Telegram Web Link
🇺🇿🇶🇦Президентимизнинг 1-2 октябрь кунлари Қатар давлатига амалга оширган ташрифлари доирасида эришилган келишувларнинг ижросини таъминлаш мақсадида ушбу давлатда бир қатор учрашув ва музокаралар ўтказдик.

📍Учрашувлар якунига кўра икки томонлама амалий ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича муҳим келишувларга эришдик. Хусусан,

🔹Қатар Давлат аудит бюроси билан:
▪️молия соҳаси мутахассислари, бухгалтер ва аудиторлар учун махсус ўқув дастурларини ишлаб чиқиш;
▪️давлат харидлари соҳасидаги электрон дастурлар (Қатарнинг Archer GRC ва Ўзбекистоннинг exarid.uz порталлари)ни такомиллаштириш бўйича ҳамкорлик қилиш;
▪️Бюрода Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ходимларининг малакасини ошириш бўйича қисқа муддатли ўқув курсларини ташкил қилиш.

🔹Қатар Давлат прокуратураси билан:
▪️икки давлат ўртасида коррупцияга қарши кураш борасида ўзаро маълумот алмашишни йўлга қўйиш;
▪️коррупциявий жиноятлар содир этилишини таҳлил қилиш ва қонунчиликни такомиллаштиришда ҳамкорлик қилиш.

🔹Қатар давлати Коррупцияга қарши курашиш ва қонун устуворлиги маркази билан:
▪️Ўзбекистоннинг Коррупцияга қарши курашиш идоралари халқаро ассоциациясига қўшилиши бўйича жараёнларни амалга ошириш;
▪️Қатарнинг Лусаил университетида Агентлик ходимлари учун коррупцияга қарши кураш бўйича қисқа муддатли курслар ва магистратура босқичида грант асосида ўқишини ташкил қилиш.
Шунингдек, Марказ вакиллари билан жорий йил декабрь ойида Тошкентда ўтказилиши режалаштирилган Коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус халқаро мукофот билан тақдирлаш маросимининг ташкилий масалаларини ҳам муҳокама қилдик.

🔹Қатар Давлати Маъмурий назорат ва очиқлик идораси билан:
▪️қўшма ўқув курсларини ташкил этиш, ўзаро ахборот алмашиш, ўқув-услубий қўлланмалар тайёрлаш;
коррупцияга қарши курашишда ёшлар ташаббусларини қўллаб-қувватлашга қаратилган грант лойиҳасини ишга тушириш;
▪️давлат идораларининг шаффофлигини оширишга қаратилган таклифлар ишлаб чиқиш;
▪️ННТлар ва жамоатчиликни коррупцияга қарши курашга жалб этишда ўзаро тажриба алмашиш.

@aburxanov
Ўтган йили Давлатимиз раҳбари томонидан божхона тизимини янада ислоҳ қилиш бўйича ўтказилган йиғилишда тизимни коррупциядан холи қилиш бўйича топшириқлар берилган эди.

Шунингдек, Президентнинг божхона маъмуриятчилигини янада такомиллаштиришга доир фармони билан тизимда коррупцияга сабаб бўлаётган омилларни батараф этиш, манфаатлар тўқнашувини олдини олиш ва ходимлар иш самарадорлигини ошириш бўйича қатор вазифалар белгилаб берилган эди.

Мазкур топшириқ ва вазифалар ижроси ҳолати, соҳада амалга оширилган ишларни муҳокама қилиш ва жорий қилинган янги тизимлар билан танишиш мақсадида, Божхона қўмитасида бўлдик.

Хусусан, коррупциявий хавфларни бартараф этиш ҳамда инсон омилини қисқартириш мақсадида ишлаб чиқилган 17 та янги ахборот тизимлари (“Юк операциялари”, “Божхона кўриги”, “E-Navbat”, “Шаффоф тизим”, “Божхона ходими”, “Самарадорлик”, “Божхона қиймати”, “Таргетлаш ва хавфларни бошқариш” “Транспорт назорати”, “Коррупциявий хавфларни бошқариш” ва б.) ва 13 та янги электрон хизмат, 6 та мобиль иловаларнинг ишлаши билан танишдик.

Масалан, “Самарадорлик” тизимида ходимлар фаолиятини баҳолашни инсон омилисиз амалга ошириш, “Коррупцион хавфларни бошқариш” тизимида эса ходимларнинг коррупцияга мойиллигини аниқлаш имконияти яратилган.

Шунингдек, ходимларни ишга қабул қилиш “Божхона органлари хизматига ишга жойлашиш” онлайн саҳифаси орқали амалга оширилиши, божхона расмийлаштирув жараёнлари эса масофавий тарзда амалга оширилаётгани, божхона кўриги натижалари планшет ёрдамида тасдиқланиши, аэропортларда янги “Масофавий божхона назорати” ахборот тизими ишга туширилганлиги соҳада коррупция даражасининг камайишига, очиқлик ва шаффофлик таъминланишига хизмат қилмоқда.

Бу каби чораларнинг самараси ўлароқ, Божхона қўмитаси давлат идораларининг коррупцияга қарши курашиш ишлари самарадорлиги рейтингида “яхши”, очиқлик индексида эса фаолият очиқлиги ва шаффофлиги даражаси "яшил" тоифада баҳоланган.

Қўмита раҳбарияти билан соҳани янада шаффоф, коррупциядан холи қилиш бўйича келгусидаги режаларни белгилаб олдик.

@aburxanov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз - дунё эътирофида!

@aburxanov
🤔 Сунъий интеллект билан ҳамфикр эканмиз

PS. Платформанинг яқин орада ўзбек тилида ҳам равон фикрлар тақдим этишига умид қилиб қоламан.

@aburxanov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿Халқимизнинг шон-шарафи, ўтмиши, бугуни ва интилишлари тимсоли бўлган Давлат байроғи куни барчамизга муборак бўлсин!

@aburxanov
Бугунги фармон Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари ва муҳим кўрсатмалари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, ушбу ҳужжат билан аҳолини қийнаб келаётган қатор долзарб масалалар ўз ечимини топмоқда.

Мисол учун, “Ҳаж” зиёратига боришдаги фирибгарлик ҳолатларини олдини олиш ва навбатга туриш тизимини очиқ ва шаффоф бўлишини таъминлаш мақсадида “Ҳаж” зиёратига борувчиларнинг ягона онлайн навбати жорий этилиб, доимий янгилаб борилади ва у барча учун очиқ бўлади.

Ёки, яна бир муҳим ўзгариш сифатида, фалсафа доктори (PhD) ва фан доктори (DSc) илмий даражасини олиш учун ўтказиладиган диссертация ҳимояси, ўрта-махсус ва профессионал таълим муассасалари, Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларга кириш имтиҳонлари, ҳарбий кафедраларга қабул қилишдаги саралаш танловлари интернет тармоғи орқали жонли эфирга узатиш тартиби жорий этилади.

Яна бир янгилик, давлат органлари ва ташкилотлари бюджетдан ташқари жамғармаларига келиб тушаётган маблағлар, мисол учун – жарима, давлат мулкини ижарага бериш ва сотиш, пуллик хизматлардан келиб тушган маблағларнинг қайси мақсадларга сарфланаётгани жамоатчиликка очиқ эълон қилиб борилади.

Шунингдек, давлат харидларида товарларнинг нархларини назорат қилиш механизмлари такомиллаштирилиб, товарнинг бошланғич нархи давлат харидларининг махсус ахборот порталида эълон қилинган нархлар асосида шакллантирилади.

Коррупцияга қарши курашиш агентлигига давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик бузилганлиги ҳолатлари юзасидан маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисида баённомалар тузиш, шунингдек, харид қилиш тартиб-таомилларини тўхтатиб туриш ваколатини бериш назарда тутилмоқда.

@aburxanov
Бугун Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилганлигининг бир йиллигига бағишлаб тадбир бўлиб ўтди.

Бугунги кунга қадар Академияда Агентлигимизнинг барча ходимлари махсус малака ошириш курсларидан ўтишди. Академия билан биргаликда ташкил этилган  20 та ўқув курслари орқали 700 нафарга яқин давлат хизматчиларининг коррупцияга қарши курашиш ва ҳалоллик стандартларини жорий этиш бўйича билимлари оширилди, коррупцияга қарши курашишга оид долзарб мавзулар бўйича 20 дан зиёд тадқиқотлар олиб борилди. “Коррупция муаммолари” ихтисослиги бўйича ўнлаб докторлик диссертациялари ҳимоя қилинди.

Агентлигимизнинг асосий ҳамкори бўлган ушбу таълим даргоҳини табриклаган ҳолда, келгусида ҳам ҳуқуқий соҳада, айниқса, коррупцияга қарши курашиш соҳасида етук кадрларни етиштиришдан чарчамасликларини тилайман.

@aburxanov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
9 декабрь - Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни!

@aburxanov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚡️Ўзбекистон илк маротаба “Халқаро коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак мукофоти”нинг тантанали тақдирлаш маросимига мезбонлик қилади.

@aburxanov
Тошкентда ўтиши режалаштирилаётган “Халқаро коррупцияга қарши курашиш бўйича юксак мукофоти”нинг тақдирлаш маросимига илк маротаба шу пайтгача ғолиб бўлган фаолларнинг барчаси мамлакатимизга ташриф буюриши кутилмоқда.

Уларнинг бири – доктор Неажай Пайлей бўлиб, у 2018 йилда мазкур мукофотнинг “Коррупцияга қарши тадқиқотлар ва таълимга қўшган ҳиссаси учун” номинациясида ғолиб бўлган. У мактаб ўқувчилари учун коррупцияга қарши курашиш бўйича махсус дарслик ҳамда ўқув қўлланмалар ишлаб чиққани, шунингдек, бир қатор таълим подкастларини яратгани билан машҳур ҳисобланади.

Доктор Неажай бир қатор нуфузли вазифаларда, хусусан, Либерия Президентининг спичрайтери, The Washington Informer Newspaper газетаси муҳарри, Оксфорд ҳамда Либерия университетлари, Лондон иқтисодиёт ва сиёсатшунослик мактабида тадқиқотлар ва педагогик фаолият олиб борган.

У шунингдек, Африка тараққиёт банки, Австралия халқаро ривожланиш агентлиги, Форд жамғармаси, Барқарор ривожланиш институти ҳамда БМТнинг Африка бўйича иқтисодий комиссиясида эксперт-маслаҳатчи сифатида ҳам фаолият юритган.

Неажай Пайлей 2020 йилда Grassroots Alternative Movement ҳаракатининг Давлат хизмати соҳасидаги мукофоти лауреати, 2019 йилда “Жасур лидерлар” халқаро мукофоти совриндори, 2016 йилда Африканинг “Йил аёли”, 2015 йилда Financial Times нашри томонидан “Эътирофга лойиқ бўлган 25 африкалик” рўйхатига киритилган.

Бугун доктор Неажай Тошкент шаҳрининг бир қатор мактабларига бориб, ўзбекистонлик ўқувчиларга маҳорат дарслари ўтди.

Биз ҳалолликни тарғиб қилувчи, ёшлар учун мўлжалланган ўқув қўлланмаларни яратишда унинг тажрибасидан самарали фойдаланган ҳолда, фаол ҳамкорлик қиламиз.

@aburxanov
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Коррупцияга қарши курашиш соҳасида юксак халқаро мукофотни топшириш маросимидаги нутқида илгари сурилган муҳим ташаббуслар:

Коррупцияга қарши курашиш бўйича 2030 йилгача мўлжалланган Миллий стратегия қабул қилинади

Давлат идоралари фаолиятининг шаффофлиги ва ҳисобдорлиги янада оширилади

Коррупция муаммолари бўйича
Минтақавий тадқиқот маркази ташкил этилади

Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг салоҳият ва имкониятлари янада оширилади

Коррупция ҳолатлари бўйича “дастлабки ўрганиш” – коррупцион суриштирув институти жорий этилади

БМТнинг Коррупцияга қарши таълим ва ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш ГЛОБАЛ РЕСУРСИ дастури Ўзбекистонда кенг жорий этилади

Тошкент шаҳрида коррупцияга қарши курашиш бўйича Глобал медиа форум ўтказилади.

@aburxanov
2025/06/29 15:55:48
Back to Top
HTML Embed Code: