Telegram Web Link
👍 Халқаро ва маҳаллий даражада кенг миқёсда ўтказилувчи “Олтин қалам” ХIХ Миллий мукофот ғолиблари тақдирланди

Бугун Ўзбекистон халқаро анжуманлар саройида анъанавий йиллик “Олтин қалам” ХIХ Миллий танлови ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Тадбир аввалида Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов давлатимиз раҳбарининг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни муносабати билан табригини ўқиб эштиттирди.

Шундан сўнг, Ўзбекистон Олий Мажлис Сенати раиси Танзила Норбоева юртбошимизнинг тегишли Фармонига мувофиқ давлат мукофотлари билан тақдирланган соҳа вакилларига юксак унвонларни тантанали топширди.

"Олтин қалам" мадҳияси янграгандан сўнг, сўзга чиққан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раиси в.б. Холмурод Салимов ўтган бир йил давомида журналистик, медиа, фото ва тасвирга олиш фаолияти билан жамиятдаги муҳим ва долзарб мавзуларни, турли соҳа ва тармоқлардаги ислоҳотлар, Ўзбекистондаги ижтимоий-сиёсий, иқтисодий жараёнларни халқаро миқёсда ёритишда, таҳлил қилишда ва ахборот етказишда фаол бўлган турли ОАВ йўналиши вакиллари, соҳа мутахассислари, блогерларнинг ижодий ишлари ҳакамлар ҳайъати, экспертлар томонидан пухта ва атрофлича ўрганилиб баҳоланганини қайд этди.

Йилда бир маротаба ўтказиладиган ушбу танлов доирасида бу гал ҳам турли йўналишлар бўйича сараланган ижодкорлар, журналистлар, операторлар ва фотографлар муносиб рағбатлантирилди.

АОКА директори Асаджон Ходжаев "Босма оммавий ахборот воситалари" йўналиши бўйича ғолибларга "Олтин қалам" статуэткаси ва пул маблағларини топширди.

Жорий йилда "Олтин қалам" Гран-при совриндори – "Гулхан" журнали таҳририяти бўлди. Уларга Президент совғаси – Оникс автомобили совға қилинди.

"Олтин қалам" миллий танлови нафақат ижодкорларни қўллаб-қувватлаш, балки турли ва ҳар йили янги йўналишларда номзодларни рағбатлантириш, оммавий ахборот соҳасидаги муҳим ислоҳотларни кенг ёритишда муҳим платформа сифатида хизмат қилади.

Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги барча ғолибларни самимий қутлайди! Соҳада фаолият юритувчи ҳар бир касб эгаси таҳсинга, эҳтиромга муносиблигини таъкидлаган ҳолда, келгусидаги ижодий фаолиятларига улкан зафарлар тилайди!

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7🔥21
✍️Қирғизистонда порнографик контентга қарши қонун лойиҳаси қабул қилинади

📃 Қонун лойиҳасига мувофиқ, Қирғиз ҳудудида интернет маконида порнографик характерга эга контент тарқатилишига йўл қўйилмайди».

👍Ҳужжатда қуйидагилар белгиланган:

➡️ Порнографик характерга эга веб-сайт ёки саҳифага кириш талаб келиб тушган пайтдан бошлаб 24 соат ичида чекланиши шарт;

➡️ Веб-сайт ёки саҳифа эгаси контентни 24 соат ичида ваколатли давлат органининг талаби билан ўчириши лозим;

➡️ Агар контент ўз вақтида ўчирилмаса ёки талаб инкор этилса, сайт фаолияти 2 ойгача тўхтатилиши мумкин;

➡️ Фаолият тўхтатилганда янги сайт ёки саҳифа яратишга рухсат берилмайди.

👍 Қонун лойиҳасига кўра, агар бирор фуқаро сайт ёки саҳифада порнографик контент мавжуд деб ҳисобласа, ваколатли давлат органига мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

⁉️ Қонун қабул қилинганидан сўнг, Вазирлар Маҳкамаси Республика ҳудудида кириш тақиқланадиган сайтлар рўйхатини (реестр) яратиши лозим бўлади.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👏3
⚪️АОКА Ички аудит хизмати томонидан Қорақалпоғистон Республикасида жойлашган тизим ташкилотларида ўтказилган ички аудит тадбири якунлари ҳамда тизим ташкилотларида самарадорлик кўрсаткичлари, бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди.

⚪️Агентлик ички аудит хизмати бошлиғи А.Саломов раислигида ўтказилган йиғилишда, дастлаб, ички аудит хизматининг жорий йил иш режасига асосан ўтказилган ички аудит тадбири натижалари баён қилинди.

⚪️Қайд этилишича, соҳавий мутахассисларнинг иш фаолияти, лавозим мажбуриятларининг бажарилиши ва статистик маълумотларининг юритилиши каби самарадорлик кўрсаткичлари юзасидан жорий ўрганишларда бартараф этилиши лозим бўлган баъзи хато ва камчиликлар мавжудлиги аниқланган ҳамда ушбу хато ва камчиликларни бартараф этиш, уларнинг олдини олиш ва натижадорлигини ошириш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

⚪️Йиғилиш якунида тизим ташкилоти раҳбарлари ва бош ҳисобчилари томонидан бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳамда самарадорлик кўрсаткичлари бўйича натижадорликни ошириш юзасидан ўзлари қизиқтирган саволларга Ички аудит хизмати ва Миллий кутубхона ходимлари томонидан атрофлича жавоб олишди.

🖋 Батафсил

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2
“Кейинги йилларда иқтисодиётимиз тез суръатлар билан ўсиб, барча соҳаларда имкониятларимиз ортиб бораётганида, ҳеч шубҳасиз, сиз ёшларнинг ҳам муносиб ҳиссангиз бор.

Билагида куч-ғайрат, ҳар бир ҳаракатида азму шижоат жўш урган йигитларимизни, билим ва одобда, ақл-заковатда тенгсиз қизларимизни кўриб, ҳар қандай халқ, ҳар қандай давлат бизга ҳавас қилса арзийди.

Катта-катта давлатлар, дунёнинг энг нуфузли компаниялари бугун бизга нега ишонмоқда? Нега миллиардлаб доллар инвестиция киритмоқда?

Бу, албатта, бежиз эмас. Чунки, ҳамкорларимиз ёшларимизнинг илм-фан, таълим, IT, маданият, санъат ва спортдаги ютуқларини кўриб, салоҳиятимизга баҳо бермоқда, эртанги кунимиз пойдевори мустаҳкам эканига ишонч ҳосил қилмоқда.”

〰️〰️〰️〰️〰️

🔝Президент Шавкат Мирзиёев ёшлар билан учрашувда қутлов нутқидан

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
1
💬Ўзбекистон ёшлари илк бор топ-5 таликдаги олийгоҳларга кириб, тарихий натижа қайд этди – Президент

🔷Президентимиз ислоҳотлар бошланган илк кунларданоқ “илм – тарбия – инновация” занжирини яратишга киришилганини, бу ҳаракатлар бугун аниқ натижалар бераётганини қайд этди.

🔷Масалан, ўтган йили юртимиз ёшлари топ-500 талик олийгоҳларга кириш бўйича Марказий Осиёда 1-ўринни эгаллади.

🔷Билимли ёшларимиз илк бор топ-5 таликдаги олийгоҳларга кириб, тарихий натижа қайд этди.

🔷Бугунги кунда 30 нафар ёшларимиз дунёнинг топ-10 талик олийгоҳида, 500 нафари топ-100 ва 1 минг 500 нафари топ-300 дан жой олган нуфузли университетларда таҳсил олмоқда.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💬 “Яқин-яқингача умрини пахта даласида ўтказган оддий оила фарзандлари илмда, спортда, бошқа соҳаларда бундай юксак марраларни эгаллашини тасаввур қилиш ҳам қийин эди.

Биз ёшларимиз учун шароит яратдик, улар бундан унумли фойдаланиб, баланд чўққиларни забт этмоқда.

Биринчи ва иккинчи Ренессансни буюк аллома ва мутафаккирларимиз яратган бўлса, бугун тарих навбатни сизларга бермоқда.

Ишончим комил, сизлар барча соҳаларда мамлакатимиз байроғини баланд кўтаришга қодирсиз. Сизлар Янги Ўзбекистон бунёдкорлари сифатида янги тарих яратадиган олтин авлодсиз!”

〰️〰️〰️〰️〰️〰️

📌Президент Ш.Мирзиёевнинг Ўзбекистон ёшлари билан учрашувидан

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
✔️ Давлатимиз раҳбари ҳозирги вақтда дунё нотинч ва мураккаб бўлиб бораётганини, тинчлик – энг буюк неъмат, инсон қадри ва адолат – энг олий қадрият экани ҳар қачонгидан ҳам чуқур ҳис этилаётганини таъкидлади.

“Юксак билимли, дунёқараши кенг, замонавий фикрлайдиган, технологик саводхон ёшлари кўп бўлган юртда тинчлик ва тараққиёт, ўзаро жипслик ҳамиша барқарор бўлади.

Ёшларимизга сифатли таълим ва тарбия бериш, замонавий касб ва ҳунарлар, хорижий тилларни ўргатиш, ҳаётда муносиб ўрин топиши учун зарур шароитлар яратиш энг асосий вазифамиз ва бурчимизга айланган”, - деди Президент.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔘Мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиб, ҳудудини намунали қилган вилоят ва туманлар кўплиги таъкидланди.

🔘Масалан, ёш тадбиркорларимиз ташкил қилган 261 та корхонанинг йиллик айланмаси 100 миллиард сўмдан ошди.

🔘Илгари бу борада Тошкент шаҳри якка пешқадамлик қилган бўлса, бугунги келиб Тошкент вилояти, Самарқанд, Андижон, Наманган, Фарғона ёшларининг бизнесдаги натижалари пойтахтдан қолишмаяпти.

🔘Қорақалпоғистон, Қашқадарё, Навоий, Сирдарё ва Хоразм ёшлар бандлигини таъминлаш бўйича илғор ҳудудларга айланди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
➡️Ёшларнинг олийгоҳга кириш кўрсаткичи бўйича Сурхондарё бир йил ичида 11-ўриндан 4-ўринга кўтарилиб, катта сакраш қилди. Жиззах ва Сирдарё ҳам яхши натижа кўрсатмоқда.

➡️Икки йил олдин халқаро фан олимпиадаларида 7 та ҳудуддан 45 нафар ўқувчи соврин олган бўлса, ўтган 6 ойда уларнинг сафига Жиззах, Андижон, Наманган, Самарқанд, Сурхондарё, Хоразм, Тошкент вилоятлари ўқувчилари ҳам қўшилиб, жами 166 та медаль қўлга киритилди.

➡️“Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида 325 минг ёшлар ўқитилди. Айниқса, Хоразм, Қашқадарё ва Самарқанд ёшлари ITдан катта даромад топишни ўрганиб олди.

➡️Бошқа бир мисол: ўтган йили 150 мингдан зиёд ёшларимиз халқаро тил сертификатлари олди, бу 2023 йилга нисбатан 2 баравар кўп.

➡️Хорижий тилларни мукаммал билиш бўйича Тошкент шаҳри, Фарғона, Наманган, Бухоро ва Самарқанд ёшлари анча илгарилаб кетди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🎤“Албатта, ёшларнинг тилини ёшлар тушунади, улар бир-биридан ўрнак олади, бир-бирига мотивация беради.

Шу боис, 9 мингдан зиёд маҳаллада ёшлар етакчиларини тайинладик. Улар уч йил давомида кўп нарсани ўрганди, етарли тажриба орттирди.

Энди, улар мактаб, техникум, тил ва касб марказлари билан ҳам ишлашни ўрганиши керак”, - деди Президент.


✔️Маҳаллаларимизда 167 минг нафар уюшмаган ёшлар, тарбияси оғир ва ҳуқуқбузарлик қилган 17 минг ўқувчи борлиги барчани ўйлантириши кераклиги қайд этилди.

✔️Шу ўринда давлатимиз раҳбари янги сайланган маҳалла раисларига мурожаат қилди:

🎤“Маҳалладаги тинчлик, ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, соғлом муҳит кимга боғлиқ? Аввало, сизларга боғлиқ.

Маҳаллада битта боланинг нотўғри йўлга кириши ҳам фавқулодда ҳолат бўлиши керак. Шунинг учун, ҳар бир бола ҳақида, унинг тақдири, келажаги ҳақида аввало сизлар кўпроқ қайғуришингиз лозим.”

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Президент: Ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни касбга етаклаш, ишли ва даромадли қилиш учун сизларга яна қандай шароит қилиб берай?

“Бир нарсани аниқ тушуниб олиш зарур. Болани ёмони бўлмайди. Уларга катталарнинг меҳри, имкониятларини намоён қилиш учун шароит, ўзига ишонч бўлиши учун мотивация керак”, - деди Президентимиз сўзининг давомида.


⚫️Мисол учун, Тадбиркорлик жамоатчилик кенгаши аъзолари – 108 нафар “чемпион” тадбиркор ўзларининг 308 та корхонаси атрофидаги мактабларга бориб, юқори синф ўқувчиларини касбга қизиқтираётгани мамнуният билан қайд этилди.

⚫️Энг муҳими, бу ўқувчиларнинг аксарияти келажакда ҳаётини қайси касбга боғлаш ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлмоқда.

“Бундай ташаббускор, фидойи, ватанпарвар тадбиркорлар – менинг қанотларим.

Айтинг, ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларни касбга етаклаш, ишли ва даромадли қилиш учун сизларга яна қандай шароит қилиб берай?

Катта-катта тадбиркорларимиз ҳокимлар билан учрашиб, таклифларини тез кунда шакллантириб берсалар, буларни барчасини кўриб чиқишга тайёрман”, - деди Президент.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
🔝Республика бўйича 15 мингга яқин ўқув ва 7,5 мингта касбга тайёрлаш марказлари мавжуд. Сўнгги йилларда уларга 100 дан ортиқ имтиёз ва енгилликлар берилди.

🔝Фурсатдан фойдаланиб, давлатимиз раҳбари ушбу марказларга ҳам мурожаат қилиб, ҳозирги кўрсаткичлар билан чекланиб қолмасликка, кенгайишга, замонавий касблар ва хорижий тилларни ўрганаётган ёшларни кўпайтиришга чақирди, бунинг учун ҳар қандай шароит яратишга тайёрлигини билдирди.

🔝Вилоят, туман ҳокимлари ҳар бир болага ўз фарзандидек қараб, соғлиги, ўқиши, юриш-туриши, қизиқиш ва орзулари, муаммоларидан доим хабардор бўлиши зарурлиги кўрсатиб ўтилди.

🔝Улар ёшлар билан доимий мулоқот платформасини йўлга қўйиб, мактаб, олийгоҳ, ўқув ва касб марказлари, тадбиркорларни бошини қовуштириб, ёшларга кўмаклашадиган тизим қилса, албатта натижа бўлиши таъкидланди.

🔝“Бу ишлар “кампаниябозлик” бўлмаслиги, ўзгаришларни ҳар бир маҳалладаги ҳар бир ёш ҳар куни чуқур ҳис қилиши зарур.

Ана шунда Янги Ўзбекистонда таълим олмаган, ишсиз, касб эгалламаган, бир сўз билан айтганда, уюшмаган ёшлар деган тушунчаларнинг ўзи қолмайди!”, - деди Президентимиз.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔍Жорий йил февраль ойида ўтган учрашувда ёшлар учун 40 дан зиёд янги ташаббуслар эълон қилиниб, қарийб 500 миллион доллар ажратилди.

🔍Бу йил 35 миллиард долларлик 8 минг 300 та лойиҳа ишга туширилиб, 292 мингта иш ўрни яратилади. Яна 500 мингта иш ўрни яратадиган 83 миллиард долларлик лойиҳалар режалаштирилган.

🔍Масалан, энергетикада 20 миллиард, нефть-газ ва кимёда 11 миллиард, тоғ-конда 7 миллиард, электротехника ва автомобилсозликда 4,5 миллиард долларлик минглаб корхоналар ишга тушади.

🔍Ишлар бошланиши билан “яшил” иқтисодиёт, “яшил” энергия, рақамли геология, технологик минераллар, био-инженерия йўналишларида минглаб мутахассисларга талаб пайдо бўлади.

🔝“Янги технологиялар асрида ким ютади? Фақат креатив фикрлайдиган, замонавий билим ва касбларни эгаллаган мутахассислар.

Шижоатингиздан кўриб турибман, албатта сиз, ёшлар бу корхоналарни бошқариб, катта-катта кашфиётлар қиласизлар, уларга инновацияларни олиб кирасизлар!

Шу боис, ҳозирданоқ бундай лойиҳаларга кадрлар тайёрлашни бошлаймиз”, - деди Президент.


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
➡️“Гарвардчилар” мактаби Беруний номидаги халқаро мактаб сифатида фаолиятини бошлаб юборди.

➡️Ушбу халқаро мактабга бу йилги 8-синф битирувчилари орасидан 60 нафар ўқувчи саралаб олинади ва 3 та йўналишда ўқитилади. Келгусида ўқув ўринлари каррасига кўпайтирилади.

➡️Умуман, миллий дастур асосида ҳар йили энг салоҳиятли 3 минг ўқувчи селекция қилиниб, Гарвард, Йель, Колумбия, Корнель каби дунёнинг нуфузли олийгоҳларига тайёрланади.

➡️Шундан камида 300 нафари эҳтиёжманд оила фарзандлари бўлади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💲Банклар топ-300 талик олийгоҳга кирган ёшларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити беради

“Таълим – келажак сармояси” деган эзгу ғоя жамиятимизда катта ҳаракатга айланмоқда.

Яқинда “Эл-юрт умиди” жамғармаси фаолияти такомиллаштирилди. Энди топ-300 талик олийгоҳга кирганлар учун ўқиш ва яшаш харажатини қоплаш тизими янги тартибда ишлай бошлайди.

Энг аввало, STEM йўналишлари (илм-фан, технология, муҳандислик ва математика), энергетика, транспорт, урбанизация, архитектура, қурилиш, қишлоқ ва сув хўжалиги каби драйвер соҳалар учун квоталар бир неча карра оширилади.

Эндиликда банклар топ-300 талик олийгоҳга кирган ёшларга 20 минг долларгача имтиёзли таълим кредити беради.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/12 21:41:16
Back to Top
HTML Embed Code: