Allaev Uz
Бизнесда ўз майдонини тўғри танлаш муҳим. Қаерда ўйнаш кераклигини аниқлаш компания (бренд, тоифа ва ҳоказо) учун ўйин майдонини белгилайди. Бу савол сизнинг қандай бизнес билан шуғулланишингизни, қаерда рақобатлашишингиз ва қаерда рақобатлашмаслигингизни…
Ривожланиш учун аниқ бир стратегия бўлиши керак. Ким нима деса шунга қараб кетавериш, вазиятга қараб қарор бериб кетавериш фақат хаос яратади. Ўзи қарор бериб, ўзи қарши кетишга, кайфиятга қараб у шоҳдан бу шоҳга қўнишга олиб келади. Мақсад қанчалик олий бўлмасин, қатъият, принцип, аниқ йўл бўлмаса, фақат бугун билан яшалса, қарорлар фундаментал изланишлар ва аниқ стратегия билан қабул қилинмаса, на компания ичидагилар, на ташқаридагилар ишонмай қўйишади.
Тизим ичидаги ҳар бир одам қаерга қараб кетилаётганлигини билмаса ва ҳаракатларини шунга қараб мослаб бормаса тартибсизлик кўпайиб боради. Аниқ қоидалар бўлмаган жойда компания шалоқ аравага ўхшаб қолади. Шалоқ аравани раҳбар қаерга олиб кетаётганини ҳам ҳеч ким билмайди. Раҳбар ўзи ҳам аниқ манзилни билмайди, йўлдаги вазиятга қараб юраверади. Ундан ҳам ёмони раҳбар узоқни кўрадиган қилиб эмас, вазиятга қараб, ўз манфаатига қараб қарор беришга тарбияланганлиги бўлиши мумкин.
«Латте омили» китобидаги ўша ибора қайта-қайта мияда айланади: «Қаерга кетаётганингизни билмасангиз, борадиган манзилингизни ёқтирмаслигингиз эҳтимоли катта».
Буюк бизнес яратиш осон эмас...
#biznes
@allaevuzb

👍22❤3
Forwarded from Asaxiy Books
"Kunning syurpriz chegirmasi" aksiyasi ham nihoyasiga keldi.
Bugun aksiya doirasida so'nggi kun va so'nggi kitob. Eng yaxshisini eng so'nggiga saqladik.
Tungi 23-59ga qadar: https://asaxiy.uz/uz/product/robert-grin-mahorat
#super_chegirma
@asaxiybooks

👍19😁3
Ishga kirishga suhbat paytida, agar suhbatdosh sizdan: "Boshqa joyda yaxshiroq imkoniyat topilsa, ishdan ketishni o‘ylab ko‘rarmidingiz?" deb so‘rasa, qanday javob berardingiz?
👍21❤8
Блогерлик фаолиятини лицензиялаш ҳақида умуман гап-сўз йўқ
Яқинда онлайн платформаларда фойдаланувчиларнинг ҳуқуқлари масаласига оид қонун лойиҳаси ишлаб чиқилганди. Кўпчилик уни нотўғри тушуниб, энди блогерлар фаолияти лицензияланади деб ўйлаган кўринади.
Аслида ундай эмас. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жавлон Абдуллаев қонун лойиҳаси билан тўлиқ танишиб чиққан инсон сифатида блогерлик фаолиятини лицензиялаш ҳақида бирор бир норма йўқлигини ёзмоқда.
У қонун онлайн-платформалар фойдаланувчилари ҳуқуқлари, соҳада юзага келаётган ижтимоий муносабатларни тартибга солишга қаратилганини ва интернетда қонун лойиҳаси тўғрисида жамоатчиликни чалғитиши мумкин бўлган ёлғон маълумот тарқатилаётганини айтган.
#bloger

👍21❤4😁3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Халқимиз учун ўзбек тили хорижий тил сифатида деган тушунча йўқлигини билдим”- Саида Рашидова.
Тўлив видео: https://youtu.be/2yBkn7wrCe0?si=RqPt0DTVHrgHR2DO
#podcast
@allaevuzb
Тўлив видео: https://youtu.be/2yBkn7wrCe0?si=RqPt0DTVHrgHR2DO
#podcast
@allaevuzb
👍23❤6👎5
Баъзан банан шунчаки банан бўлиши мумкин деган қўпол ҳазил бор.
Афсуски, жуда кўп яхши нарсалар ўз ўрнида эмас, бошқа мақсадда ишлатилганда муаммолар келиб чиқади. Бу айниқса яхши нарсаларнинг сиёсий инструментга айланганда янада оғриқли бўлади.
Шундай нарсалар бор – уларнинг асл моҳияти фахрланишга арзийди. Рус тили, масалан. Жуда бой, қадимий, ифодали тил. Толстой, Достоевский, Тургенев ёзган тил. Ёки 9 май – Ғалаба куни. Ҳар қандай инсон фашизм устидан қозонилган ғалабани қадрлаши керак.
Аммо бу каби аслида фахрли бўлган тушунчалар сиёсий инструментга айланган пайтда, уларни энди одамлар табиий қадрият сифатида эмас, балки сиёсий позиция сифатида кўра бошлайди.
Рус тили бунга яққол мисол. Бугун у оддий алоқа воситаси ёки адабиёт тили эмас, балки Москва томонидан сиёсий таъсир ўтказиш воситасига айлантирилган. Натижада, уни ўрганиш ёки гапиришга бўлган муносабат энди одамнинг сиёсий ёндашуви, позицияси сифатида талқин қилинади. Гўёки тил эмас, байроқ.
Ёки 9 май – аслида бу урушда ўз жонини берган миллионлаб инсонлар хотираси. Бу кун дард, фожеа, сабоқ, жасорат ҳақида бўлиши керак эди. Аммо Москва бу санани ҳарбий куч кўрсатиш, геосиёсий амбициялар ва мафкуравий босим воситасига айлантирганидан кейин, унга нисбатан муносабат ҳам сиёсий бўлиб қолди. Энди ким бу санани нишонласа, бу унинг “ким томонда” экани сифатида қабул қилинади.
Бу фақат рус тилига ёки Ғалаба кунига хос эмас. Дунёда кўплаб шундай мисоллар бор. Динга, байроққа, маданиятга тегишли бўлган кўплаб қадриятлар сиёсий кучлар қўлига тушганда ўзининг соф, умумий қийматини йўқотади. Сиёсат уни эгаллаб олади, йўналиш беради, куч тили билан бошқаради. Натижада одамлар ҳам унга оддий қадрият сифатида эмас, балки сиёсий сигнал сифатида қарай бошлайди.
Аслида бу хавфли жараён. Чунки яхши нарса сиёсий инструментга айланганида, унга қарши бўлган одам ҳам, балки уни аслида қадрлаётган эди — лекин сиёсий контекст уни ундан йироқлаштиради.
Ҳар ким ўз маданиятини, тилини, тарихини севиши мумкин — лекин уни сиёсий восита қилиш, уни қуролга айлантириш уни ёмонлаштиради.
#siyosat

3👍80❤7😢2👎1
Ўзбекистон олтин-валюта захираларини 1,4 миллиард долларга кўпайиб, 49,2 миллиард $га етибди. Бу рекорд натижа ҳақида Марказий банк маълум қилган.
Чет эл валютасидаги захиралар 11 миллиард долларгача ошган, халқаро қимматли қоғозлар қиймати 203,1 миллион доллардан 703,9 миллион долларгача кўтарилган.
Олтиннинг ҳажми 11,8 миллион унциядан 11,5 миллион унциягача камайганига қарамай, нарх ошиши эвазига қиймати 36,9 миллиард доллардан 37,6 миллиард долларгача ошди. Бунга апрель ойида олтин нархининг 5,5 фоизга кўтарилиб, бир унция учун 3293 доллардан ошгани сабаб бўлган.
#iqtisod

😁15👍14❤2👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Ҳозирги кўп ўқувчилар, олдинги йиллардагиларга нисбатан дангасароқ"
Термизлик математик Отабек Алланазаров Plossla Podkast'да ўқув марказларидаги ҳолат ва янги авлод ўқувчилари билан юзага келаётган муаммолар ҳақида фикр билдирибди.
Таълим масаласига қизиқувчилар учун қизиқ подкаст.

👍22😢2❤1👎1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Xalq banki 150 yoshga kiribdi! 150 yil qanchalik katta muddat ekanligini o'ylab ko'ring.
Strategik hamkorimiz Xalq bankini 150 yillik muhim yubileyi bilan chin dildan tabriklaymiz!
Asaxiy uchun Xalq banki – nafaqat moliyaviy hamkor, balki bilim va rivojlanishga doimiy ko‘makdosh bo‘lgan do‘st. Ularning kitob loyihalariga bergan homiyligi tufayli, biz ko‘proq o‘quvchiga yetdik, ko‘proq bilim tarqatdik, yangi kitoblar chop etdik, bir nechta kitob bilan bog'liq yangi loyihalarni ishga tushirdik va muhimi so'nggi ikki yilda kitoblar narxini bir xilda ushlab qoldik. Bu esa nafaqat kompaniyamiz, balki jamiyatimiz rivojiga xizmat qilmoqda.
Bugun Xalq banki yoshlarning bilim olishiga, tadbirkorlikning rivojiga, iqtisodiy barqarorlik va hayot sifatining oshishiga real hissa qo‘shmoqda.
Oldinda bo'lsa yanada ko'prog'i bor.
Bank moliyaviy muassasadan tashqari, nomiga munosib tarzda ijtimoiy sohani ham qo'llab-quvvatlamoqda. Biz esa bundan faqat quvonamiz. Chunki biz birgalikda oldinga yurayapmiz.
Bank rahbariyati va butun jamoaga samimiy minnatdorchiligimizni bildirgan holda, ularni ushbu tarixiy sana bilan yana bir bor tabriklaymiz. Kelgusidagi har bir yilingiz avvalgidan-da kuchli, sermazmun va ilhomli bo‘lsin! Hamkorligimiz yanada sermahsul, ham bankka, ham kompaniyamizga yanada foydali bo'lsin!
150 yoshing muborak Xalq banki!
#tabrik

👍26❤10😁5👎2
Canva ҳам Ўзбекистонда ҚҚС тўловчиси сифатида рўйхатдан ўтибди.
Рўйхатга 68 ва 69чи бўлиб Canva ва Coursera қўшилган.
Canva графика ва презентациялар тайёрлаш учун платформа. Канал обуначилари аксари canva дан фойдаланишган бўлса керак. Бўлмаса, тавсия қиламан.
Coursera таълим олиш учун онлайн платформа.
Олдинроқ openai ва bloomberg ҳам Ўзбекистонда солиқ резидентлиги олишган эди. Бунинг ортидан Chat GPT тариф нархлари ҳам ошиб улгурган эди.
#soliq #biznes

👍34❤1
Интернетдаги муносабатлар бўйича «ўйин қоидалари» ниҳоят ишлаб чиқилибди. Энди 10000дан ортиқ “подписчиги” бор блогер эркинлиги кафолатланади, лекин масъулият ҳам ошади.
Онлайн-платформа ва веб-сайтлар фойдаланувчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича янги қонун лойиҳаси оммавий муҳокамага қўйилган экан.
Унинг асосий йўналишларига интернет фойдаланувчиларига аккаунт яратиш, контент тайёрлаш ва тарқатиш билан бир қаторда, шикоят бериш ва ноқонуний контентдан ҳимояланиш имкониятини таъминлаши шарт экани кираркан.
Шу билан бирга, қонун лойиҳасида шахсий маълумотларнинг махфийлиги ва хавфсизлиги кафолатланиши, фишинг ва спам ресурсларига қарши чоралар кўрилиши қайд этилган.
Бундан ташқари, фойдаланувчилар учун асосий ижобий жиҳатлар сифатида қонуннинг (13-, 15-моддалари) порнография, ёлғон ахборот, фишинг, зўравонлик каби ноқонуний контентни тезкор ўчириш ва тарқалишини тўхтатишнинг аниқ ва шаффоф механизмларини жорий қилинишини таъкидлаш мумкин. Чунки бу интернет фойдаланувчиларини кибертаҳдидлар, алдамчи сайтлар ва зарарли контентдан ҳимоя қилади, шу жумладан, болалар ва ёшлар учун интернетни хавфсизроқ ҳам қилади.
Яхши тарафи, 21-модда. Унда фойдаланувчиларга аккаунт очиш, қонун доирасида контент яратиш ва тарқатиш, фикрни эркин ифода этиш ҳуқуқлари кафолатланган. Бу блогерлар, инфлюенсерлар ва оддий фойдаланувчиларга рақамли платформаларда ижодий ва тижорий фаолиятни эркин юритиш имконини беради дегани.
Юкланадиган масъулият:
• оммага эълон қилинишидан олдин контентнинг ҳаққонийлигини текшириш;
• фуқароларнинг шаъни, қадр-қимматини ёки ташкилотларнинг ишчанлик обрўсини камситувчи ёлғон маълумотларни жойлаштирмаслик ёки тарқатилишига йўл қўймаслик;
• ўз аккаунтлари, гуруҳлари ёки веб-сайтларини, жумладан, шарҳлар учун очиқ бўлимларни ноқонуний контент мавжудлигини кузатиб бориш ва агар аниқланса, дарҳол ўчириш;
• ўз аккаунтлари, гуруҳлари ёки веб-сайтларида ноқонуний контентни жойлаштиришга рухсат бермаслик;
• ёлғон маълумотлар тарқатилган тақдирда, фуқаролар, юридик шахслар ёки давлат органларининг сўровига биноан уларни олиб ташлаш ёки ёлғон деб белгилаш;
• жабрланувчининг талабига биноан шаъни, қадр-қиммати ёки ишчанлик обрўсига путур етказувчи ёлғон маълумотларга раддия эълон қилиш;
• фикр-мулоҳаза учун очиқ алоқа маълумотларини жойлаштириш;
• прокурор, терговчи ёки суриштирувчининг ёзма рухсатисиз дастлабки тергов материалларини эълон қилмаслик, шунингдек ҳукм чиқарилгунга қадар судга таъсир ўтказмаслик;
• Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ платформа ёки веб-сайт орқали амалга ошириладиган реклама ёки бошқа даромад келтирувчи фаолият учун солиқ тўлаш.
Хуллас, бу қонун лойиҳаси замонавий рақамли муҳитда қонун билан блогерлар эркинлигини кафолатламоқда, лекин ахборот тўғрилиги ва солиқ тўлаш бўйича масъулиятни ҳам оширмоқда
#yangiqonun

👍22👎10❤3😁3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Saraton tashxisi qo‘yilgan ayollarda avvalo qo‘rquv boshlanadi. Og‘riqdan qo‘rquv emas, sochim to‘kiladimi? Ko‘kragimni olib tashlashadimi? Erim tashlab ketadi-ku degan qo‘rquv boshlanadi. Bunday holatda esa bemorlar bilan psixolog ishlashi kerak"
Qo‘shtirnoq podkast ayollar uchun yana bir muhim mavzuni muhokama qilibdi.
▶ https://youtu.be/Ftn9jkpCHqU
#podcast
@allaevuzb
Qo‘shtirnoq podkast ayollar uchun yana bir muhim mavzuni muhokama qilibdi.
#podcast
@allaevuzb
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢20👍9
Миграция агентлиги хабар берди, энди депортация бўлиб қайтган фуқароларга икки йил давомида қизил паспорт бериш бўйича давлат хизмати кўрсатилмайди. Бу депортация бўлган фуқаро энди камида 2 йил Ўзбекистондан чиқиш ҳуқуқидан маҳрум бўлади деган.
Манимча, бунга сабаб бўладиган депортация ҳолатларини аниқ кўрсатиш керак. Балки, орқадан тушунтириш беришар. Чунки чет элда фуқаро ўзига боғлиқ бўлмаган ёки оддий маъмурий ишлар учун ҳам депорт қилинадиган ҳолатлар кўп бўлади. Мамлакатлар, уларда полиция, қонунчилик кескин фарқ қилади. Баъзи ҳолларда Ўзбекистонда ноқонуний ҳисобланмаган кичик ҳолат ҳам бошқа бир мамлакатда депортга сабаб бўладиган оғир ҳолат деб кўрилиши мумкин.
Ҳолатга қараб енгиллик берилмаса, бу ўзгариш ёмонликка, зарарга ишлаши мумкин бўлади.

👎33👍23😢5😁1
Forwarded from Alimoff
1 июндан Хитой билан визасиз режим
2025-йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Хитойга визасиз ташриф буюришлари мумкин бўлади. Ҳар бир ташриф 30 кундан ошмаслиги ва ҳар қандай 180 кунлик давр мобайнида жами 90 кундан кўп бўлмаслиги лозим.
🧠 @nurbekalimov
2025-йил 1 июндан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари Хитойга визасиз ташриф буюришлари мумкин бўлади. Ҳар бир ташриф 30 кундан ошмаслиги ва ҳар қандай 180 кунлик давр мобайнида жами 90 кундан кўп бўлмаслиги лозим.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍47❤5👎3
Youtube даги машхур "Разборшик" канали Ўзбекистонда Pepsi ишлаб чиқариш ҳақида катта видео қилибди.
"Разборшик" YouTube канали жамоаси Pepsi’нинг ишлаб чиқариш жараёнини ичкаридан кўрсатиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюрган. Видеода афсонавий ичимликнинг саноат миқёсида қандай тайёрланиши акс эттирилган.
Ўзбекистонда Pepsi ни International Beverages Tashkent заводи ишлаб чиқаради. Бу ерда бир вақтнинг ўзида 7 та халқаро бренд (Pepsi, Rockstar, Mirinda, 7Up, Lipton, Adrenaline Rush, Mountain Dew) қуйилади.
"Разборшик" жамоаси ҳақиқатан ҳам ноёб ва жуда қизиқарли материалларни суратга олган.
Кўп тадбиркорлар ва пепсихўрларга қизиқ бўлса керак:
https://youtu.be/wrtl5cyPq2M?si=72QiYj2v-eOkWgQL
#biznes #pepsi #youtube

👍26👎7❤3
Бугун ман ўқиган энг яхши янгилик, Мўғулистоннинг Hunnu Air авиакомпанияси Улан Батордан Тошкентга ҳафтасига икки марта тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўяр экан.
Рейслар сентябрь ойидан бошлаб йўлга қўйилади.
Ўтган йили Мўғулистон Ўзбекистон фуқароларига визани бекор қилганига жуда хурсанд бўлгандим. Афсуски, май ойида мамлакатга бориш режаси ўхшамай қолган эди.
Бу рейс шунчаки биз ёки мўғул турист ва ишбилармон доираларидан ташқари, Ғарблик туристларга ҳам жуда қизиқ бўлади. Аввало, кўплаб гуруҳлар Ўзбекистон - Мўғулистон - Эронни ягона географик бирлик деб билишади. Буюк Ипак Йўли ва Чингизхон сабаб тарихимиз ҳам боғланиб кетган.
Иккинчиси, Тошкент аксар катта пойтахтларга уланган шаҳар сифатида унинг транзит аҳамияти ошади. Хуллас, куздан бошлаб китобларда ўқиган, киноларда кўрган орзудаги яна бир гўзал мамлакатни кўриш осонлашади. Ният қилдим.
#turizm #uzairport

👍63❤7
“Граф Монте Кристо” – энди асл ҳолида!
Қайта таҳрир қилинган. Тўлиқ. Цензурасиз. Премиум сифатда.
asaxiy.uz/u/graf

❤63👍49
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Bolalarini kitob o'qishga qiziqtirishning yaxshi usuli ekan
Ta'limga ixtisoslashgan xalqtaliminfo.uz nashri asoschisi Ulug'bek Po'latovning mana shu fikrlari menga yoqdi.
Rostdan ham taqiqlar ba'zida foydali bo'lishi mumkin. Bu usulni sinab ko'rish kerak, menimcha.
#kitob #mulohaza

👍23❤5👎1