Telegram Web Link
Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонни имзолади.

Мукофотланганлар орасида бир гуруҳ андижонлик фаол ёшлар ҳам давлатимизнинг юксак мукофотларига лойиқ кўрилди:

“Келажак бунёдкори” медали билан Иброҳимова Райёна Нодирбек қизи - Андижон шаҳридаги 4-умумий ўрта таълим мактаби 11- синф ўқувчиси;

Режавалиев Жамшидбек Жасурбек ўғли - Андижон шаҳридаги “Wester group RJ” МЧЖ директори.

Барча фаолларни давлатимизнинг юксак мукофотлари билан андижонликлар номидан қизғин муборакбод этиб, келгуси ишларида улкан зафарлар тилаб қоламиз.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлар Академиясининг дала ўқув машғулоти негизида Ўзбекистон Республикаси мудофаасига кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти Марказий кенгаши раисининг кубоги учун ўтказилган “Шунқорлар” ҳарбий-спорт ўйинлари республика босқичида Андижон вилояти шарафини ҳимоя қилган Марҳамат туманининг “Термурбеклар” жамоаси Республика финал босқичида 1-ўринни эгаллаб ғолиб бўлдилар.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Андижон вилояти Олий таълим, фан ва инновациялар бошқармаси бошлиғи ташаббуси билан Хонобод шаҳрида касбий таълим муассасалари ходимлари иштирокида навбатдаги маънавий-маърифий ва спорт тадбири ташкил этилди.

Ушбу тадбир «90 кун – ўз устингда ишлаш ва орзулар сари қадам!» шиори остида ўтказилиб, иштирокчиларда соғлом турмуш тарзини шакллантириш, жамоада ишлаш ва ташаббускорлик каби ижобий фазилатларни мустаҳкамлашга қаратилди.

Тадбир доирасида бир қатор маданий ва спорт тадбирлари ташкил этилди. Жумладан, мини футбол ва шашка бўйича мусобақалар, миллий палов тайёрлаш беллашуви иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Мусобақаларда фаол қатнашган жамоалар ва ғолиблар диплом, эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Одамлар тилида шукроналик, дилида мамнунлик

Бугун олтин водийнинг гавҳари Андижонга келган киши бу ердаги ўзгаришлар, бунёдкорликни кўриб ҳайратга тушади. Ҳар бир ҳудуд, қишлоқ ва шаҳарда яратувчилик шукуҳи кенг қулоч ёйган.

Одамларнинг кайфияти юқори. Улар кундалик ҳаётда юз бераётган ўзгаришлар, фаровонлик  йўлида бошланган ташаббуслардан мамнун.

Сирасини айтганда, бугун ким билан суҳбатлашманг, юрт тараққиёти, эл фаровонлиги йўлида амалга оширилаётган янгиланиш, ўзгаришлардан мамнун эканлигини таъкидлайди.

Чунки, янги Андижоннинг ҳар бир тонги, ҳар бир куни шиддатли бунёдкорликларга бой. Асосийси, одамлар ҳаётдан рози бўлиб, юртимиз равнақи йўлида астойдил меҳнат қилмоқда, нуронийларимиз дилида шукроналик мужассам.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Инсон қадри учун!

Аҳоли учун бепул тиббий кўрик ташкил этилмоқда

Хабарингиз бор, давлат раҳбари топшириқларига асосан вилоят ҳокими бошчилигида барча йўналишларда вилоятимизда истиқболли саъй-ҳаракатлар, бунёдкорлик ишлари жадал тус олмоқда.

Жумладан, куни кеча Пахтаобод туманнинг Тинчлик маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш мақсадида чуқурлаштирилган бепул тиббий кўрик ташкил қилинди.

Малакали мутахассислар жамланган тиббий кўрикда терапевт, хирург, травматолог, эндокринолог, окулист, лор, кардиолог, гинеколог, педиатр каби ўз ишининг усталари маҳалла аҳлини тиббий текширувдан ўтказмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ёзни замонавий касблар билан

Ёз - имкониятлар фасли. Ундан унумли фойдаланиш зарур. Бўш вақтларда ўрганилган билим, орттирилган тажриба эса келажак учун муҳим пойдевор бўлади.

Андижонлик ёшлар ҳам ёзги таътилдаги “Долзарб 90 кун” доирасида замонавий касбларни ўрганмоқдалар. Андижон туманидаги “Завроқ” маҳалласи ёшлари ҳудуддаги 3-умумтаълим мактабида “UstozAI”, uzbekcoders.uz, Coursera платформалари орқали келажак касбларини ўзлаштирмоқда.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Пахтаобод туманидаги Қашқар МФЙда аҳолига қулай шароит яратиш мақсадида 1 км янги ичимлик суви тармоғи тортилмоқда.

Ушбу лойиҳа фойдаланишга топширилгач, ҳудуднинг сувлашганлик даражаси юз фоизни ташкил этади.

Andijan.uz|Facebook|Instagram|Youtube|X
2025/07/13 13:19:47
Back to Top
HTML Embed Code: