Telegram Web Link
Азизлар, Сурхондарё вилояти, Сариосиё туманида яшовчи Набиева Муқаддасхон сиз азизларнинг ёрдамингизга муҳтож.

Суратда ташхис натижалари, шахсий маълумотлар очиқ кўрсатилган.

Набиева Муқаддасхон номидаги қуйидаги карта рақамга қўлингиздан келганча маблағ ўтказишингиз мумкин:
8600060239244693
​​Муслима хотинлар

"Йиғлаб ёзилган шеърлар" туркумидан

Қамашгандан бери намозхон эрин,
Тансиқ неъматларга қорни тўймади.
Мудом меҳнат қилиб манглайдан терин-
Артдию, тоатни асло қўймади.

Суянайин деса қилишиб туҳмат,
Ёлғиз акасин ҳам қўйдилар қамаб.
Шўрлик сингил эса чекканча заҳмат,
Яшар бир кўйлакда, қирқ ямоқ ямаб.

Укаси бедарак йўқолди четда,
Тақводор отасин кетдилар отиб.
Аёл кечалари қоврилди ўтда,
Дардлар юрагига ханжардай ботиб...

Отасиз, акаю укасиз эрсиз,
Бу аёл яшади омаддан жудо.
Қандай қилиб ахир чидади дерсиз,
Дер эди: "Укажон бор ахир Худо".

Эри билан ўн йил, йигирма йиллаб,
Жудоликда яшаб қовушолмасдан.
Кечалар ёстиққа йиғлаб изиллаб,
Танда харорати совушолмасдан,

Яшаётган не-не ҳалол аёл бор,
Йиғиси тиқилиб ҳар дам томоққа.
Номусини сотмай, қайтар дея ёр,
Ўн беш йиллаб қатнаб совуқ қамоққа.

Мен эркак бўлсам ҳам шунча ғурбатни-
Кўрсам ёриларди чидолмай юрак.
Менимча бир куни ўшал жаннатни,
Муслима аёллар тўлдирса керак.

@A_meshayan
16:09-23.06.2022
Абдураҳмон Мешаян
​​Қалбимдаги мунофиқлигим.

Золим бўлдим эмасман мазлум,
Яна шеърга топилди мавзум.
Ўзгагамас, Ўзингга маълум,
Қалбимдаги мунофиқлигим.

Қилмишимга бир боқ, бир кузат,
Менга иймон шарбатин узат,
Қалбим касал Ёр Ўзинг тузат,
Қалбимдаги мунофиқлигим.

Мудом яшаб кибр-у ҳаво-ла,
Ошно бўлдим қўшиқ наво-ла,
Ёлвораман Ўзинг давола,
Қалбимдаги мунофиқлигим.

Тутган янглиғ гўё ваража,
Паст бўлмишдир баланд даража.
Буюк Табиб қил муолажа,
Қалбимдаги мунофиқлигим.

Лағулардан тўйганман етар,
Кундан-кунга мени маҳв этар.
Шояд Зикринг айласам кетар,
Қалбимдаги мунофиқлигим.

Борсам агар Уйингга маҳтал,
Қирқ кун тинмай ҳар кун беш маҳал,
Буткул кетар қолмас ҳам сағал,
Қалбимдаги мунофиқлигим.

Ё Аллоҳим айла мурувват,
Ўзингдадир ҳамма куч, қувват.
Иймонга айлансин бақувват,
Қалбимдаги мунофиқлигим.

@A_meshayan
18:21-24.06.2023
Абдураҳмон Мешаян
#Обуначилардан

Assalomu aleykum muhtojlik sabab kitoblarimni sotmoqchiman oladiganlar boʻsa lichkaga yozsin roʻyxatini tuzdim shunga qarab narx belgilaymiz iltimos oʻyin qilmang muhtojligimni suestimol qilmang

1)Qurʼoni karim kattasi ichi sariq tajvidlik
2) Qurʼoni Karim tarjima va tafsiri
3)Iymon
4) Islom tarixi
5) Anbiyolar qissasi kattasi
6) Mukoshafatul Qulub
7) Saodat asri 4juzli
8)Asharai Mubashshara
9)Tazkiratul Avliyo
10) Ibodati islomiya
11) Asmaul Husna kattasi
12)Quroniy oltin silsila
13)Jannatga borar yoʻllar
14)Sohilsiz dengiz
15)Dunyo jannati
16)Imomi Aʼzam
17) Muhammadga sodiq Muhammad sodiq sallollohu alayhi vasallam
18)Siz paygʻambarni koʻrganmisiz
19) Xazrati Uvays qaroniy
20)Alloh bilan koʻngil suhbati namoz
21) Ulamolar nazdida vaqtning qadri
22) Rasulullohdan goʻzal oʻrnak
23)Nurul Basar
24)Olamlar sarvari
25)Bir olimning kundaligi
26)Musnad
27) Xidoyat imomi
28) Rasulullohning ahli baytlari
29) Hanafiy fiqhiy
30) Mahbub paygʻambar
31) Masxablar birlik ramzi
32)40 Xadis
33) Allohga qoching
34)Qalb Iffati
35) Bugun bomdod oʻqidizmi
36) Olim Odam va Olam
37) Savdogarlar ustozi
38) Ilohiy ishq
39)Fesleen
40) Oʻzingga xush kelding
41)Jazosiz tarbiya
42)Baxt Allohga ishonmoqlikdir
43) Imom Hasan va Husan qissasi
44) Vasiyatnoma
45)Ohing Allohga omonat
46)Oʻgay ona
47)Sir
48) Lol
49)Dunyoni tebratgan buyuklar 8ta kitob hammasi bor
50)Quron qalblar shifosi
51) Tarixi Muhammadiy yangi nashr
52) Xalqa
53) Firʼavn yenga olmagan Muso alayhis-salom
54) Ixtiloflar sababli yechimlar
55) Vasatiya hayot yoʻli
56)Eng zaruriy salovatlar
57) Quddusning soʻnggi muhofizi.

Juda koʻpi oʻqilmay qolib ketgan yangi turipti

Alohida sotilmaydi iltimos soʻramang hammasini bir insonga sotaman

@UmmuMUHAMMADNUR
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
​​ҚАЛТИРАТГАН "ЯХШИ ГУМОН"

"Соқолига қара, руҳсорига боқ,
Масжидда ҳар куни намоз ўқийди.
Динга берилгандир, бу бола ўртоқ,
Ҳамма билганича миш-миш тўқийди.

Э вох бўлмасайдим дўзахга ўтин,
Тораймаса эди мозорим ўлсам.
Халқ гумон қилгандек қанийди дўстим,
Дунёгамас динга берилган бўлсам...

@A_meshayan
18:07-14.06.2022
Абдурроҳман Мешаян
Бу– йигирма йиллик воқеа.

2004 йил, ёз, хуфтондан кейин, "отбой"га яқин вақти, МХХнинг тергов изолятори. Тишим қаттиқ оғриб қолди. Илдизларниинг санчиғи мияларимга, кўзларимгача урарди. Чидамай қолдим. Хонадагилар "навбатчига айтинг, дори беради" деди. Эшикни тақиллатдим. Навбатчи туйнукни очди, "шундай, шундай" дедим. Туйнукни ёпиб, индамай кетди. Шерикларим "яхши бўлди, энди дори олиб келади" деди. 1-2 дақиқадан кейин тешикни қайта очиб, "сенми, бу ёққа кел" деди сансираб. Ёқмаса ҳам мажбур эдим, бордим олдига. Тешикдан қўлини тиқди, қизил бандли омбур бор экан, "оғриётган тишингни кўрсат, суғуриб оламан" деди. Гердайиб туришидан ўзидан фиръавн ясаб олган эди. Ҳеч нарса дея олмадим, ҳеч нарса. Чунки, қафасдаги бир ожиз, бир нотавон эдим, қўлимдан ҳеч нарса келмасди. Фақат қаттиқ оғриндим, индамай жойимга қайтдим. У тиржайиб, боплаб қўйганидан хурсанд бўлиб, тарақлатиб, ёпиб кетди. Бироз ўтиб оғриқ ҳам қолди, ухладик.

Эрталаб бомдоддан кейин ўша туйнук очилиб, кечқурунги навбатчи аланглаб у ёқ бу ёққа, ичкарига қаради. Ичимизда ёши каттароқ, Наманганнинг Ғунча деганми-ей маҳалласидан Аҳмадхон ака исмли кишига қараб, имлаб чақириб, олиб чиқиб кетди. Озгинадан кейин у киши қайтиб келиб, ёнимга ўтирди. У ерда "нега чақирибди?" деган гап бўлмайди, қулоқмикан деган шубҳага тушиб қолинади. Озгинадан кейин у киши секин пичирлаб "қори ака, навбатчи мендан рози бўлсинлар, хато қилдим, кечирсинлар, ўшандан кейиноқ тишим қаттиқ оғриб қолди, кечаси билан думалаб чиқдим, ёмон оғриди, кечирсинлар деди қайта-қайта, жағ-юзлари ҳақиқатда шишиб кетибди, чангаллаб ўлтирибди" деди.

Негадир ёдимга тушиб кетди. Чуқур хўрсиниб қўйдим...

Мабодо, тўқимага ўхшамасин, танийдиганлар бўлса, Ғунчадан, Орифбоев Аҳмадхон акадан бир сўраб кўрсин, балки у одам ҳам эслар...

Salim Ayyubiy
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туркиялик жуда машҳур санъаткор бор:
Йилдиз Тилбе.
У интервюларидан бирида шундай деганди:
"Бир замонлар жуда қаттиқ ошиқ бўлдим.
Ишқ дастидан амалиётлар бўлдим, баъзи аъзоларимни олдилар.
Ўша замонда иккита қўшиқ ёздим.
Ёзарканман шу қадар қалбим оғридики,  шу қадар ёмон аҳволга тушдимки мен шу ёшимда бу қадар азоб чекаётган бўлсам инсонлар буларни тинглаб жонига қасд қиладику хақиқатдан ёшлар ўзига суиқасд қилиши мумкинку деб ўша қўшиқларни бошқа айтмадим ва басталаган у куйларимни йиртиб отдим".

Охирги икки ой ичида мен ҳам ёзган шеърларимни ёзиб, ўчириб, ёқиб,  чарчаб кетдим.
Ёзаман,  йиғлайман,  ўчираман...
Хақиқатга тўла у гўзал шеърлар ўзим билан мозорга кетади.
Бошқача маддоҳона шеърлар ёзай десам қўлимдан келмайди ўзимни мажбурласамда Аллоҳ илҳом юбормайди.
Ҳозир ҳам шеър ёзиб бўлиб юрак дори ичиб олдим.
Энди сайр қилмасам ухлолмайман.
Уёғи бомдод...
Бир ўзимга раҳмим келади,  бир кулгим.
Кимсан ўзи сенга нима зарур бунча юк дейман...

@A_meshayan
03:17-04.07.2024
Абдураҳмон Мешаян
Forwarded from Muhammad Temur A'zam
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мактаб ёшидаги фарзанди бор исталган ота-она дилбандига яхши илм берадиган ва замонавий ўқув даргоҳи истайди.

Замонавий мактаб қандай бўлади?

Аввало тизим. Мактабдаги ишлар тўғри йўлга қўйилган бўлиши, вазифалар профессионаллар томонидан бажарилиши шарт. Академик ва бошқа ташкилий ишлар яхши йўлга қўйилган мактабга фарзандингизни берармидингиз?

Тажрибали ва малакали устозлар. Ўз ишини севувчи, вазифаларига сидқидилдан ёндашувчи, тажрибали ва албатта билимли устозлар жамоасига эга мактабга фарзандингизни ишониб топширармидингиз?

Мактабда хорижлик тажрибали ўқитувчилар дарс берса. Болангиз буюк британиялик, япониялик ва бошқа давлатлардан келган мутахассисардан таълим олса, сизга маъқул келармиди?

Қулай бино. Ўқувчи мактабдалик чоғида ўзини хавфсиз ҳис қилса, танаффусларни яйраб ўтказиб, тоза ҳаводан баҳра олиш учун яхши имкониятга эга бўлса... Айтайлик, танаффус ёки бўш вақтида бир дарахт соясида ўзи истаган машғулот билан шуғулланиб ўтирса ёки мактаб ҳовлисига чиқиб устозлари ва дўстлари билан бадминтон ўйнайдиган шароитга эга бўлса, шундай мактабда ўқитармидингиз болангизни?

Мактабда антиқа ва фойдали тўгараклар бор бўлса нима дердингиз? Дейлик, фарзандингиз ҳафта давомида от миниш билан шуғулланса? Ҳа-ҳа, нотўғри ўқимадингиз фарзандингиз ОТ МИНСА ёқармиди бу сизга? От миниш машғулоти бепул бўлса-чи?

Ўқишдан кейин турли тўгаракларга қатнашиб, ўз билимини оширса, янги нарсаларни ўрганса-чи? Масалан, инглиз, рус ва араб тиллари, каратэ, гимнастика, ментал арифметика, математикадан бепул машғулотлар бўлса-да, дарслардан кейин кейин маза қилиб шуғулланса хурсанд бўлармидингиз?

Ўз ишининг устаси бўлган ошпазлар тайёрлаган мазали таомлар боланинг ёши ва саломатлиги ҳисобга олиниб, врач назорати остида тузилган меню асосида пиширилса. Яна 3 маҳал. Раво кўрасизми шундай мактабни ўз дилбандингизга?

‼️ Тошкентда шундай мактаб бор! Ҳозироқ қўнғироқ қилинг. Мактабга бир келиб кетсангиз, янада яхшироқ бўлади.

Jalaliddin International School’га марҳамат!

Манзил: Тошкент ш., Олмазор тумани, массив Беруний 3. Мўлжал: 46-мактаб.📍 Локация

☎️ +998 90 393 14 14
☎️ +998 90 131 15 15
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ЭРТАГА БУГУНДАН ЯХШИРОҚ БЎЛАР

Умиди йўқ одам – илдизсиз дарахт,
Кўкаролмай хуноб, гуллолмай карахт.
Эй инсон, умид қил, насиб этгай бахт,
Эртага бугундан яхшироқ бўлар.

Баҳор қайтиб келар, эрийди қорлар,
Бойчечаклар кулиб, қуёш ҳам порлар,
Тўкилгай пойингга кузда анорлар,
Эртага бугундан яхшироқ бўлар.

Ихлос билан қилсанг ибодатингни,
Топажаксан ҳузур-ҳаловатингни.
Тўхтатсанг нолишу шикоятингни,
Эртага бугундан яхшироқ бўлар.

Кимларнидир қилмиш иблис васваса,
Кимнидир чулғаган қайғу, талваса.
Баридан қутулгунг Худо хоҳласа,
Эртага бугундан яхшироқ бўлар.

Сўра: туҳфа қилар, олийдир Худо,
Сахийдир, айлайди бахт-омад ато,
Аршга учиб кетди бир ҳовуч дуо,
Эртага бугундан яхшироқ бўлар!

2010-йил
Абдураҳмон Мешаян

Манзилимиз:
www.tg-me.com/A_Meshayan
​​#СИНОВ

Чақиб бўлиб бошин ёнғоқнинг,
Тарвузни пичоқлаб қўйишди.
Жонинг сақлаб сотқин янтоқнинг,
Етилган қовунни сўйишди.

Ҳануз ҳеч не ўзгаргани йўқ,
Аҳвол шудир: Шом-у Қатарда.
“Хом”лар яшар кўзин қилиб лўқ,
“Пишган”ларнинг жони хатарда!

@A_meshayan
16:19-11.10.2019
Абдураҳмон Мешаян
​​#Жаннат_бўлсин_ғарибларга!

Йиғлайвериб бўлди ошна,
Икки кўзинг икки чашма.
Билки сенга жаннат ташна,
Жаннат бўлсин ғарибларга!

Қуръонинг бордир мўътабар,
Шафоат қилар пайғамбар.
Ҳадисидадир хушхабар,
Жаннат бўлсин ғарибларга!

Ўз юртингда бегонасан,
Дин ғамида кўп ёнасан.
Хақ йўлида девонасан,
Жаннат бўлсин ғарибларга!

Урчиб жирканч мафкуралар,
Азобдадир мастуралар.
Дилимизга жо суралар,
Жаннат бўлсин ғарибларга!

Хақ йўлида хизматдами,
Эл ичрами ҳилватдами.
Ватандами хижратдами,
Жаннат бўлсин ғарибларга!

Томирида қон гупурган,
Қалб боғида ишқ уфурган.
Зиндонларда қон туфурган,
Жаннат бўлсин ғарибларга!

Харом мол-дунё йиғмаган,
Хижратда ҳар кун йиғлаган.
Ўз Ватанига сиғмаган,
Жаннат бўлсин ғарибларга!

Қариндошга бериб мансаб,
Бегонага қилиб ғазаб.
Еб юрганларгамас асаб,
Жаннат бўлсин ғарибларга!

Мўминлик номин оқлаган,
Динин ривожин хохлаган-
Оғзида чўғдек сақлаган,
Жаннат бўлсин ғарибларга!

@A_meshayan
00:57-14.07.2023
Абдураҳмон Мешаян
2025/07/06 19:45:10
Back to Top
HTML Embed Code: