Telegram Web Link
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Отаси мактабда қоровул, онаси фаррош бўлиб ишлайдиган йигит экан. Ўзи ҳам соғлом вақтлари доим меҳнатда бўлган.
Аллоҳнинг раҳми келсин!
👍12😭2
​​#Айёш_ибн_абу_Робия_розияллоҳу_анҳу

Мусулмон бўлдингиз ўгай оғангиз-
Абу Жаҳл буни ёмонга йўйди.
Аламга тўлсин деб кўнгил воҳангиз,
Оёқларингиздан кишанлаб қўйди.

Волидангиз келди кўзларин ёшлаб,
Абу Жаҳл эса гоҳ бўларди мард
Кишандан бўшатди у кундан бошлаб,
Хижрат қилмасликни сизга қилиб шарт.

Барибир кетдингиз Ҳабашистонга,
У ерда ўғлингиз туғилди омон.
Сўнг хижрат қилдингиз келгач иймонга-
Ҳазрати Умар-ла Мадина томон!

Ватанидан ким ҳам кетарди шодон?
Маккадан олислаб кетганингизда.
Абу Жаҳл келди кўзга тўлиб қон,
Қубо масжидига етганингизда.

"-Ортимдан не учун келдингиз яна?
Бу ерларга ака хукмингиз етмас.
Энди қолар ерим гўзал Мадина,
Укангиз сиз билан ортига қайтмас!"

-"Онам сўз бердики сен қайтмагунча,
Ўзини қилмаскан қуёшдан пана.
Ахир волидангни қийнама бунча,
Сочим ҳам тарамам дедилар яна"

Онангизга жуда раҳмингиз келиб,
Чека бошладингиз афсус-надомат.
Ишонма дедилар буларга Умар,
Динингдан чиқармоқ истарлар фақат.

Абу Жаҳл деди: "Тушмоқдамисан-
Ака-укаларнинг ўртасига сан?
Ҳазрат Умар деди: "Ака бўлсанг сан-
Мен эса Айёшнинг биродариман!"

Дедингиз чеккага тортиб Умарни:
"-Менимча акамнинг сўзимас ёлғон.
Тинчлантириб келай онамни бориб,
Ҳам молимни олай Маккада қолғон"

Умар эса сизга айлади жавоб:
Биласан қавмимининг кишисиман бой.
Агарки аҳдингдан қайтолсанг шу тоб,
Ярим молим сенга, ўйлаб кўргин хой.

"-Бораман ишимни Хаққа топширдим"
"-Қарор қилган бўлсанг майли унда бор
Аммо ортга қайтгин сал хатар сезсанг,
Кетиш олдидан ол туям наслдор".

Қайтдингиз, Маккага яқинлашар чоғ,
Абу Жаҳл деди: Туямда толдим.
Мени ўз туянгга мингаштирсангчи,
Негадир жуда ҳам ҳўб чарчаб қолдим.

Туянгизни аста чўктирдингиз сиз,
Акам минади деб жонворни чоғлаб.
Аммо туя чўккач астагина тиз,
Абу Жаҳл қўйди қўлингиз боғлаб.

Абу Жаҳл эди бундан жуда шод,
Бадр куни ўлиб солгунича дод.
Тутқунда бўлдингиз Набий буюриб,
Валид ибн Валид қилгунча озод.

Тутқунликдан кейин яна Мадина-
Сизга макон бўлди Хақ бериб нажот.
Ул маконга қайтиб қолдингиз яна,
То пайғамбаримиз қилгунча вафот.

Шаҳидлик шаробин Ярмук жангида,
Ичиб жон бердингиз ўзингиз еса.
Кўзимга ёш келар у кун аслида,
Айёш унда шаҳид бўлганлар деса.

Оғир яраланиб ётар эдингиз,
Ҳориса ҳам эди ярадор оғир.
Икрима ҳам бунда эмасди ёлғиз,
У ҳам жон берай деб турарди охир.

Ҳориса сўради чанқаб кетиб сув,
Сув олиб келишгач ёшлари оқиб.
Қараса ўзидан кўра чанқоқроқ,
Икрима турарди шу сувга боқиб.

Сувни Икримага олиб боришгач,
Оғриқдан бўлсада икки кўзи ёш.
Қараса сувга сиз қараб турибсиз,
Деди: Сувни беринг, ташнадир Айёш.

Ўзларингиз чанқоқ бўлган ҳолатда,
Сув ичмай жон бериб воҳ бирин кетин.
Бизга дардс ўтдингиз биз жаҳолатда,
Нафс ити талаган биздайлар бетин.

Эй Аллоҳнинг эрка бандаси Айёш,
Сизларга муҳаббат қалбим ёндирар!
Сизнинг чанқоғингиз Набийдек қуёш,
Кавсардан узатиб албат қондирар!

@A_meshayan
15:40-10.01.2024
Абдураҳмон Мешаян
28👍16😭5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Молодец!
Арман, ўрис, яҳудий, юраверсин Тошкентни тўлдириб.
Уларга индама.
Ўз ўзбегингни чиқиштирма!
Уяте!
Энг зўр хофизлар водийдан бўлса, хукуматдаю давлат муассасаларида ҳар ёндан одам ишласаю бунинг гапини қаранг.
Жиззахлик каттакон гапингни эшитса кўрамиз ахволингни.
👍33🤣12
​​ПОЙТАХТ

Осонликча топсам вилоятда нон,
Аслику эшигинг қоққим йўқ пойтахт.
Мени кўрсанг тўлар кўзларингга қон,
Боламни қийналиб боққим йўқ пойтахт.

Бизни соғиб айлар миршабинг шикор,
Ўгай боланг бўлдим...қилмагил инкор.
Айт қачон "рўйхат"инг бўлгайдир бекор?
Унга қадар бағрим ёққим йўқ пойтахт.

Мендан қилган каби аҳолинг хазар,
Не учун қиладир мудом паст назар?
"Қомус"у "қонун" хам бизга чох қазар,
Нафрат дарёсида оққим йўқ пойтахт.

Уриб, сўкиб, туртиб, тепкилаб тепа,
Мағрурсан йўлимга ғовларни сепа.
Чориғин унутган "буйруқбоз тепа",
Улардек бойлигинг соққим йўқ пойтахт.

Наҳот ўйлайсанки бўлса иноят,
Биз келсак бағрингда урчир жиноят?
Нима гуноҳ қилди ахли вилоят?
Гохи чехранггада боққим йўқ пойтахт.

Бағрингдан қувилиб кўзни ёшласак,
Рахми келмайдиган дилни ғашласак.
Лек мамнун бўлгувчи суяк ташласак,
Кўппакларингга хеч ёққим йўқ пойтахт.

Бу қандай вазирлик, қандоқ хукумат,
Қонуни келтирса элга уқубат.
Султоннинг ўзи хам қилсангчи диққат,
Вилоятданку деб қалққим йўқ пойтахт.

Уруш чоғи ёвни хандаққа тиқсак,
Жон олиб, жон бериб душманни йиқсак,
Бу надир тинчлик чоғ чиқитга чиқсак,
Десайдинг чаёндек чаққим йўқ пойтахт.

Навоий бўлсайди тирик бу замон,
"Рўйхатдан ўткизмай" қилганча сарсон,
Уни хам аямай қийнардинг ёмон,
Тасаввур дўпписин таққим йўқ пойтахт.

Фақат пули борга ёрмисан Тошкент?
Бойга кенг фақирга тормисан Тошкент,
Биз осилган баланд дормисан Тошкент?
Алам осмонида балққим йўқ пойтахт.

"Рўйхатингдан ўтган" бўлса арман шаxс,
Қучоғингда яйрар, ортиқчадир баҳс.
Лек яйрашга токи "қарор" бўлмас наҳс,
Ўзбек бўла туриб хаққим йўқ пойтахт?

@A_meshayan
16:46-15.12.2018
Абдураҳмон Мешаян
👍55😭7🔥21
Асаб бузилиб

Эй анқов гапингга оғзим қийшайтдим,
Қийшайтирган каби йиллар Пизани*
"Тошкент давлати"га кирмоқлик учун,
Жорий қилсинларми шенген визани?

Вилоят ажратма эй қалби мараз,
Сенинг гапларингни оқил зот демас.
Бошингни узишса қилмагил араз,
Давлатбошилар ҳам Тошкентлик эмас!

*Пиза-Италиядаги минора

@A_meshayan
21:11-10.01.2024
Абдураҳмон Мешаян
👍73🤣21
​​ЯҚИНДА

Яқинда ёнингдан йироқ бўламан,
Аммо на Яман на Ироқ бўламан.

Билгин ўлгунимча ёнингдадирман,
Ёрдамга шошилган Широқ бўламан.

Юзим доғли қамар,  шамсдек нур сочгум,
Не учун оддий бир чироқ бўламан?

Ҳали соғинарсан кўргинг келганда,
Кўролмайсан лекин,  бироқ бўламан.

Соғинчим ёқмади,  йўқлаганим ҳам,
Энди навбат келди фироқ бўламан.

Яшиллик давримдан қолмади асар,
Яқинда сарғайган япроқ бўламан.

Оғзимдан сачраган қон тилга кириб,
Дерки бўғзингдаги титроқ бўламан.

Доим одам бўлдим алдашганда ҳам,
Деёлмадим: "Энди итроқ бўламан"

Осмон эшиклари руҳимга очиқ,
Энг юмшоқ,  энг азиз тупроқ бўламан.

@A_meshayan
23:23-10.01.2023
Абдураҳмон  Мешаян
👍26😭15🔥3
​​“ҒАРОЙИБ ҚАСАМ”НИНГ ТАРИХИ.

Ривоят қилинишича, Умар розияллоҳу анҳу баъзи саҳобалар билан ўтирган чоғида бирдан кулиб юборадилар.
Буни кўрган саҳобалар ундан бунинг сабабини сўрашганида у шундай жавоб беради: “Кулишимнинг сабаби,биз жоҳилият даврида хурмодан санам (бут) ясаб, унга ибодат қилар, сўнг қорнимиз очганда уни еб қўяр эдик".
Хар гал шу ходиса хақида ўқисам мен хам куламан...
Бир воқеанинг ўзига куламан, бир ўз бошимдан ўтган воқеани эслаб куламан...
Тағин қахқахаа отиб...

Хуллас 5-синфда ўқирдим.
Уйимизнинг олдидан анҳор оқиб ўтарди.
Хар йили ёз бошланиши билан барча катта-кичик йигитлар ўша анҳорда чўмилардик. Гуруҳ-гуруҳ болалар галма-гал келиб вақтига қараб чўмилиб кетишса, анҳор уйим билан ёнма-ён бўлганлиги учун мен хар бир гуруҳга қўшилиб эрталабдан кечгача чўмилардим.
Шундай чўмилишларимизнинг бирида мендан анча катта Собир ака деган
маҳалладошим сўраб қолди:
-Ренис (Исмим мусулмон бўлганимдан сўнг Абдураҳмонга ўзгарган) сизлар кимга сиғинасизлар?
Албатта бу савол "Сизлар армансизларку, қандай эътиқоддасизлар?" деган қизиқиш ортидан берилгандида хозир ўйласам.

Ўшанда мусулмон бўлмасаларда оиламдагилар хам Аллоҳга сиғинишини, Аллоҳ борлигини билишини билардиму, лекин "Тарих" фанидан Тўмарис хақида, саклар ва массагетлар тўғрисида муалиммим ўргатган "билим"лар ва уйга келиб ўқиганларим натижасида Қуёшга сиғинамиз деб жавоб берганман...

Шунда ўша Собир деган йигит Худо хаққи дегинчи деган.
Шу захотиёқ Худо Хаққи қуёшга сиғинамиз дебманда мен тентак ҳам.
Ўшанда у йигит ёнидагиларга қараб," Қуёшга сиғинармишу, Худо хаққи дермиш" деган.
Айтарли ҳеч ким бу суҳбатга аҳамият бермаган.
Икки дақиқа ўтиб яна хамма чўмилиш билан овора бўлиб қолган.
Менинг хам ёдимдан кўтарилганди бу воқеа.
Кейинчалик йиллар ўтиб боғимда илҳом ахтариб ўтирганимда эсимга тушиб қолганди бу воқеа.
2010-йилда буни шеър хам қилган эканман:

"ҒАРОЙИБ ҚАСАМ"

Кимга сиғинсан?-Сўрашди ундан,
У деди: Қуёшга! Ростини десам.
Сўнг сўзи ростлигин исботлаш учун,
Худо хаққи дея ичворди қасам.

Бунақа кулгили воқеалар жуда кўп.

2010-йил
Абдураҳмон Мешаян
🤣41👍75😭3
​​Абдуллоҳ ибн Умму Мактум розияллоҳу анҳу

Айланиб кичикдан катта галага,
Қалбда на дўстлик на муҳаббат билан.
Киришдилар бир кун мужодалага,
Қурайш "катталари" Муҳаммад билан.

Пайғамбар уларни қиларди даъват,
Шояд бу нусҳалар кўнгилин деб чаяр.
Ахир улар эди соҳиби давлат,
Иймонга кирсалар Ислом кучаяр!

Ўтирарди Утба ибн Робия,
Амр ибн Ҳишом-Шайба ёнида.
Даврада бор Валид ибн Муғийра,
Умайя ҳам оқур зино қонида.

"Менга ҳам Аллоҳнинг билдирганларин,
Ўргатингиз дея қилинди нидо"
Кўр Абдуллоҳ ибн Умму Мактумдан,
Чиққан нидо эди асли бу садо.

Пайғамбар қошларин чимириб қўйиб,
Юзларини ундан бурдилар аммо.
Абдуллоҳ кўрмади асло бу ҳолни,
Чунки сўқир эди, кўзлари аъмо.

Лек Аллоҳ кўрарди бу ҳодисотни,
Ўзига минг бора айтайлик тасбеҳ.
Абаса сураси ўн олти оят,
Пайғамбарга берди Хақ ўзи танбеҳ:


"У олдига кўзи ожиз келган дам,
Қошларин чимирди ва ўгирди юз.
Эй пайғамбар қайдан биладирсиз сиз,
Эҳтимол гуноҳдан поклана олар,
Ё у сиздан панду насиҳат олар?
Ва бу панд унга кўп фойдалар берар?

Энди ўзин иймондан беҳожат тутган-
Зотга юзландингиз ҳолбуки унинг-
Покланмаслигидан сизга зарар йўқ"

Қуръондан мисолим тугади менинг....

О Абдуллоҳ ибн Умму Мактумни,
Азиз қилиб қўйди Аллоҳнинг ўзи.
Муаззин ҳам бўлди, Қуръон ёдлади,
Жангларда қатнашди гарчи кўр кўзи.

Бир куни сўзлади ғазот олдидан:
Гарчи мен эмасман баҳодир ва зўр.
Менга байроқ беринг, икки саф аро
Жанг қизиб кетсада қочмам кўзим кўр"

Хижратдан ўн тўрт йил ўтгандан кейин,
Даркор бўлди жангда мардона туриш.
Қарши бориб Эрон подшоҳлигига,
Форс империясига бошланди юриш.

Супуриб ташланди энг кучли давлат-
Тарихдан ҳаммангиз биларсиз чоғи?
Бошланди сўнг ўша гўзал бир ҳолат,
Форсда хирпиради Ислом байроғи.

Кимлардир отлиқдир, кимдир пиёда.
Кимдир у кун эди зотдор туяда.
Шаҳидлар берилди ҳаддан зиёда,
Абдуллоҳ ҳам ўлди Қодисияда.

Инсоф билан айтинг ёдламай Қуръон,
Кўзи кўрадиган биздайлар кўрми?
Ё сўқир бўлсада жангда бериб жон,
Жаннатни нақд қилган Абдуллоҳ зўрми?

@A_meshayan
19:31-11.01.2023
Абдураҳмон Мешаян
😭33👍13🔥2🤣1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​​​ДЎСТИМГА

Менга кумуш берсанг,
Унга бер олтин!
Менга олтин берсанг ,
Унга бер олмос!
Фирдавсингга киргиз,
Менданда олдин.
Қулдан эмас ё Раб-
Сендан илтимос!

Уни ўз уйингга,
Хар куни чақир.
Қилолмасин банданг,
Хеч уни тахқир.
Сен уни айлагин,
Бой ва бадавлат.
Сенга ёлвормоқда,
Мендайин фақир!

Асли илтижодир,
Дуодан негиз.
Унга неъматларнинг-
Энг зўрин егиз?
Менга ўғил қилиб-
Берсанг тўнғичим,
Унинг тўнғичларин
Айлагин эгиз!

Шайтонин мағлуб қил,
Унга бер зафар.
Майли мен ўрнига
Тотсам хам заҳар!
Хаттоки мени хам,
Ундан узоқ қил.
Унга берар бўлсам,
Халал ё зарар!

Яхши ният қуши,
Қалбга қурди ин.
Дуоимга десин-
Фариштанг омин.
Дўстимни асрагин,
Дўстимни асра.
Ё Роббил Аламийн
Роббил Аламийн!

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
🔥20👍145👏1
​​ЯМАНЛИК ОНАЛАР

Бошладилар қонли урушни,
Хазонларга буркаб чаманни.
Ташмалашди олтин-кумушни,
Қирғин айлаб халқин Яманни.

Сунний тўкди хисоблаб ғаним,
Бир тарафда шианинг қонин.
Бир ёндачи билмасдан тиним,
Шиа олди суннийнинг жонин.

“Учинчи ён” тўккач виқорни,
Муслималар бўлди чўрилар.
Сузиштириб икки қўчқорни,
Хушнуд бўлди “бир тўп бўрилар”

Ололмади эрлар интиқом,
Завжалари ногоҳ зўрланса.
Кофир давлат айлаб қатлиом,
Кулди мўмин қанча хўрланса.

Ямандаги шўрлик оналар,
Юраклари кетди зириллаб.
Йиғлаганда айлаб нолалар,
Гўдаклари қаттиқ чириллаб.

Сўнг чорасиз оналар эса,
Тўкилдилар бамисоли тут.
Гўдагини тўйдирай деса,
Топилмагач кўкрагида сут.

@A_meshayan
01:46-06.06.2017
✏️Абдураҳмон Мешаян
😭57👍141👏1
​​​​САЙРОҚИ БУЛБУЛ

Севар Ёримнинг уйидан-
Отган чоғда тонг,
Ширин сасинг таралади,
Нақадар соҳир.
Ёр уйига шошадирман,
Фармон бергач онг,
Жамолига термулай деб,
Жаннатда охир.

Севар Ёримнинг уйидан-
Айни туш маҳал,
Қулоғимга чалинадир,
Яна сайроғинг.
Ёдга солар пешонамни-
Қўймоққа маҳтал-
Эканимни Ёр пойига,
Куйлаган чоғинг.

Севар Ёримнинг уйидан-
Бу гал аср пайт,
Чиққан сасга мен пичирлаб- Бўладирман жўр.
"Нажотга шошилинг" десанг-
Шошмайинми айт,
Ёр уйида, Ёр пойига-
Тиз чўкишим кўр!

Севар Ёримнинг уйидан-
Энди вақти шом,
Сасинг таралмоғин кутар,
Энди мендек қул.
Лиқ тўладир ишқ майига-
Юрак номли жом,
Хонишингга кўз тегмасин,
Сайроқи булбул.

Севар Ёримнинг уйидан-
Хуфтон чоғида,
Янграган сасинг қалбгача-
Бориблар етар.
Умид шуки ризқ узилгач-
Дунё боғида,
Мендайин қул Ёр уйида-
Уни тарк этар.

Севар Ёримнинг уйидан-
Отган чоғда тонг,
Ширин сасинг таралади,
Нақадар соҳир.
Лек бу сасни хазм қилмас-
Маймундаги онг,
"Овозингни ўчир"лашга-
Чўчқалар моҳир.

Санинг сасинг хуш кўрмаган
Иблис хайкали,
Қушлар хожатхонасига-
Айланиб бўлди.
Ўрнига ким? Ўрнидами-
Умид бор хали,
Санинг сасинг севгувчи зот,
Сайланиб бўлди.

Эй сайроқи булбулгинам-
Қўрқмагил сира,
Сасинг суймас ўшал фалон-
Фалонлардан хам.
Пешонамни пешонангга-
Дардлашсак тира,
Сасинг тинглай Минораи-
Калонлардан хам.

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
23:21-21.11.2018
👍18🔥6
​​#БАЛИҚНИНГ_ХОЛИҚҚА_ЁЛВОРИШИ

Ислом-улкан уммон, мен эса балиқ,
Гар соҳилга чиқсам ўламан аниқ.
Сувсиз жон бераман наҳанг бўлсамда,
Ўлгунча уммондан айирма, Ҳолиқ!

Ўн олти ёшгача сассиқ кўлмакда,
Жоҳилликда суздим алам юракда.
Куфр қармоғига илиниб қолмай,
Ё Раббий ёрдаминг менга керакда.

Виждон дер: "Умрингни беҳуд совурма,
Иймон дер: Намоздан юзингни бурма.
Кавсар сувин ичсин мендек " балиқ" хам,
Дўзах оловида ё Раб қовурма...

@A_meshayan
22:56-12.01.2024
Абдураҳмон Мешаян
👍2513😭10👏5🔥2
В​​ИДО ОЛДИДАН

Хамма сиғган дунёга,
Сиғмаётган бўлсам ҳам,
Хар тун сендан яшириб-
Йиғлаётган бўлсам ҳам.
Дард ханжари кўксимни-
Тиғлаётган бўлса ҳам,
Билки таслим бўлмоқни-
Мен билмасман онажон!

Ёзнинг чилласида ҳам-
Совуқ қотяпман бугун,
Қилган гуноҳларимнинг-
Ажрин тотяпман бугун.
Умрим шоми яқиндек-
Мен хам ботяпман бугун,
Лек шу бедаво дард деб-
Дод қилмасман онажон!

Еб битиряпти бу дард-
Қурт егандек олмани,
Бирор малҳам топилмас,
Оғриқларим олгани.
Билмам бир кун, ё бир ой-
Гул умримнинг қолгани,
Мен тушкунликка асло-
Енгилмасман онажон!

Хали кўпдир дўстларга-
Менинг айтар сўзларим,
Етармикан  вақтимо-
Сарғаймишдир юзларим.
Қайғурмагин жон онам-
Очиқ кетса кўзларим,
То унгача муттасил-
Курашдаман онажон!

Табиблар огоҳ этди-
Умрим оз қолган эмиш,
Сен эса ташвишдасан-
Мени ўйлаб ёз-у қиш.
Улар Худо эмаску!
Нетарман қилиб нолиш?
Дуоларинг асрайди-
Мен сўнмасман онажон!

Бир кун менинг фойдамга-
Ўнглангайдир вазият,
Хали жуда эртадир-
Ёзмоқ учун васият.
Мендан кўра кўп ахир-
Чекётганлар азият,
Дод солишга хаққим йўқ-
Мен сўлмасман онажон!

Ҳали бир кун келарки-
Етмишдан хам ошарман,
Тўқсон билан тўқнашиб-
Юз ёшда ош ошарман.
Насиб этмаса энди-
ФИРДАВСда яшарман,
Гуноҳларим тўкмасдан-
Мен ўлмасман онажон...

Яхшиямки билмайсан-
Ётган ёстиқларим қон,
Мени ҳар кеч қийнайди-
Баданимдан чиқмай жон.
Ёлғиз қолсам оғриқдан,
Йиғлаб чайнайдирман нон,
Кечир, агар ёнингда-
Бўлмасдирман онажон.

Улфатларим сон-мингта,
Танишларим тумонат,
Ҳаммаси ҳам иймонли,
Ҳар бирида диёнат.
Бирига дедим: "Ўлсам-
Онам сенга омонат",

Яримлаган қадаҳман,
Ҳеч тўлмасман онажон!

@A_meshayan
Абдураҳмон Мешаян
👍36😭21
​​ҲАЁТ САБОҒИ

Этигим йиртилди талаба пайтим,
Пойабзалим йўқ деб дадамга айтдим.
Лек шукр деб кўздан ёшимни артдим,
Ёнимдан (бир) оёқсиз одам ўтганда.

Тор туюлганида кўзга кенг олам,
Ёдимда юпатиб жонажон холам:
"Ҳеч бўлмаса онанг тирик-ку болам"
Деганди дунёдан отам ўтганда.

Муртад бўлиб ўлиб кетмаганимга,
Шодман виждон нобуд этмаганимга.
Енгилмадим хатто нафсдек ғанимга,
Суяк суягимдан алам ўтганда.

Ёв илхақ бўлсада барбодлигимга,
Шукрона келтирдим озодлигимга.
Куйдим қўли кишан айбсиз дўстимга,
Ёнимдан посбонга қарам ўтганда.

Турфа бўхтонлардан қолмоқ-чун омон,
Ўртага Худони қўйиб мен нодон.
Онт ичиб қийналдим, ўксиндим ёмон,
Бўғзимдан шаробмас қасам ўтганда.

Ошпаздан қолмаган мен учун чўмич,
Темурдан меросмас менга тиғ қилич.
Менга Навоийдан илҳом-ла ғиж-ғиж,
Мерос бўлиб фақат қалам ўтганда.

@A_meshayan
16:46-25.12.2015
Абдураҳмон Мешаян
👍366😭4
​​ДАРАХТДА ЎСГАН ЁНҒОҚ ҲИКМАТИ

Ёнғоқ соясида ётган Афанди,
Бир куни ўзича шундай ўйланди:
“Кичик ёнғоқ катта дарахт устида,
Катта тарвуз кичик палак остида-
Етилар хикматин англай олмадим,
Аллоҳнинг ишига қойил қолмадим!
Шундай ўйлаб ётса пешонасин қоқ-
Мўлжаллаб текканча манглайга ёнғоқ-
Оғриқ берибдики дебди Афанди,
Мен ғофил ҳаётни энди ўрганди.
Энди Ҳақдан мени хеч нарса тўсмас,
Яхшиямки тарвуз дарахтда ўсмас!
Энди мен янада Ҳаққа мойилман,
Аллоҳнинг ишига ҳар дам қойилман!
Энди мўмин қалбин яралашмайман,
Аллоҳнинг ишига аралашмайман!

АЛЛОҲНИНГ ИШИГА АРАЛАШМАНГЛАР!

Не қилибди айтинг армани бўлсам?
Калом тинглаганда ўпкаси тўлсам?
Агар дилимдагин ошкора қилсам,
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Маним лойим қорган Кулолим Аллоҳ!
Йўқдан бунёд қилган Жалолим Аллоҳ!
Мен Ҳақнинг ижоди даркормас изоҳ,
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Гар кераксиз бўлсам яратмас эди,
Онгимни Исломга қаратмас эди.
Келгинди аташни бас қилиб энди,
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Ҳақ эгаси атроф теваракнинг ҳам,
Кўкда камалагу капалакнинг ҳам.
Дунёда ўрни бор суваракнинг ҳам,
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Бас қилинг киноя ўқин қадашни.
Ўрганинг оғизга тилни қамашни.
Қора танли дея айблаб хабашни,
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Буюк Наққош бермиш юзимизга зеб,
Юрибмиз У берган ризқимизни еб.
Лек жаннатдан бизни нечун қувди деб,
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Дунё одам тўла ижаразорку,
Деманг манов одам хуникдир борку!
Унинг Мусаввири Парвардигорку!
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Нечун харом этмиш зино, ароқни?
Нега жорий этган деб уч талоқни?
Ажратолмасангиз қорадан оқни,
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Фаҳшга буткул ботиб сотиб иймонни,
Яна рўкач қилманг нафсу шайтонни.
Хукмини хато деб Хадис Қуръонни(нг)
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Ё Абу Жаҳлдек жаҳллимисиз?
Машойихлар каби нақиллимисиз?
Нима сиз Аллоҳдан ақллимисиз?
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Бир куни бир жоҳил хотин билан эр,
Яҳудийлар бекор яралганда дер.
Шуларга аталган асли ушбу шеър,
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Иброҳиммассизку Каъбани қурган,
Ҳазрат Алимассиз кофирни қирган,
Бўлса хам эсингиз уч ёшда кирган,
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Нима сизга кўкдан келдими ваҳий?
Дейсиз у жаннатий, будир дўзахий,
Хатто бўлсангизда Хотамдан сахий,
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Фалончига фарзанд берса бўларди,
Пистончига бойлик кўнгли тўларди...
Бас қилинг жаврашни ЎЗИ билади!
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Ҳудога дўқ уриб дер ИККИ нокас,
Нега бойлик бердинг унга, бизгамас?
Ҳақни муҳокама айлаш сизгамас,
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Нима кераги бор беш маҳал намоз?
Деганди бир пайтлар бир тўда ифлос.
Дахо бўлсангиз ҳам сиздан илтимос,
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

Мўминлар пок қалбни яралашмаган,
Инсонни ранг билан саралашмаган.
Хатто Пайғамбар ҳам аралашмаган,
Аллоҳнинг ишига аралашманглар!

2012
Абдураҳмон Мешаян
👍4712🔥3
​​ЮЛДУЗ БЎЛИБ НЕТАСАН СИНГЛИМ?

Юлдуз бўлиб нима қилсан синглим,
Кўзларинг бир умр бўлсинми маъюс.
Сени ўйлаб ёмон эзилар кўнглим,
Сенга эр бўлади рижолмас даъюс.

Тўғри, қўлларингга куйласанг қўшиқ,
Гўзал гуллар, даста пуллар тутишар.
Чинакам бирор зот бўлмайди ошиқ,
Сендан фақатгина ўлан кутишар.

Жонингга душманлар солади раҳна,
Ва бир куни сени тарк қилар санъат.
Тавоф қилма бунча Каъбамас саҳна,
Жаҳанннамдир асли деганинг жаннат.

Сийнасин очсада, очсада сонин,
Қизғонмайди асли санъатчига эр.
Менга не беморлик олмасми жонин,
Соғин сигир мисол сут берса бас дер.

Юлдуз бўлиб нима қиласан синглим,
Ундан кўра бўлгин қория, отин.
Юлдуз бўлсанг сенга ачийди кўнглим,
Сен эрга тегмайсан, оласан хотин.

@A_meshayan
20:59-14.01.2022
Абдурроҳман Мешаян
👍44👎2
​​Ватан сени қилолмадик ҳимоя!

Биздай қуллар на улуғ на даҳодир,
Гарчи Аллоҳ қилган бизни ҳидоя(т).
Болангмасмиз қўрқмас, жасур, баҳодир,
Ватан сени қилолмадик ҳимоя!

Мерган милтиқ ўқталадир панадан,
Пушмон қилиб туғилганга онадан.
Халқнинг қонин сўриб ётган канадан,
Ватан сени қилолмадик ҳимоя!

Қорни катта кўзи тўймас очлардан,
Бошимизга ярашмаган тожлардан.
На Довуд юлдузию на ҳочлардан,
Ватан сени қилолмадик ҳимоя!

Тиллоларинг ташиб тўймас ўрисвой,
Газ-чироқсиз қолиб бўлди аҳвол вой.
Шу итлар деб ҳеч бўлмайди ўзбек бой,
Ватан сени қилолмадик ҳимоя!

Ғаним тинмас қаҳқахаю кулгидан,
Сотқин тўймас ўмариб халқ мулкидан.
Арслон бўлиб на чўчқа, на тулкидан,
Ватан сени қилолмадик ҳимоя!

Табрик тинглаб тўйдик бугун куни билан,
Энди виждон қийналади туни билан.
Қўлда қурол на оға на ини билан,
Ватан сени қилолмадик ҳимоя!

@A_meshayan
21:07-14.01.2023
Абдураҳмон Мешаян
🔥23👍14👏3
Jan 14, 04.10 PM
Super Effect Record
"СЕНИ СЕВИБ ҚОЛДИМ МАДИНА!"

Шивирлайман бергин қулоғинг
Ўпай десам қайда дудоғинг
На бўлгайдир очсанг қучоғинг
Сени севиб қолдим Мадина

Буткул кетиб қайғу шаҳридан,
Хасратларнинг ўтиб бахридан
Жой олсайдим сенинг бағрингдан,
Сени севиб қолдим Мадина

Йиллардирки кўзларим йўлда
Дуо дилда,  жойнамоз қўлда
Не қилибди яшасанг чўлда
Сени севиб қолдим Мадина

Руҳсорингга олисдан боқиб
Яшаяпман кўз-ёшим оқиб
Бир кун боргум эшигинг қоқиб
Сени севиб қолдим Мадина

Дема: Сендан ўзга бегим бор
Сенга ишқий сўзлар дегим бор
Хурмоларинг узиб егим бор
Сени севиб қолдим Мадина

Соҳибжамол пайғамбар шаҳри
Не бўлгайдир сендай юрт маҳри
Келаверсин лаъиннинг қаҳри
Сени севиб қолдим Мадина

Бунча ширин Ишқнинг мазаси
Тошиб борар соғинч хавзаси
Ҳабибимнинг сенда равзаси
Сени севиб қолдим Мадина

Шеър битяпман Тошкентдан туриб
Юрагимдан қолгансан уриб
Гўзал юзинг бир кўрмай туриб
Сени севиб қолдим Мадина

Қалби иймон нурига тўлай
Айбсиз холда ёнингга йўлай
Тупроғингга бош қўйиб ўлай
Сени севиб қолдим Мадина

Абдураҳмон Мешаян
👍4311
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
АМАЛДОР ҚАДРИ...

Тонг чоғи паймони охир тўлибди:
"Шаҳар ҳокимининг ити ўлибди..."

Таъзияга шошар шаҳарнинг ярми,
Фарқи йўқ - ул ҳоким каззобми, ғарми.

Ошиқар биринчи бўлганча ҳар ким,
Ҳоким бува кўнглин олмоққа балким...

Ярим йўлга етган чоғларида лек,
Шов-шув тарқаб кетар гап-сўзга йўқ чек:

«Мангуга юмилиб тўймовчи кўзи,
Ити эмас, ўлмиш ҳокимнинг ўзи».

Шу он баҳосини бергандай лойиқ -
Ортга қайтиб кетар бутун халойиқ...

Манба: @a_meshayan
©️ Абдураҳмон Мешаян
👍41🤣25
2025/07/11 18:21:06
Back to Top
HTML Embed Code: