарияти болаларни экскурсияга (саёҳатга) олиб боришдан олдин юқоридаги ҳаракатни амалга ошириши керак бўлади.

Бунда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги давлат хизмати томонидан бориладиган қатнов йўлида об-ҳаво ёки йўл шароитларининг номувофиқлиги, шу жумладан, бориш пунктига ҳаракатланишда чекланишлар мавжудлиги, шунингдек, транспорт воситалари ва ҳайдовчилар малакасининг йўл ҳаракати хавфсизлиги талабларига номувофиқлиги ҳолатларида ҳамроҳлик қилиш рад этилиши ҳақида қарор қабул қилиниши мумкин.

👮‍♂️ ДЙХХ ижобий хулоса берган тақдирда алоҳида кузатувчи ажратади. Шундан сўнг болаларни экскурсияга олиб бориш мумкин бўлади.

Шуни айтиш керакки, мактаб ўқувчиларини фақат дарсдан ташқари вақтдагина саёҳатларга олиб боришга рухсат берилади.

❗️Чунки Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларига асосан мактаб директори, уларнинг ўринбосарлари ҳамда ўқитувчиларнинг асосий вазифаси мактабда дарсларни ўз вақтида ва сифатли ташкил этиш саналади.

✉️ Юристга савол юбориш

📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш

📝Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш

Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍44😁10👎2👏2
2025/07/13 21:21:53
Back to Top
HTML Embed Code: