ШУ КУНЛАРДА ТОМОРҚАГА ПЕТРУШКА УРУҒИНИ ЭКИШ МУМКИН...
Экиладиган петрушка уруғи тоза, юқори унувчан, касалликлардан ҳоли, бутун (синмаган), вазндор бўлиши зарур. Уруғлар бошқа ўсимликлар уруғлари ва аралашмаларидан тозаланади.
Ер тайёрлаш. Уруғ сепиладиган майдонлар ўтмишдош экин қолдиқлари ва бегона ўтлардан сифатли қилиб тозаланади. 1 сотих ерга 150–200 кг (10 сотихга 1,5–2 т) чириган гўнг солинади.
Петрушка қисқа муддатда етилишини инобатга олиб гўнг солиш билан бирга 1 сотих майдонга 1 кг азотли, 1 кг фосфорли, 0,5 кг калийли ўғит солиш зарур. Ер 20–25 см чуқурликда юмшатилади, йирик кесаклар майдаланиб, яхшилаб текисланади ва суғориш эгатлари (пол) олинади.
Экиш муддати ва схемаси. Эртаги ҳосил олиш учун петрушка уруғлари кузда ёки эрта баҳорда экилади. Уруғлар эрта баҳорда 15 февралдан 10 мартгача сепилади. Кузда сентябрнинг иккинчи ярми-октябрда очиқ далага лентасимон усулда 2–3 қатор қилиб ёки сочма усулда экилади. Уруғ сарфи 1 сотихга 50–60 г. Уруғлар сепилгандан кейин хаскаш билан тупроққа аралаштирилади.
Парваришлаш. Майсалар униб чиққандан 10–12 кун ўтгач 1-марта, 2–3 ҳафта ўтгач 2-марта ягана қилинади. Бунда ўсимликлар ораси 3–5 см бўлиши лозим. Ўсимликни парваришлашга – ўташ, қатор ораларини юмшатиш, суғориш ва минерал ўғитлар билан озиқлантириш ишлари киради.
Касаллик ва зараркунандаларга қарши курашиш. Петрушка касалликларга анча чидамли салқинсевар ўсимлик ҳисобланади.
Ҳосилни йиғиштириш. Бўйи 15–20 см. га етган петрушка ўсимлиги эрта тонгда кун нисбатан салқинлигида ўткир ўроқ билан ўриб олинади.
AGROBLOGER канали:
@agrobloger

👍12❤5💯4🔥3
КУЗДА МЕВАЛИ КЎЧАТЛАРНИ ЭКИШ ТАДБИРЛАРИ
@AGROBLOGER
Батафсил:
👇👇👇
https://share.google/zIk9i4znJChAsH65R
@AGROBLOGER
Батафсил:
👇👇👇
https://share.google/zIk9i4znJChAsH65R
Telegraph
...
Боғбоннинг кузги тадбирларидан бири янги боғ яратиш, яъни мевали кўчатлар экишдир. Уруғли мева кўчатлари экилган ерда пакана ўсувчи пайвандтагда 18–20 йил, ўрта ўсувчи пайвандтагда 25–30 йил, кучли ўсувчи пайвандтагда эса 40–60 йил муқим ўсиб, мева беради.…
👍12💯3🤝3❤2
This media is not supported in the widget
VIEW IN TELEGRAM
👍12💯3🤝3
ЎЗБЕКИСТОНДА ЭНДИ ЕР ИЖАРАЧИЛАРИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ЕРЛАРИНИНГ БИР ҚИСМИНИ ИЖАРАГА БЕРА ОЛАДИ.
Президент фармонида бундай ҳолатлар учун участкани ажратиш ва янги чегараларни белгилаш бўйича янги давлат хизмати ишга туширилиши кўзда тутилган.
Қишлоқ хўжалиги ерларида маҳсулот етиштиришнинг узлуксизлигини таъминлаш ва ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармон имзоланди.
Ҳужжатга кўра, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари барча бўш турган қишлоқ хўжалиги ерларининг кадастрга ўз вақтида киритилиши, фойдаланиш ҳуқуқининг бекор қилиниши ва рўйхатга олинганидан кейин 10 кундан кечиктирмай электрон аукционга қўйилиши учун шахсан жавобгар бўлади.
Бундай ерлардан маҳаллий бюджетга тушадиган ижара даромадлари халқ депутатлари кенгашлари қарори билан фақат қишлоқ хўжалиги инфратузилмасини — ирригация, сувни тежайдиган технологияларни ривожлантириш, янги ва ташландиқ ҳудудларни ўзлаштириш, илмий янгиликларни жорий этиш учун ажратилади.
Ижарачиларга ер участкаларининг бир қисмини (бунгача тўлиқ ёки қисман ижарадаги) минимал майдон талабларига (Ер кодексининг 46−1-моддаси бўйича) амал қилиш ҳамда чегаралар ва мавжуд суғориш тизимларини сақланиб қолиш шарти билан бошқа шахсларга ижарага бериш ҳуқуқи берилди. Бундай ҳолатлар учун участкани ажратиш ва янги чегараларни белгилаш бўйича янги давлат хизмати ишга туширилади.
Фармонда Ўзбекистонда қишлоқ хўжалиги ерларига мулкчиликнинг ягона шакли фақат ижара ҳуқуқи экани белгиланди. Мулкчиликнинг бошқа шакллари рўйхатга олинмайди, бундан қуйидагилар мустасно:
давлат органлари, муассасалар ва корхоналарнинг ижара ҳуқуқидан бошқа турдаги ҳуқуқ билан давлат рўйхатидан ўтказилган қишлоқ хўжалиги ерлари, шунингдек, ер фондининг бошқа тоифаларидаги қишлоқ хўжалиги ерлари;
2021 йил 1 августга қадар якка тартибда уй-жой қуриш ҳуқуқи билан деҳқон хўжалиги ва томорқа хўжалигини юритиш учун ҳамда боғдорчилик ва узумчилик ширкатларига ажратилган ерлар.
2027 йилнинг 1 январига қадар мулкдорлар ва фойдаланувчилар маҳаллий кенгашлар қарорлари асосида ижарага бериш ҳуқуқларини ўзгартириши мумкин. Ўзбекистон фуқаролари ва юридик шахслари учун ижара муддати 30 йил, хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун 25 йил.
Мутасадди ташкилотларга жараённинг шаффофлигини таъминлаш, маълумотларни E-ijara тизимига ўз вақтида киритиш, доимий фойдаланишдаги ер участкаларини қайта тақсимлашни 2026 йил 1 январга қадар якунлаш ҳамда икки ой муддатда ижарага бериш бўйича янги нормаларни ҳисобга олган ҳолда ер қонунчилигини бузганлик учун жавобгарликни қайта кўриб чиқиш бўйича қонун лойиҳасини киритиш юзасидан топшириқлар берилди, дейилади хабарда.

👍12💯4❤3🔥3
НОК ДАРАХТИ 200 ЙИЛГАЧА УМР КЎРАДИ.
Олмадан кейин энг кўп тарқалган мева экини бўлиб, мевасининг мазалиги билан қадрланади. Нок мевалари янгилигича истеъмол қилинади, қоқи, консерва, повидло, мураббо, шарбат, вино, бекмес (нок асали) тайёрланади.
Ўзбекистонда етиштириладиган нок таркибида 10,8-12,7 % гача шакар, 0,13-0,30 % кислоталар, 0,35 % га яқин пектин ва 0,31 % кул бор. Ўзбекистоннинг иқлим шароити нок учун унчалик қулай эмас, лекин шунга қарамасдан бизда қурғоқчиликка, иссиққа, касалликларга чидамли маҳаллий навлари мавжуд.
Нокнинг Европа навлари шох-шаббаси сийрак, ихчам, кўпинча пирамида шаклида, новдалари юқорига тик ўсган бўлиб, йўғон шохларида ҳосил новдалари зич жойлашган, уларда барглар ҳамда ҳосил аъзолари жуда кўплиги билан характерланади.
Нок айрим маҳаллий навлари бир туп дарахтдан 1 тоннагача ҳосил бериши мумкин. Нок олма каби мўътадил иқлим ўсимлиги бўлсада, иссиқликни кўп талаб қилади, совуққа камроқ чидамли ва олмага нисбатан узоқ яшайди, баъзан эса, 200 йилгача умр кўради.

👍14❤4🤝4🔥3
Forwarded from ANGUZAL AGROSERVIS
⚡️МАРКАЗИЙ ОСИЁДА ЯГОНА БЎЛГАН, ЎСИМЛИКЛАР УЧУН ТЎЛИҚ ТУРКУМДАГИ МИКРОБИОЛОГИК ВОСИТАЛАР ИШЛАБ ЧИҚАРУВЧИ
"ANGUZAL AGROSERVIS" КОМПАНИЯСИДАН
✅ЛАВИРОН (вирус касалликларига қарши)
✅СПОРАГИН (замбуруғ ва бактериал касалликларга қарши биофунгицид)
✅ПЛАНТАСТИМ (илдиз биофунгициди ва стимулятори)
✅АНТИФРОЗ (совуқдан антистрессант)
✅МАКСИПЛАНТ (мева биостимулятори)
✅ПРЕСТИЖ (баргхўр зараркунандаларга қарши биоинсектицид)
✅АН БИО (нематодага қарши)
✅БАКТОМИН (биоазотли биостимулятор)
✅ФОСФОМАКС (фосфор ҳосил қилувчи ўғит)
✅ ПРЕСТИЖ ПЛЮС (сўрувчи зараркунандаларга қарши биоинсектицид)
✅АМИЛА-ПРО (пробиотик)
ПРЕПАРАТЛАРИНИ УШБУ МАНЗИЛЛАРДАН СЎРАНГ:
КОМПАНИЯНИНГ САВДО РАҲБАРИ:
+998994300064
ТОШКЕНТ:
Бош офис:
+998941150064
Қўйлиқ
+998977006068
Юқори Чирчиқ
+998977160416
Нурафшон
+998997222912
Уч қаҳрамон
+998909726777
Янгийўл
+998977358999
Бўка
+998949362678
Тўйтепа
+998974256996
НАМАНГАН
Чорсу
+998902149198
Нуробод
+998939140098
Уйчи
+998998842172
Поп
+998995189332
Чортоқ
+998934140987
ФАРҒОНА
Марғилон
+998906313006
Данғара
+998901508777
Риштон
1-дўкон: 943315320
2-дўкон: 336007111
АНДИЖОН
+998934265522
+998905265522
ЖИЗЗАХ
+998919423355
+998945715079
САМАРҚАНД
1-дўкон: 979155556
2-дўкон: 999496835
Каттақўрғон
1-дўкон: 979231131
2-дўкон: 972851391
Пайариқ
+998979148801
НАВОИЙ
+998906206008
ҚАШҚАДАРЁ
Мавлон ака
+998912202144
Қарши
914550044
Муборак
+99897200618
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ БЎЙИЧА РАСМИЙ ВАКИЛ:
Дуйсенбай Отарбаев:
+998993112771
Нукус-омбор
+998905752771
+998932097779
СУРХОНДАРЁ
Денов
+998997184133
БУХОРО
+998906353234
Пешку
+998997025510
СИРДАРЁ
Гулистон
1).+998972486262
2).+998994748634
3).+998915051555
16 ЙИЛЛИК ЎЗГАРМАС СИФАТ!
БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!
Дўконлар, кластерлар ва фермер хўжаликлари ҳамкорлик борасида "ANGUZAL AGROSERVIS" компаниясининг савдо раҳбари Зоҳиджон Абдусаломов билан боғланишингиз мумкин. Телеграмда ёзиш учун: @Anguzal
Компания телефонлари:
+998994300064
+998941150064
Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация: https://www.tg-me.com/AnguzalAgroservis/2259
Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Телеграмдаги мулоқот учун гуруҳимиз:
@AnguzalAgroservis_guruhi
Расмий сайтимиз:
anguzal.uz

👍12💯3🤝2👏1
КИМЁВИЙ ВОСИТАЛАР ТУРЛАРИ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШДА ПАЙДО БЎЛАДИГАН МУАММОЛАР
Кимёвий воситалар атроф-муҳитни ва тупроқни ифлослаб, ўсимликларни куйдириш хусусиятига эга ёки уни қўллаётган инсонни касалликлар ва аллергияга чалинтиради.
Бундан ташқари, доим қўлланиб туриладиган кимёвий дориларга зараркунандалар ва касалликлар аста-секин кўникиб, уларга дош беради. Демак, бу препаратлар зараркунандаларга қарши курашишда бора-бора кучини йўқотади. Шунинг учун олимлар янги биологик препаратлар яратиш устида тинмай изланмоқдалар.
Кимёвий воситалар турлари:
Контактли пестицидлар, зараркунандаларнинг танасига тегиши билан таъсир кўрсатади.
Тизимли пестицидлар, ўсимликнинг тўқималарига сингиб, унинг ширасини зараркунандалар учун заҳарлайди.
Бироқ, зараркунандалар кимёвий воситаларнинг қандай тури бўлмасин, вақт ўтган сари уларга дош бериб, келгуси сафар фойдаланганда натижаси пасайиб боради.
Ўсимликларни ҳимояловчи пестицидлар қуйидагиларга бўлинади:
Гербицидлар - бегона ўтларга қарши.
Инсектицидлар ва акарицидлар - ҳашаротлар ва каналарга қарши.
Фунгицидлар - замбуруғларга қарши.
Кимёвий препаратлар тупроқдаги тирик организмлар ҳужайраларига кириб, уларнинг физик ва кимёвий хусусиятларини ўзгартиради. Ҳужайранинг оқсил ва бошқа моддалари билан кимёвий реакцияга киришиб, уларни чўкмага туширади, ферментлар фаоллигини заифлаштиради, модда алмашинуви жараёнини бузади ва ҳужайрани ҳалокатга олиб келади.
Барча зараркунандаларга ва ўсимлик касалликларига қарши бирорта ҳам универсал кимёвий препарат йўқ. Шу сабабли хўжалик эгаси ишлатишдан аввал ҳар бир кимёвий воситанинг хусусиятларини билиб, шунга яраша муомала қилиши шарт.

👍14❤5🔥3🤝3
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍32👏5💯5
ЎЗБЕКИСТОНДА ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА МУДДАТИ ТУГАЁТГАН ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ УЧУН ЧЕГИРМАЛАР ЖОРИЙ ҚИЛИНАДИ.
Ўзбекистонда истеъмол қилиш муддати тугаётган озиқ-овқат маҳсулотлари учун чегирмалар жорий қилинади. Бу ҳақда ҳукумат қарорида белгиланди.
Унга кўра, йирик савдо марказлари ва озиқ-овқат дўконларида истеъмол қилиш муддати тугаш арафасида бўлган маҳсулотлар растаралари ташкил этилади. Истеъмол қилиш муддати тугаш арафасида бўлган маҳсулотлар нархи ҳар 10 кунда пасайтириб борилади.
Шунингдек, даладан савдо расталаригача етказиб бериш тизимининг ҳар бир босқичида озиқ-овқат маҳсулотлари йўқотишларининг олдини олиш чоралари кўрилади. Бунда етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотларини йиғиштириб олиш, саралаш, юклаш, ташиш, музлаткичларга жойлаштириш жараёнлари мониторинг қилинади.
Озиқ-овқат маҳсулотлари, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги маҳсулорлари сифати доимий равишда қатъий назорат қилинади. Фермер ва деҳқон хўжаликлари фаолиятида ҳосилдорликни ошириш, бозор таҳлилларини ўтказиш, кимёвий моддалардан самарали фойдаланиш кўникмаларини шакллантиришга қаратилган ўқув семинарлари ташкил этилади.
2026 йил январь—февраль ойларида озиқ-овқат хомашёси, озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқариш, ташиш, сақлаш ва реализация қилиш бўйича санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари такомиллаштирилади.
Ушбу ҳужжат билан 2026—2030-йиллар “Долзарб озиқ-овқат хавфсизлиги даври” деб эълон қилинади. Бунда аҳоли эҳтиёжига етарли даражада ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бериш ҳамда ортиқча исрофгарчиликларнинг олдини олиш чоралари кўрилади. “Оқилона истеъмол” (Саве food) дастури амалга оширилади.

👍12🔥3❤1
ТУПРОҚОСТИ СУҒОРИШ ТИЗИМИ ҲАҚИДА...
Бу усул Ғарб давлатлари қишлоқ хўжалигининг боғдорчилик ва очиқ дала деҳқончилиги тармоқларида кенг қўлланилмоқда.
Тупроқ ичидан (остидан) суғориш сувни тупроқ ичида жойлаштириладиган қувур ва шланглар тизими ёрдамида экиннинг илдиз қатламига етказиб беришга мўлжалланган суғориш тизими ҳисобланади.
Тупроқ ичидан (остидан) суғориш сувнинг тупроқ ичида юқорига қараб капилляр кўтарилишига асосланган бўлиб, бунда тупроқнинг шимиб олиш кучи муҳим роль ўйнайди.
Тупроқ ичидан (остидан) суғориш ер остига маълум (0,2–0,4 м) чуқурликда ётқизилган махсус тешикчалари бўлган кичик диаметрли қувурлар (қаттиқ шланглар) ёрдамида амалга оширилади.
Махсус ишлаб чиқарилган бу қувурга томизгичга ўхшаш сув чиқаргичлар ўрнатилган бўлади. Улар бири-биридан маълум масофада (одатда, 0,5–1,0 м) жойлашган бўлади.
Тупроқ ичидан (остидан) суғориш тизимлари сувни етказиб бериш тамойилига кўра қуйидаги:
1) капилляр намловчи вакуум ёки адсорбцион (сув тупроқнинг сўриш кучи асосида ҳаракатланади);
2) капилляр-гравитацион намловчи паст босимли (сув ўз оқими бўйича ҳаракатланади);
3) капилляр-гравитацион намловчи юқори босимли (сув сунъий ҳосил қилинган босим туфайли ҳаракатланади) турларга бўлинади.

👍13🔥4💯3❤2
ҚОВОҚ УРУҒИ - КУЧЛИ КАЛОРИЯ ВА САЛОМАТЛИК МАНБАИ!
Нафақат қовоқнинг ўзи, балки унинг уруғлари ҳам соғлиқ учун фойдали ҳисобланади. Барча учун бирдек зарур бўлган қовоқ уруғлари тўйимли ҳамда витамин ва минералларга бойдир.
Чорак стакан қовоқ уруғида камида 15 грамм соғлом ёғлар ва 8-10 грамм юқори сифатли оқсиллар мавжуд. Шу билан бирга қовоқ уруғи юқори энергия қийматига эга, унинг калория миқдори 150 грамм.
Қовоқ уруғининг инсонлар учун энг муҳим бўлган хусусияти шундаки, унинг таркибида магний ва бошқа минераллар мавжуд. Шунингдек, қовоқ уруғи ёғи марганец, мис, темир ва руҳнинг манбаси ҳисобланади. Магний яхши кайфият ва мустаҳкам уйқуни таъминласа, марганец − коллаген синтези, бириктирувчи тўқима ва суякларнинг соғлиғи учун жуда муҳимдир. Темир танада кислород айланишини, синк − иммунитетни, мис эса энергия ишлаб чиқаришда фаол иштирок этади. Булар қовоқ уруғининг организм учун фойдали хусусиятларининг фақат бир қисмидир.
Қовоқ уруғлари, айниқса, аёллар учун фойдали ҳисобланади. Сабаби унинг таркибида E витаминининг юқори миқдори мавжуд, у антиоксидант хусусиятига эга. Шунингдек, каротеноидлар яллиғланишни ва сурункали касаллик хавфини камайтиради. Бундан ташқари кўплаб мутахассислар простатитни даволашда қовоқ уруғидан фойдаланишни тавсия қилади.
Соғлом ёғлар...
Асал билан қовоқ уруғи анчадан буён болалар ва вазни кам бўлган катталар учун озуқавий қўшимча сифатида ишлатилади. Қовоқ уруғининг хусусиятларидан бири − унинг таркибида фойдали ёғларнинг кўплиги билан боғлиқ. Ушбу маҳсулот омега-3 кислоталарининг энг яхши манбаси ҳисобланади, шунингдек, алфа-линоленик кислота ҳам мавжуд. Таркибдаги ёғ кислоталари юрак, қон-томирларини яллиғланиш ва касалликлардан ҳимоя қилади.
Қандли диабетга чалинган беморлар учун қовоқ уруғининг энг биринчи фойдаси − қондаги қанд миқдорини назорат қилиш. Қовоқ уруғини ҳар куни истеъмол қилиш инсулин ишлаб чиқаришни яхшилашга ёрдам беради ва касалликнинг ривожланиш хавфини камайтиради.
Қовоқ уруғидан болалардаги гижжаларни йўқотишда фойдаланиш ажойиб ғоя. Таркибида кукубритин моддаси паразитлар учун заҳарли бўлиб, инсон танасига хавф солмайди.
Қовоқ уруғлари зарарли бўлиши мумкинми?
Вазн масаласида жон куйдирадиганлар учун қовоқ уруғининг ягона зарари юқори калория бўлиши мумкин. Уларга кундалик равишда 100 граммдан кўп бўлмаган уруғ истеъмол қилиш тавсия этилади. Шунингдек, қовоқ уруғи меъда ширасининг юқори кислоталилиги ва бошқа ошқозон-ичак касалликлари учун хавфли бўлиши мумкин. Шунинг учун ҳам уруғнинг фойда ва зарарларини таққослаган ҳолда уларни рационга киритиш мумкин.

👍11❤4💯4🔥3
Forwarded from IKAR Uzbekistan
🇬🇧IKAR брендининг суюқ ўғитлари - илмга асосланган Европа қишлоқ хўжалигининг чинакам фахри!
Ҳозирда қуйидаги маҳсулотлар Тошкентдаги омборларимизда мавжуд:
IKAR FOSTO
IKAR BIGO ROOTS
IKAR BIGO S
IKAR INFRA PRO
IKAR REVOLT
IKAR SILICARE
IKAR OCEAN
IKAR MENDELENIUM
IKAR KALISTO
IKAR Cu 200
DRAGON (касалликларга қарши 3 компонентли фунгицид)
БИЗ ДУНЁГА МАШҲУР ГЕРМАНИЯНИНГ LEBOSOL КОМПАНИЯСИНИНГ ЎЗБЕКИСТОНДАГИ РАСМИЙ ВАКИЛИ ҲАМ ҲИСОБЛАНАМИЗ!
Айнан ушбу компаниянинг АМИНОЗОЛ антистрессант биостимулятори сотувда мавжуд. Қадоғи 1 л ва 5 л.
ЕВРОПА ФЕРМЕРИДЕК ИЛҒОР БЎЛИНГ!
Ўзбекистондаги расмий дистрибьютери Agromineral LLC компанияси.
Мурожаат учун телефонлар:
Компания сотув бўлими: +998997132363
Агроном: +998970099691
Телеграмда ёзиш учун: @ikar_savdo
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти бўйича вакил:
+998993112771
+998905752771
Андижон вилояти:
+998934265522
+998905265522
Расмий канал:
IKAR Uzbekistan
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11💯3🤝3❤2
AGROBLOGER канали:
@agrobloger
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12💯4🔥1
ТОК КЎЧАТИНИ КУЗДА ЭККАН МАЪҚУЛМИ ЁКИ БАҲОРДА?
Узум кўчатлари ҳудуднинг иқлим ва ташкилий шароитларига боғлиқ равишда кузда экилади ва баҳорда узум кўчатлари учун дастлабки ҳудудлар режалаштирилади.
Экиш ноябр ойида бошланади ва у совуқ тушгунга қадар давом эттирилади.
Баҳорда тупроқ етилиши билан ва кўчатда куртак ёзилишининг бошланишида, х.з. ва апрелнинг иккинчи декасида узум кўчати экилади.
Баҳорги экиш кузги экишга нисбатан бир қатор афзалликларга эга, чунки кузги экишда кўчатларни ёпиш керак ва баҳорда эса очиш керак. Шу билан бирга ёғингарчиликлар туфайли тупроқ жуда зичлашади ва баҳорда туплар атрофини юмшатиш учун қўшимча ишчи кучи талаб қилинади.
Кузги экишнинг ўзига хос баъзи бир яхши томонлари бор. Экиш муддати бўйича давомли бўлади, баҳорги даврда ишчи кучи кўп талаб этилишни камайтиради.
Экишдан кейин устунлар қўйилади ва сўри ўтказилади. Биринчи сўрига ҳар бир кўчат учун томизғичли суғориш қувурлари қурилади.
Экин экиш куни етказилади, дастлабки қоплар ва брезентлар билан ўралади. Бунда узум кўчати поясидаги куртаклар 2-3 тадан кўп бўлмаслиги керак ва ерга вақтинчалик ерга ток туплари нам ерга кўмиб қўйилади.
Экишдан олдин илдиз тизимини янги гўнг билан аралаштирилади ва тупроқ тортилади. Илдиз тупроққа киргандан кейин уни қуриб қолишига имкон берилмайди. Кўчатларни экиш чуқурлиги тупроқ унумдорлигига мувофиқ белгиланади.
Тик қияликларда ва шағалли тупроқларда кўчатлар 60 – 70 см чуқурликда экилади. Экишнинг бундай чуқурлиги енгил қумоқ тупроқларда ҳам қўлланилади.
Оғир лой тупроқларда экиш чуқурлиги 30 - 35 см га камайтирилади. Суғориш соз тупроқларда экиш чуқурлиги 40-45 см ни ташкил этса, шартли суғоришда эса 45 -50 см ни ташкил этади.

👍15❤11🤝4💯3
ЎЗБЕКИСТОНДА ЭНДИ ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЕР УЧАСТКАЛАРИГА ИЖАРА ҲУҚУҚИНИ КРЕДИТ ТАЪМИНОТИ СИФАТИДА ГАРОВГА ҚЎЙИШ МУМКИН.
Ижара ҳуқуқини гаровга қўйиб олинган кредит ижара ҳуқуқи муддати тугашидан камида 5 йил олдин сўндириш талаб этилади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.
Эндиликда ижарага олувчи фақат қонунчиликда ёки шартномада назарда тутилган ҳоллардагина ерга бўлган ҳуқуқларини ижарага берувчининг розилигисиз гаровга қўйишга ҳақли.
Кредит ажратишда ер участкасига ижара ҳуқуқини гаров сифатида қабул қилиш тартибини кредит ташкилоти ички қоидаларга мувофиқ мустақил белгилайди.
Қайд этилишича, кредит ташкилоти томонидан кредит таъминоти сифатида ижара ҳуқуқи ер участкасининг ижарага бериш муддати ва бозор қийматидан келиб чиқиб гаровга олинади. Бунда ер участкасига ижара ҳуқуқини гаровга қўйиб олинган кредит ижара ҳуқуқи муддати тугашидан камида 5 йил олдин сўндирилиши талаб этилади.
Ер участкасига ижара ҳуқуқи гаровини давлат рўйхатидан ўтказиш Давлат кадастрлари палатасининг туман (шаҳар) филиали томонидан амалга оширилади. Ер участкасига ижара ҳуқуқини гаровга қўювчи субъект тугатилганда, кредит ташкилоти гаров нарсасига муддатидан олдин ундирув қаратиш ҳуқуқига эга.
9 сентябрь куни давлат раҳбари қишлоқ хўжалигида ер ресурсларидан самарали фойдаланиш бўйича таклифлар тақдимоти билан танишганди.
Йиғилишда, жумладан, 2027 йил 1 январгача қишлоқ хўжалигида фойдаланилаётган барча ерлар ижара ҳуқуқига ўтказилиши хабар қилинганди. 2021 йилдан бошлаб қишлоқ хўжалиги ерлари фақат ижара ҳуқуқи билан ажратилмоқда.
Шунингдек, эндиликда ижарага берилган ерларни қисман қайта ижарага беришга, яъни бир қисмини ўзида олиб қолиб, қолган қисмини бошқа ижарачига ўтказишга ҳам рухсат берилади. Илгари бу учун ерни давлатга қайтариш ва янгидан аукционга чиқариш керак эди.

👍10🤝4❤3🔥3
ТЎҚСОНБОСТИ МУДДАТДА ҚАЧОН ВА ҚАЙСИ ЭКИНЛАР УРУҒЛАРИНИ СЕПИШ МУМКИН?
Тўқсонбости муддатларда (ноябрь охири декабр бошида) совуққа чидамли сабзавот экинларидан пиёз, сабзи, ош лавлаги, кўкат сабзавот экинларини уруғлари сепилади.
Бу муддатда сепилган сабзавот экинларини уруғлари қиши билан унмайди ва қишки ёғингарчиликлар натижасида уруғлар тупроқдаги намликка тўйинади ва ҳаво ҳарорати 4-5°С бўлганда уна бошлайди.
Ҳарорат 18-20°С бўлганда тўлиқ унади ва баҳорда экилганга нисбатан ҳосил 20-25 кун эрта етилади.
Ушбу сабзавот экинлари 70 см эгатларга 2-3 қаторли ёки сочма усулда сепилади. Уруғ сарфи 100 кв.м. майдонга сабзи 60 г, пиёз 160-200 г, ош лавлаги 160 г экилади.

👍11🤝4🔥3❤1
Вазирлар Маҳкамасининг 09.07.2024 йилдаги “Иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш учун кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 400-сонли қарори қабул қилинганди.
Тўлиқ ҳаволаси: https://lex.uz/ru/docs/7009205
Низом иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш учун кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида хизматлар кўрсатиш агентлигининг Боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан қоплаш тартибини белгилайди.
Иссиқхона хўжаликларига иссиқхоналарни кўмир ёқилғисида иситиш учун харид қилинган кўмир қозони харажатларининг 20 фоизгача қисмини қоплаш мақсадида, бироқ 80 млн сўмдан ортиқ бўлмаган миқдорда Жамғарма маблағлари ҳисобидан бир марталик субсидия берилади.
Бунда, субсидия «В» ва ундан юқори тадбиркорлик субъектларининг барқарорлик рейтинг даражасига эга иссиқхона хўжаликларига берилади.
Иссиқхона хўжаликларига кўмир қозонини харид қилиш харажатларининг бир қисмини қоплаш мақсадида ажратилган маблағлардан мақсадли фойдаланиш Давлат молиявий назорати инспекцияси томонидан назорат қилинади.
Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида давлат тилида эълон қилинган ва 10.07.2024 йилдан кучга кирган, дейилади norma.uz хабарида.
AGROBLOGER канали:
@agrobloger
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9🔥4👌2❤1
Forwarded from ANGUZAL AGROSERVIS
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Таркиби: B.mucilaginosus, B.megaterium, B.subtilis бактериялари, микроэлементлар, ферментлар, аминокислоталар
ИШЛОВ БЕРИЛГАНДАН СЎНГ:
•Ҳарорат пасайганда ва совуқ ҳаво таъсиридан ўсимликларни ҳимоя қилади (-2°С гача).
•Ҳарорат пасайганда ўсимликлар ўсишини кучайтиради.
•Ёритилганлик даражаси ёки қуёш нури етишмаганда баргларда фотосинтезни фаоллаштиради.
•Паст ҳароратда ва ёруғлик етишмаслигида ўсимликлар илдизида флоэма ва ксилеманинг ривожланишига туртки беради.
•Ўсимликларда фосфорга бўлган талабини қондиради ва паст ҳароратда илдиз тизимининг фосфор, калий ва кальцийни ўзлаштиришига ёрдам беради.
🟢Сарф меъёри: 10л сувга 100мл.
🟢Ишлов бериш ҳар 5-7 кунда
16 ЙИЛДАН БУЁН ЎЗГАРМАС СИФАТ!
БИРГАЛИКДА СОҒЛОМ МАҲСУЛОТ ЕТИШТИРАМИЗ!
Марказий Осиёда ягона бўлган биологик препаратлар ишлаб чиқарувчи: "Anguzal Agroservis" компанияси.
Телеграмда мурожаат учун: @Anguzal
Бош офис манзили: Тошкент шаҳри, Олтин водий кўчаси, 1-уй.
📍Локация: https://www.tg-me.com/AnguzalAgroservis/2259
Компания телефонлари:
+998994300064
+998941150064
Телеграмдаги расмий каналимиз:
@AnguzalAgroservis
Расмий сайт: anguzal.uz
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11💯4🤝3❤2
ОКТЯБР ОЙИДА БОҒ ВА ТОКЗОРЛАРДА ҚИЛИНИШИ ЗАРУР БЎЛГАН ТАДБИРЛАР.
Юртимизда боғ ва токзорлар майдони, уларнинг ҳосилдорлиги йилдан-йилга ортиб, маҳсулот сифати ҳам яхшиланиб бормоқда. Олинаётган маҳсулот ва унинг сифатини ошириш ҳар ойда бажариладиган агротехник тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли қилиб бажарилишига боғлиқ.
Октябр охиригача боғларимизда аксарият турдаги мевалар йиғиб-териб олинади. Энди боғ-токзорлардан келгуси йили юқори ва сифатли ҳосил олишни таъминлаш мақсадида мевали дарахтларни ҳамда токзорларда ток тупларини ҳозирдан қишнинг аёзли совуқларига чидамлилигини ошириш чораларини кўриш зарур. Бунинг учун октябрь ойида боғ ва токзорларда суғоришни батамом тўхтатиш лозим.
Боғларда боғ қатор ораларини ҳайдашдан олдин, уларни кузги ўғитлаш, яъни ҳар бир гектар боғга 10-15 тн. чириган гўнг, минерал ўғитлардан соф ҳолда 180 кг. фосфор, 90 кг. калий ўғитини солиш мақсадга мувофиқдир.
Ўғит солиниб бўлингач, бўз тупроқли суғориладиган боғларда дарахтларнинг қатор оралари 25-30 см., шағалли ерларда 10-15 см. чуқурликда шудгор қилинади. Бунда юза жойлашган илдизлар шикастланмайди. Тупроқ унумдорлигини ошириш мақсадида боғлар қатор ораларига сидерат ўтларни экиш ҳамда келаси йили баҳорда уларни ҳайдаб ташлаш лозим.
Боғларда кўплаб касаллик ва зараркунандаларнинг замбуруғлари дарахтлар танасидаги ёриқликларда қишлайди. Танаси оқланса, уларни қириб ташлаш билан бирга дарахтлар қишки совуқлардан ҳам ҳимоя қилинади. Бунда 2 кг. тупроққа 1,5-2 кг. оҳак аралаштириб, ҳар 10 л. эритмага озроқ мол шатмоғидан қўшиб, уни суюқ қаймоқсимон масса ҳолига келтириб, дарахт танасини ҳамда она шохларни оқлаш зарур. Бу айниқса данакли мева дарахтларига (ўрик, шафтоли, гилос, олхўри, олча ва б.) яхши самара беради. Бунда ҳар 10 л. эритмага 80-100 г. мис купоросини сувда эритиб, қўшиб юборилса самараси янада ортади.
Боғ қатор ораларини ҳайдаётганда, омоч илдиз тизимини шикастламаслиги учун дарахт танасидан 0,5-1,5 м. масофада айниқса пакана ва ярим пакана пайвандтагли боғларда ўтишига аҳамият қаратиш керак.
Дарахт баргларининг 65-75 фоизи тўкилгандан сўнг, айниқса замбуруғли касалликларга чалинган боғларда дарахт танасини 3 фоизли Бордо суюқлиги ёки 6 фоизли карбамид эритмаси билан яхшилаб ювиш керак.
Токзорларда ушбу ойда ток тупларига шакл бериб қирқиш, қўндоқлаш ва кўмиш ишлари бажарилади. Ток кўмилмайдиган минтақаларда ток кесилмайди, чунки кесилган токнинг совуққа чалиниши кучаяди. Кесиладиган ток тупларининг нави ёки симбағазнинг турига қараб шакл ва юклама берилади.
Ток тупларини кесишда биринчи галда оидиум (кул) антракноз, милдью, бактериал рак билан зарарланган новда ва занглар қирқиб олиниб, токзордан чиқариб ташланади ва куйдирилади. Кўп ҳолларда деҳқонлар ток тупларини ёпиш учун қирқилган новдалардан фойдаланишади. Бунга йўл қўймаслик зарур. Чунки, турли касаллик юқумлари бўлган барг ва новдалар келаси йили уларнинг янада кўпроқ тарқалишига замин яратади.
Кесилган ток туплари қўндоқланиб ётқизилгач, ёпишдан олдин оидиум (кул) антракноз, милдью ва бактериал рак касаллик юқумига қарши 3 фоизли Бордо суюқлиги ёки 5 градусли оҳак-олтингугурт қайнатмаси ёки мис купоросининг 3 фоизли эритмасини пуркаш зарур. Ток туплари 25-30 см. қалинликда тупроқ билан кўмилади. Тупроқ ток кўчатини яхши кўмиши учун намлиги 70-80 фоизни ташкил қилиши керак. Бунинг учун ток кўчати қўндоқлангандан сўнг ёки олдин енгил суғориш зарур. Келаси йили мўл ҳосил олиш учун токзорлар ўғитланади, бунда йиллик меъёрнинг 50% фосфор ва азотни (аммоний шаклидаги) ва калий ўғитини 100 фози 15-20 см. чуқурликда ёки уялаб 20-25 см. чуқурликда солинади.
Токзорлар механизмлар ёрдамида кўмилганда қатор орасида иккита жўяк ҳосил бўлади. Ушбу жўякларга гўнг солинса самараси юқори бўлади. Токзорларга ҳар йили гектарига 20-30 тн. гўнг солиниб турилса, минерал ўғитлар сарфи 50 фоизгача қисқаради.
Ушбу тадбирларни ўз вақтида ва сифатли ўтказиш келаси йил мева-узумдан мўл ҳосил олиш учун замин яратади.

👍13❤7🤝4🔥1

👍28😱12👏4🍌4❤2🔥2