Forwarded from Prezident matbuot kotibi | Sherzod Asadov
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Кириб келаётган 2024 йил барчага хайрли келсин!
Янги йилда кўзланган эзгу мақсадлар, ёрқин фикр ва ғояларимиз тўлақонли амалга ошсин!
@aburxanov

Бугунги сана — Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни билан тизимда ишлаётган барча ходимларни ўзим ва Коррупцияга қарши курашиш агентлиги жамоаси номидан чин қалбдан табриклайман!
Прокуратура органлари ходимлари коррупцияга қарши курашишда Агентлигимизнинг энг яқин ва ишончли ҳамкорларидан бири ҳисобланади.
Соҳанинг малакали, ҳалол ва виждонли ходимлари саъй-ҳаракатлари туфайли бугун турли даражадаги коррупциявий жиноятлар фош этилмоқда ва бу орқали жазо муқаррарлиги таъминланмоқда.
Коррупцияга қарши курашиш борасидаги самарали фаолияти ҳамда Агентлик билан ўзаро ҳамкорлиги учун Бош прокуратура раҳбарияти ва бир қатор тузилмалари фаолиятини эътироф этган ҳолда, Агентлик жамоаси номидан алоҳида миннатдорлик билдиришни жоиз деб билдик.
Коррупцияга қарши курашишда олдимизга қўйилган мақсадларни тўлақонли ва изчил амалга оширишда келгусида ҳам прокуратура органлари билан ҳамкорликни фаол давом эттиришдан манфаатдормиз.

Сўнгги йилларда Хитой давлати коррупцияга қарши курашишда қатъий позицияга эга эканлигини намойиш этмоқда.
Жумладан, Transparency International ташкилотининг "Коррупцияни қабул қилиш" индексида сўнгги 10 йилда 40 поғонага юқорилади.
Ўзбекистон Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўтган вақт давомида Хитойнинг коррупцияга қарши курашишга масъул бўлган қатор идоралари билан ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Ўйлайманки, давлатимиз раҳбарининг ХХРга ташрифи бошқа устувор йўналишлар қаторида коррупцияга қарши курашиш соҳасида ҳам ўзаро ҳамкорликни янада жадаллаштиришга хизмат қилади.

Бугун Ўлжас Абаевич Бектенов Қозоғистон Республикаси бош вазири лавозимига тасдиқланди.
Ўлжас Абаевич Қозоғистон коррупцияга қарши курашиш агентлигида турли лавозимларда фаолият юритган ва икки давлат аксилкоррупция идораларининг ҳамкорлик алоқаларини кучайтирилишида ўз ҳиссасини қўшган.
Бугунги юксак ишонч билан, қадрдон ҳамкасбимни табриклайман.
Мамлакат ривожидаги фаолиятида омад ва зафарлар тилайман ҳамда икки давлат ҳукуматлари ҳамкорлигини янги босқичга олиб чиқишига тилакдошман!

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президентимиз ташаббуси билан БМТнинг Коррупцияга қарши таълим ва ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш глобал ресурси (GRACE) дастурини Ўзбекистонда кенг жорий этиш бўйича “Йўл харитаси” тасдиқланди.
Унинг доирасида ёшларда коррупцияга қарши муросасиз муносабатни шакллантириш ва уларнинг фаоллигини оширишга қаратилган “Ҳалоллик қадриятлари”, “Тўғрилик, меҳнатсеварлик - хотиржам ҳаёт асоси”, “Коррупция – давлатни емирувчи, инсонни тубанлаштирувчи иллат” мавзуларида бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилади. “Ўқувчи-ёшлар ҳалоллик тарафдори” ўн кунлиги ва “Ҳалоллик тўгараклари” тизимли равишда ўтказиб борилади.
Касб-ҳунар таълими ва олий таълим муассасаларида эса “Аксилкоррупция коворкинг маркази” фаолияти йўлга қўйилади.
Куни-кеча наманганлик ёшлар билан ўтказган мулоқотимиз давомида йигит-қизларимизда бу иллатга нисбатан муросасизлик, тоқатсизлик ортиб бораётганидан хурсанд бўлдим. Шу билан бирга, уларнинг фикр-мулоҳазалари, қизиқишлари, таклиф ва ташаббуслари келгусида амалга оширишимиз зарур бўлган режа ва мақсадларимизни мустаҳкамлаш ва бойитишга туртки бўлди.
Бундан буён коррупцияга қарши курашишга ёшларни фаол жалб этиш янада кенг қамров ва тизимли ҳаракатлар асосида янгича мазмун, замонавий ёндашувлар билан такомиллаштирилади.

Go'zal va mo'tabar onalarimiz, qadrli opa-singillarimizni bugungi bahor va nafosat bayrami bilan samimiy muborakbod etaman!
Jonajon yurtimiz rivoji va hamjihatlikka beqiyos hissa qo‘shib kelayotganingiz uchun barchangizga chuqur hurmat-ehtirom hamda eng ezgu tilaklarni bildiraman!

Бугун Нукус шаҳрида қорақалпоғистонлик ёшлар билан мулоқот ўтказдик.
Улар билан коррупцияга қарши курашишнинг таъсирчан ҳамда замонавий усулларини жорий этиш бўйича фикр алмашдик.

Коррупцияга оид ҳуқуқбузарлик ҳақида хабар берганларни ҳимоя қилишга оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди.
Унга кўра, ўз меҳнат фаолиятини амалга ошириб келаётган ташкилотда, таълим муассасасида коррупция ҳолатларига тайёргарлик кўрилаётганлиги ёки содир этилганлиги ҳақида хабар берган ходимлар, шу жумладан талабалар ва бошқалар хабар берувчи шахслар тоифасига киритилиши ва давлат томонидан ҳимоя остига олиниши асослари ва тартиблари белгиланмоқда.
Шунингдек, журналистик текширувни ўтказиш жараёнида аниқланган коррупция ҳолатлари ҳақида хабар берган оммавий ахборот воситалари вакиллари ҳам ушбу қонунда белгиланган ҳимоя чораларидан фойдаланишлари мумкинлиги белгиланмоқда.
Қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган бўлиб, барчадан уни янада такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсияларни кутиб қоламиз.

Бугун Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида ўтказилган сессияда Америка-Ўзбекистон савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм, Кранс-Монтана Форуми асосчиси ва раиси Жан Пол Оливье, Люксембург шаҳзодаси Жан Люксембург, Маврикий Республикаси собиқ Президенти Амина Гуриб-Факим, Франция Сенати аъзоси Кристоф-Андре Фрасса каби нуфузли экспертлар билан коррупцияга қарши самарали сиёсат ва яширин иқтисодиёт кўламини қисқартириш орқали инвестиция муҳитини яхшилаш мавзусида муҳокамалар ўтказдик.
Коррупцияга қарши самарали кураш комплекс ёндашувни талаб этиши, бунда давлат идоралари фаолияти шаффофлигини ошириш муҳимлиги, аксилкоррупция сиёсати эса тўғридан-тўғри инвестицион муҳитга таъсир қилиши таъкидланди.
Бу борада глобал ва маҳаллий даражадаги муаммоларнинг мавжудлиги ва уларни ҳал этиш йўллари юзасидан фикр алмашдик.

Таълим тизимида ҳалоллик, аксилкоррупция маданиятини шакллантириш - коррупцияга қарши кураш сиёсатининг самарали амалга оширилишига хизмат қилади.
ТДЮУ томонидан мамлакатимиз олий таълим муассасалари орасида биринчилардан бўлиб ISO 37001:2016 коррупцияга қарши халқаро стандартларнинг жорий этилгани ва мувофиқлик сертификати қўлга киритилгани мазкур олий таълим даргоҳи халқаро стандартлар асосида коррупциянинг олдини олиш, уни барвақт аниқлаш ва тегишли чоралар кўришга хайриҳоҳлигини ифода этади.
Ўйлайманки, бошқа олий таълим муассасаларида ҳам бундай чоралар амалга оширилади ва "олий таълимда коррупция йўқолмайди", деган стереотипларнинг буткул йўқ бўлишига эришилади.