Telegram Web Link
💬 "ОАВ ҳафталиги" – муаммолар муҳокамаси, натижа ва самаралар музокараси

Жорий йилнинг 26–27 июнь кунлари Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан Ўзбекистон Миллий медиа бирлашмаси ташаббуси билан “ОАВ ҳафталиги” ташкил этилмоқда.

Тадбирнинг биринчи куни – 26 июнь куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги биносида, иккинчи куни– 27 июнь куни “U-enter” инновацион марказида бўлиб ўтади.

Бугун ОАВ ҳафталиги доирасида ташкил этилган “Замонавий медиа: муаммо, ечим ва истиқболлари” панел сессиясида таниқли журналистика ва медиа арбоблари, соҳа фахрийлари, ахборот соҳасидаги давлат органлари раҳбарлари иштирок этди.

Эркин ва самимий дўстона руҳда ўтган тадбирда соҳасидаги долзарб муаммолар, ечимлар ва истиқболлар муҳокама қилинди. Сунъий интеллект ва замонавий ахборот технологияларини жорий этиш, миллий контентни ривожлантириш, ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилади.

Энг эътиборли жиҳати, панел сессияда иштирок этган кўплаб устоз журналистларга, ахборот ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган мутасаддиларга ЎзЖОКУ "Фахрий профессори" ҳамда "Фахрий доценти" унвонлари тақдим этилди.

Жумладан, АОКА директори Асаджон Ходжаевга ЎзЖОКУнинг "Фахрий профессори" унвони топширилди.

АОКА директори Асаджон Ходжаев ўз нутқида мамлакатимизда амалга оширилаётган қатор ислоҳотлар доирасида ОАВ ва матбуот, сўз эркинлиги, ахборот шаффофлиги ва холислигини таъминлаш, қонунчиликни мустаҳкамлаш борасидаги ишлар ҳақида гапириб, соҳани яна-да жадал ривожлантиришда муҳим таклиф-ташаббусларни илгари сурди. Жумладан:

🔘Халқаро медиа стандартларига мос махсус тренинглар ва тажриба алмашув дастурларини кўпайтириш зарур. Журналистларнинг рақамли медиа, фактчекинг ва киберхавфсизлик соҳасидаги кўникмаларини ривожлантиришни;

🔘Блогерлар ва ижтимоий тармоқ фаолларининг фаолиятини қонун доирасида қўллаб-қувватлаш, уларни давлат ва жамият ўртасидаги мулоқотда фаол иштирок этишга жалб қилиш;

🔘Дезинформацияга қарши махсус онлайн платформалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш, аҳолини медиасаводхонлик бўйича ўқитиш мақсадга мувофиқлигини таъкидлади.


🖋 Эслатиб ўтамиз, ҳафталик тадбирлари эртага ҳам давом этади. Дастурга мувофиқ, “Олтин қалам” миллий мукофотини топшириш маросими ҳамда “Бирлашма кубоги” футбол мусобақаси бўлиб ўтади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🔥4💯41
🎞 YouTube'да 16 ёшгача бўлган ўсмирлар учун янги чекловлар жорий этилмоқда

Жорий йилнинг 22 июлидан бошлаб YouTube мустақил равишда жонли эфир олиб бориш учун минимал ёш чегарасини 16 ёшга кўтармоқда. 13–15 ёшли ўсмирлар стрим қилишни фақат катта ёшли шахс ҳамроҳлигида амалга оширишлари мумкин. Акс ҳолда, улар чат ва бошқа функцияларга кириш имконидан маҳрум бўлиши мумкин.

🫂 YouTube хавфсизлик сиёсати ўзгаришларига кўра 16 ёшгача бўлган фойдаланувчилар катта ёшли шахс кадрда кўриниб турмаса ва каналда менежер, таҳрирчи ёки эгаси сифатида рўйхатдан ўтмаган бўлса, мустақил равишда жонли эфир ўтказа олмайди.

⚠️ Агар қоида бузилса:
— чат ёпилади;
— эфир функциялари чекланади;
— жонли эфир ўчирилиши мумкин.

⭕️ Қоидаларни четлаб ўтиш (масалан, бошқа канал орқали эфир уюштириш) тақиқни бузиш деб ҳисобланади ва аккаунтнинг ёпилишига олиб келиши мумкин.

⭕️ YouTube ўзгаришлар сабабини расман ошкор этмаган бўлса-да, бу қадам катталар ҳамроҳлигисиз жонли эфирлардаги хавфлар — шахсий маълумотларнинг тарқалиши, чатда нохуш мулоқотлар ва бошқа хатарлардан ўсмирларни ҳимоя қилишга қаратилгани айтилади.

📹YouTube таъкидлаганидек, стрим — “олдиндан башорат қилиб бўлмайдиган формат” ҳисобланади ва у алоҳида назоратни талаб қилади.

🛡 Платформа фикрига кўра, бу ўзгаришлар янги блогерлар учун қийинчилик туғдириши мумкин, аммо болалар хавфсизлиги ҳар қандай натижадан устундир.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5🔥4👏3
👍 Ўзбекистон Президенти Фармонига кўра -

➡️Мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларни чуқурлаштириш;

➡️фуқароларнинг ахборот соҳасидаги конституциявий ҳуқуқларини таъминлаш, сўз ва матбуот эркинлиги, очиқлик  тамойилини мустаҳкамлашга қўшаётган муносиб ҳиссаси;

➡️глобал ахборот майдонида миллий манфаатларимизни ҳимоя қилиш;

➡️Янги Ўзбекистонда эришилаётган улкан ютуқларни кенг тарғиб этишдаги катта хизматлари;

➡️юқори малакали, замонавий журналист кадрларни тайёрлаш;

➡️ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш борасидаги самарали фаолияти ҳамда ижтимоий ҳаётдаги фаол иштироки учун қатор журналистлар, ОАВ ходимлари, муҳаррирлар, мухбирлар, матбуот котиблари, медиа фаоллари давлат мукофоти билан тақдирланди.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги барча мукофот соҳибларини юксак шараф ва эҳтиромга сазовор бўлганлари билан қутлайди. Масъулиятли ва машаққатли касбингизда улкан зафарлар, ижодий баркамоллик, мустаҳкам соғлиқ, яна-да юқори марраларни забт этишингизга тилакдошмиз!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏62😍2
📢27 июнь, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш бўйича амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Сарвар Очилов, АТБ “Микрокредитбанк” Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Оилаларни мустаҳкамлаш ҳамда хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Раҳима Мирхолиқова, Оила ва хотин-қизлар қўмитаси бўлим бошлиғи
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Имтиёзли тоифадаги аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматлар
⚫️Вақти: 14:00
⚫️Иштирок этади: Улуғбек Қандимов, Тиббий суғурта жамғармаси ижро этувчи директор ўринбосари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍 27 июнь – сўз воситасида одамлар дардига ҳамдард бўладиган, ҳақиқатни излаб, юртни холис ахборот билан таъминлайдиган касб соҳиблари куни.

👍 Бугун давлат ва жамият ОАВни қўллаб-қувватлаяпти — қонунлар такомиллашмоқда, очиқ ахборот сиёсати шаклланмоқда, янги имкониятлар эшиклари очилмоқда.

👍 Журналист – фақат ахборот тарқатувчи эмас, балки жамиятда онг, қараш ва фаолликни уйғотувчи куч.

👍 Қаламингиз ўткир, ниятингиз пок, касбингизда омад йўлдошингиз бўлсин!

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9👏4
⚫️Аввало, Янги Ўзбекистоннинг янгиланаётган матбуотида, телерадиоканаллар, интернет нашрлари, нашриёт ва матбаа корхоналарида, ахборот хизматлари ва платформаларида ўз бурчини сидқидилдан адо этиб келаётган сиз, ҳурматли журналистлар, муҳтарам фахрийларни, барча ижодий ва техник ходимларни бугунги касб байрамингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

⚫️Глобал ижтимоий-сиёсий жараёнлар беқиёс шиддат билан ўзгараётган ҳозирги ўта мураккаб ва нотинч дунёда оммавий ахборот воситаларининг ўрни ва таъсири ҳар қачонгидан ҳам кучли аҳамият касб этаётганини ҳаммамиз сезиб-англаб турибмиз.

⚫️Шу маънода, бепоён медиаоламда холис ва ҳаққоний ахборот тарқатиш билан бирга, миллий манфаатларимизни қатъий ҳимоя қиладиган журналист аҳлининг машаққатли меҳнатини муқаддас сарҳадларимизда сергак турган Ватан посбонларининг жасоратига қиёсласак, ўйлайманки, ўринли бўлади.

⚫️Ушбу қутлуғ айёмда мамлакатимизда амалга оширилаётган тарихий ишларга ўз истеъдоди, профессионал маҳорати билан муносиб ҳисса қўшиб келаётган оммавий ахборот воситаларининг барча ходимларига халқимиз номидан юксак ҳурмат ва эзгу тилаклар изҳор этиш мен учун катта шарафдир.

〰️〰️〰️〰️〰️

Президент Шавкат Мирзиёевнинг матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимларига табригидан

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👏51
АОКАда Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни нишонланди

Агентлик марказий аппарати, ҳудудий бошқармалар ва тизим ташкилотлар раҳбарлари, ходимлари иштирокида бўлиб ўтган тадбир аввалида АОКА директори Асаджон Ходжаев юртбошимизнинг соҳа ходимларига табригини ўқиб эшиттирди.

"Бугун айрим мамлакатларда нотинчлик, уруш таҳликаси соя солиб турган бир даврда, биз энг олий неъмат – тинчлик шукуҳида яшаяпмиз. Ўзбекистон йилдан-йилга инвестицион, туристик потенциали юқори давлатга айланиб бормоқда. Ватанимизнинг турли соҳа ва тармоқларда юксалиб бориб, дунёга бўйлашаётган тараққиётида ахборот соҳа жонкуярларининг ҳам хизматлари беқиёс.

Бугун биз аҳолининг, ёшларнинг медиасаводхонликларини ошириш, тезкор, сифатли ва холис ахборотларни етказиш, давлат органлари очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш ва бошқа тегишли вазифаларни амалга оширишда камарбаста бўлиб жамоавий иш олиб бормоқдамиз. Фурсатдан фойдаланиб, барчангизни бугунги байрам билан чин юракдан қутлайман!", дея самимий тилакларни изҳор этди А.Ходжаев.


Байрам тадбирида, шунингдек, директорнинг биринчи ўринбосари Дилшод Саиджонов, ўринбосар Ғайрат Бозоров, бўлим бошлиқлари, ҳудудий бошқарма ва тизим ташкилотлар раҳбарлари сўзга чиқиб, байрамона қутловларни билдиришди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍72👏2
2025/07/13 01:37:37
Back to Top
HTML Embed Code: