“Камбағал оилаларни давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида” ги Президент Фармони (ПФ-84-сон, 08.05.2025 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2025 йил 15 майдан Камбағал оилалар реестрига киритилган ва ушбу реестрга тушиш хавфи бўлган оилалар “қизил”, “сариқ” ва “яшил” тоифаларга тақсимланади ҳамда ижтимоий қўллаб-қувватлаш чоралари уларнинг тоифасига қараб кўрсатилади.
🔴 “Қизил” тоифага – оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларидан кам бўлган ва қуйидаги мезонларнинг бирига жавоб берадиган оилалар киритилади:
▪️ аъзоларининг камида 1 нафари соғлиғининг ҳолатига кўра меҳнат қилиш имкониятига эга бўлмаган;
▪️ парваришга муҳтож аъзоси, шу жумладан, ногиронлиги мавжуд фарзанди бўлган;
▪️ ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи ёки ёлғиз кекса ёхуд ёлғиз ногиронлиги бўлган шахсдан иборат бўлган;
▪️ боқувчисини йўқотган ёки боқувчиси жазони ижро этиш муассасасида бўлган оила;
🟡 “Сариқ” тоифага – оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларидан кам бўлган ҳамда аъзолари соғлиғи ҳолатига кўра меҳнат қилиш имкониятига эга бўлган оилалар киритилади.
🟢“Яшил” тоифага – оила аъзоларининг ҳар бирига тўғри келадиган ўртача ойлик даромади минимал истеъмол харажатларининг 1 бараваридан 1,5 бараваригача бўлган ва қуйидаги мезонларнинг бирига жавоб берадиган оилалар киритилади:
▪️ оила “қизил” ёки “сариқ” тоифадан чиқарилган бўлса;
▪️ оиланинг Камбағал оилалар реестрига киритилиши эҳтимоли юқори бўлса.
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍32👎8👏2
Декретни декретга улаш мумкинми?
@Yurist_Xizmati 5106-савол:
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
✅ Декретни декретга улаш мумкин.
Меҳнат кодексининг 404-моддасига биноан аёлга туғруққача етмиш календар кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.
👀 Энди қаранг! 34-бандига кўра ходим йиллик (асосий ва қўшимча) таътилда ва болани парваришлаш учун таътилда бўлган вақтда ҳомиладорлик ва туғиш бўйича таътил ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга таътил берилганда, нафақа таътилнинг меҳнатга лаёқатсизлик варақасида кўрсатилган барча кунлари учун берилади.
☝️Айнан шу қоида сиздаги вазиятда бола парваришлаш таътилидан ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқиш ҳуқуқни беради.
Бунда низом 35-бандига мувофиқ Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга бериладиган нафақалар ходим:
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
@Yurist_Xizmati 5106-савол:
Assalomu aleykum Mening savolim shuki. Men maktab internatida tarbiyachi bo'lib ishlayman. Hozirgi vaqtda men farzadimni tug'ib uyda dekret tatilidaman. Dekretga 2024 yil may oyida chiqqanman. Hozirgi kunda. Farzandim 1 yoshga to'lmadi. Hozir yana xomiladorman. Menda dekretdan dekretga ulanadimi . Shu haqida batafsil tushuntirib bersez
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Меҳнат кодексининг 404-моддасига биноан аёлга туғруққача етмиш календар кун ҳамда туғруқдан кейин эллик олти календар кун (туғиш қийин кечган ёхуд икки ёки ундан ортиқ бола туғилган тақдирда етмиш календар кун) ҳомиладорлик ва туғиш таътили берилиб, қонунчиликда белгиланган, лекин ўртача ойлик иш ҳақининг етмиш беш фоизидан кам бўлмаган миқдорда нафақа тўланади.
☝️Айнан шу қоида сиздаги вазиятда бола парваришлаш таътилидан ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиқиш ҳуқуқни беради.
Бунда низом 35-бандига мувофиқ Ҳомиладорлик ва туғиш бўйича ҳамда янги туғилган болани фарзандликка олган ёки унга васий қилиб белгиланган ходимга бериладиган нафақалар ходим:
👉 ишга қабул қилинган кундан 12 ойгача иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 75 фоизи;👉 ишга қабул қилинган кундан 12 ой ортиқ иш стажига эга бўлганда — ўртача ойлик иш ҳақининг 100 фоизи миқдорида тўланади.
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍44👏1😁1
Ko‘p qavatli uylarda JEK xonadonlardan pul yig‘ishi qonuniymi?
@Yurist_Xizmati 5107-savol
YURIST JAVOBI:
"Ko‘p kvartirali uylarni boshqarish to‘g‘risida"gi Qonunning 30-moddasiga ko'ra, Shirkat joylar mulkdorlarining tashabbusiga ko‘ra tashkil etiladi va o‘z ustaviga muvofiq o‘zini o‘zi boshqarish asosida faoliyat ko‘rsatadi.
Bundan tashqari, qonunning 34-moddasiga asosan, Shirkat:
❗️ Mazkur holatda, JEKning sizdan to'lovlarni undirishi huquqiy asosga ega. Biroq ular o'zlariga belgilangan majburiyatlarni bajarishi shart. Ushbu holatda siz fuqarolik sudiga murojaat qilishingiz mumkin.
Rasmiy kanalimiz
👉 @Yurist_Xizmati 👈
@Yurist_Xizmati 5107-savol
Assalomu aleykum Jek Shirkat bn men yashab turgan xonadonda shartnoma tuzilmagan 20 yildan beri qaralmagan lekin xamadan pul olmoqda qarz qilib mibga bergan qanday qonuniy chora korsa boladi
YURIST JAVOBI:
"Ko‘p kvartirali uylarni boshqarish to‘g‘risida"gi Qonunning 30-moddasiga ko'ra, Shirkat joylar mulkdorlarining tashabbusiga ko‘ra tashkil etiladi va o‘z ustaviga muvofiq o‘zini o‘zi boshqarish asosida faoliyat ko‘rsatadi.
Bundan tashqari, qonunning 34-moddasiga asosan, Shirkat:
➡️ umumiy mol-mulkning, ko‘p kvartirali uylarga tutash yer uchastkalarining va shirkat mol-mulkining belgilangan qoidalar, normalar hamda standartlarga muvofiq asralishi va saqlanishini ta’minlashi;➡️ shirkat a’zolari umumiy yig‘ilishining qarorlari bajarilishini ta’minlashi shart.
✉️ Yuristga savol yuborish📞 Yurist bilan qo‘ng‘iroq orqali bo‘lg‘anish
Rasmiy kanalimiz
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍50👎5😱1
Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли Фармони билан "маҳалла еттилиги"нинг асосий вазифалари
Фармонга кўра, маҳалла еттилигига жами 33 та вазифа юклатилган.
1. Маҳалла раисига 5 та вазифа.
2. Ҳоким ёрдамчисига 7 та вазифа.
3. Ёшлар етакчисига 9 та вазифа.
4. Хотин-қизлар фаолига 4 та вазифа.
5. Профилактика инспекторига 3 та вазифа.
6. Ижтимоий ходимга 2 та вазифа.
7. Солиқ инспекторига 3 та вазифа.
✉️ Юристга савол юбориш
📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Фармонга кўра, маҳалла еттилигига жами 33 та вазифа юклатилган.
1. Маҳалла раисига 5 та вазифа.
Биринчи вазифаси: Маҳалла ободлигини таъминлаш.
2. Ҳоким ёрдамчисига 7 та вазифа.
Биринчи вазифаси: Ишсиз ахолини касбга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш.
3. Ёшлар етакчисига 9 та вазифа.
Биринчи вазифаси: Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш.
4. Хотин-қизлар фаолига 4 та вазифа.
Биринчи вазифаси: Соғлом оила - соғлом жамият тамойилини тарғиб қилиш.
5. Профилактика инспекторига 3 та вазифа.
Биринчи вазифаси: Маҳаллада ҳуқуқбузарликни олдини олиш.
6. Ижтимоий ходимга 2 та вазифа.
Биринчи вазифаси: Оғир ахволга тушиб қолган ва шу тоифага тушиш хавфи юқори шахслар ва оилаларни аниқлаш.
7. Солиқ инспекторига 3 та вазифа.
Биринчи вазифаси: Тадбиркорларга солиқ хизматини кўрсатиш.
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍74😁10👎5🔥2👏1
Вариатив синфларда дарс берганлик учун устама тўланадими?
@Yurist_Xizmati 5108-савол:
Ассалому алайкум! Ман вариатив синфларга дарс бераман,хозирда бундай синфларга дарс утган укитувчига 20% лик устамаси бекор килиндими?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 20 июндаги 190-сонли буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасаларида вариатив ўқув режаларини жорий этиш бўйича Тавсияда вариатив ўқув режани ташкил этиш тартиби ва унга қоид қоидалар белгиланган.
❌ Бироқ улар қаторида ушбу синфлардаги ўқитувчилар учун устама тўлаш ҳақида қоидалар мавжуд эмас.
🙅♂️ Шу сабабли бу синфларда дарс берганлик учун устама тўланмайди.
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
@Yurist_Xizmati 5108-савол:
Ассалому алайкум! Ман вариатив синфларга дарс бераман,хозирда бундай синфларга дарс утган укитувчига 20% лик устамаси бекор килиндими?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2024 йил 20 июндаги 190-сонли буйруғига 1-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасаларида вариатив ўқув режаларини жорий этиш бўйича Тавсияда вариатив ўқув режани ташкил этиш тартиби ва унга қоид қоидалар белгиланган.
✉️ Юристга савол юбориш📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш📝 Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍1.3K🔥187👎3
Ҳоким ёрдамчиси каналига аъзо бўлинг!
Мазкур каналда, камбағал оилалар учун берилаётган имтиёзлар, тадбиркорликни ривожлантириш бўйича сўнги маълумотлар бериб борилади.
⚠️Мазкур долзарб мавзулар билан танишиб кўринг:
🟡Германиядаги 3000 евролик иш жойи
🟡Жанубий Кореяда 2500 АҚШ долларилик иш жойи
🟡Маҳалла еттилиги (раис, ҳоким ёрдамчиси ва бошқалар)нинг асосий вазифалари
🟡Нархи ошган Коммунал хизматларининг янги таърифи
🟡Бола пули ва моддий ёрдам тайинлаш учун онлайн ариза бериш
🟡Маҳалла кўчаларини таъмирлашга ким масъул?
✅телеграмда аъзо бўлиш учун ҳавола:
https://www.tg-me.com/hokim_yordamchilar

2👍1.28K🔥249😁236🤝1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“На кетишни биламиз, на қолишни” — бойсунликлар газ ҳиди ҳақида
Энергетика вазирлиги 5 май куни М25 конида юзага келган улкан газ фаввораси “аҳолига хавф туғдирмайди” деб баёнот берди. 7 май куни Бойсун шаҳри марказида Kun.uz мухбири микрофон тутган аҳоли вакиллари эса бунинг аксини айтмоқда.
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Энергетика вазирлиги 5 май куни М25 конида юзага келган улкан газ фаввораси “аҳолига хавф туғдирмайди” деб баёнот берди. 7 май куни Бойсун шаҳри марказида Kun.uz мухбири микрофон тутган аҳоли вакиллари эса бунинг аксини айтмоқда.
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍310😁180🔥163😡6🤬4😱1
Адвокат Шохрух Мирзабеков
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍681😁75🔥55
Аттестация имтиҳон саволлари кўпи хато ва мантиқсиз тузилган. Апелляция бериш мумкинми?
@Yurist_Xizmati 5109-савол:
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
✅ Аттестация натижаси устидан апелляция бериш мумкин.
Педагог ходимларнинг аттестация жараёнида ўзларига боғлиқ бўлмаган асосларга кўра аттестация натижаси улар кутгандек бўлмайди. Мисол учун интернетнинг вақтинча узулиб қолиши, бинода электр энергиясида узулишлар кузатилиши, тестлардаги техник ёки бошқа хатоликлар ва бошқалар.
💁♂ Бундай вақтларда педагог ходимларга зудлик билан апелляция тартибида шикоят қилиш ҳуқуқларидан фойдаланиш тавсия этилади.
Ҳуқуқий жиҳатдан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17-сентябрдаги 572-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом бунга асос бўлади.
Ушбу низомнинг 55-бандига кўра аттестация натижаларидан норози бўлган педагог кадрлар натижалар эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида апеллясия комиссиясига ёзма равишда ариза (шикоят) беришлари мумкин.
Бунда ариза (шикоят) рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда кўриб чиқилади.
Низомнинг 59-бандига кўра апеллясия комиссияси педагог кадрнинг аттестация жараёнларига оид мурожаатини кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
✅ Шунга кўра апелляция натижасида юқоридаги қарорлардан бири қабул қилиниши мумкин.
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
@Yurist_Xizmati 5109-савол:
Assalomu alaykum 15-aprel 2025-yil sanasida Geografiya fanidan attestatsiya imtihonlari boʻlib oʻtdi. Savollar koʻpi xato va mantiqsiz tuzilgan. Deyarli 99% pedagog yiqildi. Dalillar bor. Testlarda xatolik koʻp. Qayta oʻtkazib beriladimi?
ЮРИСТ ЖАВОБИ:
Педагог ходимларнинг аттестация жараёнида ўзларига боғлиқ бўлмаган асосларга кўра аттестация натижаси улар кутгандек бўлмайди. Мисол учун интернетнинг вақтинча узулиб қолиши, бинода электр энергиясида узулишлар кузатилиши, тестлардаги техник ёки бошқа хатоликлар ва бошқалар.
💁♂ Бундай вақтларда педагог ходимларга зудлик билан апелляция тартибида шикоят қилиш ҳуқуқларидан фойдаланиш тавсия этилади.
Ҳуқуқий жиҳатдан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17-сентябрдаги 572-сон қарорига 1-илова билан тасдиқланган “Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом бунга асос бўлади.
Ушбу низомнинг 55-бандига кўра аттестация натижаларидан норози бўлган педагог кадрлар натижалар эълон қилинган кундан бошлаб ўн кун мобайнида апеллясия комиссиясига ёзма равишда ариза (шикоят) беришлари мумкин.
Бунда ариза (шикоят) рўйхатга олинган кундан бошлаб ўн кун муддатда кўриб чиқилади.
Низомнинг 59-бандига кўра апеллясия комиссияси педагог кадрнинг аттестация жараёнларига оид мурожаатини кўриб чиқиб, қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
➡️ педагог кадрнинг тўғри баҳоланганлиги, ўқув фани бўйича тест ва малака синови материалларида хато ва камчиликлар, шунингдек, синовларни ўтказиш жараёнида ташкилий-техник жиҳатдан камчиликлар аниқланмаган тақдирда, аттестация натижаларини ўзгартиришсиз қолдириш;➡️ педагог кадрнинг педагогик маҳорати ва психологик тайёргарлиги нотўғри баҳоланганлиги, ўқув фани бўйича тест ёки малака синови материалларида хато ва камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, аттестация натижаларини ўзгартириш;➡️ ўқув фани бўйича тест ёки малака синовларини ўтказиш жараёнида ташкилий-техник жиҳатдан камчиликлар мавжудлиги аниқланган тақдирда, тест синовларининг қайтадан топширилишини ташкил этиш.
✅ Шунга кўра апелляция натижасида юқоридаги қарорлардан бири қабул қилиниши мумкин.
✉️ Юристга савол юбориш📞 Юрист билан қўнғироқ орқали боғланиш📝 Барча турдаги ҳужжатларга буюртма бериш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍296🔥185😁8👎2
Бироздан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълими тизимидаги ислоҳотлар самарадорлигини янада ошириш ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланади.
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍68⚡5👎4🔥3
Президент Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълими юзасидан видеоселектор йиғилиши бошланди.
Ҳозирда 7-11 синф ўқувчилари кунига 8 соатгача вақтини телефонда ижтимоий тармоқларда ўтказаётгани мактаб директори ва муаллимни ҳам, ота-оналарни ҳам ўйлантириши зарурлиги қайд этилди.Шу муносабат билан болаларга машина бошқаришни берганлик учун жавобгарликни кучайтириш бўйича қонун лойиҳасини тайёрлаш топширилди.
Ёки вилоятларда, айниқса, Наманганда ўқувчиларга автомобилни ижарага бериш авж олгани оқибатида, ҳар ойда 10-15 нафар ёшлар мажруҳ бўлиб қолаяпти. Ўлим билан тугаётган ҳолатлар ҳам кўп.
Ички ишлар бошлиқлари, вилоят, туман прокурорлари қонун устуворлигини таъминлашда сусткашликка йўл қўяётгани кўрсатиб ўтилди.
“Биз мактабгача ва мактаб таълими тизимида катта ўзгариш қила олдик. Лекин, ҳали ечимини кутаётган кўплаб муаммолар бор”,
- деди давлатимиз раҳбари.
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍48😁11👎4
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍28
“Таълимда сифат бўлиши учун энг аввало педагогларни тайёрлаш ва малакасини ошириш тизими бунга тайёр бўлиши керак”,
- деди Президент йиғилишда.
Бу борада Авлоний малака ошириш институти трансформация қилиниб, унинг 13 та ҳудудий маркази қайта ташкил этилиши белгиланди.
Низомий олийгоҳи – Миллий педагогика университети сифатида таянч олийгоҳ, унинг ректори эса бир вақтнинг ўзида кадрлар тайёрлаш бўйича вазир ўринбосари ҳисобланади. Ҳудудлардаги 12 та педагогика олийгоҳи ҳам ММТВ тизимига ўтказилди.
Педагог, талаба ва ўқувчилар билим ва кўникмасини баҳолашнинг ягона тизими яратилиб, мустақил бўлган Педагогик маҳорат ва халқаро баҳолаш маркази ташкил қилинди.
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍30😁8👎3
Таълим дастурлари энг илғор мамлакатлар тажрибасига мослаштирилмоқда, дарсликлар янгиланмоқда, мактабларга замонавий жиҳозлар олиб берилаяпти.
Лекин тизимдаги муаллимларнинг янги методикаларни ўзлаштириши, таълим сифатини таъминлаши қай даражада экани савол остида.
Масалан, икки йил олдин тоифа бериш тизими шаффоф, рақамлашган платформага ўтгани ҳақиқий аҳволни кўрсатди.
Жумладан, ўтган йили 341 минг ўқитувчи янги тизим асосида тоифага топширган бўлса, шундан 102 минг нафари имтиҳондан ўта олмагани қайд этилди.
Ишга олишда дипломга қараб эмас, билим ва малакани баҳолаш тизимига ўтилди. Бу янги тизим орқали имтиҳон қилинган 13 минг номзоддан 6 минги билими қониқарсиз бўлгани учун ишга кира олмади.
Ёки 61 та хусусий олийгоҳда педагог-кадрлар ўқитилаётгани билан бирортасида кимё, биология ва физика бўйича муаллим тайёрланмайди.
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍34😁21😱1
Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев видеоселектор йиғилишида маълум қилди.
Ўзбекистонда қатор мезонлар асосида ўқитувчиларга ўндан ортиқ устама жорий қилинди, бундан самарали фойдаланган 60 минг ўқитувчи ҳозирда 8-12 миллион сўм маош оляпти, дея маълум қилди Шавкат Мирзиёев.
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎78👍36🤬17😁5😱4
Президентимиз буни Термиз педагогика институти мисолида тушунтириб берди.
Бу олийгоҳга Янги Ўзбекистон университетидаги каби халқаро бошқарув тизими татбиқ этилади. “Топ” хорижий олийгоҳлар тажрибаси асосида факультетлар ўрнида аниқ, табиий, ижтимоий, филология, амалий фанлар, мактабгача ва бошланғич таълим бўйича 6 та олий мактаб ташкил қилинади.
Аниқ фанлар мактабида Мюнхен техника университети таълим дастурлари жорий этилади. Қолганлари эса Кембриж университети талаблари асосида тўлиқ қайта кўриб чиқилади.
Олийгоҳдаги фанлар сони ҳам мақбуллашиб, 20 тадан 15 тага, таълим йўналишлари 31 тадан 17 тага туширилади, ўқув юкламаси 20 фоизга қисқаради.
Термиз шаҳри ва туманидаги 47 та мактаб олийгоҳнинг амалиёт базасига айлантирилади. 3 та ихтисослашган ҳамда янги баҳолаш тизимига ўтган 12 та мактаб эса методик база бўлиб, олийгоҳ уларни замонавий лаборатория билан таъминлайди.
Олийгоҳнинг хорижий тил сертификати бор 20 нафар ўқитувчиси шу йил Буюк Британия, Германия ва Сингапур каби давлатларга малака оширишга юборилади.
Келгуси уч йилда институтнинг барча профессор-ўқитувчилари хорижий тил сертификатини олиб, чет элда ўқиб келади.
Бу тизим барча педагогика олийгоҳларида жорий этилади.
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍39😱10😁8👎2
“Тонировка” бепул бўлмайди — ЙҲХХ
Автомобиллар ён ойналарини қорайтириш текин бўлиши ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирилди.
✉️ Юристга савол юбориш
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Автомобиллар ён ойналарини қорайтириш текин бўлиши ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирилди.
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁28🤬10👍7👎1
Бир йил ичида 215 нафар ўқитувчи Англия, Франция, Сингапур, Япония, Жанубий Кореядаги энг нуфузли университетларда малака оширди.
Муҳими, хусусий мактаблар ҳам бу тизимга қўшилиб, ўқитувчиларини хорижга жўнатмоқда.
Президент келгусида малака оширишга бораётганларнинг 25-30 фоизи хусусий мактаблардан бўлиши ҳақидаги таклифни маъқуллади ва мутасаддиларга буни янги ўқув йилидан бошлаб ташкил қилишга топшириқ берди.
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😁32👍21🔥7👎6😱1
Четда ўқиётган ёшларимизнинг атиги 1 фоизи “Топ-100”даги олийгоҳларга киргани кўрсатиб ўтилди. Ваҳоланки, “Топ-10” билан “Топ-200”даги таълим нархи бир биридан атиги 15-20 фоизга фарқ қилади.
“Ёшларимиз жуда иқтидорли. Уларни тизимли йўналтириб, олийгоҳ танлашга кўмаклашиб, мақсадли тайёрлашни йўлга қўйсак бўлди, кўрсаткичларимиз каррасига ошади”,
- деди Президент.
Давлатимиз раҳбари “Президент иқтидорли фарзандлари” миллий дастурини бошлаш ва “Гарвардчилар мактаби”ни очиш бўйича катта фармон имзолаганини айтди.
Бу муассаса Ал-Беруний номидаги халқаро мактаб сифатида ташкил этилади. Бу йил 8-синф битирувчиларидан 60 нафари саралаб олиниб, халқаро мактабда “Топ-10” олийгоҳларига мақсадли тайёрланади.
Бундан ташқари, Президент ва ихтисослашган мактаблардан 208 нафар маслаҳатчи умумтаълим мактабларига бириктирилади.
Миллий дастур асосида маслаҳатчилар мактаблардан ҳар йили энг салоҳиятли 3 минг ўқувчини танлаб олиб, АҚШнинг Гарвард, Йель, Колумбия, Корнель каби олийгоҳларига тайёрлайди.
Расмий каналимиз:
👉 @Yurist_Xizmati 👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍30😁15👎6
Энди мактаблар ва боғчалар учун хусусий шериклик лойиҳаларининг эълонда туриш муддати 45 кундан 30 кунга қисқартирилади.
Жорий йилда янги мактаблар қуриш учун Ислом тараққиёт банкидан 200 миллион доллар жалб қилинди. Бунинг эвазига 58 та мактаб қурилиб, 72 мингта ўқувчи ўрни яратилади.
Бунга қўшимча равишда вилоятлар ҳокимларига жорий йилда халқаро молия ташкилотлари билан ишлаб, Бирлашган Араб Амирликлари, Саудия Арабистони, Қатар, Жанубий Корея каби давлатлардан инвесторлар олиб келиб, маҳаллий тадбиркорларга шароит яратиб, мактаб қурилишига 10 миллион доллардан маблағни жалб қилиш бўйича топшириқ берилди.
Мактаблар қувватини оширишнинг мақбул йўлларидан бири хусусий шериклик экани таъкидланди.
Мутасаддиларга жорий йилда мактаб таълимида камида 100 та шундай лойиҳани бошлаш топширилди.

👍26👎10😁5