Telegram Web Link
Хабарингиз бор, Алишер Бурханович Усманов Ўзбекистонда коронавирусни олдини олишга қаратилган чора-тадбирларни амалга ошириш учун 20 млн. АҚШ доллари ажратган эди, куни кеча ватандошимиз яна 5 млн. доллар ажратишини маълум қилган. Бундан ташқари, "Меҳр-шафқат ва саломатлик жамоат фонди" ҳисобига юртдошларимиздан шу кунга қадар 71 млрд. сўм ҳамда 50минг АҚШ доллари ва 11 минг Евро келиб тушган.

@aburxanov
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бугун дунё бўйлаб коронавирусга чалинганлар сони 3 миллиондан ошди, вафот этганлар эса 207минг нафардан ошди. Дунёнинг 213 та мамлакатида ушбу инфекцияга чалинганлар аниқланди. Касалланганлар сони бўйича АҚШ етакчилик қилмоқда, Ўзбекистон 65-ўринда... https://www.worldometers.info/coronavirus/

@aburxanov
#UydaQoling
Бугун Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи билан ҳамкорлиги юзасидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг якуний қарори қабул қилинди.

Унга кўра, Ўзбекистоннинг Иттифоқда "кузатувчи давлат" мақомида иштирок этиши мақсадга мувофиқ деб топилди.

Ушбу қарор бўйича йиғилишда иштирок этган жами 132 нафар депутатлардан 86 нафари тарафдор (ёқлаб), 32 нафари қарши, 14 нафари эса бетараф овоз беришди.

@aburxanov
Шу кунларда депутатлар «Соғлом турмуш» медали ва «Саломатлик» орденини таъсис этиш тўғрисидаги қонун лойиҳаларини кўриб чиқмоқда.

Унга кўра, «Соғлом турмуш» медали билан аҳоли орасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, тўғри овқатланиш ва шахсий гигиена қоидаларига риоя қилишни тарғиб қилиш, жисмоний тарбия ва спорт ишларига ҳисса қўшган ва бошқа шу йўналишда самарали хизмат кўрсатган Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар мукофотланиши мумкин.

I даражали ёки II даражали «Саломатлик» ордени билан мамлакатимизда соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш, аҳоли саломатлигини яхшилаш ҳамда бу борада халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлашдаги алоҳида хизмат кўрсатган, соғлиқни сақлаш борасида йирик хайрия ва ҳомийлик ишларини амалга оширган Ўзбекистон фуқаролари, чет эл фуқаролари, фуқаролиги бўлмаган шахслар мукофотланиши мумкин.

Мукофотлаш қоида тариқасида, аввал II даражали орден, орадан камида 3 йил ўтганидан кейин I даражали орден билан тақдирлаш тарзида амалга оширилади.

@burxanov
Жорий йилнинг 23 март куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан “III ва IV даражали “Соғлом авлод учун” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги ҳамда “Соғлом авлод учун” медалини таъсис этиш тўғрисида”ги қонунлар қабул қилинган эди ва 24 март куни Сенат томонидан маъқулланган эди. Бироқ ушбу қонунлар Президент томонидан имзоланмасдан қайтарилган.

Маълумот ўрнида, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 84-моддасига кўра, Президент Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилиниб, Сенат томонидан маъқулланган қонунни ўз эътирозлари билан Олий Мажлисга қайтаришга ҳақли. Қонунчиликка мувофиқ, Президент томонидан қайтарилган қонун Қонунчилик палатаси томонидан бир ойлик муддатда қайта кўриб чиқилиши керак.

Шу аснода, “III ва IV даражали “Соғлом авлод учун” орденини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонуни Президентнинг таклифлари ва мулоҳазаларини инобатга олган ҳолда «Саломатлик» орденини таъсис этиш тўғрисида, деган янги ном билан, “Соғлом авлод учун” медалини таъсис этиш тўғрисида”ги Қонуни эса «Соғлом турмуш» медалини таъсис этиш тўғрисида” деган янги ном билан қайта кўриб чиқилмоқда.

Таъкидлаш жоизки, бундай ҳолат Ўзбекистон қонун ижодкорлиги амалиётида камдан кам учрайди (шахсан мен ҳали бу амалиёт бўлганини эслай олмайман).

@aburxanov
​Адлия вазирлиги ва ​”Юксалиш“ умуммиллий ҳаракати “Салом, Сардоба, биз биргамиз!” хайрия тадбирини эълон қилди.

Акция доирасида ҳар қандай кўринишдаги инсонпарварлик ёрдамлари қабул қилиниб, офатдан жабр кўрганларга етказилади.

Бугун акцияга бир қатор ташкилотлар ва фаол фуқаролар қўшилдилар:
- Конрад Аденауэр фонди;
- Шодиев халқаро фонди;
- "Эзгу мақсад" жамоат фонди;
- OU7 фонди;
- Ўзбекистон – Туркия ишбилармонлари уюшмаси;
- Ўзбекистон Қизил ярим ой жамияти;
- спорт федерациялари ва бошқа ташкилотлар.

Сиз ҳам қўшилинг!

🇺🇿 Биз биргамиз!

Мурожаат учун “Тезкор штаб” телефон рақамлари: 91-572-11-00, 71-239-33-23, 97-157-80-65

@aburxanov

@UzbYuksalish
Барча журналистларни Бутунжаҳон матбуот эркинлиги куни билан самимий табриклайман!

Тўртинчи ҳокимият вакилларига касбий бурчларини бажаришда кўпроқ имкониятлар ва камроқ тўсиқлар бўлишини тилайман!

Илҳом, креатив ғоялар ва янги ижодий лойиҳалар доимо ҳамроҳ бўлсин!

@aburxanov
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бугун Қозоғистон Парламенти Сенатининг навбатдаги йиғилишида Маулен Ашимбаев Сенат раиси этиб сайланди.

1971 йилда туғилган М.Ашимбаев “Глобал демократизация жараёнларида Қозоғистонда сиёсий транзит” мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган.
У шунингдек, маҳаллий олий таълим муассасаси билан биргаликда, АҚШнинг Джонс Хопкинс университетининг Истиқболли халқаро тадқиқотчилар мактабини, шунингдек, Тафт унивеситетининг Флетчер номидаги ҳуқуқ ва дипломатия Олий мактабини тамомлаган.
Президент администрацияси ва парламентдаги меҳнат фаолияти давомида сиёсий таҳлил, халқаро ишлар, мудофаа ва хавфсизлик соҳаларига масъул бўлган.

Қозоғистоннинг олий даражадаги лавозимлардан бирини бундай “background” (тажриба)ли мутахассис эгаллаши ушбу мамлакат ривожланишига салмоқли ва ижобий таъсирини ўтказиши эҳтимоли жуда катта деб ҳисоблайман.

@aburxanov
Бугун “Салом, Сардоба, биз биргамиз!” хайрия акциясининг навбатдаги карвони Сирдарёга йўл олди.

Бундан ташқари, ўтган 2 кун ичида махсус очилган ҳисоб рақамга юртдошларимиздан 100 миллион сўмдан ортиқ маблағ келиб тушди.
Ушбу маблағлар фалокатдан жабр кўрган сардобаликларга ўзлари билан бевосита маслаҳатлашган ҳолда, уларнинг турмуш ҳаётларини қайта йўлга қўйиш учун керак бўлган маҳсулотларга йўналтирилади.

Яна бир бор барча бефарқ бўлмаган саховатпеша юртдошларимизга чуқур миннатдорчилигимни билдираман!
Акция давом этмоқда.

@aburxanov
⚡️ Сирдарё вилоятидаги “Сардоба” сув омборида содир бўлган фавқулодда вазият туфайли Сардоба, Оқолтин, Мирзаобод туманларидаги 24 та маҳалладан 90 мингга яқин фуқаро, хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган.

⚡️ Уларнинг 81 фоизини Сирдарё, Жиззах ва Тошкент вилоятлари аҳолиси ўз хонадонларига жойлаштирган.
53 мингдан зиёд аҳоли ўз уйларига қайтиши ёки яқин қариндошлари уйига кўчиб ўтиши таъминланган.

⚡️ Ҳозиргача 4 нафар фуқаролар офат оқибатида ҳалок бўлган, 1 нафари бедарак йўқолган.

⚡️ Миллий гвардиянинг 2 нафар ходимини кучли сув оқими олиб кетган.

Мазкур ҳалокатдан жабр кўрган барча юртдошларимизга сабр ва куч-қувват тилаймиз.

@aburxanov
2019-2020 йил апрель ҳолатига прокуратура органлари томонидан ўтказилган текширувлар натижасида 38 млрд. сўмдан ортиқ маблағлар, имтиёзли қурилиш материаллари ва бошқа моддий бойликлар талон-тарож қилинган.

2018-2019 йилларда қурилиш соҳасида 365 та жиноят содир этилган бўлиб, унинг 72 фоизи коррупция билан боғлиқ. Жавобгарликка тортилган шахсларнинг 14 нафарини қурилиш вазирлиги тизими ходимлари ташкил этган.

Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлигидан олинган маълумотларга кўра, қурилиш вазирлиги ва тизимдаги идоралар томонидан жисмоний ва юридик шахсларга рухсатномалар беришда 2019 йил давомида 17418 та қонун бузилиши ҳолатлари қайд этилган.

P.S. қурилиш соҳасида коррупцияга қарши курашиш мавзусидаги ижтимоий сўров “Юксалиш” умуммиллий ҳаракатининг телеграм канали орқали 2019 йилнинг октябр ойида ўтказилган эди.

@aburxanov
9 май - Хотира ва қадрлаш куни муборак бўлсин!

Ўтганларнинг охиратлари обод бўлсин, Нуроний отахон ва онахонларимиз бахтимизга соғ-омон бўлишсин.

@aburxanov
Хабарингиз бўлса, жорий йилнинг 16 апрелида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан Томорқа ер участкасидан оқилона фойдаланмаганлик учун жавобгарликни белгиловчи қонун қабул қилинган эди ва маъқуллаш учун Сенатга юборилган эди.

Сенатнинг бугунги йиғилишида ушбу қонун рад этилди.

Қонунларнинг халқчил бўлиши борасидаги Сенат аъзоларининг бундай қатъий позицияси таҳсинга сазовордир.

@aburxanov
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган Ўзбекистоннинг Евроосиё Иқтисодий Иттифоқида "кузатувчи давлат" мақомида иштирок этиши тўғрисидаги қарори бугун Сенат аъзоларининг кўпчилик овози билан тасдиқланди😞

Ушбу қарор бўйича сенаторларнинг 16 нафари қарши, 4 нафари эса бетараф овоз беришди.

@aburxanov
2025/07/03 14:13:53
Back to Top
HTML Embed Code: