Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маълумки, Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан ҳар йили “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусида миллий конференция ташкил этиш анъанага айланган.
Жорий йилда бешинчи бор ўтказилаётган конференция доирасида “Ўзбекистон–2030” стратегиясида белгиланган тегишли банд ижросини таъминлаш мақсадида АОКА томонидан ахборот хизматлари ўртасида эълон қилинган “Энг яхши ахборот хизмати” танловининг учинчи босқичи синовлари бўлиб ўтмоқда.
Танловда икки гуруҳ: республика босқичига етиб келган давлат органлари ва ҳокимликлар ҳамда ҳудудий ташкилотлар ахборот хизматлари раҳбарлари бешта шарт бўйича беллашдилар. Шартлар қуйидагилардан иборат:
1-шарт: “Медиа-визитка” – 3 дақиқалик видеоролик тақдимоти;
2-шарт: Стимуляция – “Инқироз вазиятида ахборот хизмати қандай ҳаракат қилади?”
3-шарт: Блиц-саволлар
4-шарт: Дебатлар – “Фикр дуэли”
5-шарт: “Қийин ҳужжатни содда тушунтир”
Маълумот учун: Танлов жараёнида матбуот котиблари йиққан баллар тенг бўлиб қолганда қўшимча савол-жавоблар билан ғолиб аниқланади.
Айни вақтда танлов шартлари давом этмоқда. Ғолиблар эртага конференция очилиш маросимида эълон қилинади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4👏3🏆3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусида V миллий конференция доирасида “Энг яхши ахборот хизмати” танловининг финал босқичи беллашувлари ҳамда “АОКА спартакиадаси” мусобақалари бўлиб ўтди.
Мусобақалар шахмат-шашка, теннис ва волейбол спорт турлари бўйича ўтказилди. Ўйин натижаларига кўра 1-, 2-, ва 3-ўрин ғолиблари аниқланди.
Эслатиб ўтамиз, танлов ва спорт мусобақалари ғолиблари бугун миллий конференция очилиш маросимида сертификат ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Мусобақалар шахмат-шашка, теннис ва волейбол спорт турлари бўйича ўтказилди. Ўйин натижаларига кўра 1-, 2-, ва 3-ўрин ғолиблари аниқланди.
Эслатиб ўтамиз, танлов ва спорт мусобақалари ғолиблари бугун миллий конференция очилиш маросимида сертификат ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланади.
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
👍7🔥3👏3❤1
Тошкент вилоятининг Олмос дам олиш зонасида давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда ҳокимликлар ахборот хизматлари, ҳудудий бошқармалар раҳбарлари учун анъанавий “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” V миллий конференциянинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирни очиб берган АОКА директори Асаджон Ходжаев, сўзининг аввалида, иштирокчиларни яқин кунларда бўлиб ўтган касб байрами билан самимий қутлади.
Бугунги кунда — геосиёсий зиддиятлар, гибрид урушлар ва ахборот орқали таъсир ўтказиш замонида — ахборот хизматлари энди фақат “маълумот тарқатувчи” эмас, балки ахборот фронтидаги асосий кучдир, десам муболаға бўлмайди.
Сунъий интеллект, дипфейклар, фишинг ва фейк хабарлар, дезинформация — буларнинг барчаси ҳар куни фаолиятимизни янада мураккаблаштирмоқда. Шунинг учун ахборот хизматлари нафақат жавоб берувчи эмас, балки олдини олувчи, “ақлли” хавфлар таҳлилчиси сифатида проактив шаклда фаолият олиб бориши ниҳоятда зарур, дея таъкидлади Ходжаев ўз нутқида.
Миллий конференцияда сўзга чиққан Миллий Масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Акрамжон Фозилов, “Янги медиа таълим маркази” ННТ директори Беруний Алимов бугунги кунда кенг ислоҳотлар, ахборот хизматлари фаолиятини такомиллаштириш борасида амалга оширилаётган ишлар, кенг кўламли тадбирлар самарасида сезиларли ижобий ўзгаришлар, матбуот котибларининг профессионал ва салоҳиятли ўсишлари кузатилаётганини қайд этди.
〰️〰️〰️〰️〰️
Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👍3
AOKA - Rasmiy kanali
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9👍6🔥5🏆4😍2💯1
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3