Telegram Web Link
Bugun Rossiya tomonining taklifiga binoan Moskva shahrida Rossiya Federatsiyasi Prezidenti Administratsiyasi Rahbari Anton Vayno bilan uchrashuv bo‘lib o‘tdi. Yuqori sur’atda rivojlanib borayotgan va aniq natijalar berayotgan O‘zbekiston-Rossiya hamkorligining bugungi holati va istiqbollari muhokama qilindi.

Oliy darajada erishilgan kelishuvlarni muvofiqlashtirish va amalga oshirishga alohida e’tibor qaratildi. Kelishuvlar ijrosini monitoring qilish bo‘yicha yaratilayotgan mexanizm davlatlarimiz rahbarlari tomonidan qo‘yilgan vazifalarni hal etish borasida Prezident Administratsiyalari o‘rtasida hamkorlikning samarali vositasiga aylanishiga ishonch bildirildi.

Savdo-iqtisodiy va investitsiyaviy sheriklikning asosiy yo‘nalishlari, jumladan, innovatsion loyihalar va mintaqalararo aloqalar atroflicha muhokama qilindi.

Gumanitar sohadagi ikki tomonlama hamkorlikning ustuvor yo‘nalishlari va mehnat migratsiyasi masalalari yuzasidan fikr almashildi.

Tomonlarni qiziqtirgan barcha masalalar bo‘yicha yaqindan muvofiqlashtirish va birgalikda ishlash muhimligi ta’kidlandi.

__

Сегодня в Москве по приглашению российской стороны состоялась встреча с Руководителем Администрации Президента Российской Федерации Антоном Вайно. Обсудили текущее состояние и перспективы узбекско-российского партнёрства, характеризующегося высокой динамикой и конкретными результатами.

Особое внимание уделили координации и реализации договорённостей, достигнутых на высшем уровне. Выражена уверенность, что создаваемый механизм мониторинга исполнения договорённостей станет эффективным инструментом взаимодействия между АП двух стран по решению задач, поставленных главами наших государств.

Обстоятельно обсудили основные направления сотрудничества в торгово-экономической и инвестиционной сферах, включая инновационные проекты и межрегиональные связи.

Обменялись мнениями по приоритетам узбекско-российского взаимодействия в гуманитарной области и по вопросам трудовой миграции.

Подчеркнули важность тесной координации и совместной работы по всему спектру вопросов, представляющих взаимный интерес.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🇺🇿🇦🇿 Озарбайжонлик делегациянинг пресс-тури якунланди

Жорий йил 25-29 май кунлари озарбайжонлик давлат органлари Ахборот хизматлари раҳбарлари ва оммавий ахборот воситалари вакилларидан иборат делегация Тошкент шаҳрида АОКА, давлат идоралари матбуот котиблари фаолияти билан танишди, диққатга сазовор жойларда бўлишди.

Бухоро вилоятида давом этган пресс-тур меҳмонларда илиқ таасурот қолдирди.

Озарбайжонлик меҳмонларнинг Ўзбекистонга сафари самарали якунланди.

Telegram |WhatsApp| Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Аҳолини рўйхатга олиш – нафақат давлат учун балки барча фуқаролар учун ҳам зарур!

Ўйлаб кўринг: сиз яшаётган маҳаллада мактаб етишмайди, шифокорлар кам, транспорт қатнови камдан-кам. Шу муаммоларнинг асосий сабаби нимада деб ўйлайсиз?

Ечим шунда: аҳолини рўйхатга олиш!

Бу қандай фойда беради?

🏥 1. Шифохона керакми? Шаҳар ёки қишлоқ бўлиши фарқ қилмайди!

Агар аҳолининг сони, ёши ва соғлиғи ҳақида аниқ маълумот бўлса, қаерга қандай шифохона кераклиги аниқланади. Масалан, кексалар кўп яшайдиган ҳудудга юрак ва қандли диабет шифохонаси керак. Болалар кўп бўлса – педиатрлар сони оширилади.

📚 2. Болалар мактабда сиқилиб ўтиряптими?

Рўйхатга олиш орқали ёшлар сони, мактабга борадиганлар сони маълум бўлади. Натижада, янгидан мактаблар қурилади, ўқитувчилар сони кўпайтирилади. Ҳар бир бола қулай шароитда ўқийди.

🚌 3. Жамоат транспорти камми?

Аҳолининг зичлиги ва ҳаракатланиш йўналишлари таҳлил қилинади. Шунга қараб автобуслар сони кўпайтирилади, янги йўналишлар очилади. Рўйхатга олиш сизга тезроқ ва қулайроқ манзилингизга етиб бориш имконини беради.

💸 4. Давлат ёрдамидан кимлар фойдаланади?

Айниқса, кам таъминланган оилалар, ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган фуқаролар ҳақида аниқ маълумот керак. Рўйхатга олиш орқали ёрдам кимга кераклигини аниқлаш осонлашади, ёрдам бевосита сизга келади.

🏘 5. Янги уйлар, янги имкониятлар!

Аҳоли сони ошса – уй-жойга эҳтиёж ҳам ошади. Рўйхатга олиш бу эҳтиёжни аниқ кўрсатади. Янги уйлар, арзон ипотека лойиҳалари – барчаси сизнинг иштирокингизга боғлиқ.

Бу жараён хавфсиз ва махфий!

Сиз ҳақингиздаги маълумотлар ҳеч қаерда эълон қилинмайди. Фақат рақамлар сифатида қайд этилади. Исмингиз, манзилингиз, шахсий маълумотларингиз махфий сақланади.

Хулоса: бу иш сизсиз бўлмайди!

Сиз рўйхатдан ўтсангиз – давлат сизнинг қаерда, қандай яшаётганингизни билади. Бу эса сиз учун қулайлик, фарзандларингиз учун имконият, маҳаллангиз учун янги инфратузилма демакдир!

________________________________________

📣 Рўйхатга олиш бу – сиз учун, оилангиз учун, келажагингиз учун!

Мустақилликда илк бор ўтказилиши режалаштирилаётган Аҳолини рўйхатга олиш тадбирида фаол иштирок этинг!!
🔍 Қонун лойиҳаси бўйича таклиф ва танқидлар таҳлили: АОКА экспертлари аргументлари

АОКА томонидан "Онлайн платформалар ва веб-сайтлардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасининг ишлаб чиқилиши ва жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилиниши журналистлар, Ўзбекистоннинг таниқли медиа арбоблари, миллий интернет нашрлари ва блогерлар орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди.

Бу бир томондан, юқоридаги қонунни тайёрлашнинг долзарблигидан далолат берса, иккинчи томондан, жамоатчиликнинг республикамизда сўз эркинлигини янада мустаҳкамлашдан манфаатдорлигини кўрсатади, буни АОКАнинг ўзи ҳам қўллаб-қувватлайди.

Эътироф этиш керак, аксарият муносабатларда қонун лойиҳаси юзасидан конструктив ва оқилона фикр-мулоҳазалар, таклифлар билдирилганки, улар қонун лойиҳасининг узил-кесил вариантини тайёрлашда, шубҳасиз, ишлаб чиқувчилар томонидан ҳисобга олинади.

Маълумот учун: бугунги кунга қадар "Онлайн платформалар ва веб-сайтлардан фойдаланувчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси идоралараро келишишнинг зарур тартиб-таомилларидан ўтди. Бунда ушбу норматив-ҳуқуқий ҳужжатнинг жамоатчилик муҳокамаси экспертизанинг қўшимча манбаи ҳисобланади.


Шунингдек, қонун лойиҳасида белгиланган нормалар ва тартиб-қоидаларни "танганинг иккинчи томони" билан талқин қилган медиа вакиллари ҳам йўқ эмас. АОКА экспертлари ана шундай таҳлилларга нисбатан ўз аргументларини тақдим этади.

📌 Қуйида қонун лойиҳасининг айрим моддалари медиа вакилларга кўра қандай ифодаланаётгани ва АОКА экспертларининг аргументлари келтирилади:

1️⃣Қонун лойиҳаси қабул қилиниши билан онлайн платформаларнинг барча фойдаланувчилари блогерга айланади

Интернетга ҳар қандай характердаги ахборотни жойлаштирган шахс блогер ҳисобланади. Айнан шундай концепция қонун лойиҳасида ўз аксини топган ва бундан қўрқиш керак эмас, чунки лойиҳада блогерлар учун ҳеч қандай оғир мажбуриятлар кўрсатилмаган. Блогерлар ҳам оддий онлайн платформа фойдаланувчилари каби бир хил ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга.

2️⃣Интернетда эълон қилинган барча нарсалар контент дейилади ва контентни маълум бир шахсга юбориш, узатиш ёки намойиш этиш уни тарқатиш деб ҳисобланади

Ушбу қонун қабул қилиниши билан контентни тарқатиш деганда фақат контентни жойлаштириш, жўнатиш, намойиш этиш тушунилади.

3️⃣АОКАнинг онлайн платформалар ва веб-сайтларни мониторинг қилиш ваколати фуқароларнинг шахсий ёзишмалар сирини сақлаш бўйича конституциявий ҳуқуқларига таъсир қилиши мумкин

Бундай хавотирлар мутлақо асоссиз. Чунки, биринчидан, қонун лойиҳасининг ўзида онлайн платформаларнинг мажбуриятлари сифатида "онлайн платформалардан фойдаланувчиларнинг ёзишмалар, сўзлашувлар, почта, электрон ва бошқа хабарлар сир сақланиши ҳуқуқини таъминлаш" ёзиб қўйилган бўлса, иккинчидан, на АОКА, на дунёдаги бошқа бирор орган фуқароларнинг онлайн платформалардаги шахсий ёзишмаларини мониторинг қилиш учун техник имкониятларга эга эмас.

⚠️ Бундан ташқари, мазкур қонун лойиҳасининг амалдаги қонун ҳужжатларидаги баъзи моддаларни такрорлаши, "ёлғон ахборот" тушунчаси таснифи нотўғрилиги ва қонун лойиҳасининг онлайн платформаларга нисбатан айрим талаблари бажарилишига шубҳалар билдирилган.

👉 Ушбу ҳаволада АОКА экспертларининг асосли талқинлари келтирилган: https://shorturl.at/gIKIA

Telegram | Youtube | Facebook | Instagram | Медиабанк | Сайт
НАМАНГАНДА КИТОБХОНЛИК БАЙРАМИ ЎТКАЗИЛДИ

Заҳириддин Муҳаммад Бобур номидаги маданият ва истироҳат боғида “Китобхонлик фестивали” доирасида тантанали тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Мазкур байрамона тадбир ёш авлодни китобга ошно этиш, жамиятда китобхонлик маданиятини тарғиб қилиш ҳамда ижодкор болаларни рағбатлантиришга қаратилди.

Унда вилоят ҳокими ўринбосари Ботир Нуриддинов, мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғи Аъзамжон Исаков, мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан ташриф буюрган Болалар кутубхоналари масъуллари, ўқувчилар ва ота-оналар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

“Энг китобхон мактаб”, “Энг фаол китобхон ўқувчи”, “Ижодкор болалар”, “Энг китобхон оила” ва “Ташаббускор кутубхоначи” каби йўналишлар бўйича ўтказилган китобхонлик кўрик-танловларида жами 78622 нафар ўқувчилар қамраб олиниб, шаҳар - туман босқичларида 8652, вилоят босқичида эса 84 нафар китобсеварлар баҳс олиб бордилар.

Маънавият байрамида сўз олганлар юртимизда китоб ва китобхонликка қаратилаётган юксак эътиборни эътироф этар экан, нафақат ўқувчилар, балки таълим жараёнида фаолият юритаётган ҳар бир педагог учун ҳам китобхон бўлиш зарурлигини алоҳида таъкидлаб ўтишди. Дилтортар куй – қўшиқлар ва ўқувчи – ёшларнинг беғубор рақслари тадбирга янада мазмун ва байрамона тантанаворлик касб этди.

Китобга меҳр қўйган, билим ва тафаккурда тенгсиз бўлган 40 нафар ғолиб ва совриндорлар тантанали равишда диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Наманган вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ахборот хизмати
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев Ҳаж зиёрати учун Маккаи мукаррамада бўлиб турган юртдошларимизга бошчилик қилаётган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий шайх Нуриддин Холиқназар билан телефон орқали мулоқот қилди. Давлатимиз раҳбари ҳожиларимиз ҳолидан хабар олди, улар учун яратилган шароитлар ҳақида сўради.

Президент Шавкат Мирзиёев провел телефонный разговор с председателем Управления мусульман Узбекистана, муфтием шейхом Нуриддином Холикназаром, который возглавляет наших соотечественников, совершающих Хадж в священную Мекку. Глава государства поинтересовался состоянием паломников и созданными для них условиями.

#Mirziyoyev #muloqot #muftiy #Haj

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
O’zbekiston vaqti bilan | Botir Nuritdinov – Namangan viloyati hokimi o’rinbosari bilan suhbat
#2jun

mtrk.uz | Instagram | Youtube | Facebook | Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
📍 “Ўзбек карвони” Буюк Британияда Ўзбекистоннинг анъаналари ва сайёҳлик имкониятларини намойиш этади

Туризм қўмитаси туризмни ривожлантириш ва сайёҳларнинг мамлакатимизга қизиқишини ошириш мақсадида 5-17 июнь кунлари Буюк Британиянинг олти шаҳрида “Ўзбек карвони” Uzbekistan Caravan) номи остида маданий-гастрономик тур уюштирмоқда.

Тадбирлар Лондон, Манчестер, Ливерпул, Эдинбург, Оксфорд ва Кардифф каби йирик шаҳарларда ўтказилади. Тур доирасида мазкур шаҳарлар аҳолиси ва меҳмонлари анъанавий ўзбек таомларини таътиб кўриш ҳамда Ўзбекистоннинг сайёҳлик диққатга сазовор жойлари ҳақида маълумот олиш имкониятига эга бўладилар.

Асосий мақсад халқаро майдонда Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятини тарғиб қилиш, маданий алоқаларни мустаҳкамлаш ва Британия аудиториясининг мамлакатимизга бўлган қизиқишини шакллантиришдан иборат.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Наманганда китобхонлик байрами бўлиб ўтди

З.М. Бобур номидаги боғда “Китобхонлик фестивали” доирасида китобхонлик байрами ўтказилди. Унда “Энг китобхон мактаб”, “Энг фаол китобхон ўқувчи”, “Ижодкор болалар” каби йўналишларда 78 мингдан ортиқ ўқувчи иштирок этди. Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. Тадбир куй-қўшиқлар ва рақслар билан безатилди.

@bizningnamangan
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Инсон учун” кўргазмасига марҳамат

👥Азиз наманганликлар, вилоятимиз меҳмонлари, барчангизни жорий йилнинг 3 июнь куни соат 9:00 да Халқаро гуллар фестивали доирасида бўлиб ўтадиган ногиронлиги бор шахслар иштирокидаги “Инсон учун” кўргазмасига таклиф этамиз!

👩‍👩‍👧‍👦Мазкур кўргазмадан турфа хил қўл меҳнати, тасвирий санъат ва ижодий ишлар намуналари ўрин олган. 
 
Азизлар, кўргазмага ташриф буюринг ҳамда ногиронлиги бўлсада, турли ҳунармандчилик ёки ижодий фаолият билан шуғулланиб келаётган юртдошларимизни қўллаб-қувватланг!

📍Манзил: Наманган шаҳрида жойлашган “Усмон Носир” хиёбони
Мўлжал: Наманган шаҳар ҳокимлиги ёнида

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси матбуот хизмати
2025/10/25 02:40:30
Back to Top
HTML Embed Code: