Telegram Web Link
🤲 Аллоҳим!

Эй, барча мушкулотни осон қилувчи, эй барча қийинчиликни енгил қилувчи Зот!
Бу кунимизни раҳмат ила очилган, офият ила тўсилган ва тоат-ибодат ила тўлдирилган кун қил.
Бу кунда бизни Ўз розилигингга эриштир.
Ҳамда бизни хушхабаринг ила шод бўладиган ва дуолари ижобат этиладиган инсонлардан қил! Омин.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
198😢48👍24🤩4🔥3
13205. Шайх Абдулқодир Жийлоний раҳимаҳуллоҳ айтади: «Қандай қилиб "Ла илаҳа иллаллоҳ" (Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ) дейсан, ахир қалбингда нечта бут-санам бор бўлса? Аллоҳдан бошқа таянган ва суянган ҳар бир нарса сенинг бут-санамингдир.
Қалбнинг тарк этиши билан тилнинг тавҳиди (Аллоҳни яккалаши) фойда бермайди. Қалбнинг нопоклиги тананинг поклиги билан фойда бермайди".

Иброҳим Муҳаммад Сакароннинг "Тасаввуф ишоралари" китобидан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢9342🔥15👍1😱1🤩1
Тиловат

📜Қуръон фазилатлари

Ҳаббоб ибн Арат розияллоҳу анҳу дедилар: «Аллоҳга тоқатинг етганича яқинлаш, тақарруб ҳосил қил. Билгинки, сен Аллоҳ азза ва жаллага Унинг каломидан (яъни, Қуръондан) кўра маҳбуброқ нарса билан яқинлаша олмайсан», деди.

Абу Убайднинг "Фазоилул Қуръон" асаридан.

🟢Уламолар айтади: "Инсон учун Аллоҳга яқинлашишнинг кўплаб йўллари бор: намоз, рўза, садақа, зикр ва бошқалар. Аммо уларнинг ичида энг улуғи — Аллоҳнинг каломи бўлган Қуръон орқали яқинлашишдир"

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
125😢43👍25🔥13🤩3
13206. Убай ибн Каъб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам витрда салом берсалар, уч марта «Субҳаанал Маликил Қуддуус», дер эдилар».

* Маъноси: «Ал-Молик ал-Қуддус Зотни поклаб ёд этаман».

Абу Довуд ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
87👍30😢17🤩6
Маркаб

📜Улов
(ёки автомашина) сотиб олганда айтиладиган дуо

حَدَّثَنَا عُثْمَانُ بْنُ أَبِي شَيْبَةَ وَعَبْدُ اللَّهِ بْنُ سَعِيدٍ قَالَا: حَدَّثَنَا أَبُو خَالِدٍ عَنِ ابْنِ عَجْلَانَ عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ عَنْ أَبِيهِ عَنْ جَدِهِ عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّم قَالَ: «إِذَا تَزَوَّجَ أَحَدُكُمُ امْرَأَةً أَوِ اشْتَرَى خَادِمًا فَلْيَقُلِ: «اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ خَيْرَهَا وَخَيْرَ مَا جَبَلْتَهَا عَلَيْهِ وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّهَا وَمِنْ شَرِّ مَا جَبَلْتَهَا عَلَيْهِ وَإِذَا اشْتَرَى بَعِيرًا فَلْيَأْخُذْ بِذِرْوَةِ سَنَامِهِ وَلْيَقُلْ مِثْلَ ذَلِكَ»
. قَالَ أَبُو دَاوُدَ: زَادَ أَبُو سَعِيدٍ: «ثُمَّ لِيَأْخُذْ بِنَاصِيَتِهَا وَلْيَدْعُ بِالْبَرَكَةِ فِي الْمَرْأَةِ وَالْخَادِمِ».

🌙 Амр ибн Шуайб отасидан, у бобоси розияллоҳу анҳудан ривоят қилади:«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Бирортангиз бир аёлга уйланса ёки ходим сотиб олса, «Аллоҳумма, иннии ас’алука хойроҳаа ва хойро маа жабалтаҳа ъалайҳи ва аъуузу бика мин шарриҳаа ва мин шарри маа жабалтаҳаа ъалайҳи», десин. Туя сотиб олса, унинг ўркачининг тепасидан ушлаб туриб ҳам худди шундай десин».
Абу Довуд айтади: «(Ровий) Абу Саъид «(У зот хотин ва ходим ҳақида) «Сўнгра унинг пешона сочидан ушлаб, барака тилаб дуо қилсин», дедилар» деб қўшимча қилган».

* Маъноси: «Аллоҳим, Сендан унинг яхшилигини ва Сен унда яратиб қўйган нарсанинг яхшилигини сўрайман, унинг ёмонлигидан ва Сен унда яратиб қўйган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ сўрайман».
Абу Довуд ривояти.

🟢Изоҳ: Автомашина (автотранспорт воситаси) ҳам ҳайвон (уй ҳайвони) ва туянинг ҳукмидадир. Уларнинг барчаси улов, уларнинг барчасидан яхшилик умид қилинади ва ёмонликдан қўрқилади. Шунинг учун машина сотиб олганда, эгалик қилганда, юқоридаги дуони қилиш жоиздир.

Олимлардан бири: "У зотнинг шариати шуни қарор топдирдики, бир нарсанинг ҳукми унга ўхшаш нарсанинг ҳукмидекдир. Аллоҳнинг шариати ҳеч қачон икки ўхшаш нарсанинг орасини ажратмайди ва ҳеч қачон икки зид нарсани бирлаштирмайди... " деди. "Зодул маъод"дан.

🔖Гарчи бу автомашина инсон томонидан ясалган нарса бўлса ҳам, ясовчи ва унинг ясалган нарсаси ҳаммаси Аллоҳ таолонинг махлуқларидир.
Худди ҳайвон (уй ҳайвони) Аллоҳ уни яратган нарсага кўниктирилган, бўйсундирилганидек, машиналар ва уларга ўхшаш одамлар минадиган жонсиз нарсалар ҳам Аллоҳ уларни яратган нарсага бўйсундирилган, кўниктирилган нарсалардир.

Яъни, Гарчи машина инсон томонидан ясалган бўлса ҳам, унинг ҳаракати ва тақдири Аллоҳнинг иродаси ва тақдирига боғлиқлиги бу дуони айтишга асос бўлади.
Шунинг учун, уламоларнинг кўпчилиги янги машина сотиб олганда улов (ҳайвон) сотиб олингандаги дуони айтишга рухсат берадилар ва буни мустаҳаб амал деб ҳисоблайдилар.


@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
71👍27🔥5😢2🤩2
13207. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу: “Аллоҳ таоло қиёмат куни (бандаларини) ҳеч бир инсоннинг хотирига келмаган (даражадаги) мағфират билан мағфират қилади”, дедилар.

Ибн Муборакнинг “Зуҳд” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
168😢119👍22🤩12
Тарихдаги буюклар

📜Аҳмад ибн Ҳанбал ва зиндондаги ўғри

Абдуллоҳ ибн Аҳмад ибн Ҳанбал ҳикоя қилади: "Отамнинг кўпинча: "Эй Аллоҳ, Абул Ҳайсамни мағфират қил... Эй Аллоҳ, Абул Ҳайсамга раҳм қил!" деганларини эшитар эдим.
Шунда мен у зотга: "Отажон, Абул Ҳайсам ким?!" дедим.
У зот (Аҳмад ибн Ҳанбал) айтадилар: "У, мен ҳатто юзини ҳам кўрмаган бир аъробийдир! Мени қамчилашдан бир кун олдин, тунда қоронғу зиндонга ташлашди. Шунда бир киши мени туртиб: "Сен Аҳмад ибн Ҳанбалмисан?!" деди.
"Ҳа", дедим.
"Мени танийсанми?" деди.
"Йўқ", дедим.
Шунда у: "Мен Абул Ҳайсам Айёрман, киссовур ўғриман, амирул мўмининнинг девонида менга ўн саккиз минг марта қамчи урилганлигим ҳақида қайднома ёзиб қўйилган. Мен ўша қамчиларга шайтоннинг йўлида, дунёга эришиш илинжида сабр қилдим. Сен эса булар(ҳақ йўлда етадиган алам-уқубатларга)га Аллоҳнинг йўлида сабр қил, эй Аҳмад!" деди.
Имом Аҳмад айтадилар: "Мени боғлаб, қамчилашни бошладилар. Ҳар сафар елкамга қамчи тушганида, Абул Ҳайсамнинг гапини эслардим ва ичимда: "Аллоҳ йўлида сабр қил, эй Аҳмад!" дердим".

"Маноқиби имам Аҳмад" ва "Сифатус Сафва" китобларидан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢14952👍12🔥4😱2
13208. Яҳё ибн Муоз розияллоҳу анҳу:
“Уч сифат авлиёларнинг сифатларидан:
1. Барча нарсада Аллоҳга қаттиқ ишониш;
2. У билан барча нарсадан беҳожат бўлиш;
3. Барча ҳолатда Унга қайтиш”.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
112😢57👍16🔥13🤩4
Дуо

📜Иш қийинлашганда ўқиладиган дуо

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу ривоят қилади, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳумма, лаа саҳла, илла маа жаъалтаҳу саҳла, ва анта тажъалул ҳазна иза ши`та саҳла», дея дуо қилдилар.

Маъноси: Аллоҳим, Сен осон қилган нарсагина осондир ва Сен қайғу(қийин)ни хоҳлаган пайтда осон қиласан.

Ибн Сунний ва Ибн Ҳиббон ривояти.


@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
95😢30👍20🤩3🔥1
13209. Қуръон билан ҳамсуҳбат бўлганинг миқдорича, гарчи ҳифзни тўлиқ қилмаган бўлсангда, дунёда, қабрда ва Қиёмат кунида у сенга ҳамроҳ бўлади.
Қуръон билан ҳамсуҳбатлигинг сени Аллоҳнинг аҳли ва Унинг хос бандаларидан бўлишингга олиб келади.

Зуҳо Шоҳин.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
154😢54👍22🤩7🔥3
13210. Ҳузайфа розияллоҳу анҳуга ўлим келганида: “Бу (мен учун) дунёдан охирги соатдир. Аллоҳим, мен сени севаман. Менга Ўзингни учрашувингни муборак қилгин”, деди ва вафот қилди.

“Ҳилятул авлиё” асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢16468👍14🤩6🔥3😱1
Ўрин

📜Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:
«Ҳар бир одам жаннатга киришидан олдин шукр янада зиёда бўлиши учун агар ёмон амал қилганида тушиши мумкин бўлган дўзахдаги ўрни албатта кўрсатилади.
Ҳар бир одам дўзахга киришидан олдин ҳасрати янада зиёда бўлиши учун агар яхши амал қилганида тушиши мумкин бўлган жаннатдаги ўрни албатта кўрсатилади».


Имом Бухорий ривояти.

🟢Изоҳ: Бадриддин Айний "Умдатул Қорий"да: "Бу ҳадисдаги ҳикмат шундаки, жаннат аҳлининг шукрини зиёда қилишдир, токи уларга етган неъматнинг улуғлигини билсинлар ва улар ундан қандай қутулиб қолганларини кўрсинлар.
Дўзах аҳлига эса, уларга бу неъматни зое қилганлари учун ҳасратни тўлиқ қилишдир. Улар, агар иймон ва итоатда бўлганларида, эришишлари мумкин бўлган мақомларини кўргач, афсуслари янада кучаяди. Бу эса жазони икки баробар қилишдир: бири азоб билан, иккинчиси ҳасрат билан", деди.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢13145👍12🔥5😱3
13211. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “...Эй Ойша, мискинни қуруқ қайтарма, ҳеч бўлмаса яримта хурмо бўлса ҳам бергин. Мискинларга муҳаббатли ва яқин бўл. Шунда қиёмат куни Аллоҳ сени Ўзига яқин қилади”, дедилар”.

Имом Термизий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
155😢56👍15🔥4🤩3
Фонийлик

📜Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан дунё ҳақида сўралганда, у зот: "Дунё – уйқудаги тушлар ёки завол топувчи соя кабидир. Ақлли киши бу каби нарсалар билан алданмайди", деди.

Ибн Абу Дунёнинг "Зуҳд" асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
96😢43👍22🔥7😱1
13212. «Батаҳқиқ, инсонни қуруқ лойдан, ўзгартирилган қора балчиқдан яратдик», Ҳижр сураси, 26 – оят.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Одам уч нарсадан яратилди: Қуруқ лой, қора балчиқ ва ёпишқоқ лой.
Лазиб – бу яхши лойдир.
Ҳама – бу ҳидланиб (чириб) кетган (лой)дир.
Солсол – бу тоза тупроқдир.
Унинг «инсон» деб номланиши эса, унга қилинган аҳдни (ваъдани) унутгани учундир”, деди.


@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢6248👍17🔥2😱1🤩1
لو أنفَق الإنسَان ثلثَ مالهِ على الطيِّب مَا كانَ مُسرفًا.

- الشَافعيّ.

📜Агар инсон молининг учдан бир қисмини хушбўйлик(ларни сотиб олиш)га сарфласа ҳам, исроф қилган бўлмайди.

Имом Шофеий раҳимаҳуллоҳ.

🟢Аммо шуни унутмаслик керакки, ҳар қандай сарф-харажатда исрофга йўл қўймаслик асосий шаръий қоидадир. Аллоҳ таоло айтади: "Еб-ичинг ва исроф қилманг. Чунки У исроф қилувчиларни севмас", Аъроф сураси, 31-оят.
Шу боис, уламолар хушбўйликдаги исрофни ҳам, агар у ўта ҳаддан ошиб, бошқа муҳим ҳақлардан (масалан, оила нафақасидан) қолишга олиб келса, ёки фахрланиш ниятида бўлса, ножоиз деб ҳисоблашади. Юқоридаги сўз эса, хушбўйликнинг аҳамияти ва унга маблағ сарфлашга арзишини кўрсатиш маъносидадир.


@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
104👍50🔥13😢10🤩8
13213. Мусъаб ибн Саъддан ривоят қилинади: «Саъд розияллоҳу анҳу ўзида бошқалардан устун фазл бор, деб ўйлади. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларга фақат заифларингиз сабабли нусрат ва ризқ берилади!» дедилар».

Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
102😢50👍35😱2🤩2
Иймон

📜Улуғ тобеинларлардан бири Салама ибн Динор Абу Ҳозим:
"Икки нарса борки, агар уларни бажарсанг, сенга дунё ва охират яхшиликлари сенга етади:
1. Сен
(учун бир амал нафсинг)га ёқмасада, агар Аллоҳ (ўша ишни) яхши кўрса, уни бажар;
2. Сен
(бир амални нафсинг билан) яхши кўрсангда, агар Аллоҳ (ўша ишни) ёмон кўрса, тарк эт", деди.

"Ал-маърифа ват тарих" асаридан.

🟢Изоҳ: Нафсга ёқмайдиган амаллар: Кўпинча тоат-ибодатлар, намоз, рўза, садақа ва бошқа масъулиятли вақт талаб қиладиган ёки жисмоний енгил бўлмаган ишлар нафсга оғир келади. Мўмин кишининг иродаси нафсий истаклардан устун бўлиши керак.
Нафсга ёқадиган, аммо Аллоҳ ёмон кўрадиган амаллар: Булар кўпинча шаҳватга тегишли, кўзни тиймаслик, ғийбат, зулм, ҳаромдан мол топиш, вақтни, умрни беҳудага совуриш ва бошқа кўплаб жамиятда кенг тарқалган гуноҳлар бўлиши мумкин.
Абу Ҳозимнинг бу насиҳати "Аллоҳнинг розилигини нафснинг роҳатидан устун қўйиш" деган маънони англатади. Кимки шу икки қоидага риоя қилса, нафақат дунёда қалб таскинлиги, барака ва ҳидоятга эришади, балки охиратда ҳам Аллоҳнинг ажри ва мукофотига сазовор бўлади. Бу, аслида, солиҳ мўминнинг ҳаёт дастуридир.


@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
91😢37👍23🤩5
مَع المَحْبَرَةِ إلى المَقْبَرَةِ

رأى رجلٌ مَحْبَرَةً مع الإمام أحمد بن حنبل رحمه الله ، على كبر سنّه، بعد أن أفنى عمره في طلب العلم وبَذْلِه لطالِبِيه، فقال له: يا أبا عبد الله، أنت قد بلغت هذا المبلغ، وأنت إمام المسلمين، ومعَك
المحبرةُ تحملها، فقال: «مع المَحْبَرَة إلى المَقْبَرَة».


📜Маъал миҳбароти илал мақбара...
(Сиёҳдон билан қабргача)

Бир киши имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳни сиёҳдон кўтарган ҳолларида кўриб қолди. У зот ёшлари кексайиб қолган, умрлари илм талаби ва шогирдларга илм тарқатиш билан ўтган эди.
У киши: "Эй Абу Абдуллоҳ, сиз етадиган ўринга (илм, обрў, ва шарафдаги манзил мартабага) етган бўлсангиз. Сиз мусулмонларнинг имоми бўлсангиз. Ҳалиям сиёҳдон кўтариб юрибсизми?", деди.
Аҳмад ибн Ҳанбал: "Биз сиёҳдон билан қабргача давом этамиз", деб жавоб берди.

(Яъни, умримиз бўйи, токи ҳаётимиз сўнгига қадар қўлимизда қалам, сиёҳ ва қоғоз, илм китоботи билан машғул бўламиз)


@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢8557👍22🤩4
Илтижо

📜Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг
(маъноларни) жамловчи дуоларидан

«-Аллоҳумма инний ас‘алука минал хойри куллиҳи ъаажилиҳи ва аажилиҳ, маа ъалимту минҳу вамаа лам аълам.
-Ва аъуузу бика минаш шарри куллиҳи ъаажилиҳи ва аажилиҳ, маа ъалимту минҳу вамаа лам аълам.

-Аллоҳумма инний ас‘алука мин хойри маа са‘алака ъабдука ва Набийука, соллаллоҳу алайҳи васаллам,
-Ва аъуузу бика мин шарри ма ъааза биҳи ъабдука ва Набийука, соллаллоҳу алайҳи васаллам.

-Аллоҳумма инний ас‘алукал жанната вамаа қорроба илайҳа мин қовлин ав ъамал,
-Ва аъуузу бика минан нари вамаа қорроба илайҳа мин қовлин ав ъамал.

-Ва ас‘алука ан тажъала кулла қозооин қозайтаҳу лий хойрон».

🟢Маъноси: “Аллоҳим, Сендан яхшиликларнинг барчасини – бу дунёдагиси-ю охиратдагисини, билганим-у билмаганимни сўрайман.
-Ва Сенинг номинг ила ёмонликларнинг барчасидан – бу дунёдагиси-ю охиратдагисидан, билганим-у билмаганимдан паноҳ тилайман.

-Аллоҳим
, банданг ва расулинг Муҳаммад алайҳиссалом сўраганларининг яхшисини Сендан сўрайман.
-Бвнданг ва расулинг Муҳаммад алайҳиссалом паноҳ тилаганларининг ёмонидан Сенинг номинг ила паноҳ тилайман.

-Аллоҳим
, Сендан жаннатни ҳамда унга яқинлаштирувчи сўз ёки амални сўрайман.
-Ва Сенинг номинг ила дўзахдан ва унга яқинлаштирувчи сўз ёки амалдан паноҳ тилайман.


-Ва мен учун тақдир қилган барча ишингни мен учун хайрли қилишингни сўрайман.


📝Имом Аҳмад «Муснад»ида ривоят қилган.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
92😢28👍20😱1🤩1
2025/10/28 07:13:08
Back to Top
HTML Embed Code: