Telegram Web Link
Ўзбекистоннинг энг йирик корхонаси НКМК (НГМК) 2024 йилда 96.4 тонна олтин қазиб олибди.

Компаниянинг йиллик даромади 7.4 млрд долларга етган. Шунингдек, бош директор биринчи ўринбосари Евгений Антонов маълум қилишича, комбинатнинг ресурс базаси 146 миллион унция (тахминан 4540 тонна) бўлиб, бу компанияга конларни 50 йилдан ортиқ муддат давомида фойдаланиш имконини беради.

Олтин нархи йил бошидан бери бир неча маротаба тарихий рекордни янгилади. Ҳозирда, сўмнинг АҚШ долларига нисбатан мустаҳкамланишининг бир неча сабабларидан бири олтин нархининг ошиши эканлиги таҳмин қилинади.


#oltin
@allaevuzb
АҚШ доллари расмий курси 12 496 сўмгача (-62.32) пастлади.

#kurs
@allaevuzb
Allaev Uz
АҚШ доллари расмий курси 12 496 сўмгача (-62.32) пастлади. #kurs @allaevuzb
АҚШ доллари курси расмий курси охирги марта 2024 йил 22 феврал куни 12 495 сўм бўлган экан.

Демак, курс ўша вақтдан бошлаб 13 000 Сўмгача чиқиб, яна ортга қайтди.

Айтганча, валюта расмий курси тарихини кузатишни Марказий банк анча қулай қилиб қўйган.

Банк сайтида ҳаммаси мавжуд: https://cbu.uz/uz/

#kurs
#bank
@allaevuzb
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
💊 Тйленол фожиаси (1982)
АҚШда дорихоналарда сотилаётган оддий бош оғриғи таблеткалари — Тйленол капсулаларига номаълум киши цианид қўшган.
Натижада 7 киши ҳалок бўлди. Бу воқеа бутун мамлакатни ларзага солди.
Шундан сўнг, дориларни ҳимоя қопламасиз сотиш тақиқланиб, замонавий “тампер-эвидент” (очилганини билдирувчи) қадоқлаш тизими жорий қилинди.

Видеога ҳавола:
https://youtu.be/boBHj7mY8HQ?si=RvK6ij79hTi5dc96

#youtube
@allaevuzb
Forwarded from Stenford Kundaligi
Uchinchisi — men o‘qigan kitoblar

Meni taniganlar, men bilan ishlaganlar yoki faoliyatimni kuzatib boradiganlar yaxshi biladi: meni innovatsiyalar mavzusi juda qiziqtirgani uchun bir nechta kitoblarni – ayrimlarini hatto qayta-qayta – o‘qidim. “Farovonlik paradoksi” (Prosperity Paradox), “Venchur zehniyati” (Venture Mindset), “Atom odatlar” (Atomic Habits)… Ulardagi aql bovar qilmas g‘oyalar, sayyorani o‘zgarishga doxil innovatsion yondashuvlar meni aynan startaplar va ijobiy o‘zgarishlarga qaratilgan noodatiy yechimlar makoni bo‘lmish Stenfordga chorladi.

Bu yerdagi odamlarda hamma narsani oʻzgartirish mumkin degan ishonch mavjud. Har kimning oʻz loyihasi bor. Orzulari bisyor. Har kim universitet auditoriyalarida emas, hayotda gʻolib chiqishni istaydi.

Bugun Oʻzbekiston yoshlari – men ham shular qatorida – eng muhim narsani oʻrganishimiz kerak:

• xatoga yoʻl qoʻyishdan qoʻrqmaslik;
• tavakkalchilikka borishni bilish;
• bir joyda turmay, harakatda yashash, dinamik odimlash;
• katta orzular bilan yashash.


Stenford mana shu muhim narsalarni oʻrgatadi.

Ilhom manbalarim

O‘qigan kitoblarimu dunyo bo‘ylab ko‘plab hikoyalar barobarida menga o‘zbekistonlik vatandoshlar ham ilhom bergan. O‘rni kelganda ularni tilga olishni istayman:

• Asror Arabjonov – Stenfordda tahsil olgan. Uning soddaligi, aqlli yondashuvi, qatʼiyati meni doim ilhomlantirgan.
• Akmal Payziyev – Oʻzbekistondagi eng muvaffaqiyatli tadbirkorlardan biri. Aynan men oʻqiyotgan kursda o‘qigan. Uning yutuqlari, bugungi pozitsiyasi meni ham ishontirdi: toʻgʻri yoʻldaman.

Xulosa o‘rnida, Stenford men uchun bir universitet emas. Bu – maktab, yangi bir dunyoqarash, ham o‘zim, ham tengdoshlarim uchun “upgrade” olib qaytish imkoniyati. Men bu tajribamni siz bilan baham koʻrishga va iloji boricha koʻproq yoshlarni bu muhitga yaqinlashtirishga harakat qilaman.

3/3

19.06.2025 Shimoliy Kaliforniya, AQSH
Эрон — Исроил: уруш қандай тугаши мумкин?

Кеча тунда АҚШ Эроннинг ядровий базаларига ҳужум қилди. АҚШ зарбалари Эроннинг ядро ва ҳарбий инфратузилмасини шикастлагани айтилмоқда, Эрон эса баллистик ракеталар билан жавоб берди, бугун тунда яна жавоблар давом этса керак. Эроннинг қўлидаги асосий калитлардан бири Ҳормуз бўғози ҳисобланади. Эрон бўғозни ёпиш билан таҳдид қилмоқда. Ҳормуз орқали жаҳон нефтининг қарийб 20 % ўтади — бўғоз блокланса, нефть нархи 150 $ дан ҳам ошиши ҳеч гап эмас. Бу бўлса жаҳон иқтисодиётига мисли кўрилмаган даражада босим пайдо қилади. Суверен мамлакат ҳудудига ҳужум энди Эронни минтақадаги АҚШ ҳарбий базаларига ҳужумга ундаши мумкин. Бу бўлса ҳамма учун урушни кейинги босқичга олиб чиқади.

Вазиятни реал баҳоласа, яқин ҳафталарда сулҳ тузулиб уруш тўхтайди деган фикрдаман.

Бунга асосий сабаб халқаро энергия бозори, Хитой, Ҳиндистон, Европа Иттифоқи ва Форс қўлтиғи давлатлари нарх ошишига тоқати йўқлиги бўлади. АҚШда ҳам бу савол оғриқли ўтади. Нефть нархи ўзи шундоқ ҳам Исроил ҳужумни бошлагандан бери ошиб келмоқда.

Ички сиёсий рисклар кучаяди. Теҳронда инфляция ва норозилик, Тел-Авивда эса ҳукуматга коалиция босими ўсиб бор­ади. АҚШда аллақачон жамоатчилик ва конгрессменлар АҚШнинг Эронга ҳужумини нолегитим деб баҳолашмоқда. Эрон АҚШга бирор экзистенсиал хавф солгани йўқ эди. Бу томондан кечаги ҳаракат АҚШники бўлмаган урушга халқаро қонунчиликни бузиб аралашиш ҳисобланади. АҚШ ҳам ичкарида жуда катта босимга учрайди.

АҚШнинг чуқур ерости объектларига ҳужуми, Исроилнинг технологик ва ҳарбий устунлиги Теҳронни келишув столига ўтиришга мажбур қилади.

Ҳормуз бўғози ёпилиши эҳтимоли, шунингдек Эроннинг Ҳизбуллоҳ каби проксилари таъсиридан қўрқиб, халқаро ва ички босим остида АҚШ ва Исроил ҳам Эрон билан бир стол атрофида ўтиришга мажбур бўлишади. Қолаверса ҳозиргидек фаол урушни давом эттириш ҳам Исроилга, ҳам Эронга бирдек қиммат.

Катта эҳтимол билан келишувда Эрон уранни 90 % га бойитишни тўхтатади, ташқарига ракета экспортини қисқартиради. Исроил бўлса Эроннинг ичига чуқур ҳужумларни тўхтатади. АҚШ ва ЕИ Эронга нисбатан санкцияларни қисман юмшатади. Музокара 2-3 ҳафтада бошланиб, бир неча ой давом этиши мумкин. Муҳими, бу ҳолатда томонлар ўз халқига ғалабани сотиб билади. Исроил ядро хавфини олдини олгани, 07-10 учун ўч олганини даъво қилади. Эрон бўлса, санкциялар ечилгани, АҚШ ва Исроил қўрқиб музокара қилгани сабаб ғалабани даъво қилади. Трамп бўлса битта аралашув билан урушни тўхтатдим деб даъво қилади.

Бу уччала томон учун ҳам мақсадга эришилмаган, лекин зарари камроқ сценарий бўлади.

Агар томонлар келишувга эришолмаса, уруш узоқ фазага киради. Унда ҳозиргидак фаол жанглар кетмайди, уни томонлар кўтаролмайди ҳам. Тўғридан тўғри зарбалар камаяди. Кибер ва прокси тўқнашувлар давом этади; Ҳормуз бўғози очиқ қолади.

Энг ёмон сценарийда, уруш минтақавий катта урушга айланади. Ҳизбуллоҳ урушга қўшилади, нариги томондан Ҳуситлар қўллаб-қувватлайди. Бу бутун реалликни ўзгартиради. Исроил Ливанга бостириб киришга мажбур бўлади, Ироқдаги АҚШ базалари нишонга олинади, Brent нархи 180 $дан ошиб кетади. Уруш бўлса ўн йиллаб давом этадиган гуманитар инқирозга айланади. Уруш минтақанинг ҳамма давлатларини ўз домига тортади.

Яна бир кичик эҳтимол, Эронда режим қулаши бўлади. Кучли зарбалар ва ички норозилик ортиб бориши орқасидан режимни қулатишга уруниб кўриш мумкин. Бу сценарий ҳам минтақада янги эҳтимолий урушлар очади. Бир неча йиллик фуқаролик уруши эҳтимоли ҳам йўқ эмас. Эронда режим қулаб, ҳарбийлар ва ҳозирги режимни қўллаб-қувватловчилар шунчаки ҳокимиятни мухолифатга бериб қўйиши эҳтимоли катта деб ўйламайман.

Шу учун ҳам, энг муқаррар сценарий — оғир халқаро босим остида мажбуран қилинадиган, ҳаммага ўз аҳолисига ғалабани сотиш имконини берадиган, амалда бирор томони ўзи хоҳлаганини ололмайдиган нокомил келишув бўлади. Бу келишув ортидан йиллар давом этадиган нозик тинчликка эришса бўлади.

Яқин орада нефть нархи, Ҳормуз боғози, Ҳизбуллоҳнинг ҳаракатлари, АҚШ базаларига зарба бериш ёки берилмаслиги можаронинг қайси йўлга ўтишини кўрсатади.

#siyosat
@allaevuzb
АҚШ доллари расмий курси 12 410 сўмгача (-85.95) пастлади.

#kurs
@allaevuzb
15 yoshli yozuvchi qizimiz qo'lida ilk kitobi bilan.
Доллар нимага тушмоқда? (Сўм нимага мустаҳкамланмоқда?)

Аввало бу бир эмас, бир нечта сабаблар йиғиндисидир. Келинг, биргаликда сабабларини кўриб чиқамиз.

Бугун курс 12 410 сўмгача тушди. Айримлар буни “курсни қўлда ушлаб туриш” деб талқин қиляпти. Аммо макроиқтисодий занжирга диққат қилсак, тасвир бироз бошқача.

Аввало бозор иқтисодиётида доллар ҳам маҳсулот каби талаб ва таклиф қонуни бўйича ошиб тушади. Худди, бозорда помидор камайса нархи ошиб, помидор кўпайса нархи тушгандек, биржа орқали давлат ичида ҳам нарх шундай ўзгаради.

Лекин, бу ташқи факторлар билан ҳам кескин боғланган бўлади. Ўзбекистонда ҳам ички, ҳам ташқи факторлар ҳозирча доллар курсини тушишига ундамоқда.

Улардан бир нечтасини кўриб чиқамиз:

1. Олтин қийматига қаттиқ уланган иқтисод.

Ўзбекистонда олтин — валюта тушумининг бирламчи манбаи. 2024 йилда қимматбаҳо металлар экспорти валюта тушумининг қарийб учдан бирини берди.

Олтин нархи бўлса йил бошидан бери бир неча маротаба рекорд қўйди. Нарх рекорд даражада. 2025 йил 23 июнь ҳолатига спот нарх 3 377 $/унция атрофида, йил бошидан бери нарх ошиши +45 %  .

Нарх қанчалик баланд бўлса, экспортдан валюта оқими шунча катталашади.

Бу занжир бўлиб туриб, курсга кескин таъсир қилади,

Занжир қандай ишлайди?

Баланд олтин нархи кўпроқ валюта тушумига сабаб бўлади. Марказий банк олтинни ички бозорда сўмга сотиб олади. Кон-саноат корхоналари иш ҳақини, солиқни, сарфларни СЎМда тўлайди. Марказий банк сўмда олтин сотиб олиш учун валютани сотади. Бозорда доллар кўпаяди. Бу ерда талаб ва таклиф қонуни ишлайди.

Давлат “курсни манипуляция” қилмаяпти, балки олтин сотиб олиш формуласини ишлатяпти: олтин экспортдан келган долларларга ташқарида харидор топади, ичкарида эса кончилар билан сўмда ҳисоб-китоб қилади.

2. Долларнинг халқаро индекси пасайиши.

Трамп сайлангандан бери АҚШ иқтисодиёти катта стрессдан ўтмоқда. Тариф жанглари, иқтисодий мантиққа тўғри келмайдиган қарорлар, Федерал резервга ҳужумлар бутун дунёда АҚШ иқтисодиётига бўлган ишончни пасайтирмоқда. Иқтисодиёт бўлса доим умид ва ишончнинг устига қурилади. Умумий тарзда долларнинг қиймати дунёда пасаймоқда.

3. Яқин ҳамкорлар валютаси мустаҳкамланиши. Масалан, йил бошидан бери рубль 22 фоизга мустаҳкамланди, бугун бу ҳақида Юлий Юсупов ҳам ёзди. Бунга асосий сабаб деб Трампнинг Россияпараст позицияси ва яқин орада Россияга нисбатан санкциялар юмшаши эҳтимоли кўрилади. Буни ёнига умумий индекс пасайиши ҳам бор.

4. Мавсумийлик. Ўзи апрель ойидан бошлаб Ўзбекистонда мавсумий валюта тушуми ошади. Бунга мигрантларимиз қишни ўтказиб қайтиб кетиши, шунингдек яқин қабул қилувчи давлатларда қурилиш мавсуми бошланиши, ундан ташқари мартнинг иккинчи ярмидан туристик сезон бошланиши, май ойидан мева-чева экспорти авж олиши сабаб бўлади. Рубль қанча мустаҳкамланса, мигрантларимиз рублни доллар қилиб, шунча кўп доллар жўнатишади. Туризмда бўлса бу йил турист сони бўйича рекорд бўлгани айтилмоқда. Ҳар бир кирган турист бутун Ўзбекистон бўйлаб пул тўлов қилади. Ҳаммаси валютада акс этади.

5. Иқтисодий кўрсаткичлар яхшиланаётганлиги. Яқиндагина Moody’s Ўзбекистоннинг кредит рейтингини яхшилади. Шунингдек, ХВЖ ва бошқа халқаро ташкилотлар ЯИМнинг йиллик ўсишини тасдиқлаб туришибди. Ўзбекистон халқаро оғир вазиятда иқтисоди стабил ўсаётган кичик гуруҳ мамлакат орасида турибди. Экспорт ҳажми ҳам стабил ошмоқда. Бу ҳам сўмнинг мустаҳкамланишига таъсир қилади.

Хуллас, сўмнинг мустаҳкамланиши ёки долларнинг тушиши бир неча факторлар билан йиғилиб умумийлашади. Буни шунчаки осон тушунтириб бўлмайди. Қўлда манипуляция қилиб туришибди деган миш-мишга ман қўшилмайман. Аксинча, ҳозирги ҳолат ҳукуматга ҳам ёқмайди деб ўйлайман.

Нега расмийлар кучли сўмдан хурсанд эмас?

Кучли сўм — бюджетга ҳам, товар экспортчиларга ҳам фойда келтирмайди.”

Бюджетда солиқ тушумлари асосан сўмда йиғилади, бироқ харажатларнинг валюта таркиби (импорт техника, ташқи қарз фоизлари) сезиларли. Пахта, полиметалл, кимё, текстиль каби бошқа экспорт тармоқлари маржаси пасаяди. Кучли сўмдан фақат импортёр ва хориждан товар олиб келувчи истеъмолчи ютади.

Давоми кейинги постда...
Олдинги пост давоми...

Шунинг учун регулятор курсни “иложи борича бозорча” қолдириб, қисқа муддатда кескин кучайишдан ҳам ҳайиқади. Адашмасам, йил бошида давлат бюджети шакллантирилганда, ўртача курс 13 500 сўм бўлиши кўзланган эди. Доллар пасайиши солиқ йиғимига кескин таъсир қиладиган факторлардан бири бўлиши мумкин.

Шунингдек, давлатнинг доллардаги киримлари арзонроқ курсда конвертация қилинади ва харажатлар сўмда қилинади.

Демак, “сўм нега мустаҳкамланмоқда” деган саволга битта сабаб билан жавоб бериб бўлмайди. Бунга олтин нархининг рекорд даражада ошиши, яқин ҳамкорлар валютаси мустаҳкамланиши, долларнинг заифлашиши, мавсумий тушумнинг ошганлиги ва яна шунга ўхшаш валюта тушими ва чиқими билан боғлиқ ўнлаб сабаблар олиб келади.

Идеал ҳолатда, иқтисодиётни диверсификация қилиш, олтинга қарамликни камайтириш, ишлаб чиқариш ва хизмат соҳаларини турли йўналишларда ривожлантириш тўғри йўл бўлади. Мигрантлар масаласида ҳам диверсификация муҳим ҳисобланади.

Эртага олтин курси кескин тушиши, Россияда ҳукуматнинг навбатдаги ақлсизлигидан кейин доллар кескин ошиб кетиши ёки мигрантларга нисбатан тақиқлар янада кучайиши каби факторлар курсни қайтариши, қайтиш бўлса кўпчилик учун оғриқли бўлиши мумкин.

#kurs
@allaevuzb
Ниҳоят, бир неча кунлик пастлашдан сўнг, АҚШ доллари курси кўтарилиб бошлади.
Расмий курс 12456 Сўмга (+45.26) етди.

#kurs
@allaevuzb
Asaxiyda xizmat sifatini yaxshilash va umuman bozor tahlili uchun so'rovnoma boshladik.

Iltimos, ushbu so‘rovnomada qatnashing — bu atigi 5 daqiqa vaqtingizni oladi va sizni yaxshiroq tushunishga, yaxshiroq xizmat ko'rsatishga yordam beradi.

🎁 Biz bo'lsa, yoqimli bo'lsin deb har bir ishtirokchiga sovg'a tayyorladik.

👉 So‘rovnomada qatnashing va kafolatlangan sovg'aga ega bo'ling!

@allaevuzb
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ота-оналарнинг кўпчилиги фарзандини шифокор, ўқитувчи бўлишини хоҳлайди лекин lT қизларни касби деб айтоламан”- Лобархон Комилжонова.

Парда Подкастнинг навбатдаги сонида “айтишник” қизлар билан суҳбат бўлибди.

Кўриш: https://youtu.be/oxekTj1bLcQ?si=rbi_eGQEpwjPdnZ9

#podcast
@allaevuzb
АҚШ доллари расмий курси 12 531 сўмгача ( +75,53) кўтарилди.

#kurs
@allaevuzb
"Дафтар"да ҳисоб юритиш бизнесингиз ўсишига нима учун халақит беради?

Ўзбекистондаги кўплаб тадбиркорлар ҳамон сотувлар, қарзлар ва қолдиқларни қўлда юритишади.
Бир қарашда қулай кўринади. Аммо амалда бу фойда йўқотилишига, товар танқислигига ва ривожланишга сарфлаш мумкин бўлган вақтнинг беҳуда кетишига олиб келади.
Натижада - хатолар, чалкашликлар ва ҳисобда доимий тартибсизлик юзага келади.
Омборда қанча маҳсулот борлигини билмайсизми?
Нима фойда келтиради-ю, нима шунчаки жой эгаллаб турибди?
Аслида қанча даромад қилаётганингизни биласизми?

МойСклад хизмати ёрдамида ҳисобни автоматлаштириш барча бу муаммоларни ҳал қилади: аниқ қолдиқларни, сотувларнинг аниқ кўринишини ва фойданинг ҳақиқий рақамларини тақдим этади. Бироқ дарҳол бунга ўтиш қийин бўлиши мумкин.

Шунинг учун кичигидан - бепул ҳисоб жадвалидан бошлаган маъқул. У қуйидагиларга ёрдам беради:
✔️ қолдиқларни тартибга солиш,
✔️ сотув ва харидларни аниқ кўриш,
✔️ ҳақиқий фойдани тушуниш.

Бу "дафтар" ва тўлиқ автоматлаштириш ўртасидаги оралиқ қадамдир. Жадвални ўзлаштирсангиз, тизимли ёндашув билан бизнесни бошқариш қанчалик осонлашганини тушуниб етасиз.

Тартиб ўрнатиб тўғри ҳисоб-китоб юритиш учун биринчи қадамни ташлашга тайёрмисиз?

Мойскладни юклаб олинг ва бугуноқ бизнесни яхшилашни бошланг. https://www.moysklad.ru/courses/uchet-v-excel

#biznes
@allaevuzb
Barga amerikalik, yahudiy va fors kiribdi.
Barmen: Janoblar, barchangizni g'alaba bilan tabirklayman!

© Sardor Salim facebook sahifasidan.


#hazil
@allaevuzb
Forwarded from Bektosh Khatamov
🧾 МВФ: “Сен камбағалсан, демак, кўпроқ солиқ тўлашинг керак”.

Яқинда МВФ (ҳа, ўша Халқаро Валюта Фонди) Ўзбекистонга “оқилона” тавсия берди:

“2020 йилдан бери солиқ тушумлари камайди. Энди уч йил ичида буни қопланг. Нархларни кўтаринг. Солиқни кучайтиринг. Иқтисодиётни ‘адолатли’ қилинг.”

🎯 Нима қилишни таклиф қилишяпти?
• Алкоголь, бензин, шакар ва машинага акцизларни ошириш.
• Инвесторларга берилаётган самарасиз божхона имтиёзларни кесиш.
• Даромад солиғини ҳаммани “жазолайдиган” прогрессивга ўтказиш.

Шунчаки айтганда — ҳамма жойдан солиқ олинг, тирик бизнес қолмасин!

Ҳа, мен ҳам самарасиз божхона имтиёзларининг йўқотилиши тарафадориман, бундай имтиёзлар фақатгина рақобатни издан чиқариб маълум бир “коттакон”ларнинг чўнтагини тўлдиради холос.



🤔 Аммо бир савол: ким айтди, солиқ тушумлари камайди деб?

Асл рақамлар шундай дейди:

📊 2020 йилда бюджетга тушган пуллар ЯИМнинг 26.9%ини ташкил қилган,
📊 2024 йилда эса – 30.5%!

Тушум кўпайган, Карл! 👀
Муаммо бошқа жойда: давлат харажатлари ракета тезлигида учяпти!

📉 2020 йилда харажатлар ЯИМнинг 29.1%и бўлган,
📈 2024 йилда эса — 35.5%га чиқиб кетган.

Ҳеч ким: “Пулни камроқ сарф қилинг” демаяпти. Битта йўл: “Яна солиқ тўлашсин!”

Демак, муаммо бюджет тушумларида эмас. Муаммо – умуман ҳисоб-китобсиз, тезликда ўсиб бораётган харажатларда. Лекин МВФнинг мантиғи шундай: “Харажатлар кўпайса, солиқни ҳам кўпайтириш керак!” Бу мантиқ Швеция ёки Германияда иш бериши мумкин. Аммо Ўзбекистон бу даражага етганми?


🇺🇿 Ўзбекистонда эса…

ЯИМ киши бошига — 3000 доллар.
Бозор қарорларни қабул қилмайди — амалдорлар қабул қилади.
Уларда эса ҳисоб-китоб, жавобгарлик йўқ — ҳохлаганча харажат, кредит, имтиёз, бож…

Шундай муҳитда солиқни кўтариш – бу:

🚫 Тадбиркорни бўғиш;
🚫 Иш ўринларини йўқотиш;
🚫 Бизнес юритишни қизиқарсиз қилиш;



💡 Бизга нима керак?

Давлат харажатларини қисқартириш.
Имтиёзлар, монополиялар ва “таниш-билишлар учун эшик”ларни ёпиш.
Солиқ юкини енгиллаштириш.
Давлатни иқтисодиётдан узиш.

Бошқа йўли йўқ. Бошқа илож ҳам йўқ. Агар ривожланмоқчи бўлсак, бозор механизмига ишонмоғимиз керак.



🧠 МВФ эса ҳали ҳам хато қиляпти:
Улар ҳар бир мамлакатни “ўртача температура”га қараб даволамоқчи.

Биз ўзи совуқда ётибмиз, улар эса “қўлқоп кийинг, совуқ бўлиши мумкин” дейишяпти.



📣 Ўзбекистонга тайёр рецепт керак эмас.
Бизга ўз организмига мос, ҳаётбахш ислоҳотлар керак.

🔁 Постни улашинг. Балки бирор амалдор ҳам ўқиб қолар…

@bektoshkhatamov
АҚШ доллари расмий курси 12 586 сўмгача ( +54.63) кўтарилди.

#kurs
@allaevuzb
Пик Стартариса канали ёзмоқда, Billz стартапи TBC банкка 12 миллион АҚШ долларига сотилибди.
Маҳаллий стартап учун жуда катта натижа.

Эслатиб ўтаман, бундан олдин TBC Payme тўлов тизимини сотиб олган эди. Яқинда Yandex компанияси бошқа бир маҳаллий хизмат Express24 ни сотиб олганди.

#binzes
@allaevuzb
Марказий банк насия (BNPL) бозорини тартибга солишга чақирмоқда.

26 июнь куни Марказий банк раиси Тимур Ишметов Сенат мажлисида BNPL (муддатли тўлов) бозорини давлат тартибига олиш зарурати ҳақида мурожаат қилди. Тимур аканинг сўзларига кўра, “муддатли тўлов шартномаларида реал фоиз ставкаси ва ортиқча тўлов миқдори аниқ кўрсатилмаяпти, бу эса аҳолининг яширин қарздорлигини ошириб, тўлов кечикишлари хавфини кучайтиради”. 

Тимур ака айтиб ўтган, матбуотга сизиб чиққан рақамлар:

8,5 трлн сўм — муддатли тўловга боғлиқ кредит портфели (01.01.2025) ҳажми. Ундан 67 % тадбиркор субъектлари, 26 % атиги иккита МФО, 7 % тижорат банклари ҳиссасига тўғри келади. Иккита МФО бозордаги улушидан келиб чиқса, Uzum Nasiya ва Alif Nasiya деб ўйлайман.
2024 йилнинг ўзида 1,9 млн шартнома тузилган; ҳар бир мижоз ўртача 3 та актив шартномага эга, 82 минг киши эса 10+ харидни муддатли тўловда расмийлаштирган. 
Банк ва МФО лар учун қарз юки коэффициенти 50 % билан чекланган, аммо муддатли тўлов битимлари кредит базасига киритилмаганлиги сабаб бу лимит амалда бузилмоқда. 

Регулятор нимани таклиф қилмоқда?

Мажбурий репортинг — барча BNPL субъектлари кредит базага (КАТМ) насиялар ҳақида маълумот юборади.

Тўлиқ ошкоралик — шартномада ортиқча тўлов ва йиллик ҳақиқий ставка мажбурий кўрсатилади. 


Потенциал оқибатлар бўйича тахминларим:

Кредит ёки насияга товар олиш қийинлашади. Маълумотлар кредит бюроларига тушгач, айрим мижозларнинг яширин қарзлари юзага чиқади. Банклар 50 % лимитни сақлаш учун уларга янги кредит беришни камайтириши мумкин. Бу 2025 йил иккинчи ярмида истеъмол кредитлари ўсишини секинлаштиради.

Ретаил-финтеч консолидацияси
Бугун BNPL бозорининг ⅔ қисми чакана савдогарлар қўлида. Тартиб кучга кириши билан кичик савдо тармоқлари кредитлашни давом эттириш учун МФО лицензияси олишга ёки банклар билан white-лабел ҳамкорликка ўтишга мажбур бўлади — кичиклар синиб, бозорни кучли ўйинчилар йиғиб олиши эҳтимоли юқори.

Банклар учун имконият
Йирик хусусий банклар (масалан, TBC) аллақачон рақамли муддатли тўлов хизматларини синовдан ўтказяпти. Рақобатчилар “соядаги” БНПЛълар тартибга мослашишга қийналаётган пайтда, банк маҳсулотлари тезда бозорда улушини ошириши мумкин.

Насия бозорида маржа камайиши янги айланиб ўтиш йўлларини пайдо қилади
Агар нарх бўйича аниқ чегаралар китирилса, насия хизматлари рентабеллигини йўқотиб, бошқа йўллар қидириб бошлайди. Шу сабаб муддатли тўлов ўрнига бизнес абонент тўловли клуб карталари ёки кешбек-асосли моделларга ўтиш ҳолатлари кузатилиши мумкин.

Каттароқ ва реал маълумотга асосланган скоринг.
Яхши янгилик, кредит базасида дата кўпайиши риск баҳолашни яхшилайди. Эртага қўлидан тўлаш келмайдиган камроқ одам кредит ва муддатли тўловга маҳсулот олади.

Кичиклар қора бозорга ўтиб кетиши.
Микро-молия ташкилоти лицензиясини олиш осон ва арзон жараён бўлмаганлиги кичик дўконлар ва муддатли тўлов хизматлари эскича паспорт копияга ёздириб, блок қўйиб, нақдга сотиш ва нақдда пул йиғиш моделига ўтиб кетиши мумкин. Бунда қора бозор улуши ошади, солиқ тушумлари камайди.


Шулардан келиб чиқсак, қонун соҳани қанчалик тартибга солади деган савол пайдо бўлади?

Агар маълумотларни КАТМга бериш мажбурий бўлиб, шартномада реал фарқни кўрсатиш шартлари қўйилса, бу муаммо эмас. Кўпчилик мослашади. Ҳозирча, Тимур ака нутқидан шуларни ажратиб олдим.

Агар айрим бизнес доиралардаги миш-мишлар тўғри чиқиб, қонун микро-молия ташкилоти бўлишни талаб қилса ёки нархни чегаралайдиган бўлса, бу соҳанинг норентабил бўлишига, бозорни катта ўйинчилар қўлида йиғилишига сабаб бўлади.

Ҳақиқат где-то ўртада дейишадию))
Соҳани тартибга солиш керак, лекин бу зарарга ишламаслиги керак.

Кутамиз ва кўрамиз...

#bank #biznes
@allaevuzb
2025/06/27 11:04:20
Back to Top
HTML Embed Code: