Telegram Web Link
✍️ Бошқа сўзга ҳожат йўқ...

Аброр Зоҳидов
@az_sss
😢37😱8😁6👍1
Бу икки хонанданинг қай бири ижоди сизга кўпроқ ёқади?

(Бошқа хонанда маъқул бўлса, бу сўровни четлаб ўтаверинг. Раҳмат!)
Anonymous Poll
82%
Ботир Қодиров;
18%
Шоҳжаҳон Жўраев.
👁 Ҳамманг биргалашиб, Ислом бовани гўрига тиққан экансанлар-да...

Лўла билан Гугуша гаплашмаслигини эшитгандим. Тилляева десам, онаси – Татяна буви билан ҳам, қизи Мариям билан ҳам гаплашмас экан. Ўзбекистонга келганда ҳам кўришмаскан.

Калифорния итларига ёрдам қилгунча, энангникига кириб кетсанг бўлмасдими?

Аброр Зоҳидов
@az_sss
👍21😁20🤔4💯4👏3😢21🤗1
Forwarded from Abror Zohidov
Ағдарилган келин-куёв

Талабалигимда қишлоққа борсам бир синфдошим уйланаяпти экан. Хурсанд бўлиб тўйга айтди. Бордим.

Қишлоқларда ҳам келин-куёвни сўри (каравот) устига иккита кресло чиқариб ўтирғизиш энди-энди урф бўлган пайтлар. Кресло ёнига стол қўйилган, унда ноз-неъматлар, улкан торт, ичимликлар, гуллар...
Ҳурмат қилиб менга сўз беришди, чиқиб келин-куёвга қараб оташин гапираяпман. Камера дам менга, дам келин-куёвга қаратилади.
Бир вақт бир тўда йигит-қизлар келин-куёв билан суратга тушиш учун сўри устига чиқишди. 7-8 киши бўлиб сураткашга диққат билан қараб турганларида даҳшатли даражадаги (эсда қоларли) воқеа содир бўлди.

Сўрига қўйилган тахталарнинг олд томони эгилиб, темирдан силжиб пастга тушиб кетди ва юқоридагиларнинг барчаси, жумладан қора костюмдаги куёв ва оқ либосдаги келинчак стол устидаги егуликлар ва тортга қоришиб пастга қулашди!

Пастдаги майдон ҳам рақс бўлавериб тупроғи чиқиб кетганди, уч метрча чанг кўтарилди ва ит эгасини танимай қолди. Бирпасдан кейин атрофда юрганлардан айримлари ўзларига келиб чопиб келишди ва келин-куёвни тўдадан ажратиб олишди. Тортнинг асосий қисми аввал келиннинг юз кўзига ёпишган, келин ўша юзи билан тупроққа ағанаган экан.

Тўғриси, мен бу манзарани таърифлаб бера олмайман...

________________
@az_sss
🤣53😱13😢9👍21👏1
✍️ Меҳримизни берган эдик...

👁 У дардини ҳам жилмайиб ўтказарди. Охирги умидни ҳам сўндирмади. Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиун. Энди орамизда Моҳларойим йўқ. Бу ҳақида хабар бериш жуда оғир.

Аброр Зоҳидов
@az_sss
😢1604🕊2
Тўғри қабул қилишларини сўраймиз. Таъмирлагандан кейин эълон берамиз. Раҳмат!
👍48🤝10
Эркак киши уйда ўтирмайди ва фойда ундириш пайида бўлади

Президент фаолиятини икки йил давомида бевосита кузатганман. Тинмайди! Шахсан ўзим чарчаб кетардим.

Сарлавҳадаги ўзи мақол. Шарқ мақоли маъноси шундай: “Яхши эркак киши уйида бўлмайди ва оиласи учун фойда олиш пайида бўлади”. Раҳбар ҳам шундай, давлат, халқ ҳам битта катта оиладек.

Шавкат Мирзиёевнинг Америкага ташрифи кўпчиликнинг диққат марказида турибди. Мен учун энг қизиғи – 8 млрд долларлик “Боинг” самолётлари сотиб олингани бўлди. Трамп бу келишув билан 35 мингта иш ўрин яратгани билан мақтанган бўлса (ҳалоли бўлсин), бизнинг президент 25-30 та самолётни шартта буюртма қилгани зўр бўлди (духни қаранг).

Суриштирдим, Boeing 747-8 нархи ўртача 380-400 млн доллар экан. Ўзбекистон салоҳиятига ишоняпти – туризм ҳам, аҳоли фаоллиги ҳам ошган, ошяпти, ошади. Яқинда 5 млн турист келармикин, деган режалар бўларди (шахсан кузатганман). Ҳозир 10 млн.лик марра орқада қолиб кетди. Ўзбекистоннинг ҳам 10 млн.лаб фуқаролари дунё кезишяпти. Ўзбек ҳам чиқадида, учадида, яйрайдида!

Америка сафаридаги ягона интрига
Охирги пайтлар Дональд Трампнинг Марказий Осиёга келиши бўйича хабарлар кўпайиб қолди. Қизиғи, биздан бойроқ бўлган Қозоғистонга биринчи бўлиб борармикин ёки шиддат билан ўзгариб бораётган Ўзбекистонгами? Нима бўлганда ҳам шу пайтга қадар АҚШ президенти Ўзбекистонга келмаган. Худо хоҳласа энди келади.

Россия омили
Катта оға доим босим қилишга уринади. Яхшиям каттамиз киришимли одам – ҳеч кимни хафа қилмайди, ҳамма билан келишиб кетаверади. Нозик сиёсат хуллас...

Аброр Зоҳидов
@az_sss
👍77💯208🤣8🤔7🔥5
✍️ Фаросат ҳам туғма бўлади шекилли...

Тошкент томон йўлга чиқдик. Ҳайдовчи жуда одамохун киши экан.

Олд ўриндиқда кексароқ киши ўтирди, мен орқадаман. Ўртада сочи елкасига тушган йигитча, ойна олдида амакининг хотини. Ҳайдовчи 20 йилдан бери киракашлик қиларкан, оиласини шу йўлда боқаркан.
– Менинг тўртта қизим бор, ярим кечаси қайтсам ҳам кутиб ўтиришади, – деди жилмайиб.
Сочи узун йигит тўнкага болта ургандек деди:
– Ўғлингиз нечта?
Амаки бўйнини буриб қаради ва пичирлади. Хола рўмолини тортиб қўйди. Ҳайдовчи нигоҳини йўлдан узоқларга олди. Мен эса титрадим...
Ҳамма жим кетаётган пайтда сочдор ҳайрон қаради ва яна сўради:
– Нима, ўғлингиз йўқми?!

Биқинига солай дедим, лекин ҳис қилдим – бефойда. Бефаросатларнинг туғмалари ҳам бўларкан.

Аброр Зоҳидов
@az_sss
😢49💯28😁8👍32🤔2
Қорақош ака Ислом Каримовни қабрга қўйган

Бу расмини ким олган, билмадим*. Лекин тарқалибди, мен ҳам ёзгим келди.

Бу аканинг исм-шарифини билмайман, билсам ҳам айтмайман. Кўп кузатганман, жуда хушмуомала одам.
Ислом Каримовнинг ёнида ҳам юрган. Вафот этганида майитини қабрга қўйган ҳам шу инсон. Кўрганимда ўйлагандим – бутун умрини бериб, вужуди билан ҳимоя қилган одам қанчалар тушкунликка тушгандир?

Замон ўзгарди, янги подшоҳ бўлди. Ака ҳам кўринмай қолди. Маълум муддатдан кейин яна сафга қайтди. Ҳозир каттанинг ёнида доим юради.

Суратини кўриб, кўпчиликка қизиқ бўлса керак. Фаолияти албатта сир. Икки йилча юриб, менга ҳам қизиқ бўлган. Билганим шуки, ишининг устаси, жуда синчков, ҳақиқий профессионал.

Умуман, бизникиларнинг ҳаммаси ҳам дунёнинг етакчилари. Буни биламан.

* Аниқладим. Суратни Мадина Нурман олган экан. Синглим бўлади. Респект!

Аброр Зоҳидов
@az_sss
👍39🤝12🔥85🤔1🤣1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Акамиз, қадрдонимиз Баҳриддин Асрордан янгилик

✍️ Ҳаётий, таъсирли, ўйлантирадиган. Албатта кўринг!
😢21👍111
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Яқин ўртада бундай зўр видеога таъсирланмаган эдим

🤝 "Ишонч" жамоасига – ҳамкасбларга респект. Ўзгаришлар сезилди! Дарвоқе: Бу ерда реклама йўқ. Лекин гигант компания шу йигитга эътибор берса, дуруст бўларди.

Аброр Зоҳидов
@az_sss
👍393🕊2🤝2
Жума. Биз англаб етмаган неъмат...

Аброр Зоҳидов
@az_sss
💯2418👍7🔥5🕊2🤔1
😄 Савод ҳаминқадар бўлса ҳам ничағо, бой қайнонага ярашаверади))

Аброр Зоҳидов
@az_sss
🤣53😁14😱1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Болаларимиз ўйлаб кўриши керак бўлган лавҳа экан
😢36👍9👏72🤝1
Сизга қайси сўз устаси ижоди кўпроқ ёқади?
Anonymous Poll
62%
Ҳожибой Тожибоев;
38%
Аваз Охун.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Даже қишлоқ мактабидаги тувалетида болалар учун алоҳида деворчалар бор эди...

P.S.: Бурчаклар эсга олинмасин 😄

Аброр Зоҳидов
@az_sss
😁26🤣10😱2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
👍61💯26🔥1031
2025/10/20 01:38:06
Back to Top
HTML Embed Code: