Telegram Web Link
Тувалетнинг “акфадеворлари” ҳали қўйилмаганди. Қўйилди. Гўё адолат қарор топди! Ҳеҳ...

1. Ёш бола биладики, ремонтнинг энг охирги босқичи “уборка”. Бу ерда ҳожатхона ярқиратиб тозалаб бўлинган. Ҳали деворни олиб келиш керак, тешиш, полга қотириш керак эди. Қайси калла билан шунча иш туриб, топ-тоза қилиб қўяди?;

2. Тайёр ҳожатхонага (кўпчилик фикрича, ҳали тайёр бўлмаган ҳожатхонага) ёршик (тозаловчи чўтка) олиб келиб қўйилган. Нима, буни кўрмадингизми? Ё биз кўрмадикми?;

3. Раддия қилишга жуда устамиз. Талабани бемалол турткилайверса бўлади. “Ўчир” деса ўчиради, “бошқа видео қил” деса қилаверади. Ҳатто ҳайдашгача борасизлар. Хўш, ҳатто хато қилганда ҳам бунча муаммо, машмаша, ҳамма адвокатлик қиляпти? Нима, Ўзбекистонда ҳожатхона муаммоси буткул йўқотилганмиди, битганмиди?;

4. Кўрдик. Ўзбекистонда ҳожатхоналарнинг ҳаммасининг девори бор экан. Ҳаммаси чўтки экан. Ҳееей! Ҳатто машҳур журналист ҳам “Роддомнинг деворлари йўқ экан, ҳамма бирга ўтираркан...” деганди. Ҳақиқатни гапириш оғриб кетдими?

5. Ўзимни ҳам, изоҳларда ҳам, троллар томонидан ҳам “нохолис”ликда айблаган. Барака топгур, видеода ҳаммаси кўриниб турибди: девори бўлиши керак, бўлмаган. Кейин келадиган бўлса, жуда яхши. Гап ўшангача бўлган ҳолат ҳақида. Қайсидир калла ёршиккача олиб келиб қўйибдию, “акфадевор”ни кейинги қолдирган эканда демак. Битирган бўлса, яхши. Тамам!

Аброр Зоҳидов
@az_sss
💯28👍104
Ўзбек сўз устачилиги допингга ўтириб қолибди. Ҳатто Аваз Охун ҳам!

“Дизайн” жамоасининг ҳангомасини тасодифан кўрдим. Кулгили жойлари бор албатта. Лекин ҳар бир жумладан кейин ҳам, умуман қизиқ бўлмаган жойларда ҳам гўё ҳамма “хо-хо”лаб кулади.

“Ютуб” ўзи секин улаб кетди. Аваз Охунни томоша қилдим – кулгили, сифатли. Аммо рейтинги жойида, қизиқчиларнинг етакчиси бўлса ҳам, допинг кулгисининг монтажига ўтириб қолибди. Битта кулги ҳар бир лавҳага усталик билан жойлашган, гўё ҳамма кўзлари ёшланиб куляпти. Кулгини ёпиштириб чиқиш ҳаддан ошиб кетибди. Битта ёки иккита кучли кулги жойини ҳаммага тарқатиб жойлашишяпти. Концертга кириб кузатинг – бунча қаттиқ кулги бўлмайди. Интернетда кўрсангиз гўё ҳамма қотиб қолаётгандек. Шуниси аниқ, ҳатто жаҳоннинг энг машҳури ҳам икки соатдан ортиқ кулдириб тура олмайди!

Тўғри, томошабинларга қизиқтириш учун ғарб киносаноати комедияга кулги овозини сайқаллаб борган. Ҳатто жилмайишга ҳам арзимайдиган лаҳзалар бўлмаса-да, босим билан кулги қўшилган. Қизиқ жиҳати: хориж киносаноати ҳалигача кулгиларнинг овозини ёпиштиришади – аммо бу овозлар эгаларининг аксарияти ўлиб кетишган.

Яна ўзимизга қайтамиз. Ҳожибой Тожибоевнинг дастурларини ҳалигача томоша қиламиз – чунки табиий кулги бор. Бу инсон ўзбек сўз устасининг эталонига айланган! Монтажлаш, сайқаллаш имкони бўлган. Лекин Ҳожибой Тожибоев ўзи кулдирган, борини борича тақдим этган.

Бироқ бизнинг соҳамиз вакиллари “Ютуб” рейтинг пойгасини қувиб, самимий кулгини сунъийлаштиришяпти. Унутманг – ўзбек томошабини аҳмоқ эмас.

Аброр Зоҳидов
@az_sss
💯32👍274😱1
Мусофирнинг ҳам муносиби. Ҳақиқийси!

🏠 Гематология ёнидаги мусофиронамизни таъмирладик. Аёллар ва болаларни чиқардик. Шу пайт Тожикистондан беморлар келиб қолишди.

Она ва 23 ёшли йигит. Вазияти жиддий, оғиз бўшлиғида рак, шланглар улаб қўйилган. Икки ойча вақт нур оларкан. Эркак киши борлиги учун уйни алоҳида ўзларига бердим. Ўзимизнинг беморлар ва оналар хафа бўлишди ва “Ўзимизнинг юртдагилар ҳам кўп эдику?” дейишди.

Назаримда улар мусофирнинг ҳам энг муносиби. Бу ерда яқинлари йўқ, бегона давлат. Тиббиётимизга ишониб келибди, ўзбекнинг қўлловига мўлтирабди.

Таваккал қилдим. Дилемма хуллас...

Билмадим, балки шу таклиф туғилгандир. Ўзимизнинг тожик биродарлар, форсийсабон дўстлар: сизларга савоб бўлишмоқчиман. Уй шароити тузук, таъминотини амаллаймиз. Пул, дори сўралмаяпти, улар ҳеч нарса сўрашгани ҳам йўқ. Фақат маънавий ёрдам керак – кўнгилни кўтариш, ёлғизликдан қутқариш лозим деб ўйладим. Ўзим тожикчани тушунаман, лекин суҳбатдош бўла олмайман.

Меҳмон бемор йигит айни ёшлик даврида синовга тушибди. Тошкент бағри кенг. Тушкунликка туширмайлик!

Алоқадаман.

Аброр Зоҳидов
@az_sss
👍10016🕊10💯3🤝2🔥1🤔1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Энди ҳақиқий мативасса олдим 🤔

Видеодаги одам мен эмасман😂

Аброр Зоҳидов
@az_sss
😁29🤣14🔥8👍4🕊1🫡1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳозирги ёшлар жудааа жипир-жипир бўлиб кетишди. Биз чирооойлиқ ўйнардик 😒

Аброр Зоҳидов
@az_sss
🤣73😁7🤔1🤗1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🍃Испаниядаги бу оила 12 нафар фарзанд бўлиб, уларнинг ҳаммаси ҳаёт экан

🤝 Каттаси 113 ёш, кичиги эса 90 ёшга кирибди.

🙋‍♂️Қойил!

Бизнинг оила ҳам ўхшаш: Бобомнинг 12 нафар фарзанди бўлган. 5 ўғил, 7 қиз. Уч тоғам, икки холам ўтиб кетишди, тилло одамлар эди. Аллоҳ раҳматига олсин.

Энг қизиғи – аслида оиламизда 11 фарзанд эди. Биттасини, энг каттасини асраб олишган. Рус бўлган. Қарамоғига олиб, Мусулмон деган исм қўйишган. Шунчалик жигарлашиб кетганмизки, ҳозирги авлод вакилларининг кўпчилиги ҳатто асраб олишганини билишмайди ҳам.

✍️ Биииир батафсил ёзаман. Таъсирли ҳикоя.

Аброр Зоҳидов
@az_sss
👍509🤝41🕊1
Айфон оладиганлар:

1. Агар пули етса ва ўзи ололса, ишида фойдаси тегса, ҳалоли бўлсин, ҳавас қиламан дейман;
2. Ҳеч бир зарурати бўлмаса ҳам янгисига алмаштирадиганларни шу брендга қарам бўлганлар, деб биламан;
3. Кредитга оладиганларни яққол думбул деб ҳисоблайман;
4. Олдинги айфонининг кредитини ҳали ёпмай туриб, янгисини яна кредит қилиб оладиганлар буюк тормозлардир;
5. Бировнинг айфонини арендага олиб мақтанадиганларни эса қип-қизил аҳмоқлар дея атайман.

P.S.: Олдинги самсунгимни 4 йил ишлатдим. Болаларим совға қилишгандан кейин бунисидан фойдаланяпман. Бу самсунгим қанақа модель эканлигинини ҳам билмайман ҳатто. Дўстларим менга икки марта айфон ҳадя қилишган. Икковиниям сотиб, эҳсон қилиб юборганман.

🤷🏻‍♂️ Айфончилар, узр омма...

Аброр Зоҳидов
@az_sss
🔥60👍496😍3😁1🕊1💯1🤝1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥 Бойсун. Гази тошиб чиқиб, ёниб кетаётган замин

💥 Бойсунликлар кўмир талашиб, бир-бирини ўлдириб ташлаш даражасида солишишяпти.

👁 Олдинда қиш, тўғри тушуниши мумкин...

Аброр Зоҳидов
@az_sss
😢30😱162🙏21
👁 Боши катта бўлиб кетган болажон жилмайди...

✍️ Мусофирхонамиз бўшаб қолди. Кеча кечаси гематология ёнига бордим. Тўрт йигит турган экан.

– Юринглар, уйимизга таклиф қиламан. Дам олиб келасизлар.
– Йўғе, шарт эмас, мошинада ухлаб ўрганиб қолганмиз, – йигитлар ишонқирамай қарашди.
– Ўйламанг, пул керак эмас, болалар бўлса бирга олиб боринглар.
Катта киши шундай деди:
– Бизку эркак кишимиз. Яхшиси мана бу оилани олиб боринг. Ана.

Бордим. Мошина ойналари латта билан ўраб қўйилган. Секин тақиллатдим. Уйқусираган болалар...
Хуллас мусофирхонага олиб бордим. Отаси болани кўтариб олган, тўртинчи этажга чиққунча ҳансираб кетди. Жойга ётқиздик. Дард оғирда, бош катта бўлиб кетган. Оёғини узатганидан кейин ором олгандек жилмайди...

P.S.: Роса муносиби келди. Кўнгли юмшаганлар, егулик атаганлар бўлса бевосита бораверишса бўлади, боғлаб қўяман. Ўзим сафарга кетяпман.

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
🔥38👍34😢2010🤝3🙏2
🤣13😁21
🔥Самарқандда бўлдим. Улкан шоу кетяпти

✍️ Она юртни қайта кўрдим. Ҳар сафар янгитдан кашф қиламан.

* Шаҳарнинг бирорта бутун кўчаси йўқ, бир километр бемалол юра олмайсан. Доим ремонт, доим бузиш, доим тиқилинч;
* Қурилишлар ўта бетартиб. Ҳар қаричда новостройка, бир ҳовуч жойга уй тиқиб кетаверган. Бирортаси режа билан қурмаган, инфтратузилма ҳақида ўйламаган;
* Ҳаво Тошкентникидан бирмунча яхшироқ. Лекин Самарқанд ҳам сувсизликка шўнғияпти. Хавотирли;
* Ресторанларда жой йўқ. Пардозда, рақсда аёллар пойгада. Шовқинлардан гапингни ҳам эшита олмайсан;
* Тўйлар, уйлар, мошиналар ҳақида мендан яхши биласиз. Бойлик кучайяпти, улкан шоу кетяпти. Аммо рўйи замин шаҳри Америка ва туризмдан оқиб келаётган пулларга боғланиб қолган, худди нефть игнасига ўтириб қолгани каби.

🤷🏻‍♂️ Адашган бўлайдаа...

Аброр Зоҳидов
Телеграм | Инстаграм
💯2412👍1
6 нафар муҳтожга жами 6 млн пул тарқатилади!

☘️ Дўстларим, илтимос, эълонни бўлишворинглар ва албатта қуйидаги шартларини ҳам тирканглар. Бу эҳсонга бош қўшмоқчилар бўлса, алоқадамиз. Раҳмат!

⚡️ Демак:
* Мурожаатга оилавий аҳвол, муҳтожлик сабаби, манзил, телефон, пластик карта каби қисқа маълумотларни киритиб, https://www.tg-me.com/SWT9999999 телеграми орқали йўлланг. Фақат шу ерга ёзинг!;
* Танловда устунлик тартиби доимгидек: дастлаб беморлар (оққон ва онкологик дардга чалинган 6 нафар болажон) ва уларнинг яқинлари, кейин муҳтожлар, ундан сўнг мусофирлар ва ҳ.к.;
* Пулларнинг максимал кўрсаткичи 1 млн сўмгача. Пуллар катта эҳтимол билан дорихонага тўғридан-тўғри тўлаб берилади. Фақат узоқдагиларга карта орқали ташланади;
* Мурожаатлар 16.10.25 йил соат 00.01 гача қабул қилинади, кечикманг!
⚡️ Диққат: Мурожаатлар сони 50 тадан ошса, қабул муддатидан олдин тўхтатилиши мумкин. Чунки кўпчиликни умидлантириш дуруст эмас;
* Бу эҳсонга бош қўшмоқчилар бўлса, алоқадамиз. Раҳмат!

Мурожаат намунаси:
1. ФИО, манзил, телефон, пластик карта (карта эгаси билан);
2. Муҳтожлик сабаби батафсил (беморлик бўлса, бемор исм-шарифи, бевалик бўлса, у ҳолат...);
3. Шартларга қўшимчалар киритилиши мумкин.
* Касаллик тарихидан кўчирмалар, суратларни сўралмагунча ташламанг!;
* Хат жўнатиб дарҳол жавоб кутманг.
* Мурожаат сўралганидек тўлдирилмаса эътиборсиз қолдирилади.

🔥 Қатъий шарт: Керакли маълумотларни узуқ-юлуқ қилмасдан, намунадагидек яхлит хат шаклида ёзиб юборинг. Ўрганиб кўрилади ва муносиб топилсангиз, қайта алоқага чиқилади. Муносиб топилмасангиз жавоб ёки изоҳ берилмайди. Нега сиз танланмаганлигингиз ёки нима учун бошқалар мослиги ҳақида маълумот тақдим қилинмайди. Қайта сўрайверманг!
Ҳаммага раҳмат!

Аброр Зоҳидов
@az_sss
29🔥11🕊11🤔1😍1
Abror Zohidov
6 нафар муҳтожга жами 6 млн пул тарқатилади! ☘️ Дўстларим, илтимос, эълонни бўлишворинглар ва албатта қуйидаги шартларини ҳам тирканглар. Бу эҳсонга бош қўшмоқчилар бўлса, алоқадамиз. Раҳмат! ⚡️ Демак: * Мурожаатга оилавий аҳвол, муҳтожлик сабаби, манзил…
6 млн ўрнига 12 млн сўм тарқатилди!!!

✍️ 8 кишига 1 млн сўмдан пул туширилди. Яна 4 киши текширилмоқда, уларнинг карталарига ҳам тез орада тўлов қилинади. Яна эҳсонлар тарқатиш насиб қилсин.

🤝 Ҳомийлар барака топишсин!
👍82🙏15🔥103🕊32🎉2🤝1
✍️ Оққонга чалинган бола ижара уйидан ҳайдаляпти

👁 Гематология атрофида ижарага берадиганлар бор. Пулли. Кунлик. Она ва оққонга чалинган бола пулини тўлай олмай қолгани учун чиқаришга мажбур бўляпти.

Мусофирхоналаримиз банд. Икковидаям оилалар, эркаклар бор. Ижара уйда икки оила биргаликда 450 доллар тўлашяпти экан. Бир тараф она-бола 2.7 млн топа олмаяпти экан.

🤷🏻‍♂️ Эгасига нима ҳам дердик, уй уники, мулк уники, қандай қилиб эътироз қила олардик?! Пул излаяпмиз хуллас...
* * *
Бу масала бўйича ўйлаб турсам, яна бир қизиқ ҳолат бўлди: “Яхши қиз ёки аёл бўлса, квартира ижарасини бепул бераман. Фақат чақалоғим бор, 3 ойлик. Менга ёрдам берса бўлди. Егулик билан ҳам, ётоқ билан ҳам таъминлайман. Иш топишига ҳам ёрдам бераман. Бир-биримизни қўллаб-қувватласак яхши бўларди...” деб ёзди танишим. Балки қизиқдир...

⭕️ Кимга қизиқ бўлса, алоқадаман. Боғланиш https://www.tg-me.com/Abror_Zohidov орқали. Раҳмат!

Аброр Зоҳидов
@az_sss
👏373🤗2🕊1💯1
✍️ Ўзбегим менинг...

* Онасини ҳажга, умрага жўнатаман деб пул топишга тайёр, лекин кексайиб соғлигини йўқотаётгани учун шифокорга кўрсатиш хаёлига келмайди;
* Ўз наздида қизи ақлли, келини ношуд, ўғли ишбилармон, куёви танбал;
* Аёли йиллар давомида кўрсатиб келаётган меҳри учун яхши кўришини айта олмайди, аммо арзимас айби учун бўралатиб сўкишга сўзлари тайёр туради;
* Биттасининг бош оғриғига аранг чидайди, лекин ҳамиша хотинни иккита қилиш орзусини қўймайди...

Аброр Зоҳидов
@az_sss
💯38🔥25😁16😢4🤗2🤝1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
😄 Пора олманглар! Нима десам экан, олинглар, инсоф билан олинглар...

✍️ Мен ҳам уйда пайтим вақти-вақти билан худди шунақа мажлис ӯтказаман. Болаларимга – телефонни кӯп кӯрма, бадиий китоб ӯқи, эрта ётиб, эрта туришни одат қил, дейман. Лекин ӯзим тескарисини қиламан...

P.S.: Мажлисга келсак: бу даврада ӯтирганларга яхшилаб қарайлик. Менимча, бу залда фақат стол-стуллар пора олмайди холос. Янаям билмадим... Столларни айтяпман)))

Аброр Зоҳидов
@az_sss
😁29💯5👍3🤣3👏1
2025/10/19 04:38:14
Back to Top
HTML Embed Code: