Бугундан бошлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фракцияларида Томорқа ер участкасидан оқилона фойдаланмаслик учун жавобгарликни белгиловчи қонун лойиҳаси муҳокамалари ўтказилмоқда. Лойиҳага кўра, томорқа ер участкасидан асоссиз равишда оқилона фойдаланмаганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараваридан уч бараваригача миқдорида, худди шундай ҳуқуқбузарлик маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилган бўлса, – уч бараваридан беш бараваригача миқдорда жаримага солиниши белгиланмоқда.
@aburxanov
@aburxanov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 2 миллиондан ошди, вафот этганлар эса 127мингга яқинлашди....
@aburxanov
@aburxanov
Бугун Қонунчилик палатасида Евроосиё иқтисодий иттифоқ билан ҳамкорлик бўйича навбатдаги муҳокамалар бўлиб ўтди. Унда Бош вазир ўринбосари Қўчқоров, Ташқи ишлар вазири Камилов, АКТ вазири Содиқовлар иштирок этишди. Муҳокамаларнинг қизғин тус олганидан хулоса қилиш мумкинки – Иттифоқ билан ҳамкорлик қилишимиз аниқ. Шунинг учун, Иттифоққа аъзоликнинг салбий томонлари эмас, оддий фуқаролар учун афзаллик томонларини санаб ўтмоқчиман.
Иттифоққа аъзо бўлсак:
Ўзбекистонга импорт қилинадиган 918та товарлар (мас. автомобилсозлик, электротехника, озиқ-овқат маҳсулотлари ва бошқалар) учун божхона йиғимлари бекор қилинади;
▪️ Иттифоққа аъзо давлатлар чегараларидаги 20 та божхона пости тугатилади;
▪️Фуқаролар томонидан аэропортлар орқали – 2000 доллар ўрнига 10000 евро, автотранспорт пунктлари орқали – 300 доллар ўрнига 500 евро миқдоридаги шахсий фойдаланиладиган товарларни олиб киришга рухсат берилади;
▪️Россиядаги 2млн.дан ортиқ юртдошларимиз патент олмасдан Россиянинг исталган жойида ишлаши мумкин бўлади

AkmalBurxanov⚖
Бугундан бошлаб Олий Мажлис Қонунчилик палатаси фракцияларида Томорқа ер участкасидан оқилона фойдаланмаслик учун жавобгарликни белгиловчи қонун лойиҳаси муҳокамалари ўтказилмоқда. Лойиҳага кўра, томорқа ер участкасидан асоссиз равишда оқилона фойдаланмаганлик…
Қонунчилик палатасининг бугун бўлиб ўтган ялпи мажлисида куни кеча муҳокама қилинган Томорқа ер участкасидан оқилона фойдаланмаслик учун жавобгарликни белгиловчи қонун уч ўқишда қабул қилинди. Ушбу ўзгаришлар, Сенатда маъқулланиб, Президент томонидан имзоланиши билан кучга киради. Томорқасига ҳали экин экиб улгурмаганларни ҳаво исиб кетмасидан бу ишни қилиб қўйишни тавсия қиламан. @aburxanov
Бугун Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармони имзоланди. Ушбу Фармоннинг мен учун муҳим жиҳатлари – бу Жамоатчилик палатасининг Президент ҳузурида бўлиши, “Mening fikrim” веб-порталининг Палата тасарруфига ўтказилиши, Палатанинг жамоатчиликни ташвишлантираётган долзарб масалаларнинг ечими бўйича Президент, Олий Мажлис ва Ҳукуматга тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича таклифлар киритиб бориши, БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда жамоатчилик эшитувларини ташкил этиши, давлат органларига қонунларнинг, турли соҳалардаги давлат дастурларининг ижроси ҳамда уларнинг ваколатларига кирадиган бошқа муҳим масалалар юзасидан тушунтириш бериш талабини юбориш ҳуқуқига эга эканлиги.
@aburxanov
@aburxanov
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
Президент Шавкат Мирзиёев 16 апрель куни “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатасини ташкил этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
✅ Унга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Жамоатчилик палатаси ва ҳар бир ҳудудда унинг бўлимлари ташкил этилмоқда.
Жамоатчилик палатаси жамоатчилик асосида ишлайдиган 50 нафар аъзодан иборат бўлади, уларнинг:
— 18 нафари Президент томонидан тайинланади;
— 18 нафари маҳаллий ННТлар орасидан танлаб олинади;
— 14 нафари ҳудудий жамоатчилик палаталари вакиллари.
Ҳудудий жамоатчилик палатаси жамоатчилик асосида ишлайдиган 21 нафар аъзодан иборат бўлади. Улар ҳудудларда фаолият олиб бораётган ННТлар, илмий доиралар, ОАВлар ва кенг жамоатчилик вакилларидан шакллантирилади.
Аъзоларнинг ваколат муддати — 3 йил.
❌ Фармон билан Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Фуқаролик жамиятини ривожлантириш бўйича маслаҳат кенгаши ва Фуқаролик жамиятини ривожлантириш маркази фаолияти тугатилади.
🔄 “Mening fikrim” веб-портали Жамоатчилик палатаси тасарруфига ўтказилади.
Жамоатчилик палатаси:
◾️ Фуқаролик жамиятининг ҳолати ва ривожланиш тенденциялари тўғрисида йиллик миллий маърузалар тайёрлайди;
◾️ Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш
ҳамда тузатишлар киритиш тўғрисидаги таклифлар беради;
◾️ Мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётига оид ва жамоатчиликда алоҳида қизиқиш уйғотадиган ўта муҳим ва долзарб масалаларга доир норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини кўриб чиқади;
◾️ Давлат органларига қонунларнинг, турли соҳалардаги давлат дастурларининг ижроси ҳамда уларнинг ваколатларига кирадиган бошқа муҳим масалалар юзасидан тушунтириш бериш талабини юбориш ҳуқуқига эга.
💼 Жамоатчилик палатаси Раиси мақомига кўра вазирга, унинг 3 та ўринбосари эса вазир ўринбосарларига тенглаштирилади.
Жами штат бирлиги – 115 нафар.
Жамоатчилик палатаси аппарати Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур тумани, Фурқат кўчаси, 1А-уй манзилида жойлашади.
@uzbyuksalish

Америкалик анестезиолог Деррик Смит коронавирусдан касалланган беморнинг ўлими олдидан “Бунинг учун ким тўлайди” деган сўзларини умрининг охиригача унутмаслигини айтди.
У ўзининг Фейсбукдаги саҳифасида беморнинг аҳволи ўта оғирлашганда, унга сунъий нафас олдириш аппаратига улаш зарурлигини, лекин аппаратга улаш охирги чора эканлиги ва ўлим билан тугаши эҳтимоли борлигини, шунинг учун яқинлари билан боғланиши мумкинлигини билдиришган. У аввал турмуш ўртоғи билан телефонда гаплашган, сўнгра врачларга қараб “Бунинг учун ким тўлайди” дея мурожаат қилган.
Смит ўлим тўшагида ётган инсоннинг тиббий хизмат учун тўлов ҳақида қайғураётганлигини ўзининг 12 йиллик меҳнат фаолияти давомида эшитган энг даҳшатли сўзлар дея изоҳлаган. Ва у АҚШни “энг муваффақиятсиз давлат” дея атаган. У қайси давлатда тиббиёт давлатники ва қаерда хусусий эканлигининг фарқини англаб етганини айтган.
Хулоса - бугунги кунда юртимизда давлатимиз томонидан кўрсатилаётган ғамхўрликка шукур қилайлик ва ўзимизни, оиламизни асрайлик! @aburxanov

Охирги вақтларда ижтимоий тармоқларда шу ва шунга ўхшаш роликлар кенг тарқалмоқда.
Мен ҳозир бу ерда ички ишлар идоралари томонидан "босар-тусарини билмаган" дея баҳоланган депутатлар ёки ўйинчоқ милтиқ кўтарган "депутатнинг эркатой ўғли" ҳақида гапирмоқчи эмасман, балки Ўзбекистонда ҚОНУН УСТУВОРЛИГИ ва АЙБСИЗЛИК ПРЕЗУМПЦИЯСИ каби тамойилларни ҳали ҳеч қим бекор қилмаганини эслатиб қўймоқчиман. Воқеалар ривожи ва натижаларни эса яқин кунларда кутиб қоламиз.

Менинг Япониялик дўстим дунёнинг ТОП-7 йирик онлайн тижорат компанияларидан бири – Rakuten савдо майдонига Ўзбекистоннинг асалини сотувга жойлаштирибди. Маҳсулотга “Baxt-honey” деб ном берибди ва нархи - 400грамлиги 55 АҚШ долларидан сотилмоқда.
@aburxanov
@aburxanov
Forwarded from "YUKSALISH" HARAKATI
Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ 2020 йил 18 апрелдан эътиборан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш борасида бир қатор ўзгартиришлар киритилмоқда.
Хусусан:
⚡️ жойларда кийим-кечак, хўжалик моллари, кўчатлар, уруғлар каби ноозиқ-овқат буюмлар савдоси сайёр шаклда ташкил этилади;
⚡️ стратегик муҳим йўналишлари ва йирик ишлаб чиқариш ташкилотлари (объектлар)нинг фаолият юритишига рухсат берилади;
⚡️ уларга хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектларининг шахсий автотранспорт воситаларига махсус рухсатномалар расмийлаштирилади;
⚡️ етказиб бериш хизматини кўрсатувчи йўналишсиз таксилар ҳайдовчилари “махсус комбенизон”, тиббий қўлқоп ва маскаларда фаолият олиб боради ва бошқалар.

Республика махсус комиссияси қарорига мувофиқ:
2020 йил 10 майга қадар
⚡️ Коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олиш бўйича барча чекловлар чоралари узайтирилади.
⚡️ Йўловчи ташиш фаолияти билан боғлиқ барча лицензиялар бўйича ариза қабул қилиш ва лицензияларни кўриб чиқиш ҳамда бериш вахтинча тўхтатилади.
2020 йил 1 июнга қадар
⚡️ Хорижий фуқароларга берилган виза муддатлари автоматик тарзда узайтирилади.
⚡️ Визасиз кириш ҳуқуқига эга давлатлар фуқароларига мамлакатдан чиқиб кетишига рухсат берилади. Уларга нисбатан жавобгарлик чоралари қўлланилмайди.
⚡️ Муддати тугайдиган қуйидаги ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 2020 йил 1 июлга қадар узайтирилган деб ҳисобланади:
— барча рухсат бериш хусусиятига эга бўлган лицензия ва рухсатномалар;
— шахсни тасдиқловчи;
— автотранспорт воситаларини бошқариш учун талаб қилинадиган.

Коронавирусга қарши курашиш бўйича ўрнатилган тартиблар ва қоидаларга риоя қилишда тошкентликлар МДҲ давлатлари шаҳарлари ичида энг интизомли деб топилди.
@aburxanov
#UydaQoling
@aburxanov
#UydaQoling
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😷Бутун дунё карантинда.
Ушбу инфографикада дунё мамлакатларининг коронавирус туфайли карантин чораларини жорий этиши тенденцияси кўрсатиб берилган. Кўриб турганингиздек, Ўзбекистонда карантин чоралари максимал даражада қўлланилаётганлиги акс этган.

АҚШ давлат котиби Майкл Помпео ўз твиттер саҳифасида “Юксалиш” умуммиллий ҳаракати ва бошқа ННТлар томонидан пандемия шароитида фуқароларга бепул психологик ёрдам кўрсатувчи ресурс ишга туширилганлигини олқишлади. Хусусан,
“Биз оиладаги зўравонлик ҳолатларига жиддий эътибор қаратамиз, хорижда кўрсатилаётган ёрдамларимиз ҳам ушбу муаммони ҳал қилишга қаратилган. COVID-19 коронавирус пандемияси оқибатида стресс ва босимни ҳис қилиаётган оилаларга ёрдам бериш мақсадида Ўзбекистондаги маҳаллий ҳамкорлар билан ишлаётган USAID жамоаси билан фаҳрланамиз”, деган АҚШ давлат котиби Майк Помпео.

Яқинда бир интернет нашри билан онлайн суҳбат ўтказдик. Нашр суҳбатимизнинг видеоролигини ижтимоий тармоққа жойлаб, кўпроқ мухлисларни жалб қилиш мақсадида уни провокацион сарлавҳа билан номлаган. Ваҳоланки сарлавҳа номи суҳбатимиз мазмунига умуман тўғри келмайди. Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда менга нисбатан негатив изоҳлар, хаттоки, ҳақоратли сўзлар ҳам ёзиб қолдирилган.
Sience Post сатирик нашри ижтимоий тармоқда "70 фоиз Facebook ўқувчилари мақоланинг фақатгина номини ўқишади, ичини эса умуман ўқишмайди" сарлавҳали янгиликни эълон қилади. Ваҳоланки бу факт хеч қандай илмий асосланмаган эди. Ва ушбу янгиликнинг ичи эса мавзуга умуман алоқаси бўлмаган, хаттоки маъносини тушуниб бўлмайдиган жумлалар билан тўлдирилган. Энг қизиғи - ушбу янгилик Facebook фойдаланувчилари томонидан 47минг 700 марта репост қилинган.
Хулоса ўзингиздан. Албатта ўзим ҳам бундан жуда катта хулоса чиқардим.
@aburxanov
Бугун парламент депутатлари томонидан бир қатор қонунлар қабул қилинди.
Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят-ижроия кодексига қуйидаги муҳим ўзгаришлар киритилди:
● Жазони ижро этиш муассасасаларида маҳкум шахсий хавфсизлигини таъминлаш тўғрисида ариза ёки хабар берса, у дарҳол хавфсиз жойга вақтинчалик жойлаштирилиши шартлиги белгиланди;
● Маҳкумни ёки у жойлашган камерани тинтув қилиш фақатгина тайёрланаётган ёки содир этилаётган жиноятлар, тақиқланган нарсалар ва буюмлар сақланаётганлиги ҳақида ахборот келиб тушган ҳоллардагина йўл қўйилади;
● Тинтув ўтказиш чоғида маҳкумларга нисбатан жисмоний куч ва махсус воситалар қўлланилиши тақиқланади;
● Эндиликда маҳкумнинг яқинлари билан учрашуви видео-учрашув тарзида ҳам ўтказилиши мумкин;
● Вояга етмаган маҳкумларга ота-онаси ва уларнинг ўрнини босувчи шахслар билан учрашувлар чекланмаган миқдорда берилади.
Қонун Сенат томонидан маъқулланиб, Президент томонидан имзоланганидан кейин кучга киради.