Telegram Web Link
Бугун, 5 июнь куни футбол бўйича Осиё қитъасида Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичининг 9-тур учрашувлари бўлиб ўтади.

Ўзбекистон терма жамоаси ушбу турни сафарда БАА термасига қарши ўтказади. Тошкент вақти билан соат 21:00да Абу-Даби шаҳридаги "Ал Наҳайён" стадионида учрашадилар.

Бир неча дақиқа олдин терма жамоани қўллаб-қувватлаш мақсадида "Андижон" фан-клуби аъзолари Абу-Дабига жўнаб кетди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Избоскан ва Пахтаобод туманларида давлат хусусий шерикчилиги асосида 18 ўринли "Кундузги парвариш хизмати" фаолият бошлади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Куз-қиш мавссумига тайёргарлик кўриш, аҳолини бугунги кунидан рози қилиш, уларни камбағалликдан чиқариш ҳамда ҳудудларни ободонлаштириш мақсадида жойларда тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан, навбатда Андижон шаҳридаги 3 кичик даҳа Иқбол ва Ўрикзор маҳалла фуқаролар йиғинлари ўрамида бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Балиқчи туманида 50 км узунликдаги зовурларни ёпиқ тизимга ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
ДИҚҚАТ, ЭЪЛОН!

Андижон вилоятидаги айрим йўллар вақтинча ёпилади!

Жорий йил 6 июнь куни “Қурбон Ҳайити” байрами муносабати билан Андижон шаҳридаги масжидларга олиб борувчи қуйидаги автомобиль йўллари ва кўча тармоқларида ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида транспорт воситаларининг ҳаракатланиши вақтинчалик чекланади.

“Девонабой” масжидига олиб борувчи Бобуршоҳ ҳамда Мустақиллик кўчалари кесишган (Владивосток ошхона олди) чорраҳадан Чўлпоншох кўчаси "Ўзбегим" чорраҳаси олдига қадар;

“Эски Гумбаз” масжидига олиб борувчи Ю.Отабеков ва Бобуршох кўчалари кесишган "Клиника" чорраҳасидан "Майдон кўча" чорраҳасига қадар;

“Имом Аъзам” масжидига олиб борувчи Ўзбекистон кўчасидаги 48 мактаб олдидан "Узумзор люкс" савдо дўкони олдига қадар;

“Файзибой ҳожи” масжидига олиб борувчи Завроқ Миллий ҳаммом олдидан Жаҳонобод Миллий таомлар ошхонаси олдига қадар.

Шунингдек, барча шаҳар-туманлардаги катта йўл ёқасида жойлашган масжидларга олиб борувчи автомобил йўллари ва кўча тармоқларида ҳам транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинчалик тўхтатилади!

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Халқаро лойиҳа натижалари муҳокама марказида

Бугун Андижон шаҳрида BMT UNDP вакиллари ҳамда ёшлар иштирокида учрашув ташкил этилди. Учрашув доирасида ташкилот томонидан ҳудeдларда амалага оширилаётган лойиҳалар ва уларнинг натижалари юзасидан маълумот берилиб, фаол ёшлар томонидан янги ташаббуслар илгари сурилди. Келгусида Андижон вилоятида амалга ошириладиган янги лойиҳалар, мақсадлар ва режалар юзасидан фикр алмашилди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
2025/07/13 11:59:18
Back to Top
HTML Embed Code: