Telegram Web Link
📢 “Эл-юрт умиди” жамғармаси ёш журналистлар учун янги имкониятлар эшигини очмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 30 июнь куни ёшлар билан учрашувда медиа соҳасига қадам қўйган ёшлар билан мулоқотда уларнинг хорижда таҳсил олиш имкониятларини кенгайтириш таклифини қўллаб-қувватлади.

Қайд этилишича, бу имкониятлар алоҳида дастурлар орқали аллақачон мавжуд. Хусусан, “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали 2022–2024 йилларда 11 нафар ёш журналист (7 қиз ва 4 йигит) АҚШ ва Буюк Британиядаги нуфузли университетларда таҳсил олди.

🇺🇿 Улар замонавий медиа, рақамли технологиялар ва халқаро тажрибаларни Ўзбекистонга олиб келмоқда.

👍 2025 йилда жамғарма журналистлар учун ажратиладиган стипендиялар сонини янада оширди:

⚫️Бакалавриат – 2 та квота
⚫️Магистратура – 5 та квота
⚫️Докторантура – 1 та квота

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥1
Forwarded from Тура Тураев
Матбуот хизматлари фаолиятида янги босқич: сифат, шаффофлик ва замонавий ёндашувлар сари

Бир неча йил аввал матбуот хизматлари асосан пресс-релизлар тайёрлаш ва тарқатиш билан чекланганди. У пайтларда асосий мақсад – идора номи оммавий ахборот воситаларида қанча кўп тилга олинса, шунча яхши, деган ёндашув ҳукмрон эди.

Бугун эса вазият мутлақо ўзгарди. Эътибор марказида – контент сифати, унинг таъсирчанлиги ва самарадорлиги турибди. Ахборот хизматлари энди фақат ахборот тарқатувчи эмас, балки жамоатчилик билан ишлашда етакчи куч, коммуникация стратегияларини белгилайдиган муҳим механизмга айланмоқда.

Биз турли ҳудудларда фаолият юритамиз, турли вазирлик ва идораларда хизмат қиламиз. Ҳар биримиз ўзимизга хос муаммолар ва вазифалар билан юзма-юз келамиз. Аммо бир нарса барчага умумий — бу соҳада ҳамиша ривожланишга интилиш ва янгиликлардан хабардор бўлиш зарурияти.

Шу маънода, АОКА ташаббуси билан ўтказилаётган “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусидаги миллий конференция — биз учун бебаҳо тажриба мактаби, билим ва илҳом манбаи бўлмоқда.

Конференцияда қатнашиш орқали замонавий трендлардан бохабар бўлиш, ОАВ ва ижтимоий тармоқлар билан ишлашдаги янги ёндашувларни ўрганиш, муаммоли вазиятларда қандай ечим топиш мумкинлиги ҳақида тажрибали спикерлардан билиб олиш имконига эга бўлдик. Шунингдек, сунъий интеллект имкониятларидан унумли фойдаланиш масалалари ҳам кенг ёритилди.

АОКАга ана шундай мазмунли анжуман ва қизиқарли маърузалар учун алоҳида миннатдорлик билдираман!

«Энг яхши матбуот хизматлари» танлови эса, нафақат соҳадаги энг илғорларини тақдирлаш, балки ҳар бир иштирокчи учун ўз меҳнатига объектив баҳо олиш, энг асосийси, ўзини профессионаллар жамоасининг ажралмас қисми сифатида ҳис этиш имкониятини яратади.

Учтепа туман ҳокимлиги Матбуот хизмати бу танловда иккинчи бор иштирок этиб, яна олдинги қаторлардан жой олгани — жамоамиз учун фахр, бир вақтнинг ўзида катта масъулият. Бу бизга келгуси фаолиятимизда янада ижодкорлик ва илҳом билан иш олиб бориш, янги ғоялар ва креатив инструментларни ҳаётга татбиқ этишда кучли туртки бўлди.

Танлов иштирокчиларига — жасорат, ишонч ва қатъият тилайман! Маррани баланд олинг, чунки ҳақиқий муваффақият — фақат олға интиладиганларга насиб этади!


Тўрабек Тўраев
Учтепа туман ҳокимининг
Ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси,
танлов ғолиби
👍7
🇧🇷 Бразилия Олий суди: ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилар постлари учун жавобгар бўлади

🟢Бразилия Федерал Олий суди қарорига кўра, эндиликда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилар жойлаган баъзи постлар учун жавобгарликка тортилиши мумкин.

🟢Қарорга кўра, расизм, терроризм, болалар порнографияси, зўравонлик ва суицидга чорлов каби жиноий мазмундаги контентни платформалар суд қарори бўлмасдан ҳам дарҳол ўчириши шарт.

🟢Агар ушбу контент вақтида олиб ташланмаса, жабрланган шахслар компанияларга нисбатан судга мурожаат қилиши ва моддий жавобгарлик юклаши мумкин.

🟢Бу қарор интернетда демократия, хавфсизлик ва инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилишни кучайтиришни кўзлайди.

📌Манба: AP News, Reuters, G1 Globo, Financial Times
〰️〰️〰️〰️〰️


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢4 июль, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Янги Тошкент лойиҳасининг ички жараёнлари ва уни халқаро миқёсда илгари суриш борасида амалга оширилаётган йирик ташаббуслар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Шаҳноза Нурматова, Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси Ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Магистрал газ қувурларининг муҳофаза майдонларидаги қурилмаларни хавфсиз жойга кўчириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Ўткир Нуриддинов, "Ўзтрансгаз" АЖ департамент бошлиғи
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
3
💬 “Дезинформация”: Ахборот иғвоси ортидаги таҳдидлар ва жамият масъулияти

⚫️Мамлакатимизда охирги йилларда турли ижтимоий масалаларда “дезинформация” ҳолатлари кузатилди. Масалан, аксарият ҳудудларда электр энергияси ёки коммунал хизматлар тўғрисидаги нотўғри маълумотлар одамларни норозиликка ундаган. Баъзан эса янги қонунлар ҳақидаги хато талқинлар аҳолида хавотир уйғотган.

⚫️“Дезинформация” - бу замонавий жамият учун "инфоэпидемия" ҳисобланади. Унга қарши кураш - бу фақат давлат ва ОАВнинг эмас, балки ҳар бир фуқаронинг ҳам масъулиятидир. Ҳақиқатни англаш учун маълумот манбаларини текшириш, расмий ахборотни кузатиб бориш ва ахборотни танқидий таҳлил қилиш кўникмалари асосий қуролларимиз бўлиши керак.

⚫️Бугунги кунда ҳар бир давлат ва тижорат ташкилоти жамоатчилик билан очиқ мулоқотни таъминлаш, ишончни сақлаш ва дезинформация тарқалишининг олдини олиш учун профессионал Ахборот хизматига эга бўлиши талаб этилади. Чунки сукут ахборот бўшлиғини юзага келтиради, ахборот бўшлиги эса “дезинформация” учун қулай муҳитдир.

⚫️...Ахборотни текширишни ўргатувчи медиа саводхонлик дарслари, махсус фактчекинг платформаларини ривожлантириш (Factcheck.uz, Stopfake.org ва ҳ.к.) ва ОАВ ва блогерлар учун журналистик масъулиятни ошириш орқали бу иллатга қарши курашиш мумкин.

👉 Мақола билан батафсил танишинг
〰️〰️〰️〰️〰️

🖋 Гулчеҳра Бердиёрова, АОКА Навоий вилоят бошқармаси етакчи мутахассиси

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍51
📲Нидерландия мактабларида смартфонларни тақиқлаш таълим сифатини яхшилади

✖️ Голландияликлар телефонлардан фойдаланишни чеклаш мактаб ўқувчиларининг натижаларини яхшилади, деган хулосага келди.

✖️ 2024 йил январь ойидан бошлаб мамлакатда миллий тавсиялар амал қилмоқда, унга кўра смартфонлар синфхоналарда ишлатилмаслиги керак.

💬 Аксарият мактаблар аллақачон ушбу талабга риоя қилмоқда: ўрта таълим муассасаларининг қарийб учдан икки қисми ўқувчилардан телефонларни уйда қолдиришни ёки шкафларга жойлаштиришни сўрайди, ҳар бешинчи мактабда эса қурилмалар дарс бошланишидан олдин топширилади, дейилади хабарда.

📌 Ўрта мактаблар маълумотларига кўра, тақиқдан сўнг

🔘болаларга диққатни жамлаш осонлашди (сўралганларнинг 75 фоизи),

🔘ижтимоий муҳит яхшиланди (59 фоиз),

🔘баъзи ҳолларда ҳатто ўзлаштириш ҳам ошди (28 фоиз)."

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
8👍5🏆2
📢 8 июль, сешанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: “Ўзбекгидроэнерго” АЖнинг халқаро кредит рейтингида эришган натижалари
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Лазизхўжа Усмонов, “Ўзбекгидроэнерго”АЖ
Молиявий ҳисоботларнинг халқаро стандартлари бўйича тайёрлаш бошқармаси бошлиғи
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Кўп қаватли уйларни бошқариш ва куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Энергетика тизимида қонун ҳужжатлари ижроси ва энергия ресурсларидан фойдаланишда давлат назорати бўйича амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Наврўз Норбобоев, Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Республика бўйлаб амалга оширилаётган хатлов ишлари натижалари
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Муножатхон Юлдашева, Давлат кадастрлар палатаси Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
AOKA - Rasmiy kanali
🇧🇷 Бразилия Олий суди: ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилар постлари учун жавобгар бўлади 🟢Бразилия Федерал Олий суди қарорига кўра, эндиликда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилар жойлаган баъзи постлар учун жавобгарликка тортилиши мумкин. 🟢Қарорга кўра, расизм…
⚠️ Бразилия Олий судининг янги регламенти Meta, Х ва бошқа онлайн платформаларни контент ва фойдаланувчилар хавфсизлиги учун жавобгарликка тортади. Бу ҳар куни миллионлаб одамлар WhatsApp, Instagram ва YouTube каби иловаларга таянадиган мамлакатда катта ўзгаришдир.

👉Янги қарорда "тизимли етишмовчилик" тушунчаси ҳам жорий қилинди. Агар платформа ички сиёсатидаги камчиликлар туфайли зарарли контент тарқалишига йўл қўйса, бу ҳолат жиноий ва фуқаролик жавобгарлигига олиб келиши мумкин. Бу Бразилияни АҚШнинг Section 230 тизимидан кескин фарқ қилувчи давлатга айлантирди — у ерда платформа нейтрал восита сифатида қаралади.

👉Экспертлар ушбу қарорни икки томонлама баҳоламоқда: бир томондан, фуқароларни ёлғон, зўравонлик ва нафрат тарғиботидан ҳимоя қиладиган муҳим ҳуқуқий қадам сифатида, иккинчи томондан эса сўз эркинлиги ва сиёсий танқидга чеклов бўлиши мумкинлигидан хавотир билдиришмоқда. Платформалар эса бу қарор уларнинг ишлаш тизимига, контент назоратига ва глобал фаолиятига жиддий таъсир қилиши мумкинлигини таъкидлашмоқда.

👉Бразилияда ижтимоий тармоқлар юз миллионлаб фойдаланувчига эга ва суднинг ушбу қарори нафақат миллий, балки халқаро миқёсда ҳам платформалар учун янги ҳуқуқий даврни бошлаб берди. Энди рақамли майдондаги сўз эркинлиги, хавфсизлик ва масъулият ўртасидаги мувозанат янада нозиклашмоқда.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4🔥2
👍 Рекорд кўрсаткич: Интернетда нафрат даражаси ошиб бормоқда

↗️ Ирқчилик, антисемитизм, сексизм: интернетдаги нафрат ва токсиклик даражаси йил бошидан бери рекорд кўрсаткичларга етди, дея хабар бермоқда euronews.com.

❗️ Ирқчилик ва тоқатсизликка қарши кураш бўйича Европа комиссияси Швеция, Португалия, Хорватия ва Латвияни интернетдаги адоват ва нафрат тилига қарши янада қатъий чоралар кўришга чақирди.

👥 Европа мониторинг маркази маълумотларига кўра, йил бошидан буён Интернетда токсикликнинг ўртача даражаси қайд этилган. Апрель ойида умумий токсиклик даражаси 0,22 баллни ташкил этди. Жорий йилнинг май ойида рақамли антисемитизм токсикликнинг энг юқори ўртача баллини сақлаб қолди – 0,34.

🖋 Онлайн платформалардаги инфо лўттибозларга қарши контентлар ҳам хавотир уйғотмоқда – 0,30 балл. Бу кўрсаткич ушбу жамоанинг Интернет фойдаланувчилари томонидан ҳужум объекти бўлиб қолаётганлигидан далолат беради. LGBTQ+ ҳамда мусулмонларга қарши фикрлар сезиларли даражада юқори нафрат даражасига эга: мос равишда 0,29 ва 0,28 балл. Қочоқларга нисбатан нафрат даражаси –0,23 балл.

🔮Жинсий мазмундани контент энг паст ўртача нафрат даражасига эга – 0,19, бироқ ушбу контентлардаги ҳақоратлар ҳали ҳам энг кўп нафрат тилили постларни ташкил қилади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
4👍4
📢9 июль, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Жорий йилнинг ўтган даврида Ўзбекистоннинг мева экспорт йўналишида эришилган натижалар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Ўғилой Болтабоева, Агросаноатни ривожлантириш агентлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: «Ўзагросуғурта» АЖда коррупциявий хавф-хатарларни олдини олиш бўйича амалга оширилган ишлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Асолат Суннатова, "Ўзагросуғурта" АЖ Ахборот хизмати раҳбари ўринбосари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Ёшлар ойлиги давомида ўтказилган тадбир ва лойиҳалар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Нодир Абдуқодиров, Ёшлар ишлари агентлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🖥 Grok "айбдор": сунъий интеллектнинг сиёсий майдондаги жиддий хатолари

🔎"Reuters" ахборот агентлиги хабарига кўра жорий йил 9 июль куни Туркия суди Илон Маскга тегишли xAI компаниясининг Grok чат-боти контентига чеклов қўйди. Суднинг ушбу қарорига чат-бот томонидан мамлакат президенти Режеп Таййип Эрдўғон ва диний қадриятларга нисбатан ҳақоратомуз жавоблар берилгани аниқлангани сабаб бўлган.

👀Анқара бош прокуратураси таъкидлашича, бу Туркияда илк марта тил моделига нисбатан қонуний тақиқ қўйилиши ҳисобланади.

💬 Манбаларда келтирилишича, X ижтимоий тармоғига интеграция қилинган Grok чат-боти турк тилида берилган баъзи саволларга Туркия давлат раҳбари Эрдўғон ва мамлакатнинг биринчи президенти Мустафо Камол Отатурк ҳақида ҳақоратли контент яратган.

Шунингдек, Grok ушбу жиддий хатони Польша ҳукумати вакилларига нисбатан ҳам содир этган.

📌"Reuters" маълум қилишича, Польша ҳукумати ҳам xAI компаниясига қарши ЕИ комиссиясига расмий шикоят киритиш ниятида, чунки Grok чат-боти бош вазир Дональд Туск ва бошқа сиёсатчилар ҳақида ҳақоратли фикрлар билдирган.

📰 xAI компанияси 9 июль куни Grok томонидан тарқатилган антисемитик ва ҳақоратли постлар ўчирилишини таъкидлаган. Илoн Маск июнь ойида берган баёнотида Grok моделини янгилаш нияти борлигини ва “тўғри фильтрация қилинмаган маълумотларга асосланган моделларда кўплаб хатоликлар мавжуд”лигини қайд этган.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥3💯1
📢 10 июль, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбирлар:

😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Дилфузабегим Рўзметова, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: 2025 йилнинг ўтган даврида оила ва хотин-қизлар билан ишлаш соҳасида амалга оширилган ишлар ҳамда истиқболдаги режалар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

🗣 Брифинг

⚫️Мавзу: Лифтларни ўрнатиш тартиби ва назорати
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Бекзод Бердиев, Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси Ахборот хизмати рахбари
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📌Президент Шавкат Мирзиёев раислигида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш, инфратузилмасини яхшилаш ва тирбандликларни камайтириш чора-тадбирлари юзасидан ўтказилган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
👍 Ногиронлиги бўлган шахсларга мослаштирилган "Huquqiy axborot|Plus" телеграм канали ишга туширилди.


👍Телеграм каналда қуйидагилар тақдим этиб борилади:

⚫️ қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида аудио форматдаги тушунтиришлар;

⚫️ имо-ишора мулоқоти шаклидаги ҳуқуқий видео материаллар;

⚫️ ногиронлиги бўлган шахслар учун фойдали ахборотлар.

👍 Каналга ушбу манзил орқали обуна бўлиш мумкин: https://www.tg-me.com/huquqiyaxborot_plus
〰️〰️〰️〰️〰️

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏32😍2
2025/07/13 13:29:15
Back to Top
HTML Embed Code: