#фойдали_маслаҳатлар 🏥
Жинсий олатни узайтириш
Энг кенг тарқалган усул бўлиб жинсий олатни ушлаб турган боғламларини кесиш – лигаментотомия дейилади. Бунда каверноз таначаларни чуқур артериялари кирадиган жойгача озод қилинади, натижада 3смгача узайиш кузатилади. Яхши тарафи бажарилиши содда ва минимал травматик. Камчилиги агар боғламлари қисқа бўлса кам эффектив ва кўринишда пастга осилиб қолиши, гипермобил бўлиб қолиши ва эрекцион бурчакни катталашиши (пастга осилиб қолиш ҳисобига). Операция натижасини янада кўзга кўриниши учун мутахассислар айнан операциядан кейинги даврда экстендерлардан фойланишни тавсия этишади.
Жарроҳлик усулларидан яна бир кўзга яққол кўринадигани бу қов олди ёғ қаватини олиб ташлаш. Бу усулни албатта лигаментотомия билан комбинациялаш керак бўлади.
Деярли ишлатилмайдиган усуллардан бири ажратувчи операция (Perovic) мавжуд юқори травматик ва асоратларга бой бўлгани учун ишлатилмайди. Каверноз таначаларни, спонгиоз танадан ажратиб ўртасига, беморни қовурға тоғайи қўйилган лекин етарли натижа бермаганлиги сабабли ишлатилмай қўйган.
Органик эректил дисфункция билан бирга келганда энг оптимал усул пластик протезларни имплантацияси пайтида каверноз таналарни ўртасига графтинг (ямоқ қўйиш) эди. Бу усул анча ишонарли эди, лекин протезларни экструзияси (тешиб чиқиши) сабабли бу ҳам ишлатилмай қўйилаган. Эректил дисфункцияда протезлаш мавжуд.
Жинсий олатни йўғонлаштириш (қалинлаштириш)
Қалинлаштиришни энг оддий усули аутоёғни тери остидан жинсий олат терисини остига жойлашдир. Қов усти соҳасидаги ёғ тўқимасини липосакция қилиниб олат ўқи йўналиши бўйича юборилади. Афзал тарафи ўта соддалиги бўлса камчилиги натижаси вақтинчадир бир йилни ичида 50% эриб кетади ва кўриниши ҳам бузилади, чунки тери ости ёғи бир текисда йўқолмайди. Асоратлари тиқилган ёғ миқдорига пропорционал шаклда ортиб боради.
Бундан ташқари:
Фасциал-мушак ёки фасциал-ёғ тўқимаси бўлакларини озиқланувчи оёқчада микрохирургик аутотрансплантацияси, перикаверно дермал аллограф (Alloderm) лардан фойдаланиш, полиакриламид геллардан фойдаланиш усуллари мавжуд бўлиб асоратлари туфайли қўлланилмайди.
Энг эффектив усул бўйлама корпоротомия ва аутовена билан ўрнини тўлдириш усулидир(Austoni), асорати эректил дисфункция ривожланиш хавфини катталигида.
Жинсий олат бошчасини катталаштириш
Фақатгина жинсий олат танаси билан номутаносиблигида тавсия қилинади, лекин тўлиқ ишонарли методика ишлаб чиқилгани йўқ.
Жинсий олат бошчасини ўзига хос тузилиши сабабли идеал маҳсулот топилгани йўқ, гиалурон кислотадан фойдаланилмоқда лекин натижаси бир йилни ичида ўз хусусиятини йўқотмоқда.
Шундоқ қилиб, барча талабларга жавоб берадиган идеал методика мавжуд эмас шундан келиб чиқиб ҳам шуни таъкидлаш жоизки жинсий олатни узунлиги ва қалинлиги жинсий алоқани сифатли қилмайди аксинча қаттиқлиги ва шу қаттиқ ҳолатда узоқ тураолиши муҳимдир.
Ўз беморларимга яна шуни тагига чизган ҳолда айтаманки агар муҳим бўлганда шу бугунги тиббиёт албатта ечим топган бўларди, чунки қаттиқлик ва тез бўшалмаслик муҳим бўлгани учун ечими топилган.
Пациент албатта юқоридаги афзалликлари ва асоратлари ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўлиши керак. Статистикага кўра юқоридаги маълумотга эга бўлган беморлардан атиги 8% операция қилдиришга рози бўлар экан.
Dr. Zarifjon Murodov
@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌎

👍3❤1
#фойдали_маълумотлар 🏥
Jinsiy yo’l bilаn yuqаdigаn
kаsаlliklаr yaqin-yaqin
vаqtlаrgаchа «tаnоsil
kаsаlliklаr» dеgаn nоm bilаn
аtаlаb kеldi. Sоgliqni Sаqlаsh
Tаshkilоti tаsnifigа muvоfiq
jinsiy yo’l bilаn yuqаdigаn
kаsаlliklаr ro’yxаti quyidаgichа:
1. Bаktеriаl vаginоz;
2. Kаndidоz;
3. Trixоmоnnаz;
4. Gеpаtit B;
5. Gеnitаl gеrpеs;
6. Zаxm;
7. So’zаk;
8. Chоv grаnulеmаsi
(Dоnоvаnоz);
9. Ichаk infеksiyalаri;
10. Vеnеrik limfоgrаnulеmа;
11. Qоv biti;
12. Kоntаgiоz mоllyusk;
13. Gоnоkоkkа аlоqаdоrmаs
urеtrit;
14. O’tkir urеtrаl sindrоm;
15. Оrttirilgаn immunitеt
tаnqisligi sinеdrоmi (ОITS);
16. Intrаepitеliаl sеrvikаl
nеоplаziya;
17. Urоgеnitаl xlаmidiоz;
18. Sitоmаgаlоvirus
infеksiyalаri;
19. Qo’tir;
20. Shаnkriоd;
21. Kichik chаnоq оrgаnlаrning
yalliglаnish kаsаlliklаri.
Ro‘yhat hali ko‘p, eng xavfsizi begonalardan saqlanishlik.

👍12
Testosteronni tushirmasdan tabiiy ushlab turish va oshirish usullari
https://www.youtube.com/watch?v=BsYo6AlyQg0

YouTube
Testosteronni tushirmasdan tabiiy ushlab turish va oshirish usullari
Videomizni tomosha qilib savollaringiz bo'lsa
izohlar qismida qoldirishni unutmang :)
instagram: https://www.instagram.com/andrologyuz/
telegram: https://www.tg-me.com/andrology_uz
internet sahifasi: https://andrology.uz/
izohlar qismida qoldirishni unutmang :)
instagram: https://www.instagram.com/andrologyuz/
telegram: https://www.tg-me.com/andrology_uz
internet sahifasi: https://andrology.uz/
#фойдали_маълумотлар 🏥
☕️ Bir finjon qahvadan so‘ng organizmda qanday o‘zgarishlar yuz beradi?
• 10 daqiqadan so‘ng: kofein yurak urishini tezlashtirib, qon bosimini oshiradi.
• 20 daqiqadan so‘ng: diqqatni oshirib, charchoq hissi kamayadi.
• 30 daqiqadan so‘ng: qonda adrenalin ko‘payadi, ko‘rish o‘tkirligi ortadi.
• 40 daqiqadan so‘ng: serotonin miqdori ko‘payib, mushaklar kuchi ortadi.
• 4 soatdan so‘ng: organizmda yog‘lar eriydi, oshqozon shirasi aktiv ajraladi.
• 6 soatdan so‘ng: siydik haydovchi effekti namoyon bo‘ladi, vitaminlarni yuvadi, organizmda disbalans yuzaga keladi.
Манбаа: Медицина уз
@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌍

👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Viagraning zararlarini bilasizmi?
Sizda ushbu holatlar bõlsa, aslo ichmang.
@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌎
Sizda ushbu holatlar bõlsa, aslo ichmang.
@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌎
👍2
Erkaklar nima uchun o'z jonlariga ko'proq qasd qilishadi? | Bayram muborak bo'lsin erkaklar
https://www.youtube.com/watch?v=Xd0o7ZumI7s
https://www.youtube.com/watch?v=Xd0o7ZumI7s
YouTube
Erkaklar nima uchun o'z jonlariga ko'proq qasd qilishadi? | Bayram muborak bo'lsin erkaklar
Videomizni tomosha qilib savollaringiz bo'lsa
izohlar qismida qoldirishni unutmang :)
instagram: https://www.instagram.com/andrologyuz/
telegram: https://www.tg-me.com/andrology_uz
internet sahifasi: https://andrology.uz/
izohlar qismida qoldirishni unutmang :)
instagram: https://www.instagram.com/andrologyuz/
telegram: https://www.tg-me.com/andrology_uz
internet sahifasi: https://andrology.uz/
👍3
#фойдали_маълумотлар 🏥
Jinsiy rivojlanishning buzilishiga sabab boʻluvchi omillar
Jinsiy farqlanish embrionlik davridanoq boshlanadi, jinsiy yetilish esa pubertat davri tugaganidan keyin sodir boʻladi. Bu jarayonlar gipotalamo-gipofizar tizim, jinsiy aʼzolar va boshqa koʻpgina tashqi omillar tomonidan boshqariladi. Har qanday tizimdagi muammolar jinsiy rivojlanish buzilishining turli xil koʻrinishlariga sabab boʻladi. Patologiya qancha erta muddatlarda boshlansa shuncha koʻp normadan chetlashish kelib chiqadi. Eng avvalo, jinsiy rivojlanishga taʼsir etuvchi omillardan – homila ichi infeksiyasi, homila gipoksiyasi va homiladorlik vaqtidagi jarohatlarni keltirsa boʻladi. Bu kabi salbiy omillar markaziy (gipotalamo-gipofizar) va periferik (tuxumdonlar, urugʻdon va boshqa jinsiy aʼzolar) boshqaruv tizimlariga taʼsir etadi.
Homiladorlik vaqtida jinsiy rivojlanishning buzilishiga sabablardan biri – xromosoma anomaliyalaridir. Masalan, Shershevskiy-Terner, Klaynfenter sindromi. Bundan tashqari homiladorlik vaqtida radioaktiv nurlanish va infeksiyalarning salbiy taʼsiri ham jinsiy rivojlanishni buzib yuborishi mumkin. Kam hollarda gipotalamo-gipofizar tizimda hosil boʻluvchi gormonga talabchan oʻsmalar ham kasallik sababchisi boʻlishi mumkin. Jinsiy farqlanish va jinsiy yetilishda gormonlar muhim rol oʻynaydi. Shuni inobatga olib moddalar almashinuvidagi har qanday oʻzgarishlar ham jinsiy rivojlanish buzilishiga olib kelish ehtimoli bor.
Jinsiy rivojlanishning buzilishi periferik boshqaruv tizimidagi patologiyalar natijasida ham kelib chiqadi. Bunday patologiyalar tuxumdon va urugʻdonlarda kuzatiladi. Aynan jinsiy aʼzolar erkak va ayollarda jinsiy rivojlanish uchun muhim boʻlgan gormonlarni sintezlaydi. Bu gormonlar sintezlanishi embrional davridanoq boshlanadi. Har qanday patologiik holat u yoki bu gormonning koʻp miqdorda yoki kam miqdorda sintezlanishiga olib kelishi mumkin. Natijada jinsiy rivojlanish buziladi. Organizmda esterogen va androgen gormonlari nafaqat jinsiy rivojlanish, yetilishiga taʼsir etadi, balki bola jismoniy rivojlanishiga, yaʼni suyak-mushak tizimi normal rivojlanishiga ham oʻz taʼsirini koʻrsatadi.
Gipotalamo-gipofizar tizim faqatgina jinsiy aʼzolarga bevosita taʼsirini koʻrsatmay, balki bilvosita ham taʼsir etishi mumkin. Masalan jinsiy gormonlar buyrak usti bezida ham sintezlanadi. Markaziy tizimda kelib chiqadigan patologiya taʼsirida ichki sekretsiya bezlarida ham muammolar kelib chiqishi mumkin. Natijada jinsiy rivojlanish ham turli xil darajada buziladi. Bunda jinsiy farqlanish va rivojlanishning har xil bosqichlarida guruhli buzilish holati kuzatiladi.

👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бўйдоқлар орасида ҳам простатит учрайди, сийдик томиб қолиши, охиригача чиқмаганлик аломатлари кузатилса дархол уролог-андрологга мурожаат қилишлари керак бўлади!
@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌍
@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌍
👍6
Эрим билан қаттиқ уришиб қолдик, улар ухлашга ётдилар, мен эримни кийимларини ювдим, дазмол қилдим, оёқ кийимларини тозаладим, тонг отса ҳеч нарса бўлмагандек нонушта бериб ишга кузатаман.
Эр билан уришди дегани тумшуғини осилтириб, ётиб олиш керак дегани эмас.
❗️Аёлларимизга юбориб қўямиз, хулоса қилишсин
@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌍
Эр билан уришди дегани тумшуғини осилтириб, ётиб олиш керак дегани эмас.
❗️Аёлларимизга юбориб қўямиз, хулоса қилишсин
@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌍
👍30❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Alvido erta bo'shanishlik.
Endi tez tashlash sizni tashvishga solmasin.
@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌎
Endi tez tashlash sizni tashvishga solmasin.
@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌎
👍11
#фойдали_маслаҳатлар 🏥
ОЛАТ ҚИЙШИҚЛИГИ
Олат қийшиқлиги туғма ва орттирилган бўлади. Олат туғма қийшиқлиги сабаби олат носимметрик ривожланиши. Қийшиқлик туғилганидаёқ бўлади. Балоғатга етган сари қийшиқлик янада аниқроқ кўринадиган бўлади. Туғма олат қийшиқлиги ўта кам учрайди.
Туғма қийшиқликда асосий жинсий функциялар - эрекция, эякуляция, либидо ва оргазм – нормал бўлади. Туғма қийшиқлик орттирилганидан фарқ қилади (Пейрони касаллиги). Бу фарқ касаллик сабаблари, қандай намоён бўлиши, жинсий фаолият бузилишида кўрилади.
Олат қийшиқлиги бор эркакларнинг аксариси бу муаммо хақида мутахасисга мурожаат қилишни исташмайди ва уйлана олмай юрадилар. Бу рухий эзилиш ва рухий импотенцияга олиб келади. Олат қийшиқлиги нималар хақида сўзлаши мумкин
Олат қийшиқлиги фақат кўзга кўринувчи косметик нуқсон эмас. Қийшиқлик организмдаши жиддий ўзгарилшлардан далолат. Агар закар банан шаклида эгилганлигини сезсангиз сизда Пейрони касаллиги ривожланаётган бўлиши мумкин.
Пейрони касаллиги учун эрекция холида закарнинг кучайиб борувчи қийшиқлиги хос. Кўпинча бу кучли оғриққа, айниқса алоқа вақтида, сабаб бўлиши мумкин. Пейрони касаллигида қийшиқлик даражаси ва унинг қай томонга йўналганлиги хар хил эркакларда турлича. Аксари холларда 2 ён ёки юқорига қийшиқлик кузатилади.
Бундай қийшиқлик “Пейрони бляшкаси” деб номланувчи чандиқ тўқима пайдо бўлиши сабабли юзага келади. “Пейрони бляшкаси” закар ғовак танасини ўраб туради. Бу тўқима вақт ўтиши билан зичлашиб боради, тортишади ва олат оқ пардасини қисқартиради. Бу хаммаси олатни шу “бляшка” томонга қийшайишига олиб келади. Агар бунақа бляшкалар кўп бўса олат қийшайиши мураккалашиб кетади ва жинсий алоқа қилиш умуман имконсиз бўлиб қолади.
“Пейрони бляшкаси” ирсий омиллар сабабли ўзидан ўзи бирданига пайдо бўлиши мумкин. баъзи холларда улар олат оқ пардасининг микро-жарохати туфайли пайдо бўлади. Бу касалик сабаби халигача тўла аниқ эмас.
Касаллик хавф гурухига 30 дан 65 ёшгача эркаклар кирадилар.
Эсдан чиқарманг !!!!
Бу бляшкалар ва улар сабаб бўлган олат қийшиқлигидан халос бўлиш мумкин. Фақат мутахассис кўригига вақтида бориш керак. Вақт ўтказиб қўйилса холатни оператив йўл билан тўғирлаш хам қийин бўлиши мумкин
Диагностика
Одатда диагностика қийин эмас. Одатда олат идеал тўғри холда бўлмайди. Лекин туғма қийшиқликда олат эгрилиги сезиларли бўлади. Олат қийшиқлигини Пейрони касаллиги билан фарқлаб олиш керак. Пейрони касаллигида олат тўқималари мураккаб ўзгаришга учрайди. Келгусида жинсий фаолиятда хам бузилишлар бўлади.
Одатда қачонки жинсий алоқага қийинчилик туғдирсагина олат қийшиқлигини даволашга эхтиёж туғилиши мумкин. Агар олат қийшиқлиги кучли бўлмаса, 50 градусгача бўлса жинсий хаётда қийинчилик ва муаммо келтириб чиқармайди. Олат қийшиқлиги 60 градусдан бошланганда алоқа қилиш қийин бўлиб қолади. Алоқа қилиш қийинлигига яна олат катталиги, қайси томонга қийшайган, эр хотин қадди қомати ва бошқа омиллар хам роли бор.
Агар олат қийшиқлигини даво қилинмаса оғриқ борган сари фақат кучайиши эхтимоли бор. Кам холларда 3-13% эркакларда ўзидан ўзи холат яхшиланиб қолиши мумкин. Касаллик ривожланиб, бляшка хосил бўлиб ва унинг келгусида кальцинациялашган бўлса даво қилмаслик имконсиз

Ayol jinsiy a'zosida qichishish bo'lsa 😕🙎♀️
Buning sababi nima va qanday halos boʻlish mumkin?
Sabablari:
✔️ Intim gigiyena uchun mos kelmaydigan gel yoki sintetik ich kiyim;
✔️ Bakteriyalar;
✔️ Zamburugʻlar;
✔️ Jinsiy yoʻl bilan yuquvchi infeksiyalar;
✔️ Gormonal oʻzgarishlar.
Qaysi kasalliklarda nozik a'zolarda qichishish boʻladi?
❓ Qin disbakteriozi;
❓ Jinsiy yoʻl bilan yuquvchi infeksiyalar (xlamidioz, trixomoniaz, mikoplazmoz, sifilis, gonoreya);
❓ Teri kasalliklari (ekzema, psoriaz, turli xil temiratkilar)
❓ Boshqa kasalliklar (qandli diabet, gepatit, anemiya);
❓ Surunkali stress❗️
❓ Yoshga bogʻliq oʻzgarishlar (klimaks);
Ayol intim zonasidagi qichishishni davolash:
Bu albatta vrach-ginekolog tavsiyasi bilan bajariladi‼️
✅ Ich kiyimga yoki surtmalarga allergiya tufayli boʻlsa - ularni almashtirish bilan muammo hal boʻladi.
✅ Dorilari bilan davolash. Yuqorida keltirilgan kasalliklarda mahalliy (qinga dori yuborish) va umumiy davo qilinadi.
✅ Xalq tabobati usullari. Bu romashka qaynatmasi bilan jinsiy a'zolarni vanna qilishdan iborat. Bu ham faqat vrach-ginekolog koʻrsatmasi bilan❗️ Mumkin boʻlmagan hollarda qoʻllash jinsiy aʼzolardagi bakterial flora buzilishiga olib keladi‼️
Profilaktikasi gigiyenaga qatʼiy rioya qilishdan iborat:
📌 Jinsiy aʼzolarni har kuni iliq suv bilan yuvish;
📌 Haftada 2-3 marta intim gigiyena uchun gel bilan yuvish;
📌 Doimiy prokladka ishlatishdan saqlanish. Prokladkadan faqat hayz kunlarida foydalanish❗️
📌 Agar Sizda yangi jinsiy sherigingiz boʻlsa, jinsiy aloqada prezervativdan foydalanish yoki yaxshisi uning jinsiy infeksiyalardan holi ekanini tekshirtirish.
📌 Va albatta har 6 oyda ginekolog huzuriga borish va zaruriy analizlarni topshirish.

👍8🤣7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Jinsiy aloqani kamaytirishlikning yakuni infarkt boʻlishi extimoli juda yuqori
@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌍
@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌍
👍9🤣1
🥙 Ovqatlanish uchun eng qulay vaqt qachon?
☕️ Nonushta. Tonggi 7-8 oraligʻi nonushta uchun eng qulay vaqt hisoblanadi. Taomlanishni uyqudan uygʻongach, yarim soatdan soʻng rejalashtirsangiz, yanada yaxshi.
🍱 Tushlik. Bu kunning 12:30 va 14:00 oraligʻida boʻlishi kerak. Nonushta va tushlik orasidagi vaqt 4 soatni tashkil qilishi maqsadga muvofiq.
🫕 Kechki ovqat. 18:00 va 21:00 kechki taom uchun qulay vaqt. Bunda ovqatlanish uyquga yotishdan 3-4 soat oldin boʻlishini inobatga olgan yaxshi.
Manba: Meditsina uz

❤7👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔞
"Jinsiy aloqasiz yashasa yoki xohish bo'lib olat qo'zg'algan paytda aloqa bo'lmasa prostata bezi shishib ketgan ekan?
Man bo'ydoqman prostata bezim shishib ketmasligi uchun birortasi bilan yaqinlik qilib yurishim kerakmi doktor"?
@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌍
"Jinsiy aloqasiz yashasa yoki xohish bo'lib olat qo'zg'algan paytda aloqa bo'lmasa prostata bezi shishib ketgan ekan?
Man bo'ydoqman prostata bezim shishib ketmasligi uchun birortasi bilan yaqinlik qilib yurishim kerakmi doktor"?
@andrology_uz 🚑
www.andrology.uz 🌍
👍3❤2🔥1
#фойдали_маълумотлар 🏥
Ёшга мос жинсий олат ўлчамлари, шу ўринда қўшимча, Туркий халқлар орасида, жинсий олатнинг ўртача узунлиги 12-14см

❤4🤣2