Telegram Web Link
Salmoni Forsiy (r.a)
@m_zuhriddin_official
#саҳобалар_ҳаёти

Салмон Розияллоҳу анҳунинг ИЙМОН ва ИСЛОМгача босиб ўтган узун аммо хайрли йўли хақидаги шеър...

🎤Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев
✍️Муаллиф: Абдураҳмон Мешаян


Яқинларингизга ҳам улашинг !
👇👇👇👇

@m_zuhriddin_official
🔥6👏3
​​САЛМОН ФОРСИЙ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ ҲАҚЛАРИДА УЗОҚ КУТИЛГАН ШЕЪРИМ
ЎҚИШ УЧУН МАТН УСТИГА БОСИНГ!👈
👏12🔥32👍1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
САЛМОН ФОРСИЙ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ
👏10👍3🔥2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​БАЛИҚЧИ ВА РЎЗАДОР БАЛИҚ

Бир дарёга бордим балиқ тутгани,
Каминанинг эди, омад кутгани.
Чувалчанг боғловдим қармоқ учинга,
Лек бирорта балиқ йўқдир ютгани.

Кутар бўлсам Хақдан мурувват кутдим.
Мағлубман дегандим охири ютдим.
Қуёш ботгач “оғзимни очган” хам эдим,
Шу лаҳзада улкан балиқни тутдим.

Ўзи орзуим хам фақат шу эди.
Уйимга кетсамда бўларди энди.
Аммо шу он мени ханг-у манг қилиб,
Балиқ тилга кириб шундайин деди:

Эй балиқчи мен хам рўзадор эдим.
Ўзимга шомгача сабр қил дедим.
Лек чувалчангинг-ла оғзимни очиб,
Минг пушаймон бўлдим, таъзирим едим.

О, шу қадар Улуғ, Буюкдир Холиқ.
Хикматли зот йўқдир унданда ортиқ.
Шундагина билдим, то шомга қадар
Нечун илинмовди бирор бир балиқ.

Қуёш кўкка, менчи андуҳга ботдим.
Ифторликка аввал хурмони тотдим.
Рўзанг қабул бўлсин биродар дея
Рўзадор балиқни дарёга отдим.

10:52-04.06.2017
✍️Муаллиф: Абдурроҳман Мешаян
🎤Ижрочи: Зуҳриддин Муҳаммадалиев

Манзилимиз: www.tg-me.com/A_Meshayan
👍384👏2🔥1
Arab tili ixlosmandlari uchun yangilik!

🌙Muqaddas Ramazon oyi uchun chegirmali, oʻziga xos metod orqali oʻtiladigan onlayn arab tili kursiga taklif qilamiz.

Diqqat‼️

🧕Kurs faqat ayollar uchun, dars beruvchi ayol kishi.

📆Siz bu 4 oylik kursda:

to'g'ri yozish✔️
➡️Ifodali o'qish✔️
➡️Harflarning sifatlari✔️
➡️Tajvid qoidalari✔️
➡️kundalikda ishlatiladigan +1000 lug'atlar✔️
➡️boshlang'ich grammarika✔️
➡️Hikmatli so'zlar yordamida arabchadan o'zbekchaga tarjima qilish ko'nikmalarini olasiz✔️

💰Oylik kursning asl narxi 250 ming so'm
Chegirmada 175 ming so'm (bir oy)

Kurs haqida yanada batafsil ma'lumot uchun: @Mudarrisaacademy 😀

Telegram Instagram Facebook
👍14🔥1
​​​​Ҳанзала ибн Абу Омир розияллоҳу анҳу...

Гўзал ҳулқ соҳиби эдинг Ҳанзала,
Маъсиятдан узоқ ҳам тамомила.
Сен каби иймонга келмиш бирйўла,
Саҳобия бўлган ёринг Жамила.

Ёр айладинг гарчи тариҳдир шоҳид,
Асл мунофиқлар бошлиғин қизин.
Эй малоикалар ювган зўр шаҳид,
Маломат қилмадинг қизартиб юзин.

Отанг Пайғамбарга қилгач ҳусумат,
Кўп жангларда қарши қилиб  иштирок.
Макка фатҳ қилингач, Румда бир муддат,
Яшаб,  сувга чўкиб бўлди у ҳалок.

Сен Абу Суфёнла қилар эдинг жанг,
Бирга-бир қўрқмасдан тушмасдан ғамга.
Шаддод ибн Асвад дўсти ҳоли танг-
Бўлганин кўрдию шошди ёрдамга.

У сенга аямай қиличин солди,
Сенинг ҳалол қонин Уҳудда оқди.
Малак-ул Мавт келиб жонингни олди,
Қилган амалларинг Аллоҳга ёқди.

Жаноза раводир шаҳид инсонга,
Гарчи у жаннатдан асло қувилмас.
Бадани ботсада қип-қизил қонга,
Шундайин кўмилгай тани ювилмас.

Сени эса қандоқ қилмайлик ҳавас,
Ювинтириб қўйди малоикалар.
Тасаввур айладим титроқ йўқ эмас,
Йиғладим, йиғидан титрар елкалар.

Жарчи солганида уруш учун жар,
Сен висолдан энди бўлгандинг фориғ.
Яхши бўлмас дея кечиксам агар,
Сен жунуб ҳолатда жанг қилдинг ортиқ.

Мўъжиза кўрсатмоқ Роббимизга ҳос,
Сени ювиб қўйди бир тўп фаришта.
Аллоҳ амр бергач, қилганча ихлос,
Ёмғир сувиб олиб кумуш идишда.

Менинг гуноҳим кўп,  қорайган юрак,
Ёқилғи бўлмасам ўшал дўзахга.
Жаннатда қачондир кўз тушса керак,
Сендайин "ғосийлул малаикаҳга"

@A_meshayan
22:20-29.10.2022
Абдураҳмон  Мешаян
16👍9😭5🔥1
​​​​ИФТОР ЯҚИН ҚОЛДИ СЕВГИЛИМ

Ҳаёт эди сенсиз заҳарли(к)
Мен қишлоқи, сенчи шаҳарлик.
Боя қилган эдик саҳарлик,
Ифтор яқин қолди севгилим...

Ўтиб шунча ёзу баҳор куз,
Асл бахтдир билсанг эй гулюз.
Сен-ла тотмоқ бир жойда нон-туз,
Ифтор яқин қолди севгилим...

Шунча йиллар бир ўзим ёлғиз,
Ифтор қилдим сен сўзи болсиз.
Энди бирга очармиз оғиз,
Ифтор яқин қолди севгилим...

Узат менга шарбат тўла жом,
Бизга шараф рўзадордек ном.
Уфқ қизарди кириб қолди шом,
Ифтор яқин қолди севгилим...

Тараляпти масжиддан овоз,
Чиқиб келай мени кут бироз.
Сен ҳам уйда ўқиб ол намоз,
Ифтор яқин қолди севгилим...

Мен масжиддан қайтган чоғимда,
Асар қолмас юрак доғимдан.
Сендек гул бор ахир боғимда,
Ифтор яқин қолди севгилим...

Таомимиз рўзадор есин,
Бир кун келиб ишқдан еб эсин-
Севганига ўғлимиз десин,
Ифтор яқин қолди севгилим...

Шеърни ташлаб бағринга қочай
Ўттиз йиллик дардларим сочай
Умар каби рўзамни очай
Ифтор яқин қолди севгилим...

P.S: Шеърни кўчириб оладиганлар диққатига: Муаллиф ўлиб қолмаган ҳозирча!

@A_meshayan
18:40-25.04.2022
Абдураҳмон Мешаян
👍368🤣7🔥2
​​#ЗАМИННИНГ_ИФТОРЛИГИ

Рамазонда ўйлаб Ғазоликларни,
Юрак ўйнаб қолиб мазам қочади.
Ер ҳам рўзадордир ғазоликни еб,
Ҳар кун оғзин "ёпиб", оғзин" очади".

Саҳарликка қилар мудом тановул,
Фаластинликларни афсус она ер.
Ифторлик ҳам қилар уларни нуқул,
Ё Раб диндошларга Ўзинг ёрдам бер!

@A_meshayan
20:17-22.03.2024
Абдураҳмон Мешаян
😭66👍1🔥1
​​Рўзадорлик эсга тушганда

Гаштакка чорлашди хизматга бордим,
Самовар қайнатдим, сўнг ўтин ёрдим.
Дедилар: Толиқдинг қариндош сен хам,
Дастурхон бошида бироз олгин дам...

Келтиришди шўрва, кетидан норин,
Камига шарбатдан қаппайди қорин.
Лек келтиришган чоғ лаган тўла ош,
Рўзадорман дея ошдан тортдим бош...

@A_meshayan
2017-йил
Абдураҳмон Мешаян
🤣45🔥3👍1😭1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ифтор пайти бўлиши билан...
🤣29👍7👎21🔥1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​#Сени_асролмадим_гулим.

Салоҳиддин Айюбийдан-
Эрта бева қолган тулим-
Фаластиним қотди дийдам,
Сени асролмадим гулим.

Кўксингга нишлар санчдилар,
Совурилди кўкка кулим.
Товонлар билан янчдилар,
Сени асролмадим гулим.

Сайёдлар отгач бўғзидан,
Қонлар отилган булбулим.
Дер алам тутиб бўғзидан:
Сени асролмадим гулим.

Кеча ўлди қўлларимда,
Мовийкўз сочи сумбулим.
Интизорсан йўлларимда,
Сени асролмадим гулим.

Масаллиққа тўлмиш қозон,
Таом тузин кўрар тилим.
Сенчи сув ичолмай ҳазон,
Сени асролмадим гулим.

Бўлганимга уммат кўпик,
Қақшар юрак, оғрир дилим.
Ўзим-тирик, журъат-ўлик,
Сени асролмадим гулим.

Жаббор Фурқонда деса ҳам:
"Фақат мендан қўрққин қулим."
Итлардан қўрқиб чекдим ғам,
Сени асролмадим гулим.

Ўн миллион ари ширанг ер,
Азобда топяпсан ўлим.
Икки миллиард боғбонинг дер:
"Сени асролмадим гулим!"

@A_meshayan
21:47-19.10.2023
Абдураҳмон  Мешаян
😭66👍6🔥1
​​Аммор ибн Ёсир розияллоҳу анҳу...

Эй жигаррангкўзли,  елкалари кенг-
Қорачадан келган Хақнинг ошиғи.
Маним ҳайратларим осмонларга тенг,
Ўлгунча ҳавасим келар очиғи.

Онангиз Сумайя илк шаҳид бўлди,
Ёш тошди кўзингиз қирғоқларидан.
Отангиз Ёсир ҳам мардларча ўлди,
Қутилиб мушриклар қийноқларидан.

Кофирлар босдилар диндан қайтгин деб,
Қизиган темирни баданларига.
Жазирама иссиқ чоғларда эс еб,
Кўмиб қўйдилар қум барханларига.

Азобга чидолмай тилга олдингиз,
Тил учида куфр калималарни.
Виждон азобида ёмон қолдингиз,
Набийга айтдингиз сўнгра аларни.

Кўздан ёшингизни қўймоқ-чун артиб,
Буюк Набий айтди гўзал хушхабар:
"Аммор мўмин эрур сочидан тортиб,
Билиб қўйинглар то оёғи қадар".

Ухудда, Хандақда, айладингиз жанг,
Шижоат тошиб қалб булоғингиздан.
Айрилгач ҳам ҳолим демадингиз танг,
Ямома жангида қулоғингиздан.

Куфага амирлик қилган чоғингиз,
Бири "Эй қулоғи кесик" зот деди.
Сиз эса айтдингиз афзал қулоғим-
Шу бўлар у Хақ-чун кесилган эди.

Набий айлаганди бир кун башорат:
"Сени ўлдиражак боғий тоифа".
Сиз шаҳид бўлдингиз абадул-абад-
Жаннатда ҳеч қачон бўлмайсиз хафа.

Афсус Аммор ибн Ёсир сиз каби,,
Ёвни қириб  савоб ишламаганман.
Тўқсон уч ёшда ҳам қилич тутгансиз,
Менчи хатто ханжар ушламаганман!

Эй жигаррангкўзли,  елкалари кенг-
Қорачадан келган  баландбўй киши.
Сиз қилган амаллар олтингадир тенг,
Ҳавас қилмоқ биздек темирнинг иши.

@A_meshayan
04-05-август 2023
Абдураҳмон Мешаян
👍16😭8🔥1
#​​ЎЗИНГНИ_БИЛ

Эҳтирос аталмиш гулҳанда ёнгач,
Виждони уйғонгач, айбидан тонгач.
Тунги капалакка насиҳат қилмиш,
Зинокор зот нафси тамоман қонгач.

“Санинг бу қилмишинг инсофдан эмас,
Нечун эгри кўнглинг, тўғри йўл демас?
Дунё ғамини еб чарчамадингми,
Нечун сен охират ғамин хеч емас?

Шунда жавоб қилмиш тунги капалак,
Демак сен оппоқсан, мен қароюрак?
Ахир ўзингмасми зинодан аввал,
Шом бўлмай мен билан еган зот емак?

Маним ишим фаҳшдир, буни биляпсан,
Менга жирканчсан деб, гуноҳ иляпсан.
Мен эгри, сен эса тўғри экансан,
Ўзинг қучоғимда нима қиляпсан?

Тилинг зикрдаю, қўл тасбеҳдамас,
Гап танбеҳчидадир, гап танбеҳдамас!
Маним ишим харом, эй "халол одам",
Нечун ўзинг хозир таровеҳдамас?

@A_meshayan
05.06.2017-17:27
Абдураҳмон Мешаян
👍34🔥2
​​​​#БИЛОЛ #ИБН #РАБОҲ #РОЗИЯЛЛОҲУ #АНҲУ

Кўксингга ҳарсангтош бостириб қўйиб,
Мушриклар қийналсанг, туйдилар роҳат.
Сен эса чидадинг синовга йўйиб,
Тилингдан тушмади Аҳад ё Аҳад.

Гоҳида оғриқдан ухлолмай чиқдинг,
Ярангдан қон оққан кечаларида.
Ахир ожизгина вужудинг сенинг,
Судратишди Макка кўчаларида.

Ул Умаййя ибн Халафдек золим,
Жонингни қийнади, қийнади узоқ.
Сен эса ёмондир демадинг ҳолим,
Фақат Яратганга арз қилдинг у чоғ.

Сенинг мақомингдан биздакалар лол,
Сенинг улуғ номинг бўлмагай қаро.
Борлигинг не бахтдир эй буюк Билол,
Илк иймон келтирган беш мўмин аро.

Эй буюк саҳобий энг оғир дамда,
Пайғамбар ёнида бўлгансан демак.
Мусулмон эдилар ёруғ оламда,
У вақтда бешта қул ва бир ҳур эркак.

Пайғамбар ёнида яна бор эди,
Икки мўминалар сиздан ташқари.
Хурмат билан тилга олинар энди,
Хавас-ла эслашга арзийдир бари.

Илк бор азон айтиб, тарихда қолдинг,
Ҳа, Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар.
Жаннатийлик хақда расулдан олдинг,
Нақадар бахт ахир, гўзал хушхабар.

Ислом буюклиги шундадир албат,
Рангу ирқ ажратмас не учун алдаш?
Йўқса қандоқ қилиб азон айтарди,
Каъбанинг томида қоп-қора ҳабаш?

Қоп-қора хотиннинг ўғли дедию,
Сўнг пушаймон бўлди юрагин эзар.
Бир дам пайғамбардан дакки едию,
Сўнг сендан кечирим сўрди Абу Зарр.

Қора оёғинг-ла юзимдан босгил,
Деган Абу Зарнинг сўзин қилиб рад.
Мен Аллоҳга иймон келтирган зотнинг,
Юзин босмам дединг, ўпганча фақат.

Ана ўлиб кетди Роббин танимай,
Умайя мисоли қадри арзонлар.
Сени эса бизга эслатар тинмай,
Минордан таралган гўзал азонлар.

Меҳринг сохта бўлса, куйдириб бағир,
Йиғламасдинг асло ўкириб хўнг-хўнг,
Азон айтолмасдан қолмасдинг ахир,
Муҳаммад пайғамбар вафотидан сўнг.

Сасинг саҳобалар тинглади ҳазин,
Пешин, аср, шому, ҳуфтон сабоҳда.
Сенга тақлиддадир ҳар бир муаззин,
Илк муаззин Билол ибн Рабоҳ-да!

@A_meshayan
14:55-03.01.2022
АбдураҳмонМешаян
20👍13😭2🔥1
​​#Буюк #Саҳобалар #ҳаётидан

#Муовия #ибн #Абу #Суфён #розияллоҳу #анҳу

О,  азиз сахоба,  о Муовия,
Ёдимга тушдингиз бу қаро тунда.
Иймон келтирдингиз Аллоҳ бир дея,
Йигирма уч ёшда эдингиз унда.

Буюк Расулуллоҳ Алайҳиссалом,
Сизга сўрадилар гўзал ҳидоят.
Вахий бўлаверди энг гўзал Калом,
Вахий бўлаверди сураю-оят.

Сиз ваҳий котиби бўлдингиз эй зот,
Ўшал Мадинаи Мунавварада.
Ҳунайн жангида этиб иштирок,
Расул-чун қадрингиз ошди янада...

...Ўн икки минг аскар сиз-ла қилди жанг,
Қалб кўзи очиқлар хақни кўради.
Юзидан қон қочиб,  оқарганча ранг,
Арман халқи сиздан бир сулҳ сўради.

Сиз сабаб тузилди тарихдир гувоҳ,
Ислом умматин илк денгиз кучлари.
Қубрусда илк масжид қурдириб э воҳ,
Сиздирсиз севинчдан қиз(и)ган ичлари.

Тўрт рошид халифа даврида асли,
О сиз йигирма йил бўлдингиз амир.
Сизга хавас қилар мўминлар насли,
Сизга ҳавас қилмай бўлурми ахир?

Аллоҳ истамади мушрик холатда-
Хор ва тубан бўлиб ўлишингизни.
Набийнинг сўраши бахтда албатта,
Ҳидоят топган зот бўлишингизни.

Сиз сабаб ёйилди пок дини Ислом,
Атлантик океан қирғоғи қадар.
Жаннатий кимсасиз, қалбда эҳтиром,
Ажрингиз оласиз келганда маҳшар.

Бутун дунёдаги етти миллиардни,
Бир жойга йиғганча қилолсакда жам.
Арзимайди сочу соқолингизнинг,
Оқарган бир тола,бир тукига ҳам...

Лек шу етти миллиард ичида ҳам бор,
Ўзин саҳобадан зўр билгувчилар.
Сиз қилган савобнинг мисқолин қилмай,
Танқидни ҳаммадан зўр қилувчилар...

Мен сизни эсласам ғийбатчилардан,
Ҳеч хафа бўлмайман энг оғир дамлар.
Мен гуноҳқор қулни қўярмиди тинч,
Саҳобани ғийбат қилган одамлар...

@A_meshayan
Абдурроҳман Мешаян
👍312👎2🔥1
​​​​​​АБУ ЗАРР ВА БИЛОЛ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУМО ИБРАТИ...

Иккиси ҳам фақат Хақ учун,
Гарчи яшаб ўтдилар халол.
Низолашиб қолишди бир кун,
Абу Зарр ва муаззин Билол.

Абу Зарр Билолга сўз қотди:
"Эй қора хотиннинг боласи".
Бу Билолга кўп оғир ботди,
Ва Набийга етди ноласи.

Деди Набий Алайҳиссалом:
" Онасини айбладингми сан?
Эй Абу Зарр сенда жоҳил(и)ят,
Одатлари ҳануз бор экан"

Бу жавобдан Абу Зарр йиғлаб,
Қалби ёниб, кўп азоб тортди.
Билол ибн Рабоҳни топиб,
Тупроққа юз қўйганча ётди.

Сўнгра йиғлаб деди Абу Зарр:
"Билол маним сўзларим тингла.
Кўтармайман тупроқдан бошим,
Юзим қаро оёқларинг-ла,

Токи босиб ўтмагунингча"
Энди Билол кўзин ёшлади.
Абу Заррнинг юзидан ўпиб,
Аста-аста сўзин бошлади:

"Эй Абу Зарр Аллоҳга қасам,
Аллоҳ учун бир бор бўлса ҳам,
Сажда қилган юзни ҳеч қачон,
Оёғим-ла босмайман бир дам".

Бу гал энди икковлари ҳам,
Йиғисида давом этишди.
Сўнг бир-бирин қучганча илдам,
Биродардек юриб кетишди.

Бизчи? Бугун одаммиз майда,
Дўстга деймиз: "Кечирмам сани"
Узр сўрар Абу Зарр қайда,
Кечиримли пок Билол қани?

Қўрқмай қўйдик биз Қуръондаги,
Ўшал азоб оятларидан.
Муслиммизу кечмадик хали,
Жоҳилият одатларидан.

Эй дўст асри саодатдан ман,
Бир ибратли қисса кўчирдим.
Абу Заррдек узр айтдинг сан,
Билол каби мен ҳам кечирдим.

@A_meshayan
23:54-30.06.2021
Абдурроҳман Мешаян
👍30😭14🔥2
​​#УСМОН_РОЗИЯЛЛОҲУ_АНҲУ_ВА_ЗАВЖАЛАРИ

Қалбида тошганда илҳом булоғи,
Шоир хақиқатни оққа кўчирди.
Сиз билан сиз бўлгач суянган тоғи,
Руқайя бахтиёр ҳаёт кечирди.

Пайғамбарнинг қизи топгунча вафот,
Унга юзландингиз муҳаббат билан.
Сўнг никоҳ риштасин боғладингиз шод,
Умму Кулсум бинти Муҳаммад билан.

Бошқа ёрингиз ҳам сизни улардан,
Оз севмади тарих гувоҳдир албат.
Безиб Муовия совчиларидан,
Отика подшоҳнинг ишқин қилди рад.

Ғофиқий ибн Ҳарб ҳамла қилган дам,
Темир қилич ила сизни урди воҳ.
Сўнгра ўқиётган мусҳафингизни,
Тепиб юборди у муттаҳам гумроҳ.

Мусҳафга тўкилди шунда қонингиз,
Тарихчилар буни битди қалам-ла.
Энди олмоқ учун сизнинг жонингиз,
Савдон ибн Ҳумрон қилганда ҳамла-

Қизингиз йўлини тўсди у итнинг,
Ва хотинингиз ҳам жон жаҳди ила.
Шунда унинг қўли кесилиб кетди,
Панжасидан жудо бўлди Ноила.

Душманлар қутириб сиз ўлгач энди,
Ғазабга чунонам тўлганларида.
Яна йўлларини ёрингиз тўсди,
Бошингиз кесмоқчи бўлганларида.

Ҳайратда қоляпман Руқайя асли,
Сизнинг қадрингизни албатта сезган.
Пок Умму Кулсум ҳам пайғамбар насли,
Сизни жонидан ҳам ортиқроқ севган.

Отика сиз ўткач қурмади турмуш,
Совчи қўйганда ҳам улуғ ҳалифа.
Ноила тик боқди душманингизга,
Қизларимиз бўлсин шундай афифа.

Ҳаётингиз ўқиб шунди уқдим мен,
Оғир мусибатмас кундошлик демак.
Агар аёлларинг севдиролсанг сен,
Ҳам яна бўлолсанг хақиқий эркак.

@A_meshayan
17:27-09.08.2023
Абдураҳмон Мешаян
👍197😭3🔥1
​​#Саҳобалар #ҳаётидан #шеър

#АНАС #ИБН #МОЛИК #ЙИҒИСИ

Анас ибн Молик йиғларкан ёмон,
Доим Тустар фатҳин олганда ёдга.
Саҳоба бўлсада кўз ёш бегумон,
Бегона бўлмаган у улуғ зотга.

Гарчи жанг қилмишлар Тустар фатҳида,
Аллоҳ бўлсин дея улардан рози.
Йиғининг боиси экан аслида,
У кун қазо бўлган бомдод намози.

Мушрикларга қарши жанг қила туриб,
Намозлари қазо бўлгани учун.
Бир саҳоба йиғлар.. Сенчи ох уриб,
Йиғлашни билмайсан эй гумроҳ нечун?

Устдан кўтаролмай битта кўрпани,
Ухладинг уйқуни сен ширин билиб.
Шу боис Хақ сенга берганча жазо,
Яратмаган балки саҳоба қилиб...

@A_meshayan
14:46-26.08.2021
Абдурроҳман Мешаян
👍20😭73🔥2
2025/07/08 21:50:16
Back to Top
HTML Embed Code: