Telegram Web Link
13195. Фарва ибн Навфал Ашжаъийдан ривоят қилинади: «Оишадан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуо қилиб, Аллоҳдан сўрайдиган нарсалари ҳақида сўрадим. У шундай деди: «У зот: «Аллоҳумма, инни аъуузу бика мин шарри маа ъамилту ва мин шарри маа лам аъмал», дер эдилар.*

* Маъноси: «Аллоҳим! Мен Сендан қилган ишларимнинг шарридан ва қилмаган ишларимнинг шарридан паноҳ тилайман».

Имом Муслим ривояти.


@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
81😢48👍17🔥7🤩3
Одоб

📜Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Сизлардан бирортангиз пойабзал кийса, ўнгдан бошласин, ечганда чапдан бошласин. Кийганда ҳар иккисини кийсин, ечганда ҳар иккисини ечсин».

Имом Муслим ривояти.

🟢Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бирортангиз пойабзал кийганда ўнгдан бошласин, ечганда чапдан бошласин. Ўнги биринчи кийиладигани ва охири ечиладигани бўлсин», дедилар». Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
105👍45🔥16😢4
13196. Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам назрдан қайтардилар ва: «У ҳеч нарсани қайтармайди, лекин у билан бахилдан (бирон нарса) чиқариб олинади», дедилар». Имом Бухорий ривояти.

Изоҳ: Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Назр Одам боласига тақдир қилинмаган бирор нарсани олиб келмайди. Назр уни ўзига тақдир қилинган қадарга олиб боради. Шундай қилиб, Аллоҳ у билан бахилдан (бирор нарса) чиқариб олади. Шунда у ўшани деб олдин бермаган нарсасини беради». Имом Бухорий ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
62😢24👍21🔥5😱1🤩1
13197. Ислом қилич билан тарқатилган деган иддаога раддия

Қилич (воситасида) бир ерни фатҳ қилиш, юртни эгаллаш мумкин, аммо қалбни фатҳ қила олмайди.
Қалбларни очиш ва уларнинг қулфларини ечиш: бошқа иш бўлиб, ақлни ишонтириш, ҳис-туйғуларни жалб қилиш ва инсонга руҳий таъсир кўрсатишни талаб қилади.

Доктор Юсуф Қарзовий.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
99👍37😢5🔥3🤩3
13198. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни бомдод намозида «Алиф лам мим. Танзил…» – Сажда(сураси)ни ва «Ҳал ата ъалал-инсани»ни қироат қилар эдилар».

Муттафақун алайҳи.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
111😢31👍15
Қўрқиш

📖 "Ким Аллоҳга тақво қилса,

- "унинг йўлини очиб қўядир".
-"Ва унга ўзи ўйламаган тарафдан ризқ берур".
-"унинг ишида осонлик қилиб берадир".
-"унинг гуноҳларини кечирур"
-"ва ажрини буюк қилиб берур".


Талоқ сураси, 2,3,4,5-оятларидан.

🟢Ибн Аббос розияллоҳу анҳу дедилар: “Тақводорлар Аллоҳнинг иқобидан қўрқиб, Унинг қайтарган нарсаларидан қайтадиган, раҳматини умид қилиб, буюрган нарсаларини тасдиқлаб амал қиладиган кишилардир”.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
114😢42👍20🔥4
Дуо

📜Абу Ҳурайра розияллоху анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Баъзи сочи тўзиган, эшиклардан қувиб солинадиган кишилар борки, агар Аллоҳга қасам ичса, У Зот унинг қасамини дарҳол рўёбга чиқаради».
Имом Муслим ривояти.

Бас, ким бўлишидан қатъий назар, мазлумнинг дуосини енгил санаманг.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
93😢56👍19😱4🔥2
Тавсия

📜Ким уйланмоқчи бўлса...

(ушбу оят, дуони кўп ўқисин)

- "Робби инний лимаа анзалта илаййа мин хойрин фақийр" - Роббим, албатта, менга нозил қилажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман", Қасос сураси, 24-оят.

Баъзи илм аҳллари: "Ким уйланмоқчи бўлса, ушбу дуони кўпайтирсин," дедилар. Чунки, Аллоҳ таоло бунинг ортидан: "Бас, икковларидан бири ҳаё билан юриб келиб...", дея баён қилган. (Қасос сураси, 25-оят).

🟢Изоҳ: "Роббим, албатта, менга нозил қилажагинг ҳар бир яхшиликка муҳтожман», – деди” (Қосос сураси, 24-оят). Бу сўзни айтганда Мусо алайҳиссалом уйланмаган бўйдоқ ва (тирикчилик учун) бирон иши йўқ йигит эдилар. (Дуони ижобат этиб) Аллоҳ таоло уйланиш ва касб-корни (у зотга) осон этди. Ушбу қиссадан ўзингга вирд, вазифа олгин". Ҳабиб Салим Шотирий раҳимаҳуллоҳ.

🟢https://www.tg-me.com/arabicuz/27637

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
115👍38😢16🔥8🤩6
Тарбия

📜Фарзандларнинг ҳаққига дуо

- Аллоҳуммаҳфаз абнааий мин кулли шаррин ва сууин, ва баарик лий фийҳим.
Важъалҳум қуррота ъайнин лий фид дуня вал аахироҳ.
Аллоҳуммарзуқҳум алъилман наафиъ, вал аъамалис соолиҳ вал ҳулқул ҳасан.
Ваҳдиҳим илаа сиротикал мустақийми. Ва ваффиқҳум лимаа туҳиббу ва тарзо.
Аллоҳуммажъалҳум мин ъибаадикас солиҳийн, варзуқҳумус сиҳҳата вал ъаафияҳ.
Ваҳфазҳум мин кулли макруҳин.

- Аллоҳим, фарзандларимни ҳар қандай ёмонлик ва офатлардан асра ҳамда уларда менга барака бер.
Уларни менга дунё ва охиратда кўз қувончи, шодлик сабаби қилиб бер.
- Аллоҳим, уларни фойдали илм, солиҳ амал, яхши хулқ ила ризқлантир.
- Уларни сиротил мустақийм - тўғри йўлингга ҳидоят қил ҳамда Ўзинг яхши кўрган ва рози бўладиган нарсага уларни муваффақ қил.
- Аллоҳим, улар(фарзандларим)ни солиҳ бандаларингдан қил.
- Аллоҳим, уларни соғлик ва офият билан ризқлантир ва уларни ҳар қандай макруҳ, ёқимсиз ишлардан муҳофаза қил. Амийн!


@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
101👍25😢13🤩5
13199. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу: “Ботилни ундан четланиш билан ўлдиринглар, ҳақни уни зикр қилиш билан тирилтиринглар”, деди.

“Ҳилятул авлиё”дан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
110🔥25👍24😢13🤩4
Ҳидоят

📜Иброҳим ибн Атруш айтди: "Биз Маъруф Кархий билан Дажла дарёсида эдик. У ердан қайиқда бир гуруҳ ёшлар қўшиқ айтиб, даф чалиб ўтиб қолди.
Биз унга: "Эй Абу Маҳфуз, денгизда (гуноҳ ишлар қилиб) Аллоҳга осийлик қилаётганларни кўрмайсизми? Уларни дуоибад қилинг", дедик.
Маъруф қўлларини осмонга кўтарди ва: "Аллоҳим, мен Сендан уларни дунёда шод қилганингдек, охиратда ҳам шодлантиришингни сўрайман", деди.
Улар: "Биз сиздан уларга дуои хайр қилишингизни эмас, дуоибад қилишингизни сўраган эдик", дейишди.
Маъруф Кархий: "Агар Аллоҳ уларни охиратда шод қилса, демак улар тавба қилган (яъни, тавба қилиб олишларига фурсат, имкон берган бўлади). Сизларга ҳам асло зарарлари тегмайди", деди".

"Шуъабул ийман" асаридан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
74😢47👍15🔥13🤩3😱1
13200. (Уруш) ҳаром қилинган ойлар: Зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам ва ражаб ойларидир. Бу ойда маъсият, гуноҳ(нинг жазоси) ёки ибодат тоат(нинг ажри) бошқа ойлардан кўра улканроқдир.
Аллоҳ таоло айтади: «Албатта, Аллоҳнинг наздида ойларнинг адади – Аллоҳнинг осмонлар ва Ерни яратган кунидаги битигига мувофиқ – ўн икки ойдир. Улардан тўрттаси (уруш) ҳаром қилинган ойлардир. Ана шу тўғри диндир. Бас, ўша (ой)ларда жанг қилиб ўзларингизга зулм қилмангиз!» Тавба сураси, 36-оят.

🟢Ушбу ойлардаги гуноҳ(нинг жазоси) улкан бўлсада, тоат(нинг ажри) ундан улканроқдир.

Изоҳ: Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Аллоҳ таоло тўрт ойни хослади. Уларни ҳаром (уруш тақиқланган) ойлар қилди. Мартабаларини улуғ қилди. У ойларда гуноҳ содир этишнинг (жазосини) улкан қилди. Шунингдек, солиҳ амал қилишни ҳам (савобини) улкан қилди”, деди.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
67👍19😢13🔥9🤩3😱1
Шифо

📜Шифо топишнинг энг кучли йўлларидан бири:
Бир стакан сув олинг ва унга қуйидагиларни ўқинг
(дам солинг), сўнгра сувни ичинг:

1. Фотиҳа сураси – 7 марта.
2. Оятал курсий - 7 марта.
3. Ихлос сураси - 7 марта.
4. Фалақ сураси - 7 марта.
5. Наас сураси -7 марта.

Сора Саъд.

P.S. Жумҳур уламолар Қуръон оятлари ва шаръий дуолар билан сувга дам солиб, уни даволаниш мақсадида ичиш ёки ундан фойдаланишни, ширк аралаштирмаслик ва шифони Аллоҳдан деб билиш шарти билан жоиз деб ҳисоблайдилар.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
128👍50😢15🔥8🤩2
13201. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Мусулмоннинг мусулмон зиммасидаги ҳаққи олтитадир», дедилар.
«Улар нималар, эй Аллоҳнинг Расули?» дейишди.
У зот: «Уни учратганингда салом бергин.
Сени таклиф қилса, боргин.
Маслаҳат сўраса, маслаҳат қилгин.
Акса уриб, Аллоҳга ҳамд айтса, ташмит айтгин.
Бемор бўлиб қолса, кўргани боргин.
Вафот этса,
(жанозасига) қатнашгин», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
123👍35😢25🤩5😱1
Саййидул айём

📜 Жума кунининг суннатлари

1. Ғусл қилиш.
2. Хушбўйланиш.
3. Энг яхши кийимларни кийиш.
4. Мисвок ишлатиш.
5. Масжидга вақтли бориш.
6. Каҳф сурасини ўқиш.
7. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп саловот айтиш.
8. Дуо ижобат бўладиган соатларни ғанимат билиш.

🟢Уламолар: “Рамазон ойида Қадр кечаси яширилгани каби, жума кунида ҳам дуо ижобат бўладиган вақт яширилгандир”, дедилар.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
90👍24🔥12😢6🤩2
13202. «Бас, дунё ҳаёти сизни алдаб қўймасин», Фотир сураси, 5-оят.

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳ: “Дунёнинг Яратувчиси уни энг яхши билувчисидир”, деди.

Ибн Абу Дунёнинг «Зуҳд» асаридан.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
79😢45👍19🤩5🔥3
Ҳимоя

📕 Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким Каҳф сурасининг аввалидаги ўн оятни ёд олган бўлса, Дажжолдан ҳимояланибди», дедилар».

Имом Муслим ривояти.

🟢Термизийнинг лафзида: «Ким «Каҳф» сурасининг аввалидан уч оятини ўқиса, Дажжолнинг фитнасидан сақланади», дейилган. Бошқа бир ривоятда: «Ким «Каҳф» сурасининг охиридан ёдласа, Дажжолдан сақланади», дейилган.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
94😢31👍17🔥7🤩3
13203. Саодатнинг аломати банда яхшиликларини (унутиб) ортига ташлаши ва (содир қилган) ёмонликларини бўлса кўз олдида тутишидир.
Бахтсизликнинг аломати эса, банда яхшиликларини кўз олдида тутиши, ёмонликларини ортига ташлашидир.

@arabicuz

iOS | Android

Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
78😢41👍18🔥18🤩4
Тарих гувоҳлиги

بعد سقوط طليطلة { 478هـ - 1085م }، ظلت اللغة العربية هي اللغة الرسمية فيها لمدة 350 سنة !
📒المؤرخ الأسباني خواكين بالبيه

After the fall of Toledo (478 AH - 1085 AD), Arabic remained the official language for 350 years!
Spanish historian Joaquin Balvey

📜Толедо (Андалус, Тулайтила) шаҳри қулаганидан (478 ҳижрий/1085 милодий) сўнг ҳам араб тили у ерда 350 йил давомида расмий тил бўлиб давом этган.

Испан тарихчиси Хоакин Балбе.

🟢Изоҳ: Толедо шаҳрида 1000дан ортиқ турли расмий, давлат ҳужжатлари подшоҳ Филипп II араб тилида сўзлашиш ва исломий урф-одатларни ман қилиш ҳақида фармон чиқаргунига қадар араб тилида юритилган.

P.S. Араб тили ва унинг таъсири Толедодаги мусулмон жамоалари мавжуд экан, яъни 15-аср охирларигача, ҳатто 1492 йилдаги Гранаданинг қулаши ва кейинги 16-аср бошидаги мажбурий чўқинтиришлар (1502 йилдаги фармон) бошлангунга қадар маҳаллий даражада ишлатилган. Бу даврда ҳам мусулмонлар диний ва шахсий ёзишмаларни, кўпинча кастил тилини араб ёзувида ёзиб (алхамиадо) қўллашда давом этишган.
Тарихчи Хоакин Балбенинг фикрича, Толедодаги араб маданияти ва тили таъсири 15-аср ўрталаригача (тахминан 350 йил) давом этганини кўрсатади. Араб тилининг расмий мақомдан бутунлай чиқарилиши узоқ жараён бўлиб, у асосан 13-15 асрлар давомида кастил тилининг ҳукмронлиги кучайиши билан якунланган. Аммо маҳаллий қўлланилиши 16-асргача давом этган.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢3331👍16🔥4🤩2😱1
13204. Қабр азоби ва роҳати

Банда қабрида Роббиси, дини ва Набийси соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақида сўралади. Кимки жавобни чиройли қилса (тўғри жавоб берса), унинг қабри жаннат боғларидан бир боғ бўлур. Кимки жавобни ёмон қилса (жавоб бера олмаса), унинг қабри дўзах чоҳларидан бир чоҳ бўлур.

“Мухтасару тафсири ибн Касир” китобидан.

@arabicuz

iOS | Android
Instagram | Facebook | Twitter | Tiktok | Youtube
😢11338👍12😱5🔥1🤩1
2025/10/27 02:55:44
Back to Top
HTML Embed Code: