👍 Ахборот хизматлари фаолиятида жамоатчилик билан алоқалар: тезкорлик, самарадорлик ва глобал ёндашувлар

➡️Панел сессиянинг иккинчи қисми айнан шу мавзу доирасидаги тақдимотлар билан давом этди.

➡️Панел сессияда Олий суд ахборот хизмати раҳбари Азиз Обидов провокацион саволлар ва зиддиятли ҳолатларда мувозанатни сақлаш ва профессионал жавоб бериш усуллари бўйича ўз тажрибаси асосида амалий кейслар билан маълумот берди.

➡️Божхона қўмитаси матбуот котиби Ҳусен Тангриев ҳамда “Ўзсувтаъминот” АЖ ахборот хизмати раҳбари Акмал Муродов "Инқирозли коммуникация вазиятларида жамоатчилик ишончини тиклашда ташкилотлар орасидаги ўзаро ҳамкорликнинг аҳамияти: стратегик баёнот ва умумий позиция" борасида билим ва кўникмаларини бўлишди. Хусусан,

⚫️Инқирозли PR ва Муаммоларни бошқариш стратегиялари;

⚫️Институционал ўзаро ахборот алмашинуви ва вазиятни биргаликда бошқариш;

⚫️Сўзлашувда мутаносиблик ва бир овозли баёнот беришнинг ўрни ҳақида батафсил тушунтириш берилди.

➡️Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Ахрор Бурханов ўз чиқишида хорижий давлат органларида ахборот хизмати фаолияти: илғор тажрибалар ва трансформациявий ёндашувлар тўғрисида фикрларини баён қилди. Жумладан, жамоатчилик дипломатияси ва нуфузни бошқаришда стратегик механизмлар бўйича маълумотлар берди.

➡️Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси ахборот хизмати раҳбари Рухсора Машарипова "Селф-менежмент: шахсий самарадорликни ошириш ва вақтни бошқариш технологиялари" тақдимотида– эмоционал интеллект ва стрессни бошқариш; “SMART мақсад” қўйиш, вақтни бошқариш ва вазифаларни самарали тарзда устуворликка ажратиш; фокус ва иш унумдорлигини очиб берди.

➡️Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги ахборот хизмати раҳбари Дилфуза Рўзметова давлат хизматлари фаолиятини тарғиб қилиш ва жамиятдаги муҳим масалаларда стратегик PR-кампанияларни шакллантириш ва самарадорлигини баҳолашнинг ўзига хос усулларини таҳлил қилди.

➡️Инновацион ривожланиш агентлиги мутбуот котиби Муқаддас Фаязова ҳамда Давлат экология экспертизаси маркази Ахборот хизмати раҳбари Шаҳзода Акрамова медиа тадбирларни ташкил этишда замонавий ивент-менежмент технологиялари бўйича тақдимот қилди.

➡️Тақдимотда медиа-ивент концепцияси ва шакллантириш режаси ва ижтимоий тармоқлар орқали қамровни кенгайтириш усуллари ҳақида баён қилинди.

➡️Панел сессияда, шунингдек, Маданият вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Сирожиддин Ўсаров ҳам сўзга чиқиб, Ахборот хизматлари ўртасида фаол коммуникацияни ўрнатиш орқали вазиятларга биргаликда ечим топиш, тажриба алмашиш ва малака ошириш юзасидан таклиф-мулоҳазаларини билдирди.

➡️Миллий конференция доирасидаги панел сессиялар якунига етди.

✔️Маълумот учун: Ахборот хизматлари раҳбарлари ўртасида анъанавий "Media-Quiz" интеллектуал баҳси бўлиб ўтади.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢 2 июль, чоршанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган тадбир:

😉😉😉😉😉

🗣 Матбуот анжумани

⚫️Мавзу: Гиёҳванд моддалар тарқалишига қарши самарали курашнинг долзарб вазифалари, ҳуқуқий механизмлари ва жамоатчилик иштирокини кучайтириш
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Ички ишлар вазирлиги раҳбарияти

➡️ Матбуот анжуманига саволларни @Rasmiy_aloqabot га жўнатишингиз мумкин.
😉😉😉😉😉

Тадбирларга ОАВ ходимлари таклиф этилади.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
⚫️“Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусида V миллий конференция ва унинг доирасидаги тадбирлар ниҳоясига етди.

⚫️Миллий конференция доирасида ўтказилган “Media Quiz”да 9 та жамоа 5 та раундда турли соҳага оид йўналишларда билимларини синашди.

⚫️Билим-ринг натижаларига кўра учта жамоа ғолиб деб топилди ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿 2 июль — Ўзбекистон Республикаси Давлат герби қабул қилинган кун

Бугун мамлакатимиз тарихида муҳим саналардан бири — табаррук тимсолимиз қабул қилинганига 33 йил тўлди.

Давлатчилигимиз рамзи бўлган гербимиз — мустақиллигимиз, миллий ўзлигимиз, тинчлигимиз, тотувлигимиз, фаровон ҳаётимиз ифодасидир. У халқимизнинг шон-шарафи, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассам этиб, шу юртда яшовчи ҳар бир фуқарога ғурур, фахр ва ифтихор бағишлайди.

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢3 июль, пайшанба куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Коррупцияга қарши курашиш соҳасида амалга оширилаётган ишлар
⚫️Вақти: 10:00
⚫️Иштирок этади: Ҳикматулла Майсупов, Тоғ-кон саноати ва геология соҳасини назорат қилиш инспекцияси бошлиғи ўринбосари
😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Фанлар академияси ҳамда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташкилотлари ёш олимлари ўртасида ўтказиладиган "Эврика" кўрик-танлови
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Моҳира Жуманова, Фанлар академияси
Ахборот хизмати раҳбари
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢 “Эл-юрт умиди” жамғармаси ёш журналистлар учун янги имкониятлар эшигини очмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев жорий йил 30 июнь куни ёшлар билан учрашувда медиа соҳасига қадам қўйган ёшлар билан мулоқотда уларнинг хорижда таҳсил олиш имкониятларини кенгайтириш таклифини қўллаб-қувватлади.

Қайд этилишича, бу имкониятлар алоҳида дастурлар орқали аллақачон мавжуд. Хусусан, “Эл-юрт умиди” жамғармаси орқали 2022–2024 йилларда 11 нафар ёш журналист (7 қиз ва 4 йигит) АҚШ ва Буюк Британиядаги нуфузли университетларда таҳсил олди.

🇺🇿 Улар замонавий медиа, рақамли технологиялар ва халқаро тажрибаларни Ўзбекистонга олиб келмоқда.

👍 2025 йилда жамғарма журналистлар учун ажратиладиган стипендиялар сонини янада оширди:

⚫️Бакалавриат – 2 та квота
⚫️Магистратура – 5 та квота
⚫️Докторантура – 1 та квота

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Тура Тураев
Матбуот хизматлари фаолиятида янги босқич: сифат, шаффофлик ва замонавий ёндашувлар сари

Бир неча йил аввал матбуот хизматлари асосан пресс-релизлар тайёрлаш ва тарқатиш билан чекланганди. У пайтларда асосий мақсад – идора номи оммавий ахборот воситаларида қанча кўп тилга олинса, шунча яхши, деган ёндашув ҳукмрон эди.

Бугун эса вазият мутлақо ўзгарди. Эътибор марказида – контент сифати, унинг таъсирчанлиги ва самарадорлиги турибди. Ахборот хизматлари энди фақат ахборот тарқатувчи эмас, балки жамоатчилик билан ишлашда етакчи куч, коммуникация стратегияларини белгилайдиган муҳим механизмга айланмоқда.

Биз турли ҳудудларда фаолият юритамиз, турли вазирлик ва идораларда хизмат қиламиз. Ҳар биримиз ўзимизга хос муаммолар ва вазифалар билан юзма-юз келамиз. Аммо бир нарса барчага умумий — бу соҳада ҳамиша ривожланишга интилиш ва янгиликлардан хабардор бўлиш зарурияти.

Шу маънода, АОКА ташаббуси билан ўтказилаётган “Ахборот хизматлари фаолияти: очиқлик, тезкорлик ва холислик бош мезон” мавзусидаги миллий конференция — биз учун бебаҳо тажриба мактаби, билим ва илҳом манбаи бўлмоқда.

Конференцияда қатнашиш орқали замонавий трендлардан бохабар бўлиш, ОАВ ва ижтимоий тармоқлар билан ишлашдаги янги ёндашувларни ўрганиш, муаммоли вазиятларда қандай ечим топиш мумкинлиги ҳақида тажрибали спикерлардан билиб олиш имконига эга бўлдик. Шунингдек, сунъий интеллект имкониятларидан унумли фойдаланиш масалалари ҳам кенг ёритилди.

АОКАга ана шундай мазмунли анжуман ва қизиқарли маърузалар учун алоҳида миннатдорлик билдираман!

«Энг яхши матбуот хизматлари» танлови эса, нафақат соҳадаги энг илғорларини тақдирлаш, балки ҳар бир иштирокчи учун ўз меҳнатига объектив баҳо олиш, энг асосийси, ўзини профессионаллар жамоасининг ажралмас қисми сифатида ҳис этиш имкониятини яратади.

Учтепа туман ҳокимлиги Матбуот хизмати бу танловда иккинчи бор иштирок этиб, яна олдинги қаторлардан жой олгани — жамоамиз учун фахр, бир вақтнинг ўзида катта масъулият. Бу бизга келгуси фаолиятимизда янада ижодкорлик ва илҳом билан иш олиб бориш, янги ғоялар ва креатив инструментларни ҳаётга татбиқ этишда кучли туртки бўлди.

Танлов иштирокчиларига — жасорат, ишонч ва қатъият тилайман! Маррани баланд олинг, чунки ҳақиқий муваффақият — фақат олға интиладиганларга насиб этади!


Тўрабек Тўраев
Учтепа туман ҳокимининг
Ахборот сиёсати бўйича маслаҳатчиси,
танлов ғолиби
🇧🇷 Бразилия Олий суди: ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилар постлари учун жавобгар бўлади

🟢Бразилия Федерал Олий суди қарорига кўра, эндиликда ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилар жойлаган баъзи постлар учун жавобгарликка тортилиши мумкин.

🟢Қарорга кўра, расизм, терроризм, болалар порнографияси, зўравонлик ва суицидга чорлов каби жиноий мазмундаги контентни платформалар суд қарори бўлмасдан ҳам дарҳол ўчириши шарт.

🟢Агар ушбу контент вақтида олиб ташланмаса, жабрланган шахслар компанияларга нисбатан судга мурожаат қилиши ва моддий жавобгарлик юклаши мумкин.

🟢Бу қарор интернетда демократия, хавфсизлик ва инсон ҳуқуқларини муҳофаза қилишни кучайтиришни кўзлайди.

📌Манба: AP News, Reuters, G1 Globo, Financial Times
〰️〰️〰️〰️〰️


Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
📢4 июль, жума куни АОКАда ўтказилиши режалаштирилган брифинглар:

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Янги Тошкент лойиҳасининг ички жараёнлари ва уни халқаро миқёсда илгари суриш борасида амалга оширилаётган йирик ташаббуслар
⚫️Вақти: 12:00
⚫️Иштирок этади: Шаҳноза Нурматова, Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси Ахборот хизмати раҳбари

😉😉😉😉😉

⚫️Мавзу: Магистрал газ қувурларининг муҳофаза майдонларидаги қурилмаларни хавфсиз жойга кўчириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар
⚫️Вақти: 15:00
⚫️Иштирок этади: Ўткир Нуриддинов, "Ўзтрансгаз" АЖ департамент бошлиғи
😉😉😉😉😉

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
💬 “Дезинформация”: Ахборот иғвоси ортидаги таҳдидлар ва жамият масъулияти

⚫️Мамлакатимизда охирги йилларда турли ижтимоий масалаларда “дезинформация” ҳолатлари кузатилди. Масалан, аксарият ҳудудларда электр энергияси ёки коммунал хизматлар тўғрисидаги нотўғри маълумотлар одамларни норозиликка ундаган. Баъзан эса янги қонунлар ҳақидаги хато талқинлар аҳолида хавотир уйғотган.

⚫️“Дезинформация” - бу замонавий жамият учун "инфоэпидемия" ҳисобланади. Унга қарши кураш - бу фақат давлат ва ОАВнинг эмас, балки ҳар бир фуқаронинг ҳам масъулиятидир. Ҳақиқатни англаш учун маълумот манбаларини текшириш, расмий ахборотни кузатиб бориш ва ахборотни танқидий таҳлил қилиш кўникмалари асосий қуролларимиз бўлиши керак.

⚫️Бугунги кунда ҳар бир давлат ва тижорат ташкилоти жамоатчилик билан очиқ мулоқотни таъминлаш, ишончни сақлаш ва дезинформация тарқалишининг олдини олиш учун профессионал Ахборот хизматига эга бўлиши талаб этилади. Чунки сукут ахборот бўшлиғини юзага келтиради, ахборот бўшлиги эса “дезинформация” учун қулай муҳитдир.

⚫️...Ахборотни текширишни ўргатувчи медиа саводхонлик дарслари, махсус фактчекинг платформаларини ривожлантириш (Factcheck.uz, Stopfake.org ва ҳ.к.) ва ОАВ ва блогерлар учун журналистик масъулиятни ошириш орқали бу иллатга қарши курашиш мумкин.

👉 Мақола билан батафсил танишинг
〰️〰️〰️〰️〰️

🖋 Гулчеҳра Бердиёрова, АОКА Навоий вилоят бошқармаси етакчи мутахассиси

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
2025/07/04 17:57:48
Back to Top
HTML Embed Code: